islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Нуҳ алайҳиссалом ва тўфон ҳақида

(2-қисм) Нуҳ алайҳиссалом қавмига Аллоҳнинг азоби унинг пайғамбарлик даври бошланганидан тўққиз юз эллик йилдан кейин юборилган. Бу азоб, Аллоҳ Таоло Қуръони каримда баён қилганидек, Нуҳ қавми иймонга келмагани ва гуноҳга ботганликлари сабаб сув тошқини шаклида юборилди: وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحاً إِلَى قَوْمِهِ فَلَبِثَ فِيهِمْ أَلْفَ سَنَةٍ إِلَّا خَمْسِينَ عَاماً فَأَخَذَهُمُ الطُّوفَانُ وَهُمْ ظَالِمُونَ “Ва, батаҳқиқ, биз Нуҳни қавмига Пайғамбар этиб юбордик. Бас, у улар ичида эллик йили кам минг йил турди. Сўнгра уларни золим бўлган ҳолларида тўфон олди” (Анкабут сураси, 14-оят). Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмини ҳақиқат йўлига чорлагач, улар оятларни ва уни мазхаралаб иймонга келмагандан сўнг, Аллоҳдан азоб юборишини сўради: وَقَالَ نُوحٌ رَّبِّ لَا تَذَرْ عَلَى الْأَرْضِ مِنَ الْكَافِرِينَ دَيَّاراً .إِنَّكَ إِن تَذَرْهُمْ يُضِلُّوا عِبَادَكَ وَلَا يَلِدُوا إِلَّا فَاجِراً كَفَّاراً  “Ва Нуҳ: «Эй Роббим, ер юзида кофирлардан бирорта ҳам ҳаракатланувчини қўймагин. Албатта сен уларни тек қўйсанг, бандаларингни адаштирурлар ва фожиру кофирдан бошқа туғмаслар” (Нуҳ сураси, 26-27). Аммо шунга қарамай, у одамларга яхши муомила қилар ва уларга қўлидан келганча ёрдам берарди. Бироқ, улар чироқ атрофида учиб юрган парвоналар каби ўзларини оловга отиб Нуҳ алайҳиссаломни масхара қилишда ва таҳқирлашда давом этдилар. Сўнг, Аллоҳ унга ваҳий юборди: وَأُوحِيَ إِلَى نُوحٍ أَنَّهُ لَن يُؤْمِنَ مِن قَوْمِكَ إِلاَّ مَن قَدْ آمَنَ فَلاَ تَبْتَئِسْ بِمَا كَانُواْ يَفْعَلُونَ .وَاصْنَعِ الْفُلْكَ بِأَعْيُنِنَا وَوَحْيِنَا وَلاَ تُخَاطِبْنِي فِي الَّذِينَ ظَلَمُواْ إِنَّهُم مُّغْرَقُونَ “Ва Нуҳга: «Қавмингдан аввал иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмас ва уларнинг қилмишларидан қайғуга тушмагин. Бизнинг риоятимиз ва ваҳиймиз ила кема ясагин ҳамда зулм қилганлар тўғрисида Менга гап очмагин, албатта, улар ғарқ бўлгувчилардир», деб ваҳий қилинди” (Ҳуд сураси, 36-37). Нуҳ алайҳиссалом кема ясагач, бу ердаги одамларни ташлаб кета олмади ва уларни кемага чиқариб олдилар. Аммо шунда ҳам баъзи одамлар Нуҳ алайҳиссаломни масхаралашда, унга итоатсизлик қилишда давом этдилар. Улар кемада турли номақбул ишларни қила бошладилар. Кемани ҳожатхонага айлантирдилар. Бунга жавобан, Аллоҳ таоло уларга бедаво касаллик юборди. Ва кунларнинг бирида, ушбу касалликка чалинган бир киши кемадан пастга қарайман деб, сирғаниб, сувга тушиб кетди. У сувдан чиқгач, ўзида касаллик йўқлигини сезиб қолди. Қавмнинг бошқа аъзолари ҳам касалликдан халос бўлиш учун кемадаги ахлатларни ўз қўллари билан тозалай бошладилар. Шундан сўнг, тез орада тўфон келиб Нуҳ қабиласининг барча кофирларини сувга ғарқ қилди. Сувга ғарқ бўлганлар орасида Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли Канъон ҳам бор эди, у отасининг чорловига қарамасдан, кемага чиқмай тўфондан омон