Уламоларимизнинг таъкидлашларича, имомга иқтидо қилган инсон қироат қилмайди. Хусусан, «ад-Дуррул мухтор» асарида «Танвир»нинг «Имомга иқтидо қилган шахс мутлақо қироат қилмайди», деган ибораси қуйидагича шарҳланади: «яъни фотиҳани ҳам, бошқа сурани ҳам гарчи, у махфий намоз бўлса ҳам. Бунга учала катта имомларизнинг иттифоқи бор». Шунингдек, мазкур китобда «Бу саҳобаларнинг бир нечтасидан ривоят қилинган», дейилади. Ибн Обидийн ушбу иборани шарҳлаб қуйидагиларни айтади: «Муқтадийни қироатдан қайтариш саксон нафар катта саҳобалардан, жумладан Али Муртазо, Абодила (Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос, Абдуллоҳ ибн Аббос ва Абдуллоҳ ибн Зубайрлар) дан ривоят қилинган. Ҳадис олимлари уларнинг барчасини исмлари билан келтиришган». «Ҳидоя» китобида «Муқтадий имомнинг ортида қироат қилмайди». Бунга имом Шофеъий хилоф қилади. «Фотиҳани қироат қилиш рукнлардан бир рукн эканлиги у зотнинг далилидир. (Яъни шофеъийларга кўра, бошқа рукнларда имом ва муқтадий шерик бўлганидек, ушбу рукнда ҳам улар шерикдирлар. Шу боис ҳар иккисига ҳам «Фотиҳа» ўқиш фарздир). Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ ва салламнинг «Кимнинг имоми бўлса, имомнинг қироати унга қироатдур», деган сўзлари далилдир ва бунга саҳобаларнинг ижмоси бор. (Тўғри шофеъийлар айтганидек) қироат у иккови (имом ва муқтадий) ўртасида муштарак рукн. Лекин, бу ўринда муқтадийнинг улуши жим туришдир. Шунингдек, Набий алайҳиссалом «Имом қироат қилса, тек туринглар» деганлар», дейилади. Аллома Анваршоҳ Кашмирий ушбу масала борасида «Фаслул хитоб фи масъалати Уммил китоб» асарини ёзган. Унда бу хусусда келган оят ва ҳадисларни чуқур таҳлил қилган ва муқтадийнинг имом ортида қироат қилмаслиги оят ва ҳадисларга мувофиқ эканини исботлаган. Шу ўринда уламоларимизнинг юксак заковатига далолат қилувчи бир нарсани айтиб ўтамиз Аллома. Кашмирий китобда ажойиб тарзда сўз ўйини ишлатган. У китоб якунида «Мен ушбу сатрларни шофеъийларга раддия сифатида ёзмадим, балки ҳанафийларнинг қироатни тарк этиш сабабларини маълум қилиш учун ёздим. Шу боис мен жим турувчилардан бўлдим, тортишувчилардан эмас», дейди. Аллома бу сўзлари билан «Қачон сизларга Қуръон ўқилса жим туринглар» ояти ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ортиларидаги иқтидо қилувчилар қироатини эшитиб норози оҳангда «Нега қироатда мен билан тортишиляпти?» деган сўзларига ишора қилмоқда. Ушбу асарда «Жамоатга келиб рукуъга улгирган инсондан қироат соқит бўлиши баъзилар айтганидек зарурат учун эмас, балки муқтадийга қироат шарт эмаслигини ифодаси учун», деган фиқҳга оид фойдали маълумотни ҳам учратишингиз мумкин. Энди бу масала хусусида келтирилган далиллар билан танишамиз. Аллоҳ таоло айтади: «Қачонки Қуръон ўқилса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз! Шояд (Аллоҳ тарафидан) раҳматга сазовор бўлсангиз» (Аъроф сураси, 204 ояти) Аллоҳ таоло Қуръони карим инсонларга ҳидоят ва раҳмат эканини эслатгач, бандалар ундан фойда олишлари ва ҳидоятга юришлари учун, қолаверса, Қуръонга ҳурмат юзасидан