islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

ИСТИВО МАСАЛАСИ: САЛАФ ВА ХАЛАФ УЛАМОЛАР ИМОМ АШЪАРИЙ ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ БИЛАН ЯКДИЛ БЎЛГАНЛАР (бешинчи мақола)

41. Имом Абу Наср Абдурраҳим ибн Абдулкарим ибн Ҳавозин Қушайрий раҳматуллоҳи алайҳи (514-ҳижрий санада вафот этганлар) «Ат-тазкиратуш шарқийя»да айтадиларки: فإن قيل أليس الله يقول: الرحمن على العرش استوى (سورة طه – 5) فيجب الأخذ بظاهره قلنا: الله يقول أيضا: وهو معكم أين ما كنتم (سورة الحديد – 4) ويقول: ألآ إنه بكل شيئ محيط (سورة فصلت – 54) فينبغي أيضا أن نأخذ بظاهر هذه الآيات حتى يكون على العرش وعندنا ومعنا ومحيطا بالعلم محدقا به بالذات في حالة واحدة والواحد يستحيل أن يكون بذاته في حالة واحدة بكل مكان. قالو: قوله تعالى: وهو معكم – يعني بالعلم و: بكل شيئ محيط – إحاطة العلم قلنا: وقوله تعالى: على العرش استوى – قهر وحفظ وأبقى  Агар: Аллоҳ таоло «Раҳмон Аршга истиво қилди» («Тоҳо» сураси, 5-оят) деган эмасми, демак оятнинг зоҳирини олиш вожиб бўлади дейишса, биз: Аллоҳ таоло яна: «У қаерда бўлсангиз ҳам сиз билан биргадир» («Ҳадид» сураси, 4-оят) ва: «Албатта, У зот ҳар бир нарсани иҳота қилгувчидир» («Фуссилат» сураси, 54-оят) деган, демак ушбу оятларнинг ҳам зоҳирини олишимиз, натижада эса Аллоҳ бир ҳолатнинг ўзида Аршнинг устида, бизнинг ҳузуримизда, биз билан бирга, илм билан иҳота қилган ҳолда, Зотан қамраб олган бўлиши бар лозим бўлади, бир зотнинг ҳамма ерда бир ҳолатда зотан бўлиши эса ақлга тўғри келмайди деймиз. «У сизлар билан биргадир» дегани илм жиҳатдан, «барча нарсани иҳота қилувчидир» дегани билишни иҳота қилиш дегани дейишса, Аллоҳ таолонинг «Аршга истиво қилди» деган сўзи ҳам ҳукмрон бўлди, сақлади ва боқий қолди деганидир деймиз. 42. Ибн Рушд номи билан машҳур аллома шайх Абул Валийд Муҳаммад ибн Аҳмад Қозий Моликий раҳматуллоҳи алайҳи (520-ҳижрий санада вафот этганлар) айтадилар: والاستواء معناه استولى وقيل القهر وغلبة Истивонинг маъноси эгаллади дегани. Ҳукмронлик ва ғалаба маъносида деган гаплар ҳам бор (Ибн Ҳож моликий «Ал-мудхал»да келтирган). 43. Аллома ва фақиҳ Абу Сано Маҳмуд ибн Зайд Ломиший Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (522-ҳижрий санада вафот этганлар) «истиво» ояти ҳақида шундай деганлар: فيحمل على الاستيلاء دفعا للتناقض وإنما خص العرش بالذكر تعظيما له كما خصه بالذكر في قوله تعالى: وهو رب العرش العظيم (سورة التوبة – 129) وإن كان هو رب كل شيء Хабарларнинг бир-бирига зид бўлиб қолишидан сақланиш учун ҳам ушбу сўзга эгаллаш маъноси берилади. Аллоҳ таоло барча нарсаларнинг Робби бўлгани ҳолда Ўз каломида «У улуғ Аршнинг Роббидир» деб Аршни алоҳида зикр қилиб хослагани каби, бу оятда ҳам Аршни улуғлаш учун алоҳида зикр қилиб хослаган («Ал-баён фий шарҳи сифотир-Раҳмон», Абул Қосим Ҳиндий). 44. Мавлоно Абул Қосим Исмоил ибн Муҳаммад Асбаҳоний раҳматуллоҳи алайҳи (535-ҳижрий санада вафот этганлар) «Ал-муфрадот»да шундай ёзадилар: متى عدى الاستواء ب“على“ اقتضى معنى الاستيلاء Ҳар қачон истиво лафзи «алаа» қўшимчаси билан келса, эгаллади деган маънони тақозо қилади. 45. Имом Абу Ҳафс Умар Насафий раҳматуллоҳи алайҳи (537-ҳижрий санада вафот этганлар) «Ақоид» китобида айтганлар: ولا يتمكن في مكان ولا يجري عليه زمان Аллоҳ бирор маконга жойлашмаган, Унга замон жорий бўлмайди. 46. Қози Иёз ибн Мусо ибн Иёз Яҳсабий Моликий раҳматуллоҳи алайҳи (544-ҳижрий санада вафот этганлар) «Машориқул-анвор алаа сиҳоҳил-осор» китобида «истиво» ояти ҳақида шундай деганлар: هو إظهار لآياته لا مكان لذاته У Аллоҳнинг зотининг маконини эмас, балки У зотнинг мўъжизаларини изҳор қилишдир. Яна айтганларки: لا خلاف بين المسلمين...

