Дуо ислом суннатларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръонда “Ғофир” сурасининг 60-оятида дуо қилишга амр қилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Дуо ибодатдир”, деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса “Дуо ибодатнинг илигидир!”, дейилган. Дарҳақиқат, дуо ибодатни ибодат қиладиган асосий воситадир. Банда чин қалбдан дуо қилар экан, Аллоҳга маънавий яқинлик ҳосил қилади. Чунки дуо вақтида Аллоҳдан бошқа ҳамма нарсадан узилади. Шунинг учун ҳам дуо ибодатнинг илиги дейилган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: У зот айтдилар: “Сизларни душманларингиздан ҳимоя этувчи ва ризқларингизни мўл-кўл қилувчи бир нарсага йўллаб қўяйми?! Кечаю кундуз Аллоҳга дуо қилинг, чунки дуо мўминнинг қуролидир!”. Дуогўйнинг дуоси қабул бўлиб, ҳожати раво бўлиши учун бир қанча шартлар, дуонинг одоблари бор. Қачонки шу шартларга амал қилинганда дуо самарали бўлади. Шунингдек, ер юзида шундай табаррук жойлар борки, у ерда қилинган дуо ҳам ижобат бўлиши ҳақида ишончли маълумотлар мавжуд. Тобеинларнинг улуғларидан Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ Макка аҳлига ёзган мактубида Макка ва унинг атрофида 15 табаррук макон бўлиб, у ерда дуо ижобат бўлади деган. Ва қуйидагиларини номма-ном қатор келтириб ўтган: Каъбанинг атрофи. Яъни, тавоф қилинадиган жойлар; Мултазам. Рукни яманий билан Каъба эшиги оралиғи; Ҳажар ал-асвад яқинидаги жой; Каъбанинг ичи; Зам-зам булоғининг олди; Сафо ва Марва; Сафо ва Марва оралиғидаги ҳудуд; Мақоми Иброҳимнинг орқа тарафи; Шайтонга тош отиладиган 3 та жой; Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабри шарифлари. Мулла Али қори раҳматуллоҳи алайҳ қуйидаги жойларни ҳам шу рўйхатга қўшган: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёга келган хонадон; Дор ал-арқам. Исломнинг дастлабки даврида саҳобалар мушриклардан яшириниб, шариат аҳкомларини ўрганган ҳовли. Хадижа розияллоҳу анҳо онамизнинг ҳовлиси; Ҳиро ва Савр ғорлари. Каъбани биринчи бор қаердан туриб кўрсангиз ўша ер; Аллома Сафориний ҳам қуйидаги жойларни санаб ўтган; Масжид ал-Ҳаром; Масжид ан-Набий; Масжид ал-Ақсо; Масжид ал-Аҳзоб; Арафот тоғи; Муздалифа; Мино; Аллоҳ таоло барчамизни шу табаррук жойларни зиёрат этиб, унда чин ихлос билан дуо қилиш бахтига мушарраф қилсин! Андижон шаҳар “Бува таваккул” жоме масжид имом-хатиби Нодирбек Кенжаев 1 052
Арбун ёки урбан (ўзбек тилида “байбоши”, “закалат”, рус тилида “заклад”. Таржимон)га “Лисонул араб” луғатида шундай таъриф берилган: “Ҳаридор бир товарни[1] сотиб олиб, сотувчига маълум миқдорда пул беради, шундай шарт биланки, агар ҳаридор савдони юргазиб, амалга оширса, бу пул товарга берилиши керак бўлган баҳонинг бир қисми сифатида эътиборга олинади, агар ҳаридор айниб қолса, берилган пул сотувчида қолаверади, ҳаридор уни қайтариб олмайди”[2]. Бу сўз ушбу кўринишдаги келишувнинг номидир. Баъзан эса, “арбун” сўзи мазкур савдо турида сотувчига бериладиган пул маблағига нисбатан