мўминларни унинг тиловатига қулоқ солишга амр қилмоқда. Муовия ибн Қурра ривоят қилади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бўлган баъзи устозларимдан сўрадим (менимча, у Абдуллоҳ ибн Муғаффал эди): «Қуръонни эшитган ҳар бир кишига унга қулоқ тутиш ва жим туриш вожиб бўладими?», шунда у: «Албатта, «Қачонки Қуръон ўқилса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз!» ояти имом ортидан қироат қилиш ҳақида нозил бўлган. Агар имом қироат қилса, унга қулоқ сол ва жим тур», деди». (Ибн Абу Шайба, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Мардавайҳ “Тафсир”да ривоят қилган) Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: «Ушбу оят намозда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ортларида туриб овоз чиқариш ҳақида нозил бўлган». (Ибн Жарир, Ибн Абу Ҳотим, Ибн...
Фарзанд тарбияси, унинг одоб-ахлоқ масаласи ҳар бир даврда доим эътиборга лойиқ муҳим мавзулардан бири ҳисобланади. Айниқса, ёш авлодга гўзал таълим-тарбия бериш, уларни яхши хислатларга ўргатиш, ҳалол ва ҳаромни ажратадиган ва инсофли қилиб тарбиялаш ота-она зиммасидаги энг муҳим ва масъулиятли бурчдир. Фарзанд – Аллоҳ таолонинг ота-онага берган буюк неъмати бўлиши билан биргаликда, уларнинг зиммасидаги муҳим масъулияти ҳамдир. Ота-оналар фарзандларини одобли, ахлоқли ва барча яхши хислатларни ўзида жамлаган этиб тарбиялашса, ўша буюк неъматнинг қадрига етган ҳамда зиммаларидаги муҳим масъулиятни бажарган бўладилар. Энг муҳими, жамиятга керакли, фойдаси тегадиган ва уни равнақ топишида ўз ҳиссасини қўшадиган фарзандларни ўстирган, тарбия қилган бўладилар. Муқаддас ислом динимизда бошқа мавзуларда бўлгани каби фарзанд тарбиясига оид ҳам тавсия ва кўрсатмалар бор. Чунончи, Қуръон карим ва Ҳадис шарифларда фарзандни чиройли тарбиялаш, унга гўзал одоб бериш ота-онанинг фарзандга берадиган энг яхши туҳфаси эканлиги таъкидланган. Ота-она фарзанди дунёга келганида оқ ювиб оқ тарайди, ҳеч кимдан кам бўлмасин деб кийинтиради, едириб-ичиради. Бу борада эртаю кеч тиним билмай меҳнат қилади. Аслида, гўзал одоб-ахлоқ фарзанд учун энг муҳим ва зарур озуқа эканлигини баъзи ота-оналар унитиб қўйишади. Натижада, фарзандини фақат едириб-ичириш, кийинтириш билан чекланиб қолишади. Бу эса фарзанднинг келажакда ноқобил бўлиб улғайишига сабаб бўлиб қолади. Одоб-ахлоқ, таълим-тарбия тўғрисида ватандошимиз, буюк муҳаддис Имом Абу Исо Термизий раҳматуллоҳи алайҳ “Сунан” асарида алоҳида одоб-ахлоқ номли боб очиб, унда гўзал одоб фарзанд учун энг керакли туҳфа эканлиги ҳақида қуйидаги ҳадис шарифни келтиради: “Айюб ибн Мусо отасидан, у киши бобосидан ривоят қилади, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ота фарзандига берадиган туҳфалари ичида энг афзали гўзал одобдир”. Ҳадис шарифда гўзал одоб, таълим-тарбия ота фарзандига қолдирадиган молу дунё, унга берадиган ҳадя ва туҳфалар ичида энг яхшиси ва афзали эканлиги таъкидланяпти. Зеро, фарзанд янги ниҳол кабидир. Уни қайси томонга эгилса, ўша томонга қараб ўсади. Яхши томонга эгилса, келажакда яхши инсон бўлиб вояга етади. Ёмон томонга эгилса, ёмон инсон бўлиб вояга етади. Шундай экан, фарзандларимизни қайси томонга қараб ўсаётганига эътибор берайлик. Энг яхши туҳфа – гўзал одоб ила фарзандларимизни тарбиялайлик! Ўзбекистон халқаро ислом академияси 2-босқич магистранти Х.Юсупов 790
Аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига кўра, гуноҳи кабиралар туфайли мўмин киши куфрга ҳукм қилинмайди. Гуноҳи кабиралар ва сағиралар ўртасидаги фарқ ҳақида Саъдуддин Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳ “Шарҳу ақоид” китобида қуйидагиларни ёзган: “Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо кабира ва сағира гуноҳларга шундай таъриф берган: “Ҳад[1] тайин қилинган ёки дўзах билан, ё лаънат айтилиши билан, ё ғазаб қилиниши билан таҳдид қилинган ҳар бир гуноҳ гуноҳи кабирадир. Дунёда ҳад тайин қилинмаган, охиратда қўрқитув билан огоҳлантириш берилмаган ҳар бир гуноҳ сағира гуноҳдир”. Гуноҳи кабира содир этган кишининг ҳукми борасида Аҳли сунна вал-жамоа ва адашган фирқалар орасида қуйидагича фарқлар бўлган: Хаворижлар: Гуноҳ туфайли мўмин киши иймондан чиқиб куфрга киради; Мўътазилалар: Гуноҳи кабира туфайли мўмин киши иймондан чиқади, лекин куфрга кирмайди; Муржиалар: Кофирга тоат наф бермагани каби, мўминга гуноҳ зарар бермайди; Аҳли сунна вал жамоа: мўмин банда модомики ҳалол санамаса, гуноҳи кабира туфайли иймондан чиқмайди. Аҳли сунна вал-жамоанинг мазкур масала тўғрисидаги қарашлари ҳақида “Ақидатут Таҳовий” китобида қуйидагилар ёзилган: “Қибламиз аҳлини модомики Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсани эътироф этар эканлар мўмин мусулмон деб атаймиз… банда иймондан ўзини унга киритган нарсани инкор қилиши билангина чиқади”. Яъни, мусулмон киши икки шаҳодат калимасини талаффуз қилиб маъноларига эътиқод қилиш билан Исломга кирса, уларнинг маъноларини инкор қилиш билан исломдан чиқади. Гуноҳи кабираларни содир этганлар қаттиқ гуноҳкор бўлсалар-да, лекин кофир саналмасликларига оятларда ҳам, ҳадисларда ҳам Аллоҳ амрига осий бўлган бандани мўмин деб аталгани энг катта далилдир: “Эй иймон келтирганлар! Сизларга ўлдирилган кишилар учун қасос (олиш) фарз қилинди”[2]. Бошқа бир оятда эса шундай дейилган: “Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро урушиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини ислоҳ этингиз!”[3]. Ушбу ояти карималарда катта гуноҳларни содир этган кимсалар мўмин деб аталган. Бу эса гуноҳи кабира сабабли мўмин кишининг диндан чиқиб кетмаслигини англатади. Қолаверса, гуноҳи кабира қилганлар диндан чиқиб кофир бўлганларида қасос олиш, ўғрининг қўлини кесиш, зинокорнинг турмуш қургани ё қурмаганига қараб маълум жазо бериш каби шаръий жазоларга ҳожат қолмасди. Балки уларга умумий қилиб диндан чиқиб муртад бўлган кимсаларга бериладиган жазо жорий қилинган бўлар эди. Шу маънода мазкур шаръий жазолар тайин қилинганининг ўзи ҳам мўмин кишининг гуноҳ сабабли иймондан чиқиб кетмаслигига ёрқин далилдир. Машҳур ватандошимиз Умар Насафий раҳматуллоҳи алайҳ мазкур масала тўғрисида қуйидагиларни