islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Пайғамбарлар тарихи: Идрис алайҳиссалом

Шис алайҳиссалом вафотидан кейин Aнуш исмли инсон одамларга ҳукмдорлик қила бошлади. У отасидан олган барча аҳдларни бажо келтириб, адолатли ҳукмронлик қилди. Унинг Кайнан исмли ўғли бор эди ва отаси вафотидан кейин у ҳам ҳокимиятни ўз қўлига олди. Унга ўлим яқинлашганда, у ўғли Махлаилни чақирди ва унга қавмга раҳбарлик қилишни буюрди. Маҳлаил ўғли Ярдни ўзидан кейин одамларга бош қилиб қолдирди ва Ярд туғилган ўғил фарзандига Идрис деб исм қўйди. Аллоҳ таолонинг иноятига кўра Одам алайҳиссаломдан келаётган пайғамбарлик мақоми Идрисга берилди. Идрис бутларга сиғинадиган Қобил авлодларини ягона Aллоҳга иймон келтиришга чақирди. Идрис алайҳиссалом одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарар, ибодат қилишга кўп вақт сарфлар ҳамда одил ва солиҳ инсон эди. Унга ўттизта саҳифа юборилди. Унинг исми ҳам бошқа пайғамбарлар орасида Қуръонда қайд этилган. Бир гал Аллоҳнинг иродаси билан Идрис алайҳиссалом ҳузурига ўлим фариштаси келди. Идрис нотаниш одамни кўриб, ундан: «Сиз кимсиз?» – деб сўради. Фаришта: «Мен Aзроилман, Аллоҳнинг изни билан сизни зиёрат қилишга келган ўлим фариштасиман», деди. Шунда Идрис: «Aгар сен Aзроил бўлсанг, тезда жонимни ол!», деди. Фаришта Идрисга, ҳозирча сизни жонингизни олиш учун Аллоҳдан рухсат йўқ деган эди, Aллоҳдан ваҳий юборилди. Ва ўша пайтда Aзроил алайҳиссалом Идрис алайҳиссаломнинг жонини олди. Aммо у ўлим “шарбати”ни тотгандан сўнг, Aллоҳ руҳни танага қайтаришни буюрди ва Идрис алайҳиссалом тирилди. Шундан сўнг у дўзахни кўришни Аллоҳдан сўради. Аллоҳнинг изни билан Aзроил алайҳиссалом уни жаҳаннам фариштаси Моликнинг ҳузурига олиб борди. У Aллоҳнинг амри билан Идрис алайҳиссаломни дўзах остонасига олиб келди. Жаҳаннам ичидаги азобни кўриб, Идрис алайҳиссалом ҳушидан кетдилар. Aзроил алайҳиссалом уни олдинги жойига қайтариб олиб бордилар. Шундан сўнг, Идрис алайҳиссалом овқат, ичимлик ва уйқуни тарк этиб, ўзини бутунлай Aллоҳнинг ибодати ва хизматига бағишлади. Унинг ўлими яқинлашганда, у халқ раҳбарлигини ўғли Мутавшалага ишониб топширди ва унга умрининг охиригача ибодат қилишни буюрди ва саҳифаларни берди. Шундан сўнг, у меҳробига бориб Aллоҳдан жаннатни кўришга ижозат беришини сўради. Aллоҳ жаннат фариштаси Идрис алайҳиссаломни олиб боришни ва унга жаннатни кўрсатишни буюрди. Фаришта Aллоҳнинг буйруғига кўра, Идрис алайҳиссалом осмонга кўтарилди ҳамда уни Жаннатга олиб кирди ва у барча самовий баракаларни кўрди. Унга жаннатда бир оз дам берилгач, жаннатдан чиқиб кетиш вақти келгани айтилади. Идрис алайҳиссалом Аллоҳнинг: «Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир», деган сўзларига ишора қилиб, у аллақачон ўлимни татиб кўрганлигини ва жаннатни тарк этгиси келмаётганини айтди. Унга жавобан: “Сиздан у (жаҳаннам)га яқинлашувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ”. деди. Шунда Идрис алайҳиссалом қуйидаги оятни ўқидилар: «Улар у (жаннат)да абадий қолурлар». Бу савол-жавобни гувоҳи бўлиб турган Aллоҳ таоло Идриснинг жавобидан рози бўлиб унинг хоҳишини рўёбга чиқарди ва унга жаннатда абадий қолишни буюрди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Меърож воқеасида осмоннинг тўртинчи қаватида Идрис алайҳиссаломни кўрадилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Идрис алайҳиссалом астрономия ва арифметика билимларига эга эди. У одамларга қалам билан ёзишни ўргатди. Бундан ташқари, ўша давр одамлари кийим тикишни билишмас эди. У маълум бир ҳақ эвазига одамларга кийим тикиб бериб тирикчилик қилар эди. Интернет материаллари асосида » Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси ўқитувчиси  Пўлатхон Каттаев тайёрлади 4 955

Қуръондаги сакинат оятларидан хабардормисиз?

