Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институти Модул таълим тизими талабаларига дарс жараёнлари тизимли ташкил қилинган ва шу билан бир қаторда талабаларни дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида турли тадбирлар, тарихий жойлар, муқаддас қадамжолар, мустақиллик йилларида бунёд етилган иншоотларга саёҳатлар ташкил қилинмоқда. Модул таълим мураббийи С.Арипов бошчилигида Тошкент ислом институти, “Қаффол Шоший” зиёратгоҳи ва “Сузук ота” мажмуасига зиёрат ташкил қилинди. Шунингдек 25 декабр санасида Пойтахтимиздаги бунёд этилган, Ўрта Осиёда ягона бўлган “Ҳумо Арена” муз саройига саёҳат ташкил қилинди.Саёҳат давомида талабалар юртимизда бўлаётган бундай ўзгаришларни кўриб қалблари шодликка тўлди. Шахсан Юртбошимизнинг кўрсатмалари асносида бунёд этилган “Ҳумо Арена” нинг дизайни такрорланмас кўриниши ҳудди парвозга шайланган рамзий “Ҳумо” қушини акс эттиради. Бундай тадбирлар албатта ҳар бир талаба учун, ҳар бир инсон ўзгача руҳият бахшида этиб, Ватанга муҳаббат ҳиссини шакллантиради.Талабаларимиз бундай ташкилий ишлардан жуда мамнун бўлишиб, мана шундай тадбирлар давомий бўлиш истагини билдиришди. Шу жумладан тадбир ташкилотчиларига ва албатта саёҳатга бошчилик қилган мураббий С.Ариповга алоҳида ташаккурларини билдиришди. Саёҳат илиқ таассуротларга бой бўлди. Модул таълим тизими талабаси Абдулбосит Исмоилов 751
Эртага, 26 декабрь куни Қашқадарё вилоятида Абул Муин Насафий ҳазратларининг маърифий фаолиятига бағишланган «Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган буюк аллома» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Мазкур халқаро конференцияда Россия, Туркия, Миср, Бангладеш, Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатларнинг етук уламолари ва соҳанинг кўзга кўринган мутахассислари ҳамда Юртимиздаги етакчи олимлар ва соҳа мутахассислари иштирок этишлари кўзга тутилган. Манба: @nasafziyo 767
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Жаҳолатга қарши-маърифат” рукни остида нашр этилган китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, институтнинг тадқиқотчилари ва талабалари иштирок этди. 763
24 декабрь куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган барча имом ноиблар учун ташкил этилган бир кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров “Диний мутаассибликка берилишнинг ижтимоий ва психологик сабаблари” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, семинар иштирокчилари “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари”, “Дунёнинг диний-конфессионал манзараси ва глобаллашув жараёнида дин омили”, “Мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар”, “Бугунги глобаллашув шароитида диний ходимларнинг вазифалари” мавзуларида маърузалар тингладилар. 804
Ислом шариатида Суннат Қуръон каримдан кейинги асосий иккинчи манба ҳисобланади. Қуръон каримни ўқиш ва ўргатиш илмларнинг энг муҳими бўлиб, унинг тафсири ва шарҳи бўлмиш Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўрганиш ва ўргатиш илми аҳамият жиҳатидан кейинги ўринда туради. Зеро, маълумотнинг муҳимлигига қараб илмнинг қадр-қиммати ошади. Ҳадислар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли бўлгани учун, У зотга кўрсатиладиган эҳтиром ҳадисларга ҳам кўрсатилиши зарурдир. Яъни, ҳадисларни ўрганиш ва ўргатишнинг бошқа илмларда учрамайдиган ўзига хос