ёзган: “Катта гуноҳлар мўмин бандани иймондан ҳам чиқармайди, куфрга ҳам киргизмайди. Аллоҳ таоло Ўзига ширк келтиришни кечирмайди, ундан бошқа кичик ва катта гуноҳларни эса хоҳлаган кимсадан кечиради. Кичик гуноҳга жазо бериши ҳам, агар ҳалол ҳисоблашдан бўлмаса, катта гуноҳни афв қилиши ҳам мумкин. Ҳалол санаш куфрдир. Пайғамбарлар ва солиҳ бандаларнинг катта гуноҳ аҳллари тўғрисидаги шафоатлари кўплаб хабарлар билан собитдир. Гуноҳи кабира содир этган мўминлар дўзахда абадий қолдирилмайдилар”. Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Шарҳу китаб ала алфози куфр” китобида қуйидагиларни ёзган: “Баъзи адашган фирқалар кишиларни шаҳодат калималарини айтаётган бўлсалар-да, Ислом арконларини адо этаётган бўлсалар-да кофирга чиқаришга уринганлар. Бошқа баъзи фирқалар эса юқоридагилардан мутлақо тескари йўл тутишиб, шаҳодат калималарини талаффуз қилганларни бирор ҳолатда ҳам куфрга чиқариб бўлмайди, деб ҳисоблашган. Аҳли сунна вал-жамоадагилар эса куфрга чиқаришни мутлақо инкор ҳам қилмайдилар ва ҳар бир гуноҳ туфайли куфрга ҳам ҳукм қилмайдилар, балки аҳли қибла тўғрисида доимо яхши фикрда бўлишга уринадилар”. Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Зовъул маолий” асарида гуноҳ туфайли куфрга ҳукм қилмаслик тўғрисида...
Ижтимоий тармоқларда ёмонлару ёмонликлар кўп эмас, яхшиларнинг фаолияти кам. Афоризм Сўнгги йилларда ижтимоий тармоқлар, кўпчиликнинг, шу жумладан мусулмонлар ҳаётига ҳам чуқур кириб борди. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, интернетдан фойдаланишнинг ижобий ва салбий томонлар мавжуд. Ижтимоий тармоқлардан нафақат ўзи ва бошқаларнинг манфаати йўлида, балки кимларгадир зарар етказиш учун ҳам фойдаланиш мумкин. Шундай экан, гуноҳ қилиб қўймаслик учун мусулмонлар ушбу алоқа воситаларидан жуда эҳтиёткорлик билан фойдаланиши керак. Ижтимоий медиадан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар Хушхулқлик. Мусулмон ҳамма жойда, шу жумладан виртуал маконда ҳам ўзини муносиб тутиши керак. Хусусан, бошқа одамларни ҳақорат қилишдан сақланиши лозим. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Банда билиб-билмай бир сўзни айтади ва шу туфайли дўзахнинг мағриб билан машриқ орасидан ҳам чуқур жойига тушади” (Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Шу билан бирга, агар кимдир сизни ҳақорат қилса, сиз ўзингизнинг адолат нуқтаи назарингизга асосланиб, худди шундай жавоб беришингиз шарт эмас. Ҳадисда айтилишича, мусулмоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш мумкин эмас (Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривояти). Ёлғон ишлатмаслик. Ёлғонлар шахсий ёзишмаларда ҳам, нашр (пост)ларга берилган шарҳларда ҳам тарқалиши мумкин. Қуръони каримда шундай дейилган:” … Ёлғон сўздан йироқ бўлинг” (Ҳаж, 30). Кўпинча, одамлар яхшиликни ният қилиб нотўғри маълумотларни тақдим этишга жазм қилишади. Яхшиликни ният қилиб ёлғон маълумотларни тарқатишнинг хафвли томони виртуал оламда турли дунёқарашдаги инсонлар бўлганлиги учун бундай ҳолатларни кўриб Исломда ёлғон