ҳам ишлатилади. Ибн Қудома айтадилар: “Савдодаги арбун бу – ҳаридор товарни сотиб олиб, агар товарни олса, баҳодан ҳисобланиши, агар олмаса, сотувчига қолавериши шарти билан сотувчига қанчадир дирҳам беришидир”[3]. Юқоридаги таърифлардан кўриниб турибдики, арбун асосида тузилган келишув бу – савдо ақди (шартномаси) бўлиб, ҳаридорга хиёри шартни собит қилади, агар савдони амалга оширса, арбун маблағи товар учун берилиши керак бўлган баҳонинг бир қисми сифатида ҳисобга олинади, агар ҳаридор савдони бузса, арбун сифатида берилган маблағ сотувчида қолаверади. Демак, бу ҳаридорнинг фойдасига бўлган хиёри шарт турларидан бири бўлиб, бу хиёри эвазига савдони бузган пайтда маълум пул бериши керак бўлади, сотувчида эса, савдони бузишга ҳеч қандай ихтиёр йўқ. Бу савдо турини жоиз деганлар хиёри шартни маълум муддат билан чекламаганлар, демак муддатни таъйин қилиш савдолашувчиларнинг ўзаро келишувига боғлиқдир. Уламолар арбуннинг жоизлигида ихтилоф қилганлар: Ҳанафийлар, Шофеъийлар, Моликийлар ва Ҳанбалийлардан Абул Хаттоб уни жоиз эмас дейишган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳидан ҳам арбундан қайтарганлари ривоят қилинган[4]. Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ арбунни жоиз деганлар. Арбуннинг жоизлиги Умар ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан, шунингдек Мужоҳид, Ибн Сийрин, Нофеъ ибн Абдулҳорис ва Зайд ибн Аслам роҳимаҳумуллоҳ каби тобеинлардан ривоят қилинган. Жоиз эмас деганларнинг далиллари: Имом Молик “Муватто”да бир сиқа (ишончли) ровийдан, у Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам арбун савдосидан қайтардилар”[5]. Шунингдек, бу савдо – ғарар (хавф-хатари юқори) бўлган савдо турларидан бири ҳисобланиб, ҳаридор товарни сотиб олмаган тақдирда унинг арбун учун берган пули ҳеч қандай эвазсиз зоеъ бўлади. Арбунни жоиз деганларнинг далиллари: Абдурраззоқ “Мусаннаф”да Зайд ибн Асламдан ривоят қилади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан арбун ҳақида сўралганда уни ҳалол дедилар”[6]. Ибн Қудома айтадилар: Имом Аҳмад унинг жоизлигига Нофеъ ибн Абдулҳорисдан ривоят қилинган ушбу воқеани далил қилганлар: “Нофеъ ибн Абдулҳорис Умар розияллоҳу анҳу қамоқхона қуришлари учун Савфон ибн Умайядан ҳовли сотиб олдилар, агар Умар рози бўлсалар, савдо амалга оширилади, агар рози бўлмасалар, Сафвонга шунча, шунча пул”. Асрам Имом Аҳмаддан: “Буни жоиз деб биласизми?” деб сўраганларида, Имом Аҳмад: “Мен нима ҳам дейишим мумкин, ахир бу Умар розияллоҳу анҳуку!” деганлар ҳамда арбундан наҳий қилинган ҳадисни заиф деб эътибор қилганлар. Бу қиссани Асрам ўз исноди билан ривоят қилган[7]. Арбундан наҳий қилинган ҳадисни Имом Аҳмад заиф деганлар, чунки Имом Молик санадда ўз шайхларининг исмини зикр қилмаганлар, унинг кимлигиҳақида уламолар ихтилоф қилишган. Байҳақийнинг ривоятида: Ҳубайб ибн Абу Ҳубайб Моликдан, у киши айтадилар: “Абдуллоҳ ибн Омир Асламий Амр ибн Шуайбдан ривоят қилди”[8]. Бу ривоятга кўра Имом Молик ҳадисни Абдуллоҳ ибн Омир Асламийдан эшитганлар, уни эса аксар муҳаддислар заиф ровий дейишган[9]. Ибн Можанинг ривоятида Ҳубайб ибн Абу Ҳубайб Абдуллоҳ ибн Омир Асламийдан тўғридан-тўғри, Имом Моликнинг воситасисиз ривоят қилади. Ҳубайб эса...
