Шарқ мамлакатларида Сарвари оламнинг ушбу буюк меросларини чуқур ўрганишга ва уларга амал қилишга алоҳида эътибор бериб келинган. Кўплаб алломалар ҳадислар ва уларнинг шарҳига бағишланган қатор асарлар ёзганлар. Ҳадисларни ва ҳадисга доир илмларни халқ оммаси учун мумкин қадар қулай ва ихчам бўлиши мақсадида мухтасар рисолалар ёзиш услуби ҳам кенг тарқалган. Бу услубдаги асарлар жумласидан таниқли олим имом Нававий томонидан тузилган “Арбаъийн” ҳадис тўплами ва «Ат-тақриб ват-тайсир ли маърифати сунанил баширин назийр» асари каби мухтасар асарларни кўрсатиш мумкин…- Тошкент ислом институти талабаси Отахонов Темурбек