қолиш мақсадида тоғнинг тепасига чиқмоқчи бўлди. Кема тахминан олти ой сузди. Бироқ, барча захиралар тугаб борар эди. Шундан сўнг, Нуҳ алайҳиссалом бўш қопларни тупроқ ва қум билан тўлдирди ва уларни ўз қўллари боғлаб қўйди. Халталар очилганда, одамлар қопларнинг ичида саёҳатни давом эттиришга ва манзилларига етиб олишга етадиган озиқ-овқат борлигини кўрдилар. Нуҳ алайҳиссалом ўз манзилига етганларида, Аллоҳнинг марҳамати билан шу куннинг ўзида турли хил мевали дарахтларни экдилар. Маълумотларга кўра, бу жой ҳозирги Ироқ ҳудудининг Куфа шаҳрига тўғри келади. Интернет маълумотлари асосида Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 644

ИСТИВО МАСАЛАСИ: САЛАФ ВА ХАЛАФ УЛАМОЛАР ИМОМ АШъАРИЙ ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ БИЛАН ЯКДИЛ БЎЛГАНЛАР (иккинчи мақола)

11. Тобеинлардан яна бири, машҳур тасаввуф пешвоси Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳи (162-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар: وهو الذي لا يحوى بمكان ولا زمان ولا جهات У макон билан ҳам, замон билан ҳам, тарафлар билан ҳам қамраб олинмаган (Сирожиддин Жавоҳирбек Муршид «тавҳиду Мавлоно»да келтирган). 12. Табаа тобеинларнинг улуғларидан имом Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳи (179-ҳижрий санада вафот этганлар) истиво ҳақида қуйидаги гапни айтганлари барчага маълум ва машҳур: الإستواء غير مجهول و الكيف غير معقول و الإيمان به واجب و السؤال عنه بدعة Истиво номаълум нарса эмас, қандайлиги ақл юритиладиган нарса эмас, унга иймон келтириш вожиб, у ҳақида сўраш бидъатдир (Байҳақий «Ал-асмо вас-сифот»да келтирган). 13. Улуғ табаа тобеинлардан яна бирлари сўфия аёл Робия ал-Адавийя раҳматуллоҳи алайҳо (180-ҳижрий санада ва этганлар) «Аллоҳ қаерда?» деган саволга шундай жавоб берганлар: وحتى العقول لا يتسعه فكيف تتسعه الأمكنة؟! Ва ҳатто ақллар Уни сиғдира олмайдику, маконлар Уни қандай сиғдира олсин?! (Сирожиддин Жавоҳирбек Муршид «тавҳиду Мавлоно»да келтирган). 14. Табаа тобеинлардан, имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг хос икки шогирдларидан бири имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳи (189-ҳижрий санада вафот этганлар) айтган қуйидаги гап Ҳасан ибн Абу Бакр Мақдисийнинг «Ғоятул-маром фий шарҳи баҳрил-калом» китобида келтирилган: نؤمن بما جاء من عند الله تعالى على ما أراد الله تعالى ولا نشتغل بكيفيته وبما جاء من عند رسول الله صلى الله عليه وسلم على ما أراد به رسول الله صلى الله عليه وسلم Аллоҳ таолонинг ҳузуридан келган хабарга Аллоҳ таоло ирода қилганидек иймон келтирамиз. Унинг қандайлигига киришмаймиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузуридан келган хабарга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ирода қилганларидек иймон келтирамиз. 