Мусулмон эркаклар каби муслима аёллар ҳам номаҳрам аёлларга шаҳват назари билан қарамасликлари лозимлиги оятдан тушунилади. Агар бехосдан назарлари тушса, кўзларини бошқа томонга буришлари лозим. Чунки аёлларнинг эркакларга доимий назар солишлар ҳам ўртада фитна, зино, ҳаром ишлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, аёл аёлнинг эркак эркакнинг авратига қараши жоиз эмас. عن عبد الرحمن بن أبى سعيد الخدرى عن أبيه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال لا ينظر الرجل إلى عورة الرجل ولا المرأة إلى عورة المرأة. رواه مسلم Абдураҳмон ибн Абу Саид ал-Худурийдан, у отасидан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эр киши эр кишининг авратига назар солмайди, аёл киши аёл кишининг авратига назар солмайди”, – дедилар”[1]. (Имом Муслим ривояти.) (Эркак) ўз маҳрами ва бошқа одамга тегишли чўрининг қорин, орқа(елкадан думғазагача бўлган жой) ва сондан бошқа жойларигача қарайди. “Маҳрам аёллар” деганда туғиш, эмиш ва қудачилик туфайли эркакка никоҳи ҳаром бўлган аёллар тушунилади. Ўз маҳрамига кўзи тушганда шаҳват бўлмаганлиги сабаб, зийнат жойларини кўрсатишга рухсат берилган. Бошқа инсоннинг чўрисига келсак, чўрилар хизмат юзасидан ташқарига чиқишга, айрим ҳолларда эркаклар билан аралашиб юришга тўғри келади. Шунинг учун уйнинг ичидаги хизмат қиладиган аёлларга ўз маҳрамлари учун қараш рухсат берилган жойларга ташқарида хизмат қиладиган чўрилар қиёс қилинади. Яъни, эркаклар бировнинг чўрисига маҳрамларининг қаерларига қараши мумкин бўлса, ўша жойларига қараши мумкин. Аллоҳ таоло Нур сурасида: “Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса, майли), – деган. (Нур сураси 31-оят) Мўмина аёллар қасддан ёки бепарволик билан зийнатларини, яъни зийнат саналадиган аъзоларини кўрсатиб юришлари мутлақо мумкин эмас. Лекин Қуръони каримда зикр қилинган ўн икки тоифа бундан истисно қилинган. Эрлари. Муслима аёлнинг зийнатларини кўришга энг ҳақли одам унинг эридир. Шунингдек, эр ўз аёли танасининг ҳамма жойини кўришга ҳақлидир. Оталари. Мўмина-муслима аёлларнинг отаси энг бош маҳрамдир. Шунинг учун унга зийнатини кўрсатса, ҳалол. Ота ва ундан кейин зикр қилинадиган маҳрамлари учун аёлнинг никоҳи ҳаромдир, улар унга уйланиши, умуман шаҳват билан қарашни ҳаёлларга ҳам келтирмайдилар. Шунинг учун аёл маҳрамларига зийнатларини кўрсатса бўлади. Яъни, юзини, қўлини, сочини, томоғини, оёғини ва уй ичида очиб юришга мажбур бўладиган баъзи аъзоларини, жумладан, хамир қилаётганда билагини, уй супураётганда болдирини кўрсатсалар, гуноҳ ёқ. Эҳтиёж юзасидан рухсат берилган. “Оталар” деганда катта ота, бобо ва боболарнинг оталари ҳам кўзда тутилган. Эрларининг оталари. Яъни қайин оталар. Бунга қайин оталарнинг оталари ва катта қайин оталарнинг