Уламоларни ҳурмат қилиш вожибдир

Уламолар пайғамбарлар меросхўрларидир. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васалламдан сўнг одамларни ҳаққа чақирадиган, жоҳилларга таълим берадиган, адашганларни йўлга соладиган ва бидъатларнинг ҳалқ орасига кириб келишини олдини оладиган зотлардир. Аллоҳ таолодан чин маънода қўрқиш олимларнинг сифати эканлигини Ҳақ таолонинг Ўзи Каломи шарифида баён қилган. “Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллоҳ азиз ва ўта мағфиратли Зотдир[1]”. Бошқа бир ояти каримада Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Ушбу мисолларни Биз одамлар учун келтирурмиз. Лекин уларга олимлардан ўзгаларнинг ақллари етмас[2]”. Амр ибн Мурра роҳматуллоҳи алайҳ шундай деган: “Агар Аллоҳнинг Китобидан бирор оятни тушунмасам ўшандан ҳижолатга тушаман. Чунки Аллоҳ таоло: “Ушбу мисолларни Биз одамлар учун келтирурмиз. Лекин уларга олимлардан ўзгаларнинг ақллари етмас” деган”. Яна бошқа бир ўринда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Сендан уларга нима ҳалол қилинганини сўрарлар. Сен: «Сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Овчи итларга ўхшатиб, Аллоҳ сизга ўргатган нарсалардан уларга ҳам ўргатган овчи ҳайвонларингиз сизга тутиб берган нарсадан енглар. Уларга Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар. Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ ҳисоби тезкор зотдир», деб айт! [3]”. Аллоҳ таоло ояти каримада таълим олган итнинг овда тутиб келган нарсаси мусулмонлар учун ҳалол эканлигини эълон қилмоқда. Агар шу овни ўргатилмаган ит олиб келса, у ҳаром бўлади. Шунинг ўзи ақл эгалари учун илмнинг шарафи нақадар улуғ эканлигини билдиради. Ибнул Қоййим оятнинг тафсирида худди шуни баён қилиб ўтган. “Эй иймон келтирганлар! Агар сизларга мажлисларда силжиброқ ўтиринг, дейилса, бас, силжинг, агар туринг дейилса, туринг. Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир[4]”. Бу ояти каримада илм аҳлларининг даражаларини Ҳақ таолонинг Ўзи кўтаришини айтмоқда. Аллоҳ таолонинг ҳузурида илм аҳлларининг қадри баланд эканлиги тортишилмайдиган ҳақиқатдир. Олим инсонни жоҳилга тенглаштириб бўлмайди. Аллоҳ таоло Зумар сурасининг 9‑оятида шундай дейди: “Йўқса, у кечалари ибодат қилиб, сажда этган, бедор ҳолида охиратдан қўрқиб, Робби раҳматидан умидвор бўлган одамга тенгми?! Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар”. Бу оятда олим инсоннинг амал соҳасида ҳам пешқадамлардан эканлигига ишора бўлмоқда. Жоҳиллар орасида олимларни камситишга уринишлар доим бўлиб келган. “Олимнинг айтганини қил, қилганини қилма!” деган мақолни кўп марта эшитганмиз. Бу мақол олимни обрўсизлантириш мақсадида асосан жоҳиллар томонидан ишлатилади. Аслида бу мақол олимнинг обрўсига путур етказмайди. Чунки олимнинг айтганини қил, дегани, олим сенга муносиб, сен қила оладиган амални айтиб беради, қилганини қилма, дегани эса, сен унинг қилганини қила олмайсан, деган маънодадир. Зеро Аллоҳни танийдиган олим инсон беамал бўлмайди. Беамалларни эса шариат олимлари деб айтилмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳ васалламдан ҳам уламонинг фазли тўғрисида бир неча ҳадислар ворид бўлган. Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳ васаллам: “Олимнинг обиддан ортиқлиги, менинг сизларнинг энг пастингиздан ортиқлигим кабидир. Дарҳақиқат Аллоҳ ва Унинг фаришталари, осмонлар ва ер аҳлллари ҳатто уясидаги чумоли ва ҳатто балиқ одамларга яхшиликни таълим берадиганга саловат айтади”, дедилар[5]”. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳ васаллам: “Ким илм талаб қилиб йўлга чиқса, Аллоҳ уни жаннат йўлларидан бир йўлга йўллаб қўяди. Дарҳақиқат фаришталар қанотларини илм талаб қилувчи учун рози бўлган ҳолида тўшаб туришади. Олим учун осмонлару ердагилар, сувдаги балиқлар истиғфор айтади. Олимнинг обиддан ортиқлиги ўн тўрт кечалик ойнинг бошқа юлдузлардан ортиқлиги кабидир. Дарҳақиқат уламолар набийларнинг меросхўрларидир. Набийлар дийнор ва дирҳам мерос қолдиришмаган. Улар...

ИСТИВО МАСАЛАСИ: САЛАФ ВА ХАЛАФ УЛАМОЛАР ИМОМ АШъАРИЙ ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ БИЛАН ЯКДИЛ БЎЛГАНЛАР (тўртинчи мақола)

31. Аллома Абу Мансур Абдулмалик ибн Муҳаммад ибн Исмоил Саолибий Найсабурий раҳматуллоҳи алайҳи (429-ҳижрий санада вафот этганлар) «Ал-жавоҳирул-ҳисон фий тафсирил-Қуръон» китобида қуйидаги оятни тафсир қилиб айтадиларки: وهو العلي العظيم (سورة البقرة – 255) – وهو العلي: يراد به علو القدر والمنزلة لا علو المكان لأن الله منزه عن التحيز. العظيم: هو صفة بمعنى عظم القدر والخطر لا على معنى عظم الأجرام У – олий ва буюкдир (Бақара сураси, 255-оят). У олийдир: яъни, ундан қудрат ва даражанинг юқорилиги ирода қилинган, маконнинг юқорилиги эмас. Чунки Аллоҳ чегараланишдан покдир. Буюкдир: яъни, у қудрат ва қўрқинчнинг буюклиги маъносидаги сифатдир, жисмнинг катталиги маъносида эмас. 32. Аллома Абу Ҳасан Алий Мовардий раҳматуллоҳи алайҳи (450-ҳижрий санада вафот этганлар) «истиво» ояти ҳақида айтадилар: فيه قولان: أحدهما: استوى أمره على العرش والثاني: استولى على العرش У ҳақида икки хил гап мавжуд. Биринчиси Аллоҳнинг амри аршга кўтарилди. Иккинчиси У Аршни эгаллади («Ан-нукат вал-ъуюн» номли тафсир китобидан). 33. Муҳаддисларнинг яна бирлари имом Абу Бакр Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳи (458-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ал-эътиқод» деган китобларида қуйидагиларни ёзганлар: و فى الجملة يجب ان يعلم ان استواء الله سبحانه و تعالى ليس باستواء اعتدال عن اعوجاج و لا استقرار فى مكان و لا مماسة لشئ من خلقه لكنه مستو على عرشه كما اخبر بلا كيف بلا أين بائن من جميع خلقه Хуллас калом билиш вожиб бўладики, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг истивоси қийшайишдан тўғриланишнинг баробарлашуви ҳам, бирор маконга жойлашиш ҳам, Ўзи яратган бирор нарсага тегиш ҳам эмас. Лекин хабар берилганидек, Аллоҳ Ўз Аршига қандайликсиз, қаердаликсиз истиво қилувчидир. У барча яратган нарсаларидан фарқлидир. 