15. Табаа тобеинлардан яна бирлари имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи (204-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар: إنه تعالى كان و لا مكان فخلق المكان و هو على صفة الازلية كما كان قبل خلقه المكان لا يجوز عليه التغيير فى ذاته و لا التبديل فى صفاته У зот бўлган, бирор макон бўлмаган, бас маконларни яратган, маконларни яратишидан олдингидек азалий сифатларида бўлган. Унинг зотида ўзгариш бўлиши, сифатларида янгиланиш бўлиши жоиз эмас (Зубайдий «Итҳафу садатил муттақийн» китобида келтирган). Яна айтганларки: من اعتقد أن الله جالس على العرش فهو كافر Кимки Аллоҳни Арш устида ўтирган деб эътиқод қилса, у кофирдир (Ибн Муаллим Қураший «Нажмул-муҳтадий ва рожмул-муътадий» китобида нақл қилган). 16. Табаа тобеинларнинг яна бирлари, ҳанафий мазҳабини Мовароунаҳрга олиб кирган етук фақиҳ ва мужтаҳид имом Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи (217-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар: الكيف مجهول لأن نفي العلم بالكيف لا ينفي إلا ما قد علم أصله كما نقول: إنا نقر بالله ونؤمن به ولا نعلم كيف هو (Истивонинг) қандайлиги номаълум. Чунки, қандайликни билишни инкор этиш унинг асли билинадиган нарсани инкор этади. Худди биз Аллоҳга иқрор бўламиз, Унга иймон келтирамиз, бироқ Унинг қандай эканини билмаймиз деб айтишимизга ўхшайди (Ибн Ашурнинг «Аҳкомул-муташабиҳот» китобидан). 17. Яна бир табаа тобеин, имом Бухорий ва имом Доримий раҳимаҳумаллоҳнинг устози ва шайхи аллома Нуайм ибн Ҳаммод Хузўий Марвазий раҳматуллоҳи алайҳи (228-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар: من شبه الله بخلقه فقد كفر ومن جحد ما وصف الله به نفسه فقد كفر Ким Аллоҳни У яратган бирон нарсага ўхшатса, батаҳқиқ кофир...

ИЛМ ДУНЁДАН АФЗАЛ

Бу дунёда ҳам, охиратда ҳам иймонли илмли зотларнинг мартабаси улуғ бўлади. Худои таборак ва таоло иймонли ва илмли кишиларни Ўзининг китобида мақтаб дейди: “Аллоҳ таоло сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтаради”[1]. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мен илмнинг шаҳри бўлсам, Али унинг дарвозасидир”. Шу ҳадисни эшитиб, бир нечта хорижийлар ҳасад қилиб айтдиларки: “Ўн киши танҳо-танҳо бориб бир масалани сўраймиз, агар ҳар биримизга бошқа жавоб берса, Муҳаммадни сўзлари ростлиги маълум бўлади ва Али олимлиги аниқланади, аммо бир хил жавоб берса демак ҳамма гап ёлғон бўлади”, деб имтиҳон қилмоқни маслаҳат қилдилар. Биринчиси ҳазрати Али розияллоҳу анҳу олдиларига келиб: “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, деб савол берди. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу дедилар: – Илм пайғамбарлардан қолган меросдир, аммо бойлик Қорун, Шаддод ва Фиръавн ва уларга ўхшаш кофирлардан қолган меросдир. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради иккинчиси. – Илм кишига ҳамма балолардан сақловчи қўрғондир, у сенга қўрғон бўлади, аммо бойликка эса сен ўзинг қўрғон бўласан. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради учинчиси. – Бой бўлган кишининг душмани кўп бўлур, илмлик зотнинг дўстлари бисёр бўлур. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради тўртинчиси. – Бойликни сарф қилсанг камайиб кетаверади, аммо илмни сарф қилишинг сари кўпаяди. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради бешинчиси. – Бойлиги бўлган кишини бахиллик ва зиқналик сифати билан ёд қиладилар. Илмлик кишини эса улуғлик ва ҳурмат ила ёд қиладилар. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради олтинчиси. – Бойликни ўғридан эҳтиёт қилиш керак, аммо илмни эҳтиёт қилиш шарт эмас, чунки уни ўғри ололмайди. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради еттинчиси. – Бойлиги бор кишини қиёматда молининг ҳисоб китоб қилинади, аммо илмлик кишини илмидан ҳисоб олинмайди. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради саккизинчиси. – Бойлик кўп турса эскириб, чириб йўқ бўлиб кетади, аммо илм кўп турган сари қувват ҳосил қилади. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради тўққизинчиси. – Бойлик дегани қалбни қорайтириб, хира қилади. Илм дилни равшан ва мунаввар қилиб нурли қилади. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради ўнинчиси. – Одамни моли кўп бўлса, унга маст бўлиб, Фиръавндек даъвои Худолик қилади. Агар кишининг илми кўп бўлса, пайғамбарлардек шикасталик ила бандалик қиладилар. Шундан сўнгра хорижийлар ҳаммалари ҳазрати Алини олимликларига ва Пайғамбар алайҳи саломнинг ростгўйликларига иймон келтириб мусулмон бўлдилар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу уларга қараб: “Агар сизлар мени умрим тамом бўлгунча ушбу сўздан сўрасангизлар эди, ҳар бирингизга бошқа-бошқа жавоб берардим”, дедилар. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтадилар: “Ким олимнинг олдига келиб, у билан бирга ўтирса, унинг илмини эгаллашга қодир бўлмаса ҳам, унга 7 яхшилик бор: Таълим олувчиларнинг фазилатига эришади. Олим билан бирга ўтиришда давом этса, гуноҳ ва хатолардан холи бўлади. Уйидан чиқса, унга Аллоҳнинг раҳмати тушади. Олимнниг олдида ўтирганларга Худонинг раҳмати тушади, демак, унга ҳам шу раҳматдан насиба етади. Модомики, эшитиб турар экан, унга ҳам яхшилик ёзилади. Малоикалар олимлардан рози бўлиб, уларни қанотлари билан ўраб турадилар. Табиий, ушбу мажлисда ўтирган илмсиз киши ҳам бундан насиба олади. Ҳар бир қўйган ва кўтарган қадами гуноҳлари учун каффорат бўлади, даражасини юксалтиради ва яхшиликларини зиёда этади. Ҳасан розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва...

Нуҳ алайҳиссаломга берилган ўнта хусусият

(1-қисм) Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломга ўнта хусусиятни берди: У зот “Улул азм” пайғамбарларнинг биринчиси эди; Унинг шариати аввалги шариатни бекор қилди; Идрис ва Шис алайҳиссаломларнинг шариатларини тўхтатиб, Нуҳ алайҳиссалом ўз шариатини давом эттирди; У инсониятнинг иккинчи отаси деб эътироф этилади; У ҳамма одамларга пайғамбар қилиб юборилган; Қиёмат куни Нуҳ алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин қабрдан тирилади; У пайғамбарлар орасида энг узоқ умр кўрган пайғамбар ҳисобланади. Ҳатто, 950 ёшида ҳам унинг барча тишлари бутун эди, сочлари оқармаган ва танаси заифлашмаган эди; У бутун умрини одамларни Ҳаққа даъват