Тошкент ислом институтида 2018-2019 ўқув йили давомида ўтказиладиган “Маънавият соати” режасига мувофиқ, 11 сентябрь куни “Диний таълим муассасалари олидида турган долзарб вазифалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудир ўринбосари А.Дўсматов, котибият мудири М.Хомидов, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари А.Ғаниев, “Хадичаи Кубро” ўрта махсус ислом билим юрти мудираси Н.Ибрагимова, ҳамда институтнинг 85 нафар ўқитувчи ва ходимлари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда барча соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар халқ манфаатини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётгани айниқса, диний-маърифий соҳада олиб борилаётган улкан ислоҳотлар хусусан, ислом динини кенг тарғиб этиш, бу борада қулайликлар яратишга қаратилаётган саъй-ҳаракатлар ҳар қанча таҳсинга лойиқ эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Бугун диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик даврида айрим ноўрин фикрларнинг пайдо бўлиши, жамиятда баъзир бир шахсларнинг диний фаолиятга нисбатан нохолис фикрларни билдириши, ижтимоий тармоқларда диний соҳа вакилларига нисбатан уйдирма ва салбий муносабат оқибатида оддий аҳоли орасида тушунмовчиликлар юзага келаётганини ҳам назардан четта қолдирмаслик зарур. Чунки ҳар бир ишда, ҳатто эътиқод масалаларида ҳам мўътадиллик тамойилларига риоя этиш ислом динининг асослари ҳисобланади. Дарҳақиқат, инсон доимо огоҳ бўлсагина ўзининг келажагига ақл билан теран назар ташлайди, келиши ёки содир бўлиши мумкин бўлган фитна-фасод, хавф-хатарнинг олдини олиш ва бартараф қилиш ҳаракатида бўлади. Аксинча ғофил, бепарво ва лоқайд кимса атрофида нималар бўлаётганига эътибор бермай, охир-оқибат турли бало ва мусибатларга дучор бўлади. Айни пайтда мамлакатимизда фаолият юритаётган диний таълим муассасалари ўқитувчи ходимларининг жамиятда бўлаётган бу каби воқеаларга ўзининг мўътадил муносабатини билдиши баробарида, талабалар ўртасида дин ва давлат муносабатларида холис фикр юритиш, кечаётган жараёнларга жамият, юрт ва дин равнақи йўлида мушоҳада юритиб, шундан сўнгина ўзиниг фикрини тўғри ва самимий баён этишига, қолаверса, талабанинг олдида турган энг муҳим вазифа – бу илм, таълим олишга эътибор қаратиш лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтиш зарур. Бугун жамиятда чуқур диний билимларнинг етишмаслиги, сўзнинг туб моҳиятини англаб етмаслик яъни, зоҳирий ва ботиний маъноларини ажрата олмаслик, дин ҳақида ҳоҳлаган одам ўз фикрини эътироф этиши, илмсизлик, жоҳилликнинг оқибатида баъзи бир инсонлар билиб билмай фитна чиқишига сабаб бўлиб қолмоқда. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида бугун дунёда бўлаётган ва бўладиган турли хил фитналардан огоҳлантирган эдилар. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан дан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келажакда фитналар бўлур. Унда ўтирган тик тургандан яхшидир. Унда тик турган юргандан яхшидир. Унда юрган саъйи қилгандан яхшидир. Ким унга қизиқса ўзига тортади. Ким ундан паноҳгоҳ ёки қўрғон топса, у ила ўзини асрасин”, дедилар. Демак, фитнани сезган киши иложи борича ундан узоқда бўлишга ҳаракат қилмоғи керак. Мусулмонлар орасида фитна чиққанда ҳар бир инсон жуда ҳам хушёр бўлиш керак бўлади. Иложи борича фитнага аралашмаслик керак. Агар бировни шу фитнага мажбур қилиб аралаштирган одам ҳам ўзининг, ҳам ўша мажбур қилинган одамнинг гуноҳига қолади. Фитнада фаоллик кўрсатиб бошқаларни унга тортган одам ҳам гуноҳкор бўлади. Аҳмаднинг ривоятида: “Албатта, фитналардан четда бўлган саодатмандир. Албатта, фитналардан четда бўлган саодатмандир. Албатта, фитналардан четда бўлган саодатмандир. Ким мубтало бўлсаю сабр қилса, ҳасратдадир”, дейилган. Демак, мусулмонлар орасида оммавий фитна бошланганда четда қолган киши бахтли киши бўлар экан. Фитнага аралашган одам ҳасратсиз қолмас экан. Яна бир ривоятда: Эй Аллоҳнинг расули Фитна...
