Аллоҳ таолонинг фазлу карами ила, яқинда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтини тамомлаш бахти каминага насиб этди. Тамомлаш жараёнида, битирув малакавий ишим мавзуси “Имом Абу Ҳафс Нажмиддин Насафийнинг “Тилбатут талаба” асари фиқҳда муҳим манба” тўғрисида эди. Китоб ҳақида ўтган мақолаларда “Фиқҳда луғатга оид биринчи китобни биласизми” рукни остида батафсил маълумот берилганди. Китоб ҳанафий фиқҳига бағишланганлиги […]