қилишга бағишлаган; Ҳар куни етти юз ракъат намоз ўқиган; Одамлар уни жиннига чиқаришди, лекин У зот уларни иймонга чақиришда давом этди. У кечалари одамларнинг эшикларини тақиллатар ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиб иймонга чақирар эди. Қавми уни мажнун деб масхара қилишарди. Унинг чақириғига жавобан қалблари тошдан ҳам қаттиқ одамлар унга тош отиб азоб бердилар. Нуҳ алайҳиссалом ҳамма нарсага бардош берди. Бир гал, унга шунчалик кўп тош отдиларки, тошлар унинг устига  қабрга ўхшаб уюлиб қолганди. Уни ўлди деб одамлар тарқаб кетишди. Аммо Жаброил алайҳиссалом пайдо бўлиб, уни тошлар тагидан тортиб олди. Тонг отганда, у яна одамларга “Эй қавмим! “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб айтинглар, дея даъватини давом эттирди. Хабар қилинишича, унинг қавми зодагонлари орасида Қусай исмли кекса одам бор эди. Унинг Жаруд исмли ўғли бўлиб, бир куни ўғлини қўлларидан ушлаб, Нуҳ алайҳиссаломнинг ҳузурига олиб келди. Ва ўша ерда ўғлига “эй ўғлим, бу ақлдан озган одамнинг ёлғон, тўқима сўзларига ишонишдан эҳтиёт бўл ва ҳеч қачон ота-бобонгнинг динини тарк қилма. Унга қанчалик куч-қувват соҳиби эканингни кўрсатиб қўйгин”, деди. Ўғил дарҳол отасининг таёғини ушлаб, пайғамбарнинг муборак бошига урди, шунда юзи ва соқолига қон оқди. Нуҳ алайҳиссалом Аллоҳга ибодат қилиб: “Эй Роббим! Қара, қулларинг мен билан қандай муомила қилмоқдалар. Уларга ҳақиқат йўлини кўрсат. Агар улар ҳидоятга келмаса, менга сабр бер. Агар улар орасида ҳеч бўлмаганда битта одам менинг даъватимга эргашадиган бўлса, менга хабар бер”, деб дуо қилди. Аллоҳ таоло Нуҳга: «Қавмингдан аввал иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмас ва уларнинг қилмишларидан қайғуга тушмагин (Ҳуд сураси, 37), деб жавоб берди.  Нуҳ алайҳиссалом: “Роббим! Ҳақиқатан ҳам, уларнинг авлодлари орасида иймон келтирадиган бирон кимса чиқмайдими?” деб сўради. Аллоҳ таоло: “Бу оталар сулбидан ва бу оналар раҳмидан иймон келтирган ҳеч ким туғилмайди”, деди. Буларни эшитиб Нуҳ алайҳиссалом уларнинг иймон келтиришидан умидини узиб “Эй Роббим! Ер юзида битта ҳам иймонсиз одамни қолдирмагин, ҳаммасини ҳалок қил!”, деб илтижо қилди ва дуоси қабул бўлди. Аллоҳ таоло Нуҳга: “Бизнинг риоятимиз ва ваҳиймиз ила кема ясагин ҳамда зулм қилганлар тўғрисида Менга гап очмагин, албатта, улар ғарқ бўлгувчилардир», деб ваҳий қилинди” (Ҳуд сураси, 37). Ривоят қилинишича, Аллоҳ Нуҳ алайҳиссаломга кема ясашни буюрганида, у: “кема нима?”, деб сўради. Аллоҳ таоло: “бу сув устида сузадиган ёғоч “уй””, деб жавоб берди. “Атрофимда сув йўқ-ку, қайси сув ҳақида айтаяпсан?”, дея яна сўради Нуҳ. Аллоҳ: “бу сувни мен юбораман. Барча иймонсиз бандалар ўша сувга ғарқ бўладилар”, деди. “Эй Роббим, мен кемани қайси дарахтдан ясайман?”, дея сўради пайғамбар. Аллоҳ Жаброилни жаннатдаги бир нечта кўчатлар билан Нуҳнинг ҳузурига юборди. Нуҳ алайҳиссалом бу дарахтларни экди ва Аллоҳнинг амрини кутди. Шундай қилиб, қирқ йил ўтди. Бу йилларда...