оталари ҳам киради. Улар ҳам ота ўрнида. Улар ҳам келинларига маҳрам, ўртадаги муносабатда уйланиш ёки шаҳват назари деган нарсалар бўлиши мумкин эмас. Ўғиллари. Яъни ўз ўғиллари, ўғиллари ва қизларидан бўлган ўгил набира ва чабиралар киради. Буларнинг ҳаммаси аёл киши учун маҳрам, улар орасида оила қуриш ёки шаҳват билан қараш умуман мумкин бўлмаган иш, шунинг учун ҳам, муслима аёлга уларга зийнатини кўрсатишга рухсат берилган. Эрларининг ўғиллари. Яъни эрларининг бошқа хотинидан бўлган ўғиллари. Ўрталарида она-болалик алоқаси бор. Шунинг учун, зебу зийнат ва чирой ўртада шаҳват уйғотмайди. Ака-укалари. Туғишган, ота бир, она бир ака-укалар ҳаммаси баробардирлар. Булар аёлга маҳрам ҳисобланиб, сингилларининг зийнатини кўрсалар майли. Ака-укаларнинг ўғиллари. Бунда ҳам туғишган, ота бир ва она бир ака-укаларнинг ўғиллари, яъни, жиянлар назарда тутилади. Аёл ака-укаларининг фарзандларига амма бўлади. Бошқа маҳрамлар қатори, булар ҳам ҳаёт тақозоси ила доимо бир-бирлари билан кўришиб, аралашиб туришларига эҳтиёжлари бор. Шу сабабдан аммаларининг зийнатларига қарашларида монелик...
Покистон муфтийси Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳга кеча суиқасд уюштирилгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқда ҳам тарқади. Кузатишимча, у кишини бизда ҳали кўпчилик танимас экан. Шу эътибордан,у киши ҳақларида айни пайтда хотирга келган айрим маълумотларни сиз билан баҳам кўргим келди. Ҳазрат Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ замонамизнинг ўхшаши йўқ ва ўрнини бошқаси тўлдира олмайдиган олимларидан. Фиқҳий маҳорати шунчалар юксакки, ҳатто у кишини туғма фақиҳ дейишади. Ўзлари алломалар сулоласидан. 14‑15 ёшида мадрасада устозлари урдучада ўтган дарсни дафтарга бевосита араб тилида кўчирар эканлар. Замонамизда Ислом оламида фиқҳий ва фикрий инқилоб ясай олган олимлардан. Илғор фикрли, тафаккури ва фиқҳий қарашлари ўта теран. Бундан ярим аср олдин у киши исломий банк тизимини яратиш кераклиги ва бунинг мумкинлиги, асослари ҳақида сўз очганда кўпчилик ишонмаган ва баъзилар бу ҳеч қачон бўлмайди, чунки шариат билан банк тизимини бирлаштириш имкони йўқ иш деб рад этган. Аммо вақт ўтиши билан барчалари Тақий Соҳибнинг фикрларига қўшилишга мажбур бўлган. У киши ана шунақа, бошқалардан ярим аср олдинда юради. У киши қадимги фиқҳ билан замонавий фиқҳни шунақа маҳорат билан жамлаганки, фиқҳдан хабари бор ҳар қандай олим тан бермай иложи йўқ. Замонавий ҳуқуқшуносликда ҳам катта билим ва тажрибага эга. У киши оддий фуруъий масалаларни ўқиган одам эмас, балки чинакам фақиҳ, изланишлари қадимги мужтаҳидларимизни эслатади, «замонанинг Абу Юсуфи» деса ҳам бўлади. Аммо ҳақиқий фиқҳ чашмасидан баҳра топмаган, унинг зилолидан таъм тотмаган кишилар у кишини тушунмаслиги, ўзича нимлардир деб танқид қилиши ҳам мумкин. Бироқ, “Тоққа тош отма, бошингга жабр бўлади”, дегандек, у киши ҳақида ўзича сўз қотганлар ўзларига зарар етказади, холос. Муҳаммад Тақий соҳиб дунёнинг қатор