ишлатиш мумкин экан деган тушунчага келиб қоладилар. Маълумки, ҳатто Иброҳим алайҳисалом ҳам ўз ҳаётида яхшиликни ният қилиб уч маротаба ёлғон ишлатишга мажбур бўлган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат уч нарсага: урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда ва эрнинг ўз хотинига ва хотиннинг ўз эрига (оилани сақлаб қолиш мақсадида) гапиришига рухсат берганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Ҳурмат. Мўминлар бошқа одамларни ҳурмат қилишлари керак. Бу тўғридан-тўғри ёзишмалар пайтида ҳам, постларни нашр қилишда ҳам намоён бўлиши керак – уларда инсонларни, хоҳ у аёл бўлсин, эркак бўлсин, ҳоҳ у катта бўлсин, кичик бўлсин, таҳқирлаш мумкин эмас! Аллоҳнинг охирги Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким катталаримизни иззат, ҳурмат қилмаса, кичикларимизга раҳм қилмаса, уламоларимизнинг ҳаққини билмаса, биздан эмас”, деганлар (Имом Термизий ривояти). Мусулмон киши бошқаларга ҳурмат кўрсатар экан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак суннатларига амал қилаётган ва шу билан бирга оламларнинг Парвардигори буйруғини бажараётган бўлади. Тақиқланган маълумотлардан узоқ бўлиш. Ижтимоий тармоқлардаги тақиқланган видео ва аудио файлларни томоша қилиш ва тинглашдан эҳтиёт бўлиш керак. Бунда биз, таркибида гуноҳ ва унга етакловчи маълумотларни ўз ичига олган видеолар ҳақида гапиряпмиз (фаҳш, қотилликка чақириқлари, терроризмни ёқлаш каби). Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёви Али ибн Абу Толибга: “Эй Али! Назарни назарга эргаштирма! Биринчи кўз тушиши зарарингга бўлмаслиги мумкин, аммо кейингиси, албатта, сенинг зараринггадир”, деганлар (Имом Аҳмад, Термизий ва Абу Довуд ривоят ривояти). Интернетнинг фаол фойдаланувчиси бўлганимиз сабабли, биз кўпинча тақиқланган хабар ва маълумотларга кўп ҳолларда тасодифан ёки билмасдан дуч келиб қоламиз. Бундай ҳолда, бизнинг биринчи қарашимиз бехосдан бўлиши мумкин, бу гуноҳ сифатида таъриф этилмайди. Аммо, агар биз бундай саҳифани тарк қилмай ва тақиқланганларни кўриб чиқишни давом эттирсак – унда биз Қиёмат куни ушбу ишимизга жавоб берамиз. Ғийбатдан эҳтиёт бўлиш. Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ва тезкор хабар алмашиш (ВКонтакте, Одноклассники, Файсбук, Твиттер, Ватсап, Телеграм, Инстаграм) воситалари, афсуски, турли ғийбатларни тарқатишда...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Охирги пайтларда аҳли илмларни обрўсизлантиришга ҳар тарафдан турли кўринишдаги уринишлар авж олди. Бу ҳолат бутун дунё бўйлаб кузатилмоқда. Бу ҳолат араб оламида ҳам бор. Афтидан, бу иш атайин, режали қилинаётир. Ахборот уруши ичида бундай режани амалга ошириш анча осон кечмоқда. Кишилар ўзлари билиб-билмаган ҳолатда ушбу нохуш ишга аралашиб қолмоқда. Энг хатарлиси – бу ҳаракат кўпинча ҳақиқат ҳимояси даъвоси остида олиб борилаётган бўлса-да, аслида бошқа мақсадларга етаклаб кетмоқда. Айниқса, ижтимоий тармоқларда жуда ҳам оммалашди. Шу боис мана шу мавзуда айрим мулоҳазаларни сиз билан баҳам кўргим келди. «Яна ўша гап