islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

“Ал-Азҳар” университети ректори Доктор Муҳаммад ал-Маҳрусовий: “Исломнинг асл негизи – тинчликдир”

Миср Араб Республикасидаги “Ал-Азҳар” университети ректори Доктор Муҳаммад ал-Маҳрусовий терроризмнинг дини ва ватани йўқлигини айтиб, Исломнинг тинчлик, меҳр-мурувват ва бағрикенглик дини эканини таъкидлади. Бу баёнот “Ал-Азҳар” университети ректорининг жорий йилнинг 15-17 сентябрь кунлари Испания пойтахти Мадрид шаҳридаги анжуманлар залида “Тинчлик саноқсиздир” шиори остида ўтказилаётган Умумжаҳон тинчлик форумидаги нутқида маълум қилинди. Доктор Муҳаммад ал-Маҳрусовий агар терроризм черковлар ва ибодатхоналарга зарар етказган бўлса, унинг масжидларга ҳам салбий таъсирини ўтказишини маълум қилиб, шундай деди: “Биз Миср Араб Республикасининг Шимолий Синай вилоятининг “Бир ал-Абед” қишлоғидаги “Ар-Равза” масжидида жума намозида содир бўлган теракт воқеасини эслайлик. Унда 305 киши ҳалок бўлган эди, чунки бу қишлоқнинг умумий аҳолиси 750 киши эди холос. Кўп сонли эркаклар йўқ қилинди, аёллар ва ёш болалар қолди. Барча динларда терроризм қораланади,  тинчлик барча динларнинг, шу жумладан Ислом динининг ҳам асл негизидир. Исломнинг меҳр-мурувват, тинчлик ва тўғрилик дини эканлиги хусусида Қуръони каримнинг бир қанча ояти карималарида таъкидлаб ўтилган. “Ас-Салам” яъни “Тинчлик” сўзи Қуръони каримда 140 марта зикр қилинган”. “Ал-Азҳар” университети ректори Доктор Муҳаммад ал-Маҳрусовий ўз нутқида тинчлик турларини батафсил баён қилиб, жумладан кишининг ўзи билан, оиласи билан, жамияти билан ва бутун дунё билан тинчлиги бўлишини таъкидлади. 500

ТИИ ТАЛАБА ҚИЗЛАРИ БИЛАН “ҲАЗРАТИ ИМОМ” МАЖМУАСИГА ЭКСКУРСИЯ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида жойлашган, халқимиз маънавий меросини узвий боғлиқ бўлган меъморий мажмуаси юртимиз ва мусулмон оламида катта обрў – эътибор қозонган табаррук маскан “Хазрати Имом” мажмуасига 2019 йил 17 сентябрь куни З.Суярова ва АРМ ходимаси И.Акмалова бошчилигида ТИИнинг 1 ва 3 курс талаба қизлари билан экскурсия ташкил қилинди. Талаба қизлар мажмуа таркибидаги Қаффол Шоший мақбараси, Бароқхон ва «Тилла Шайх» ҳамда Намозгоҳ масжидлари каби тарихий обидалар билан танишдилар. Талаба қизлар ушбу қутлуғ даргоҳга тегишли қизиқарли саволлар беришди. Ташриф ниҳоясида талабалар қизлар мазкур экскурсия учун миннатдорчилик билдиришди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 684

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига 5500 та китоб келтирилди