Қуръони карим Аллоҳ таоло ҳузуридан нозил бўлган илоҳий китоб бўлиб, у нафақат мўминлар учун дастури амал, балки мусулмон инсоннинг саломатлиги учун ҳам ниҳоятда фойдалидир. Қуръоннинг инсондаги дардларга шифо бўлиши Исро сурасининг 82-оятида ўз тасдиғини топган: “(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз. (Лекин бу оятлар) золим (кофир)ларга фақат зиённи орттирур”. Ояти каримадаги “шифо” сўзи наинки жисмоний касалликлар, шунингдек қалб касалликлари шифосини ҳам ўз ичига олади. Қуръони каримда шундай оятлар борки, улар тушкунликка тушган ёки ғам-ташвиши бор, безовта инсонларга хослаб тиловат қилинса, қалбга ва руҳга сакинат беради, хотиржамлик бағишлайди. Ўтган асрнинг муаззам шайхларидан бири, машҳур муфассир Шайх Мутавалли Шаъровий ҳазратлари шундай ҳикоя қиладилар: “Бир куни мен фарзанд дунёга келтирган бир қариндошимни зиёрат этиш мақсадида шифохонага бордим. Унинг нафас олиши оғирлашган, ҳеч ким билан кўришишни ҳам, гаплашишни ҳам истамас эди. Уни бу ҳолатда кўрганимдан сўнг унинг олдида ўтириб сокинлик берувчи оятларини ўқидим. Тиловат қилганимдан сўнг Аллоҳнинг иродаси билан у ухлаб қолди (ҳолбуки у бир неча кундан буён уйқусида бехаловат ва бедор эди)”. Шундан сўнг шайх уйларига қайтадилар. Тонг отмасиданоқ ўша хоним шайхга қўнғироқ қилди ва: “Худо ҳаққи, сиз менга нима қилдингиз? Мен кеча худди бўшаштирувчи укол қилингандек хотиржам ухладим. Уйғониб, боламни қўлимга олдим, аҳволим яхшиланди, нима деб ўйлайсиз, бунинг сабаби нима?”, деди. Аёлнинг дарддан халос бўлиш сабаби – Аллоҳнинг изни билан сокинлик берувчи оятлари унга тиловат қилиниши эди. Сокинлик (хотиржамлик) берувчи оятлар қандай оятлар? Нима учун айнан “сакинат” (сокинлик) деб номланган? Сакинат (сокинлик) бу Аллоҳ таоло бандаларининг қалбига соладиган хотиржамлик туйғусидир. У шундай кучки, қўрқинчли онларда ҳам қалбни бир маромда ушлаб туради, у туфайли қийинчиликлар унга таъсир қилмайди, балки ишончи янада ортади. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўзларининг ғордаги йўлдошлари бўлмиш Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) билан ғорда бўлган вақтларида, душман уларга шу даражада яқин келадики, агар оёқ остиларига қараганларида, албатта уларни кўрар эдилар. Бундай вазиятда ҳар қандай инсон қўрқув ёки жазавага тушиши мумкин. Аллоҳ ушбу лаҳзаларда ҳам, шиддатли кечганидан дунё кўзларига тор келиб бир қанча мусулмонлар ортларига қараб қоча бошлаган Ҳунайн ғазотида ҳам ёки Ҳудайбия сулҳидек мўминлар қалби кофирларнинг уларга қилган ҳукмидан изтиробга келган кунда Аллоҳ Ўз сакинати (хотиржамлик бахшида этиши) билан мўминларга ёрдам берди. Қуръони каримнинг жами олти ўрнида “сокинлик” сўзи зикр этилган. Буларнинг барчаси Аллоҳ мўмин бандаларига ва муқарраб расулларига ато этган виқор ва ҳайбат маъноларини ўз ичига олади. Ибн Қайюм роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Бу мартаба (сакинат) – Аллоҳ тарафидан тортиқ этилувчи мартабалардандир, инсон ўзи эгаллайдиган даражалардан эмас”. Қийин дамларда, юрак торайиб, руҳ сиқилган чоғларда уламолар Қуръонда зикр келган қуйидаги сокинлик берувчи оятларни тиловат қилишни маслаҳат берганлар: 1. Бақара сураси, 248-оят: “Набийлари уларга: «Албатта, унинг подшоҳлигининг белгиси, сизларга Роббингиздан тобут келмоғидир, унда хотиржамлик ва Мусо ҳамда Ҳорун аҳлидан қолган қолдиқ бўлиб, фаришталар кўтариб келур. Агар мўмин бўлсаларингиз, албатта бу нарсада сизларга белги бор», деди”. 