1526 йилда ташкил топган Бобурийлар[1] (Ҳиндистон) салтанати XVI-XVII асрларда жуда катта давлатга айланди.[2] Айниқса, Аврангзебнинг ҳукмронлик даври (1658-1707) Ҳиндистонда бобурийлар салтанати қуёшининг қиёмга чиққан даври бўлди. Агар бошқачароқ қилиб ифодалайдиган бўлсак, том маънода бу давр Бобурийлар салтанатининг 14 кунлик тўлин ойига айланган эди. Султон Аврангзеб Заҳириддин Муҳаммад Бобур авлодидан бўлиб, Шоҳ Жаҳоннинг учинчи ўғлидир. Аврангзеб 1619 йил 24 сентябрда (ҳижрий1028 йил 15 зулқаъда ойида) Ҳиндистоннинг Гужурот вилоятидаги Давҳад шаҳрида туғилган. Онаси Мумтоз Маҳал бегимдир. Шоҳ Жаҳон тахтни эгаллагандан сўнг ёш Аврангзебни имом Раббонийнинг ўғли шайх Муҳаммад Маъсум Сарҳандий тарбиясига олади ва унга бор эътиборини қаратади. Натижада Қуръони каримни ёд олади, ҳанафий мазҳаби фиқҳини ўрганади ва етук олим бўлиб етишади. У хаттотлик илмини ҳам мукаммал эгаллайди. У араб, форс ва турк тилини ҳам билимдони эди. Аврангзеб ёшлигиданоқ ака-укаларига нисбатан анча қобилиятли, совуққон, уддабуронлиги билан ажралиб турарди. Аврангзеб ўқимишли ва билимдон киши бўлиб, талайгина ғазалларни ёддан ўқир, ўзи ҳам ғазаллар ёзарди. Аммо қаттиққўл, кучли, иродали киши эди. У шу билан бирга кучли саркарда ҳам эди. У ёшлигиданоқ уруш сирларини, жумладан камон отиш, қиличбозлик ва филлар билан жанг қилиш маҳоратини мустаҳкам эгаллади. У хулқ-атвори жиҳатдан жуда ажойиб инсон сифатида ҳар доим кишиларни қойил қолдириб турарди. Унинг қатъиятлилиги, жасурлиги, ниятлари ҳалоллиги ва тўғрилиги, бурчига садоқати, Исломга муҳаббати, камтаринлиги ва билимдонлиги барча томонидан эътироф этилган. Декан подшоҳига вазир бўлган пайтидаёқ у ўзининг маъмурий қобилиятини кўрсата билди. Тартиб-интизомли ва синчковлигидан ташқари у жуда кўп нарсага қизиқарди. Бу ниҳоятда адолатли инсон ўзини ҳам, ўғилларини ва қарамоғидаги кишиларни ҳам аямасди. У давлат бошлиғи сифатида ўз идорасининг юксак ҳурматига сазовор эди, қонунга адолатли риоя этилишига ҳеч қандай монелик қилмасди. Унинг ҳукмронлиги даврида мадрасалар, масжидлар, карвонсаройлар ва кўзи ожизлар (мискинлар) учун уйлар сони кўпайди. Авлиёлар ва мутасаввифларни ўз қарамоғига олиб уларга ҳомийлик қилди. Шу сабабли у олим ва илмига амал қилган подшоҳ эди. У маърифат ва мурувватни кенг ёйди. У ислом оламида энг катта масжидлардан бири ҳисобланадиган Лоҳурдаги Подшоҳ масжидини қурдирди.