фиқҳий академияларига аъзо. Жуда кўп илмий сафарларда бўлиб келадилар. Араб ва инглиз тилларида бемалол нутқ ийрод этадилар. У киши дунё иқтисоди етакчиларининг мажлисларига ҳам таклиф қилиниб турадилар. Нафақат Ислом оламида, балки бутун дунё миқёсида катта ҳурмат ва эътиборга эгалар. Устозимиз Шайх ҳазратлари у кишини жуда ҳурмат билан тилга олардилар ва бир қанча китобларидан шогирдларга дарс ўтганлар. «Олтин Силсила» лойиҳасида у кишидан тақриз олганлар. Устоз айтардиларки, Муҳаммад Тақий ҳазратларининг шоҳ асари «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳлари бўлиб, ўзлари ҳам шу ишлари билан фахрланар эканлар: баъзан ўзларини таништиришда ҳазиломуз қилиб: «Мен Муҳаммад Тақий, «Саҳиҳи Муслим»нинг шориҳи», деб қўяр эканлар. Бу асар, ҳақиқатан, жуда ҳам буюк асар ҳисобланади. Биз «Олтин силсила»да «Саҳиҳи Муслим»нинг таржима ва таҳририда асосан шу китобдан фойдаланганмиз. «Йўл ҳаракати фиқҳи»га оид илмий ишимда фиқҳий жабҳадаги асос манба ҳам у кишининг бундан 25 йил олдин шу мавзуда ёзган илмий мақолалари бўлган. У киши ўша илмий ишини 1994 йили Брунейда ўтказилган фиқҳий анжуманга тақдим қилган ва барча олимлар томонидан бир овоздан қабул қилинган. Шулар эътиборидан, юртимиздаги бир қатор аҳли илмлар қатори биз ҳам Ҳазрат Тақий Усмонийнинг ғойибона шогирдимиз. Муфтий Муҳаммад Тақий ҳафизаҳуллоҳнинг фикр ва фиқҳий мулоҳазалари шундай теран ва ўткирки, тақдим қилган фатволари, қарашлари кўпинча аксар олимлар тарафидан сўзсиз эътироф этилади. Бу жуда катта салоҳият талаб қилинадиган мақом. Айниқса, замонавий Ислом иқтисоди борасида у кишининг олдига тушадиган одам бўлмаса керак. У кишини «замонамиз Ислом иқтисодининг оталаридан бири» деса, ҳеч муболағаси йўқ. Ана шундай юксак мақомларга эга бўлиш баробарида, барча буюклар қатори, ўта камтар, кирчимол, содда, камсуқум инсонлар. У кишининг толиби илмларга, илм аҳлига, мусулмонларга тавозелари...
Бизларга барча нарсаларни баён қилиб, тўғри йўлга ҳидоят қилган Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз, бизларга барча нарсада ўрнак бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломларимиз бўлсин. Ислом шариатида сатри аврат ва маҳрам ва номаҳрам масалаларига жиддий эътибор берилиб, бу тўғрисидаги барча ҳукмлар батафсил баён қилинган. Биз ушбу мақоламизда, сиз азизларни мана шу ҳукмлар билан батафсил таништириб ўтмоқ мақсад қилдик. Бу масалалар инсон билиши керак бўлган энг асосий масалалар ҳисобланади. Зероки, бу нарсаларни яхши ўрганиб олиш натижасида кўплаб гуноҳ ишларни қилиб қўйишдан омонда бўлади. Бу мақоламизни асоси сатри аврат масаласига бориб етганлиги сабабли, даставвал, аврат масалаларини баён қилсак. Ҳанафий мазҳабида мўътабар ҳисобланган фиқҳий китобларда бу тўғрисида қуйидагича баён қилинади: Эркак эркакнинг, аёл аёл ва эркакнинг киндик ва тизза орасидан бошқа жойларга қарайди (қараши жоиз). (Эркак) ўз маҳрами ва бошқа одамга тегишли чўрининг қорин (бу ерда қорин орқанинг муқобилидадир. Шунинг