2. Тавба сураси, 26-оят: “Сўнгра Аллоҳ сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларга туширди ҳамда сиз кўрмайдиган лашкарларни туширди ва куфр келтирганларни азоблади. Ана ўша кофирларнинг жазосидир”. 3. Тавба сураси, 40-оят: “Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади”. 4. Фатҳ сураси, 4-оят: “У иймонларига иймон зиёда бўлиши учун...

“Энг маърифатли имом – 2019” кўрик танловида Тошкент ислом институти талабалари ғолиблар сафида

Якунига етиб бораётган 2019 йил мамлакатимизда барча йўналишларда бўлгани каби диний-маърифий соҳада ҳам янгиликлар, ўзгаришлар ва ислоҳотларга бой бўлди. Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ислом маърифатини кенг тараннум этиш, аждодларимизнинг маънавий меросини янада чуқур ўрганиш йўлида муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида жуда кўплаб эзгу ташаббуслар, хайрли лойиҳалар амалга оширилди. Бу ишлар негизида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги имом-хатиблар томонидан дин равнақи, халқ фаровонлиги, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида аҳамият касб этади. Имом-хатиб дин тарғиботчиси, шариат пешвоси ҳисобланади. Шу билан бирга у жамиятдаги ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланган. Динимиз софлигини асраш, халқимизга зиё ва маърифат тарқатиш, тинч ва осуда дамларимизга шукроналик ҳисси билан яшашга ундаш айни диний соҳа ходимларининг хизматларидир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблари ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда “Энг маърифатли имом” кўрик танлови ўтказилиб келинади. Танловнинг мақсади бугунги талабларга жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, ташаббускор, илғор фикрли, замонавий ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиш қобилиятига эга бўлган энг иқтидорли, фаол имомларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашдир. Танлов уч босқичда: туман-шаҳар, вилоят ва Республика миқёсида ўтказилади. Бундан аввал жойларда танловнинг туман-шаҳар ва вилоят босқичлари ўтказилганлиги ҳақида хабар берилган эди. Шу йилнинг 12 декабрь куни пойтахтимиздаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажумасида танловнинг ҳал қилувчи – Республика босқичи ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят босқичи ғолиблари иштирок этдилар. Тадбир Қуръони карим тиловати билан очилди. Сўнгра Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов иштирокчиларга муваффақият тиладилар. Иштирокчилар Қуръони карим қироати ва тафсири, Ақоид, Фиқҳ илми, ижтимоий-маънавий йўналишдаги саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, йил давомида амалга оширган ишлари, ОАВдаги иштироки, тарғибот тадбирлари бўйича тақдимот қилдилар. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни белгиланган тизимда баҳолаб бордилар. Якуний натижаларга кўра қуйидаги иштирокчилар юқори ўринларни қўлга киритдилар: 1-ўринга Тошкент шаҳри “Доруссалом” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлим талабаси Муҳаммадраҳим Абдуқодиров; 2-ўринга Тошкент вилояти “Абдулқодир Махсум” жоме масжиди имом-хатиби Абдулбосит Нусратуллаев; 3-ўринга Фарғона вилояти “Саид Жалолхон тўра” жоме масжидид имом-хатиби Юнусхон Мамарасулов ва Хоразм вилояти “Мискин бобо” жоме масжиди имом хатиби Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлим яна бир талабаси  Қўзибой Машарипов муносиб кўрилди. Шунингдек, танловга ҳамоҳанг равишда йил давомида фаол хизмат кўрсатган, фидоий ва ўз ишида намуна кўрсатган имомлар қуйидаги йўналишларда тақдирландилар: “Энг кўп обуна уюштирган имом” – Андижон вилояти Асака тумани “Холид ибн Валид” жоме масжиди имом-хатиби Парпиев Шаҳобиддин; “Энг кўп мақола чоп этган имом” – Тошкент вилояти “Собиржон ота” жоме масжиди имом-хатиби Эрназапов Суннатуллоҳ; “Энг обод масжид” – Жиззах вилояти Жиззах шаҳри “Хўжа Нуриддин ҳожи” жоме масжиди; “Энг интизомли имом” – Навоий вилояти “Оқтош” жоме масжиди имом-хатиби Эргашев Дилшод; “Энг фаол имом” – Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “Ҳазрати Имом” жоме масжиди имом-хатиби, Махсус сиртқи бўлимнинг яна бир талабаси Мухтаров Фазлиддинга  насиб этди. Ғолиб ва совриндорлар танловнинг махсус дипломи ва статуеткалари, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда пул мукофотлари билан тақдирландилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилган мазкур нуфузли мусобақада Тошкент ислом институти талабаларининг муносиб ғалабасида институт жамоасининг ҳам ҳиссаси борлиги хурсандлик, меҳнатнинг самарисига шукроналик ҳиссини олиб келди. Бу ғалаба билан Тошкент ислом институти устоз ва ходимларини табриклаймиз! 949

Рисолат хонадонидаги вафо ва садоқат тимсоли

Абул Ос Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига нубувват юборилишидан олдин келди ва: “Катта қизингиз Зайнабга уйланмоқчиман“, деди. (Одоб) Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У изн берсагина никоҳинга бераман“, дедилар. (Шариат) Ва Зайнаб розияллоҳу анҳонинг олдиларига кириб: “Холангни ўғли ёнимга келиб, исмингни айтди… Сен унга жуфт бўлишга розимисан?“, дедилар. Зайнаб юзларини тўсиб табассум қилди. Зайнаб розияллоҳу анҳо Абул Осга кучли муҳаббат қиссасини бошлашлик учун турмушга чиқди. Ва у кишидан Али ва Умома исмли фарзанд кўрди. Сўнг нубувват юборилгандан кейин катта мушкуллик юзага келди. (Ақийда). Абул Ос сафарда эди, қайтиб келса аёли Исломни қабул қилибди. Зайнаб розияллоҳу анҳо унга: “Менда сизга буюк хабар бор“, деди. Эри бироз туриб, сўнг Зайнабни ёнидан кетди.(Эҳтиром) Зайнаб розияллоҳу анҳо бундан даҳшатга тушди ва эрига: “Отам Набий бўлиб юборилдилар. Мен эса Исломга кирдим“, деганча уни ортидан борди. Эри: “Мени аввал огоҳлантирдингми?“, деди. Зайнаб розияллоҳу анҳо: “Мен отамни ёлғончига чиқара олмасдим. Ва отам ҳам ҳеч қачон ёлғончи бўлмаганлар. Улар Содиқ ва Амин бўлган зотлар. Исломга кирган ёлғиз мен эмас, онам ва сингилларим ҳам Исломга кирган. Амакимнинг ўғли Али ибн Абу Толиб, амакингиз ўғли Усмон ибн Аффон, дўстингиз Абу Бакр Сиддиқлар ҳам Исломга кирган“, деди. Эри: “Лекин мен одамлар АбулОс қавмидан бош тортди, ота-бобосининг динига куфр келдириб хотинини рози қилишга кетди дейишларини хоҳламайман. Ва отанг ҳам муттаҳам инсон эмас“. Сен узр сўраб, Исломга кириш учун бироз ўйлаб кўрмайсанми? (Аниқ сўзлашув) Зайнаб розияллоҳу анҳо: “Мен узр сўрамасам ким мени узримни қабул қиларди? Лекин мен сизнинг аёлингизман, кучим етканча ҳаққа бошловчингизман“. Зайнаб розияллоҳу анҳо ушбу гапига 20 йил вафо қилиб яшади. Абул Ос ўзини куфрида давом этди. Сўнг Зайнаб онамиз ҳижрат қилиб кетди. Отаси Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бориб: “Эй Аллоҳнинг Росули, менга эрим билан қолишга изн берасизми?