34. Имом ва муҳтадий аллома Абу Шакур Муҳаммад Солимий кеший раҳматуллоҳи алайҳи (460-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ат-тамҳид фий баянит-тавҳид» номли китобида шундай деганлар: واحتجوا بما روي الكلبي عن ابن عباس رضي الله عنهما أنه قال في تفسير قوله تعالى: «الرحمن على العرش استوى» أي: استقر وفي رواية امتلأ العرش فمنه الجواب قلنا معناه استقر العرش من هيبته أو من خشيته… Ва ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг «Раҳмон Аршга истиво қилди» оятини «қарор топди» деб, бошқа бир ривоятга кўра «Арш (Аллоҳ билан) тўлди» деб тафсир қилганликлари ҳақидаги имом Калбий ривоят қилган гапни ҳужжат қилиб келтиришган. Биз эса унга жавобан айтамизки, унинг маъноси «Аллоҳ таоло Аршга Ўзининг улуғворлиги ила ёки Ўзининг қўрқинчи ила қарор топди» деганидир (Зоти ила эмас)… والأصح أن نقول إن الله تعالى صانع العالم وهو جل ذكره ليس في العالم ولا خارج العالم لأنا لو قلنا إنه في العالم فإنه يكون أصغر من العالم ويكون في المكان في الظرف وهذا كفر ولو قلنا إنه خارج العالم لا يخلو إما أن يكون متصلا بالعالم أو مباينا عن العالم فإن كان متصلا بالعالم فإنه يكون من جنس العالم ويكون من العالم والعالم مع أجناسه مصنوع وليس بصانع ولو قلنا إنه مباين عن العالم فإن البينونة عبارة عن القطع والفصل وإنه يوجب التحديد والمحدود المقدور فلا يكون صانعا فنقول إنه صانع العالم بلا أينية ولا كيفية Энг тўғриси, Аллоҳ таоло оламнинг яратувчиси, бироқ, оламнинг ичида ҳам эмас, оламнинг ташқарисида ҳам эмас, демоғимиздир. Чунки, агар У зот оламнинг ичида десак, унда оламдан кичкина бўлиб қолади ва бирор маконда бўлиб қолади. Бундай дейиш эса куфрдир. Агар...

Сўз ёки ишора билан Аллоҳ таолога макон нисбатини беришнинг жоиз эмаслиги

Ислом мукаммал дин ўлароқ инсон ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган. Унинг шахсий ҳаётини ҳам, инсонлар билан бўладиган ўзаро алоқаларини ҳам мукаммал ҳукмлар ва гўзал одоблар билан тартибга солган. Ислом энг аввало банданинг ўзи ва Роббиси билан бўладиган алоқани яхшилашни бирламчи мақсад қилиб қўйган. Банда Роббиси ҳақида қандай эътиқод қилиши керак? Динимизда, хусусан, ақида китобларимизда шу ва шу каби эътиқодий масалалар батафсил ёритилган. Хусусан, инсонлар ўзаро мулоқотларида Аллоҳ таоло ҳақида гапирганларида бош ёки қўл билан осмонга ишора қилиш шу каби масалалар сирасига киради. Хўш, осмонга ишора қилиш нимани англатади? Осмонга ишора қилиш Аллоҳ таоло осмонда, деган маънони билдирадими ёки У зотнинг олийлигига, буюклигигами? Динимизда бу ҳақда қандай маълумотлар келган? Энг авало, Аллоҳ таолонинг бирор жойда ўрин олишдан, бирор тарафда қарор