жиҳатлари: шартлари, таълим услублари ва одоб-аҳлоқлари мавжуд бўлиб, ҳадис илми билан шуғулланувчи муҳаддислар бунга катта эътибор билан қарашган. Муборак ҳадисларни ривоят қилаётган ва эшитаётган кишилар амал қилиши керак бўлган таълим методикаси-услуби, одоб-аҳлоқини белгилаб беришган. Бу ҳолат ҳадис илми китоб шаклида тўпланишига қадар оғзаки жорий бўлган. Ҳадис илмларини ўргатадиган «мусталаҳул ҳадис» фанида ҳадис илмларига тегишли бошқа илмлар қаторида ушбу илм ҳам жой олган. Мусталаҳул ҳадис фанида ривоятни эшитиш ва уни етказиш ҳолатлари тўғрисида алоҳида боб бўлиб, у ерда таълим услублари-методлари, шартлари ва одоб-ахлоқлари белгилаб берилган. Ҳадис илмининг илк ривожланиш даврида бу илмлар фаннинг таркибий қисмида жойлашган. Кейинчалик, унга бўлган эҳтиёж сабабли муҳаддислар томонидан алоҳида китобларга жамланган. Ҳадис илми таълим методологиясига бағишланган асарлар ичида ҳадис илмлари султони Хатиб Бағдодийнинг «ал-Жомеъ ли ахлақир ровий ва адабис сомеъ» асари, Ибн Абдул Барнинг «Жомеъ баянил илм ва фазлиҳи» асари муҳим аҳамиятга эга. Ушбу асарлар қаторида машҳур муҳаддис, тарихчи ва насабшунос олим Абдулкарим Самъонийнинг “Адабул имло вал истимло” асари яққол кўриниб туради. Хорижлик ва маҳаллий тадқиқотчиларнинг Абдулкарим Самъоний ҳаёти ва ижоди борасида қилган изланишларига қаралганда, олимнинг тарихга оид «ал-Ансоб» номли шоҳ асарига кўпроқ эътибор қаратилгани гувоҳи бўлинди. Шу эътибордан олимнинг тарихчи ва насабшунос жиҳати ўрганилган. Олимнинг “Адабул имло вал истимло” асари ўрганиб чиқилгандан сўнг, олимнинг машҳур муҳаддис эканлиги, ҳадис илмларида моҳир ва мўътабар бўлгани намоён бўлди. Замонасининг Ибн Асокир, Абул Фатҳ Боқиллоний каби имомлари олимдан ҳадис ривоят қилгани, имом Заҳабий, Ибн Халикон, Тожиддин Субкий, Ибн Касирдек алломаларнинг олим ҳақидаги мақтовлари ва эътирофлари Самъонийнинг илмий даражаси нақадар юксак бўлганлигига далил бўлади. Асар “Адаб ул-имло ва-л истимло” деб номланиб, сўзма-сўз таржима қилинганда «ҳадис айиш ва ёзиб олиш одоби» деган маънони англатади. Муҳаддислар мусталаҳида ҳадис ривоят қилиш жараёни «имло», ёзиб олиш жараёни «истимло» деб аталган. Таърифдан келиб чиқиб, ҳадис ривоят қилаётган шайхга «мумлий», ёзиб олаётган талабага «мустамлий» деб айтилган. Ушбу таърифдан келиб чиқиб, аллома асарни “Адабул имло вал истимло” деб номлаган. Яъни, ҳадис ривояти билан шуғулланувчи устоз-шогир одоблари деган маънони англатади. Асарнинг ёзилиш тарихини муаллифнинг асарга ёзган муқаддимаси ифодалаб беради. Унда муаллиф шундай дейди: «Биродарим, Аллоҳ сени ҳифзи ҳимоясида сақласин, мендан ривоят қилиш ва эшитиш одоблари, ривоят қилувчи ва эшитувчига зарур бўлган юксак ахлоқларлар билан хулқланиш ва набавий суннатга эргашиш масалалари ҳақида бирор асар таълиф қилишимни сўрадингиз. Шу билан бирга асар мухтасар бўлишини истадингиз. Зеро, ҳимматлар озайган, сиз сўраган маълумотлар ҳадис илмлари ичида келтирилган. Уни топиб ўқишга бўлган қизиқиш эса сўнгандир. Сиз сўраган маълумотларни ўзида жамлаган асар ёзиш учун Аллоҳга истихора қилиб, уни тўплашга киришдим. Асарда муҳаддис ва талабага зарур бўлган одоблар, ўқитиш ва ўрганиш услубларига тегишли маълумотларни келтирдим». Муқаддимага назар солинса, «мухтасар асар» деган сўзга гувоҳ бўлинади. Чунки, Абдулкарим Самъоний бу асардан олдин «Тирозуз заҳаб...