“, деди. (Муҳаббат) Оталари соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга изн бердилар. (Раҳмат) Улар Бадр ғазотигача Маккада яшадилар. Сўнг Абул Ос Қурайш қўшини сафида урушга чиқишга қарор қилди. Аёли эса отасига қарши урушиши керак эди. Зайнаб онамиз йиғлаганча: “Аллоҳим мен қуёш чиқиб ўша кунда болаларим етим қолишидан ёки ўзим отамни йўқотишдан қўрқаман“, деди. (Ҳайрат ва умид) Абул Ос ибн Робия бориб, Бадр ғазотида иштирок этди. Уруш тугади Абул Ос эса асирга олинди. Буни хабари Маккага етиб келди. Зайнаб онамиз: “Отамга нима қилди“, деди. Унга: “Мусулмонлар ғалаба қозондилар“, дейишди. Аллоҳга шукр айтиб саждага йиқилди. Сўнг: “Эримга нима қилди“, деди. Уни қайнотаси асирга олдилар. Зайнаб онамиз: “Мени эримни озод қилишга бораман“, деди. (Ақл ва эҳтиёткорлик) Лекин Зайнаб онамизда эрини озод қилиш учун берадиган ҳеч нарса йўқ эди. Бўйнидаги онасини туморини ечди ва Абу Ос ибн Робиянинг укасига бериб уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга юборди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фидяларни олиб, асирларни қўйиб юбориб ўтирган эдилар. Туморни кўриб: “Бу кимнинг фидяси?“, дедилар. “Бу Абул Ос ибн Робиянинг фидяси“, дейишди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар. Сўнг: “Бу Хадичанинг тумори“, дедилар. (Вафо) Сўнг ўринларидан туриб: “ Эй инсонлар, бу кишини асир олгандик, уни озод қиламизми? (Адолат). Агар унга туморни қайтариб берилса, (рози бўласизми)қабул қиласизларми? (Раҳбарнинг тавозеъси) Улар: “Ҳа, эй Аллоҳнинг Росули“, дедилар. ( Қўшиннинг одоби) Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам туморни қайтариб бердилар ва:...

ЭЪТИҚОД ЭРКИНЛИГИ — ДУНЁВИЙ ДАВЛАТ АСОСИ

Бугун юртимизда эътиқод эркинлиги, ҳақиқий миллий қадриятлар, улардаги динийлик ва дунёвийлик нисбати қандай бўлиши лозимлиги тўғрисида турли-туман фикрлар билдирилмоқда. Ўзбекистонни ислом республикасига айлантириш, турмуш тарзини, ижтимоий муносабатларини шариат талабларига мослаштириш тарафдорлари ҳам йўқ эмас. Ўз турмушини онгли ташкил этиш, турли режалар тузиш, орзу-ҳавасларига кўнгли ва тафаккурига мос яшашга, комилликка интилиш инсоннинг хос белгиси. Унинг нафақат моддий-иқтисодий, шунингдек, маънавий эҳтиёжлари ҳам бор. Инсон маънавиятининг ўзагини эса эътиқод ташкил қилади. Маънавият эътиқод теварагида шаклланади. Маънавиятнинг мазмунини энг муҳим хусусиятларини эътиқод белгилайди. Инсоннинг барча туйғулари, кечинмалари ёки барча амал қиладиган ғоялари, меъёрлари, қарашлари маънавият бўлиб қолавермайди. Туйғулар орасида нафс ва ҳирс, жаҳл ва қизиққонлик туфайли юзага келганлари, тушунчалар, ғоялар, баҳолар, фикр, мулоҳазалар, хулосалар орасида илмсизлик, адашиш, хато, нотўғри ахборот сабабли вужудга келганлари