Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг уч ойга мўлжалланган “Араб тили” фани бўйича учинчи босқич ўқув курси учун хужжатлар қабул қилинади. Ўқиш истагида бўлган юртимиз фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида, мазкур ўқув курси учун ҳужжатлар ҳар ҳафтанинг шанба кунлари соат 09:00 дан 14:00 гача қабул қилинади. Навбатдаги қабул 2018 йил 14 июль шанба куни ўз ишини бошлайди. Ўқув курсига 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади. Тингловчилар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари лозим: — ректор номига ариза; — соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086 шакл); — паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); — 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); — яшаш жойидан маълумотнома; Ўқув машғулот учун тўлов: 1 нафар тингловчига жами энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баробари миқдорида бўлиб, ўқув курси тингловчиларидан ҳужжат қабул қилиш илгари ёзилган рўйхат кетма-кетлиги асосида давом эттирилади. Эслатиб ўтамиз, “Араб тили” фани бўйича уч ойга мўлжалланган ўқув курсининг ҳар давраси учун 30 нафар эркак ва 30 нафар аёл-қиз жами 60 нафар тингловчи таълим олади. Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг +99871 240-03-58, +99871 227-23-47 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. Ўқув курслари учун қабул ҳайъати 1 001
Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон туманидаги Имом Бухорий номидаги мадрасанинг илк битирувчиларига диплом топширилди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари бошқармаси хабари асосида azon.uz сайти маълум қилди. Маросимда Ўш вилояти қозилиги, Қирғизистон мусулмонлари бошқармаси Уламолар кенгаши, Аравон тумани маъмурияти ва ички ишлар бўлимидан вакиллар, битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этди. Ўш вилояти қозиси Самидин Атабаев битирувчиларни табриклар экан, улар тўрт йил давомида олган билимларини халққа етказишлари кераклигини уқтирди. Аравондаги Имом Бухорий номли мадраса ўз фаолиятини 2014 йилда бошлаган бўлиб, бу йил мазкур ўқув юртини 32 нафар талаба битирди. 864
Масжидларга вақф қилиш учун «Ҳилол» нашриётидан 15 млн сўмлик китоб харид қилинди. Бу ҳақда «Вақф» фонди хабари асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати маълум қилди. Жорий йилнинг 11 июль куни «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида «Ҳилол» нашриётидан 38 турдаги жами 585 та китоб сотиб олинди. Уларнинг умумий қиймати 15 миллион сўм бўлди. Китобларнинг асосий қисми шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб китоблардир. Китоблар рўйхати ва адади: – Қуръони карим маънолар таржимаси — 15 дона – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад Содиқ — 15 дона – Бахтиёр оила — 15 дона – Ижтимоий одоблар — 15 дона – Ислом тарихи 1,2-китоблар — 15 дона – Амаллар ниятга боғлиқ — 15 дона – Бозор ва унга боғлиқ масалалар — 15 дона – Дин насиҳатдир — 15 дона – Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ишларининг ҳақиқати — 15 дона – Енгил амаллар — 15 дона – Зикр аҳлидан сўранг 2-қисм — 15 дона – Зикр аҳлидан сўранг 5-қисм — 15 дона – Зикр аҳлидан сўранг 7-қисм — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 12-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 13-жуз — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 14-15 жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 20-жуз — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 22-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 23-жуз — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 24-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 27-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 28-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 29-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 37-жуз — 10 дона – Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдиндир — 15 дона – Мўминнинг меърожи — 15 дона – Мўминнинг нажоти — 15 дона – Мўминнинг қалқони — 15 дона – Мўминнинг умр сафари — 15 дона – Муаллими соний (дискли) — 30 дона – Мен ҳам намоз ўқийман — 45 дона – Очиқ хат — 15 дона – Одам ато ва Момо ҳаво — 30 дона – Ўкинма 1,2 жузлар — 15 дона – Қарз — 15 дона – Ғийбат ўзи нима? — 15 дона – Қуръон қалблар шифоси — 15 дона – Иҳё улумиддин — 15 дона 839
Жорий йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларида 2018-2019 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда. Имтиҳонлар тасдиқланган низомга кўра, “Маънавият ва маърифат” фанидан суҳбат, “Чет тили” ва “Тарих” фанларидан тест синови шаклида бўлиб ўтди. Имтиҳонлар Қорақалпоғистон Республикасидаги Муҳаммад Беруний номидаги Ислом ўрта-махсус билим юрти, Андижон вилоятидаги Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро вилоятидаги Мир араб мадрасасида ўтказилди. 970
Мукофотлаш ва жазолаш йўлларини бир меъёрда қўллаш. Шунда тиришқоқ ўқувчининг ғайрати ва рағбати ошади, дангасалар эса жон куйдиришга мажбур бўлади. Мукофатлашнинг қуйидаги турлари бор: 1. Моддий мукофот, масалан, китоб ёки нақд пул. Ота-она фарзандига билдирмасдан муаллимга бирор ҳадя олиб келиб бериб, талабалар олдида фарзандини мукофотлашни илтимос қилиши мумкин. Талабаларга гўё бу ҳадя муаллим тарафидан берилгандек туюлиши керак. 2. Мақтов сўзлар билан тақдирлаш. «Аъло», «тасанно», «баракаллоҳ» каби сўзлар билан мақташ. Бу мақтовлар талабани янада юксакларга чорлайди, бошқаларни ҳам муаллимдан шундай мақтов эшитишга ундайди. 3. Баракот ва муваффақият тилаб дуо қилиш. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат суви тайёрлаб берганида у зот: «Аллоҳим, уни динда фақиҳ қилгин», деб дуо қилганлар». Лоқайд, дангаса талабага фойда бўладиган, ҳаддан ошмасдан, ўч олмасдан жазолаш туркумига қуйидагилар киради: 1. Дўқ-пўписа. Сиртдан қараганда қаттиққўллик, негизида эса панд‑насиҳат бўлган услубда, сўкмасдан дўқ-пўписа қилиш. 2. Талабанинг ёлғиз ўзига танбеҳ бериш, насиҳат қилиш. Кўпчилик олдида койиш болани шарманда қилишдир. 3. Норози эканини билдириб қўйиш, қовоғини солиб муомала қилиш. 4. Ёмон иш қилган талаба ўша ишидан тавба қилмагунича ундан юз ўгириш. 5. Жазо сифатида уйга қўшимча вазифалар бериш. Масалан, дарсни бир неча марта ёзиб келишни талаб қилиш. Аллоҳим, бизни розилигинга муваффақ айла! Муҳаммад Али МУҲАММАД ЮСУФ таржимаси Манба: Islom.uz 807