экан-да, ўзларини ўзлари ҳимоя қилаверишади, оқлайверишади», «Сарой муллалари шунақа, аллачи», каби гапларни айтишга шошилманг! Бу сатрларни муаллиф кўп мулоҳаза ва кузатувлардан сўнг ёзмоқда ва барчасини чин кўнгилдан, самимий қалб ила, яхши мақсадда ёзмоқда. Ножўя ғараз йўқ, буюртма йўқ ва бирор маълум ҳодисага қайдланмаган, умумий ҳолат тақозосида ёзилмоқда. Кўпчилик одамлар аҳли илмларни, имом-домлаларни танқид қилишда, уларни қоралашда фақат танганинг бир тарафига, юзасига қараб гапирмоқда. Аслида эса танганинг бошқа тарафи ҳам бор. Мен бу ерда танганинг ана ўша, кўпчилик кўрмай қолаётган орқа тарафига эътиборни қаратмоқчиман. Шу боис ҳамма гапириб турган жиҳатларга кўп ҳам тўхталмоқчи эмасман. Тарихга бир назар Уламоларни ва домлаларни ёмон кўриш, обрўсизлантириш аслида дин душманларининг ва сўнги асрларда хоссатан даҳрийларнинг бош ғояси бўлган. Саҳобаи киромларнинг халқлар қошидаги обрўлари, етакчиликларига ҳасад қилган мунофиқлар ва уларга эргашган адашган тоифалар саҳобаларнинг обрўсини тўкишга қаттиқ ҳаракат қилишган, ораларида низо чиқаришгача етиб боришган эди. Улар ҳатто Усмон, Ибн Аббос, Зайд ибн Собит, Алий розияллоҳу анҳумдек буюк саҳобаларни ҳам менсишмаган ва бирини тақвосизликда, адолатсизликда, бошқасини илмсизликда айблаб, обрўларини тўкиб, ҳатто жонларига қасд қилишгача журъат қилишган. Даҳрийлик тузуми даврида аввалига аҳли илмларни, уламоларни турли айблар билан ёмонотлиқ қилиб бориб, сўнг бирдан уларни ҳақсиз деб эълон этиб, қатағон қилишди. Омма халқ деярли томошабин бўлди. Худосизлар бу билан ҳам тинчишмади, у ер-бу ерда қолган саноқли аҳли илмларни ҳам тинимсиз таъқиб қилиб боришди, домлаларни мазах қилиш уларнинг энг севимли ишига айланди. Ташвиқот шу даражага етдики, домлаларнинг фарзандлари ўз оталаридан, отинойи оналаридан нафратланадиган, ор қиладиган бўлиб қолди. Энг алам қиладиган жойи – аҳли илмларни таъқиб қилаётганлар ҳам, қатағон қилаётганлар ҳам бегоналар эмас эди, шу юрт фарзандлари эди. Орқадан урган пичоғининг зарби танангдан олдин юрагингга етади. Юртимиз уламолари ана шундай мудҳиш даврларни бошдан ўтказсалар-да, ўз эътиқодларига содиқ яшаб ўтдилар ва қочиб, беркиниб бўлса ҳам, имкон қадар келажак авлодга дин-диёнатдан, ахлоқ-одобдан таълим бердилар, ўзликни асраш учун бор кучлари билан курашдилар. Ниҳоят, кутилган кунлар ҳам келди, халққа эътиқод эркинлиги берилди. Бироқ, бу давр алғов-далғовларга тўла бўлиб, кўп ўтмай илм аҳли бошига яна ҳар турли синовлар туша бошлади. Очиғини айтганда, дин пешволарига, олимларига нисбатан таъқиб ва тазйиқларнинг, синовларнинг юздан бири бошқа бирор соҳа вакилларининг бошига тушганида ўша соҳа аллақачон таг-туги билан йўқ бўлиб, ер юзидан супурилиб кетган бўлар эди. Аммо Аллоҳ таоло Ўз динини сақлашни ваъда қилгани учун, бу диннинг буюклиги, ҳудудларни эмас, қалбларни забт этгани сабабли ва Парвардигор Ўзи ҳидоят инъом этган мухлис зотларнинг фидокорона хизматлари эвазига Ислом илмлари қайта жонланиб, аҳли илмлар силсиласи узилмай давом этиб келмоқда. Воқелик Ўтган...