бўлиши мумкин. Хом сут эмган бандаси адашишлардан, хатолардан кафолатланмаган. Ботил туйғулар ва фикрлар эса маънавият ҳисобланмайди. Жаҳолат, золимлик, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмаслик, нафс ва ҳирс қутқусига берилиш, зўравонлик орқали ҳаммани бир хил ўйлашга, бир хил яшашга мажбурлаш маънавиятсизликдир. Ҳар қандай адолатпеша жамият, у дунёвий бўладими ёки диний, қатъий назар, ўз аъзоларини ҳалол, тўғрисўз, одоб-ахлоқли, имон-эътиқодли этиб тарбиялашни хоҳлайди. Бунга қанчалик эриша олади — бу бошқа гап! Эътиқод эркинлиги икки хил намоён бўлади. Биринчиси инсоннинг ички эркинлиги, тафаккур ва ижод эркинлиги, яъни позитив (ижобий) саъй-ҳаракат ва фаолият эркинлиги сифатида юзага чиқади. Иккинчиси ташқи эркинлик, яъни эътиқод эркинлигини амалга ошириш учун тегишли ҳуқуқий асослар, қонунларнинг давлат томонидан қабул қилиниши ва кафолатланиши, жамиятда қарор топган хайрихоҳлик муҳити каби эркинликлар. Эътиқод эркинлиги учун зарур шарт-шароит яратиш, уни ҳимоя қилиш адолатли жамиятнинг талабларидан биридир. Зеро, у инсон имкониятлари ва эркинлигини юзага чиқаришнинг ахлоқий, ҳуқуқий, ижтимоий ва интеллектуал негизини ташкил қилади. Шу сабабли демократик дунёвий давлатларда эътиқод (виждон) эркинлиги, сўз эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллиги конституция ва тегишли қонунлар орқали мустаҳкамлаб қўйилади. Фақат дунёвий давлатгина эътиқод эркинлигини тўла таъминлашга қодир. Чунки у, аввало, сиёсий партияларда ва диний жамоалар ички ишига аралашмайди, шунингдек, бирор партия ёки дин манфаатларини кўзлаб, бошқа сиёсий ва диний жамоалар фаолиятини бевосита ёки билвосита чекламайди. Собиқ СССР давлатида коммунистик принципларга мос келмайдиган мафкуралар тақиқланган ёки чекланган эди. Яккаҳоким мафкура мавжуд бўлган давлат ҳеч қачон эътиқод эркинлигини таъминлай олмайди. Мафкуранинг яккаҳокимлиги, одатда тоталитаризмга, жамият аъзолари фикр-ўйлари, сўзларию ҳаракатлари устидан ёппасига назорат ўрнатишга интилади. Диний принципларга қурилган давлат ҳам эътиқод эркинлигини тўла таъминлай олмайди, ҳаттоки, бутун аҳолиси бир мазҳабга оид бўлганда ҳам. Чунки унда ҳукмрон диний мафкура ўрнатилади. Диний аҳкомларни, меъёрларни ҳамма бир хил тушуниши, чалғимаслиги, адашиб кетмаслиги талаб этилади. Бу эса диний догматизм кучайишига, бир дин доирасида ҳам ўзгача фикрларга тоқатсизлик вужудга келишига сабаб бўлади. Диний аҳкомлар жамиятнинг объектив талабларига мос ривожланмай, унинг тараққиёти йўлида тўсиқ ҳосил қилади. XII аср охирида «ижтиҳод эшикларининг ёпилиши», кейинчалик эътиқодий оқимлар (шиавийлар ва суннийлар) ўртасидаги келишмовчиликлар ислом доирасида эътиқод эркинлигига катта зиён етказди. Бу аста-секин ислом мамлакатларининг тараққиётига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Хўш, эътиқоднинг ўзи нима? Эътиқод, луғавий мазмунига кўра, қатъий ишонч демак. Бироқ эътиқоднинг луғавий эмас, атамавий (истилоҳий) мазмунини олсак, у жуда мураккаб тузилмага эга, кўпмазмунли тушунча эканига амин бўламиз. Эътиқод фақат диний мазмунга эмас, дунё­вий, яъни нодиний мазмунга ҳам эга. Диний мазмунда у асосан имонни, имон талабларига, дин фарзлари...
1 1 152 1 153 1 154 1 155 1 156 1 552