2019 йил 24 июнда Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг кутубхона фондини хорижий адабиётлар билан бойитиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унда жаҳон илми ютуқлари, Ўрта Осиё заминидан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг бебаҳо илмий-маънавий меросига доир чет элларда чоп этилган хорижий адабиётларни сараланганлиги ва улар билан Марказ кутубхонасини янада бойитиш орқали илмий тадқиқот ишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва ушбу адабиётларнинг мазмун-моҳиятини келажак авлодга етказишдек вазифа белгиланган. “Мазкур қарорни ижросини таъминлаш мақсадида бир неча исломшунос ва манбашунос олимлар билан Миср ва Туркия давлатидаги машҳур нашриётларга сафар уюштирилди. Натижада мазкур китоблар яъни 1000га яқин номдаги 5500 та китобнинг барчаси Марказга келтирилди. Келтирилган китобларнинг аксарияти Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Лайс Самарқандий, Ибн Сино каби алломаларнинг бетакрор ва мўътабар асарлари ҳисобланади. Шунингдек, турли тилдаги луғатлар, энциклопедиялар, қомуслар, био-биографик асарлар ҳам ўрин олган. Улар араб, турк, ингилиз, форс, француз тилларига бўлинади. Китобларни тўплашдан асосий мақсад, бой маданий меросимизни тадқиқ этувчи исломшунос, шарқшунос, тарихчи каби соҳа вакиллари ўз тадқиқоти учун бу муҳим манбалардан истифода этишга шароит яратишдир. Ўйлайманки бу китоблар йиллар давомида соҳа вакиллари учун манбалар хазинаси сифатида хизмат қилади” дейди Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов. Бугунги кунда Мисрнинг “Дорус салом” мактабасидан жами 851 номдаги 5 мингга яқин (4733 дона), Туркиянинг “Иршод” мактабасидан 148 номдаги 647 дона жами 5500 донага яқин илмий, адабий, бадиий, тарихий асарлар харид қилиниб, Марказга олиб келинди. Бугун, 16 сентябр куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ушбу китобларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда халқаро марказ ходимлари, Самарқанд вилоят бош имом хатиби, имом хатиблар, Ҳадис мактабининг устоз ва талабалари иштирок этди. Манба: Muslim.uz 497

“Вақф” фонди Тошкент ислом институтининг модул тизими талабаларига Мусҳафлар тақдим этди

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан бугунги кунда кўплаб хайрия акциялари амалга оширилмоқда. Ушбу акция ва тадбирлар орасида диний таълим муассасалари устоз ва талабаларига Қуръони карим ва китоблар тақдим этиш ишлари улкан аҳамиятга эга. Юртимизнинг хайрияпарвар инсонлари кўмагида бир қанча таълим муассасалрига минглаб Мусҳафи шарифлар тарқатилди. Аллоҳ таоло бу хайирли ишларини бардавом қилсин. Модуль таълим тизими талабаларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги собиқ “Олтин тепа” масжиди биноси ўқув хоналари, талабалар турар жойи ва ошхона учун мослаштирилиб, барча зарур жиҳозлар билан таъминланди. vaqf.uz vaqf.uz Шу каби хайрли ишларни давом эттриш мақсадида жорий йилнинг сентябрь ойида модул тизими асосида сиртқи таълимни олишни бошлаган талабалар учун 60 дона Қуръони карим ва 450 дона турли мавзудаги китоблар тақдим этилди. vaqf.uz vaqf.uz vaqf.uz vaqf.uz vaqf.uz vaqf.uz vaqf.uz vaqf.uz Маълумот ўрнида, мазкур таълим тизимига 2019-2020 ўқув йили бўйича вилоятлар кесимида 120 нафар ўрта махсус маълумотли имом-хатиблар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакилликлари тавсиясига асосан ўқишга қабул қилинди. vaqf.uz Аллоҳ таоло саҳоватли инсонларнинг қилаётган эҳсонларини Ўз даргоҳида қабули мақбул айласин. Манба: vaqf.uz 519

ҲАДИС ИЛМИ МАКТАБИ БИЛАН ТАНИШУВ

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устоз ва талабалари Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш асносида Республикада ягона бўлган Ҳадис илми мактабини ҳам зиёрат қилдилар. Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон домла Юсупов устоз ва талабаларга ўқув даргоҳидаги яратилган шароитлар, кутубхона, ўқув хоналари, спорт зал ва бошқаларни бирма-бир таништирдилар. Талабалар Ҳадис илми мактаби билан танишар эканлар бу ерда талабалар учун яратилган барча шароитлардан мамнун бўлдилар. Шунингдек, Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси устозлари Ҳадис илми мактаби раҳбари ва устозлари билан учрашиб, икки олийгоҳ ўртасида келажакда олиб бориладиган илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақида маслаҳатлашдилар. Зиёрат сўнгида Ҳадис илми мактаби Ахборот-ресурс марказига Тошкент ислом институти томонидан китоблар ва эсдалик совғалари ҳадя қилинди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси” кабинет мудири Ю.Абдураҳимов   1 143
1 1 165 1 166 1 167 1 168 1 169 1 522