топишдан Беҳожат Зот эканини ёдда сақлашимиз лозим. Зеро, барча тарафлар ҳам, барча макон ҳам Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари сирасига киради. Роббимиз Ўзи яратган нарсаларда ўрин олишдан покдир (бунга муҳтож эмас). Қолаверса, бирор жойда қарор топиш, ўрин олиш махлуқотларга хос сифатдир. Аллоҳ таоло эса бундай сифатлардан покдир. Бу ҳақда аллома Ўший раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Бадъул амолий» номли назмий асарида қуйидагиларни айтадилар: و ذاتا عن جهات الست خال «Олти тарафдан холи бўлган Зот деймиз». Мазкур матнда Аллоҳ таоло олти тарафдан: тепа, паст, ўнг, чап, олд ва орқалардан холи экани таъкидланмоқда. Чунки бошқа бор нарсалар мазкур тарафларнинг бирида бўлади. Яна машҳур ватандошимиз Умар Насафий раҳимаҳуллоҳ «Ақоидун Насафий» номли асарида бундай дейдилар: ولا يتمكن في مكان «У зот бирор-бир маконда ўрин олмайди». Бирор жойдан ўрин олиш бошқа маконга нисбатан узоқда ёки яқинда бўлиш ҳисобланади. Бу эса жисмларнинг хусусиятларидандир. Али розияллоҳу анҳу бундай деганлар: كان الله ولا مكان وهو الآن على ما كان «Аллоҳ таоло бўлган, бирор макон бўлмаган, У ҳозир аввал қандай бўлса ўшандайдир». Юқоридаги далиллардан Аллоҳ таолонинг бирор маконда ўрин олмаслиги, бирор жойдан ўрин олиш махлуқотларга хос хусусиятлигини тушундик.Аммо ояти карима ва хабарларнинг зоҳирида Аллоҳ таолонинг осмонда эканига далолат қилувчи маънолар ҳам келган. Масалан, Аллоҳ таоло “Мулк” сурасида қуйидагича марҳамат қилади: ءأمنتم من في السماء أن يخسف بكم الأرض فإذا هي تمور «Осмондаги Зот сизларни изтиробда ҳаракатланиб турган ерга юттириб юборишдан омонда бўлдингизми?» Ушбу ояти кариманинг зоҳири «Осмондаги Зот» дея Аллоҳ таолонинг осмонда эканига далолат қилмоқда. Аммо ҳақиқатдан ҳам шундайми? Бунга Аҳли сунна уламолари қуйидагича жавоб берадилар: «Оят салтанати, буйруғи, қайтариғи ва тадбири самода бўлган Зотнинг сизларни ерга юттириб юборишидан омонда бўлдингизми, маъносида бўлади». Қолаверса, Аллоҳ таоло осмонда ёки юқорида дейишдаги «Осмон» ва «Юқори» ҳам бошқа нарсага нисбатан паст ҳисобланади. Масалан, дунёнинг бир бурчагидаги инсоннинг юқориси нариги бурчагидаги инсонга нисбатан паст ҳисобланади. Шунингдек, Аллоҳ таоло жой олмасдан осмонда, дейиш ҳам тўғри эмас. Бу борада Маймун ибн Муҳаммад Насафий роҳимаҳуллоҳнинг «Баҳрул калом» асарларида қуйидагиларни ўқишимиз мумкин: و باطل أن يكون بمكان دون مكانلأنه يحتاج إلي الإنتقال وهو من صفات المخلوقين و أمارت المحدثين والله تعالي منزه عن ذلك. «(Аллоҳ таолонинг) бирор маконсиз маконда бўлиши ҳам ботилдир. Чунки (бунда бир жойдан бошқа биржойга) кўчиш бор. Бу эса, махлуқотларнинг сифати ва ҳодислик (кейин яратилганлик) белгисидир. Аллоҳ таоло эса бундан пок зотдир» . عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رجلا أتي النبي صلي الله عليه وسلم بجارية سوداء...

