Араб тилида гуноҳни кечириш маъносида қўлланиладиган «аъфу» ва «мағфират» сўзлари Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда бир қанча ўринларда келган. Бу икки сўз ўзбек тилида бир сўз билан «кечириш» маъносини англатсада, араб тилининг ўзида икки ҳил фарқли мазмунни ифода қилади. Мағфират сўзи араб тилида «غَفَرَ» феъли маъносида бўлиб, «кечириш», «яшириш» ва «беркитиш» маъноларини билдиради. «Аъфу» эса, […]