учун кўкрак ҳам киради), орқа (елкадан думғазагача бўлган жой) ва сондан бошқа жойларигача қарайди. Номаҳрам аёлнинг, (қул эса, ўз) саййидасининг юз ва кафтигагина қарайди. (Ҳалол жойларига қараган вақтда ҳам) шаҳватдан хотиржам бўлиши шарт қилинади. Қозилик, шаҳодат, никоҳ иродаси, сотиб олиш ва даъволаш учун қараш ҳолатлари бундан мустасно. (Табиб беморнинг) оғриқ ўрнига зарурат миқдорича қарайди. Бичилган ва шу қаторилар (қараш ҳукми борасида) бичилмаган эркак кабидир. (Жуфти ҳалоли ва чўрилари каби) ўрталарида жимо ҳалол бўлган инсоннинг барча аъзосига қараши мумкин. Қараш ҳалол бўлган аъзони ушлаш ҳам ҳалолдир. Бу масалаларни бирма бир шарҳлаб ўтсак: Эркак эркакнинг, аёл аёлнинг ёки эркакнинг киндик ва тизза орасидан бошқа жойларга қарайди. Демак, эркак кишининг аврати киндик остидан то тизза остигачадир. Бунга далил сифатида қуйидаги ҳадисларни келтиришимиз мумкин: عن أبى أييوب الأنصارى قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم أسفل السرة وفوق الركبتين من العورة . رواه الدارقطنى Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Киндикдан пастдаги нарса авратдандир. Икки тиззадан юқори нарса авратдандир”, – дедилар”. (Дорақутний ривояти). عن عمر بن شعيب عن أبيه عن جده قال رسول الله صلى الله عليه وسلم مروا صبيانكم بالصلاة فى سبع سنين واضربوهم عليها فى عشر وفرقوا بينهم في المضاجع وإذا زوج أحدكم أمته عبده أو أجيره فلا ينظر إلى ما دون السرة وفوق الركبة فإن ما تحت السرة إلي الركبة من العورة. رواه الدارقطنى Амр ибн Шуайбдан, у киши отасидан, у киши бобосидан розияллоҳу анҳум ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ёш болаларингизни етти ёшликларида намоз ўқишга амр қилинглар. Ўн ёшга етганларида унинг учун уринглар ва ётар жойларни алоҳида қилинглар. Қачон бирингиз ўз чўрисини қулига ёки мардикорига никоҳлаб берса, унинг киндигидан пастига ва тиззасидан юқорисига назар солмасин. Чунки киндикдан пасти ва тиззадан юқориси авратдандир”, – деганлар”. (Дорақутний ривояти.) Бундан чиқди, киндик аврат эмас тизза авратдир. Шофеъий мазҳабида эса, унинг аксидир. Моликийлар эса, фақат олд ва орқа уят жойларнигина аврат дейдилар. Бизнинг далилимиз: عن عمير بن إسحاق قال رأيت أبا هريرة لقى الحسن بن على فقال اكشف لى عن بطنك حيث رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقبل منه قال فكشف عن بطنه فقبله. رواه أحمد Умайр ибн Исъҳоқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу билан учрашиб қолганини кўрдим. У киши унга: Росулуллоҳ соллоҳу алайҳи васалламнинг сени қорнингдан ўпаётганларини кўрган жойимни оч!” – деди. У қорини очди, (Буниси) унинг киндигидан ўпди”. (Имом Аҳмад ривояти). Агар киндик аврат бўлганида у зот киндигини кўрсатмаган, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу эса уни ўпмаган бўлар эдилар. Аёллар бир бирига жинсдош бўлгани, қараганда аксар ҳолатларда шаҳват бўлмагани сабабли ҳам киндик ва тизза орасидан бошқа жойларга қарашга рухсат берилган. Лекин шаҳват бўлмаслиги керак. Эркаклар одатдаги иш билан машғул бўлганда,...