2-ҳадис. Намоз бошлашда икки қўлнинг кўтарилиши ҳақида

حدثنا عبد الله بن مسلمة عن مالك عن بن شهاب سالم بن عبد الله عن أبيه أنَ رسول الله كان يرفع يديه حذو منكبيه إذا افتتح الصلاة Абдуллоҳ ибни Маслама Моликдан у ибн Шиҳобдан у Солим ибн Абдуллоҳдан у эса отасидан ривоят қилади: “Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намозга киришсалар икки қўлларини елкалари баробарида кўтарардилар”. Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдаларининг биринчиси намозга киришаётганда қўлни елкалар баробарида кўтариш. Ибни Мунзир айтадилар: “Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришаётган пайтларида қўлларини кўтарганликлари борасида ҳеч қандай ихтилоф қилмаганлар”. Шарҳул Муҳаззаб асарида: “Мусулмон уммати биринчи такбир айтилаётганда қўлларни кўтаришликка ижмо қилишган”– дейилган. “Фатавои Қаффол” китобида: “Абул Ҳасан Аҳмад ибни Сайёр Марвазий шундай деган: Агар намозхон намозга киришаётган пайтда қўлларни кўтармаса намози дуруст бўлмайди. Чунки бу такбир вожибдир. Шунга мувофиқ қўлларни кўтариш ҳам вожиб бўлади. Қолган такбирлар эса бундай эмас (яъни вожиб эмас). Шунинг учун уларда қўллар кўтарилмайди.” Ибни ҳазм айтадилар: “Намозни аввалида қўлларни кўтаришлик фарздир. У амалсиз намоз дуруст бўлмайди”. Бу гап имом Авзаъийдан ҳам ривоят қилинган. Уламолар қўлларни қўтаришни кайфияти борасида турлича йўналишга юрганлар. Имом Таҳовий бу борада: “Қўлларни бармоқларини ёзиб кафтининг ички тарафини қиблага юзлантирган ҳолатда кўтаради”– деганлар. “Муҳит” китобида: “Бармоқларнинг орасини очиб юбормайди”– дейилади. Имом Мовардий: “Ҳар иккала кафтнинг ички тарафларини бир–бирига қаратади”–деган. Саҳнун раҳимаҳуллоҳдан кафтларнинг ташқи тарафини юқорига, ички тарафини эса пастга қаратишлиги ривоят қилинган. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бармоқларнинг орасини бир–бирига ўта ёпиштириб, ёки уларни бир–биридан ўта узоқлаштирмайди. Балки уларни ўз ҳолича қўяди”. Шунингдек, қўлларни кўтариш вақти борасида ҳам турлича фикрлар мавжуд. Уларнинг энг машҳури имом Бухорийнинг ривоятлари бўлиб, у қўлларни такбир билан бир вақтда кўтаришдир. Имом Муслим роҳматуллоҳи алайҳ: “Аввал қўлларни кўтариб, сўнг такбир айтади” – деганлар. У кишидан келган бошқа бир ривоятда эса: “Аввал такбир айтиб, сўнг қўлларни кўтаради” – дейилган. Тавзиҳ асарининг соҳиби айтади: “Асҳобларимиздан ривоят қилинган бу кўринишларнинг барчаси жоиз. Бироқ уларнинг энг тўғриси қўлни такбир билан бир вақтда кўтаришдир”. Имом Аҳмад ва Имом Моликлар ҳам шу фикрни тасдиқлаганлар. Қўлларни такбир вақтида қайси миқдорда кўтарилиши борасида ҳам уламоларнинг қарашлари турличадир. Юқоридаги ҳадиснинг зоҳиридан келиб чиқиб, имом Молик, Шофеъий ва Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳумуллоҳлар қўлларни елка баробарида кўтаради деганлар. Имом Моликдан келган бошқа бир ривоятда эса қўллар кўкрак баробарида кўтарилиши айтилган. Имом Таҳовий Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини бармоқлари қулоқларининг юмшоқ жойига яқинлашгунига қадар кўтарганликларини ривоят қилган. Бу ривоятларнинг барчаси қўлни кўтаришликда кенгчилик берилганлигига далолат қилади. Ҳанафий мазҳабидаги машҳур ривоят Имом Таҳовийдан келтирилган ривоятдир. Бадруддин Айнийнинг. “Умдат ал–қорий шарҳ Саҳиҳ ал–Бухорий”. (Cаҳиҳ ал–Бухорийни шарҳлашда ўқувчини таянчи) асари асосида тайёрланди. Тошкент ислом инстиути ҳодими Асроров Козимхон 763
1 1 144 1 145 1 146 1 147 1 148 1 523