Исломда вайронкорлик ва бузғунчилик қораланади

Муқаддас Ислом динимиз инсонларни эзгу ишларга, инсонларга яхшилик қилишга тарғиб этган. Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида “Инсонларнинг яхшилари инсонларга яхшилик қилувчиларидир” деганлар. Бугунги кунда фақат ўзларини мусулмон санаб, Аҳли суннадаги мусулмонларни кофирликда айблаб уларни қонлари ва молларини ҳалол санаётган экстремистлар мўмин-мусулмонлар яшаётган юртларда бузғунчилик ишларини амалга оширишда давом этиб келишмоқда. Уларга Аҳли сунна уламолари томонидан қилаётган ишлари Қуръон ва Суннатга зид эканлиги исботлаб берилиб, раддиялар берилаётган бўлса-да, улар ўз билганларидан қолмай, мусулмонларнинг қонини тўкиш, шаҳар ва қишлоқларини вайрон қилиш, экинзонларини куйдиришдан тўхташмаяпти. Билакс улар янада ўзларининг бузғунчи ғояларини ижтимоий тармоқлар орқали ёйиб, ёшларни ўз тузоқларига илинтиришга зўр бериб интилишмоқда. Террорчи жамоалар мусулмонлар яшаётган бир қатор мамлакатларда, жумладан, Ливия, Сурия, Афғонистон, Сомали, Яман каби давлатларда мусулмонлар бошига мисли кўрилмаган талофатлар етказишди. Уларнинг бузғунчиликларидан шаҳарлар, қишлоқлар, экинзорлар, завод-фабрикалар ва турар жойлар бутунлай вайрон бўлди. Бунинг натижасида одамлар ўртасида очарчилик юзага келиб, юз минглаб ёш болалар очлик қурбони бўлишди. Бу гуноҳларнинг жавобини ким беради? Барчамизга маълумки, Исломда вайронкорлик ва бузғунчилик қораланган. Жумладан, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ “Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас”, дедилар” (Қасас сураси, 77-оят). Бошқа бир оятда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: وَإِذَا تَوَلَّى سَعَى فِي الأَرْضِ لِيُفْسِدَ فِيِهَا وَيُهْلِكَ الْحَرْثَ وَالنَّسْلَ وَاللّهُ لاَ يُحِبُّ الفَسَادَ وَإِذَا قِيلَ لَهُ اتَّقِ اللَّهَ أَخَذَتْهُ الْعِزَّةُ بِالْإِثْمِ ۚ فَحَسْبُهُ جَهَنَّمُ ۚ وَلَبِئْسَ الْمِهَادُ “Ва бурилиб кетганда, ер юзида фасод учун ҳамда экин ва насилни ҳалок қилиш учун ҳаракат этади. Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас. Қачон унга: “Аллоҳдан қўрққин”, – дейилса, кибру ҳавоси уни гуноҳга етаклар. Жаҳаннам унга етарлидир. У қандай ҳам ёмон ётоқ!” (Бақара сураси, 205-206-оятлар). Ислом тарихида Пайғамбаримиз ва у зотнинг саҳобалари нафақат мусулмонларга, балки бошқа дин вакилларига ҳам шафқат кўрсатишда бутун инсониятга намуна бўлдилар. Буни бошқа дин вакиллари ҳам эътироф этишган. Жумладан биринчи Халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Шом фатҳига жўнаётган қўшинига шундай насиҳат қилган эдилар: «Болаларни, аёлларни, кексаларни ўлдирманг. Хурмо дарахтларига ўт қўйманг ва буталарни кесманг. Туяларни, бошқа ҳайвонлар подасини ўлдирманг… Сиз ўзга ишлар, охират дунёсига хизмат қилиш билан машғул одамларни учратасиз. Шунда уларни ўз ҳолига қўйинг…» Иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзга динларга нисбатан адолатпарварлиги билан Ислом дунёсидан ташқарида ҳам маълум ва машҳур эди. Ҳазрат Умарнинг Қуддус ва Лудда насронийлари билан имзолаган хавфсизлик шартномасига мувофиқ шаҳардаги черковлар бузиб ташланмаслиги, мусулмонлар насронийларнинг ибодатхоналарини эгаллаб олмаслиги ва уларда ибодат қилмаслиги кафолатланган эди. Бу зот Байтул-Мақдисга фотиҳ сифатида кирганларида «Қуддус ал-Кубро» черковида туришганида аср намозининг вақти кириб қолади. Кейинчалик мусулмонлар буни далил қилиб черковни масжид қилиб олишмасин, дея бу ерда намоз ўқишдан бош тортгандилар. Шаҳар фатҳ этилганидан кейин кўп ўтмай, Несториан патриархи Иешуйаб Иккинчи дўстига ёзган мактубида шундай сўзларни битган эди: «Худо Ўзининг иродасини ато этган… бу араблар бизга ҳеч қандай зарар етказишмади. Ҳақиқатдан улар динимизга, руҳонийларимизга, черков ва узлатгоҳлармизга ҳурмат билан қарашди» (Ҳорун Яҳё, «Ислом террорни...
1 1 142 1 143 1 144 1 145 1 146 1 523