[5] Аврангзеб даврида олимлардан Зафихон “Мутаҳаб ул-лубоб“ асарини ёзиб тугатади. Мирзо Муҳаммад Козим “Оламгирнома“, Муҳаммад Соқий “Маосири Оламгирий“, Сужан Рай Хатри “Хулосот ул-таворих“, Бхемсен “Нушкаи дилкушо“, Ишвар Дас “Футуҳоти Оламгирий“ асарларини ёзганлар. Уларда Аврангзеб даври билан бирга Бобурийлар салтанати тарихига оид қизиқарли маълумотлар берилган. Устозлари. Шоҳ Аврангзеб ўз даврининг буюк уламолари қўлида таълим олди ва илмига амал қилувчи олим бўлиб етишди.Хоссатан, “Мужаддиду алфис сони” номи билан машҳур имом Раббонийнинг ўғли шайх Муҳаммад Маъсум Сарҳандий ва “Нур ал-анвор” асари муаллифи Мулло Жийван номи билан машҳур Аҳмад ибн Абу Саид сингари олимлар унинг устозларидан эди. Жумладан, Аҳмад ибн Абу Саид Мулло Жийван Аврангзеб ҳақида ўзининг “Ат-Тафсийрот ал-аҳмадиййа фи байан ал-айат аш-шаръийя маъа таърифат ал-масаил ал-фиқҳийя” асарининг муқаддимасида шундай деган: “Муҳйиддин Муҳаммад Аврангзеб фазилат ва неъматларга ҳирс қўймаган кишидир. У ислом динини ҳимоя қилувчи зотдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишиниинг аҳли оилаларига салом бўлсин. Бизнинг бу мақтовимиз дунёга эришиш ёки тамаъ ва бойликни қўлга киритиш учун эмас, балки динни ривожи учундир”[6]. Абулҳасан Надавий ўзининг “Маза хосаро ал-алам бинҳитотил муслимин” китобида Шоҳ Аврангзеб ҳақида: “У темурий подшоҳларнинг энг кучлиларидан бири эди. Уларнинг ичида кўплаб фатҳларни амалга оширгани, мамлакати кенгроғи, диёнатдорроғи ва Китоб ва Суннатни билувчироғи эди”,[7]-деб ёзади. Аврангзеб иниси Муродбахш билан иттифоқ тузиб, 1658 йил Деҳлида тахтни эгаллаган[8]. Аврангзеб “Тахт зийнати”, “Тахт безаги” ва Оламгир эса “Оламнинг Саййиди”, “Оламни ислоҳ қилувчи” дегани.[9] Иккаласи ҳам унинг лақаби ҳисобланади. Аврангзеб 49 йил ҳукмронликдан сўнг, 1707 йилда 89 ёшида Аҳмадобод шаҳрида вафот этади. У ҳаёти давомида жуда тақволи бўлганидан ўлими ҳозир бўлган вақтда яқинларига ўзини мусулмонларнинг энг яқин қабристонига олиб бориб кўмишларини ва бу борада ҳаддан ошмай, кафанига кетадиган сарф-харажатларни беш рупиядан зиёда қилмасликларини васият қилади. Асарларда ёзилишича Аврангзебнинг беш ўғли ва беш қизи бўлган. Ўғиллари-Муҳаммад Султон, Муаззам Шоҳ (кейинчалик Баҳодиршоҳ), Аъзам Шоҳ, Муҳаммад Акбар ва Ком Бахш, қизлари-Зубдатуннисо, Зебуннисо, Зийнатнисо, Бадриннисо ва Меҳринисолардир....
Пайғамбаримиз туғилишларидан салгина олдин баъзи ҳижозлик[1] араблар тижорат сафарларида аҳли китобларнинг холис олимларидан ҳамда ўша пайтда жинлари орқали осмондаги фаришталардан хабар ўғирлайдиган айрим коҳинлардан “Муҳаммад исмли охирзамон пайғамбарининг Ҳижоз ўлкасидан чиқиш вақти яқинлашди”, деган хабарларни эшитадилар ва ўша пайтда туғилган ўғил болаларга, ажабмас мана шу фарзандимиз пайғамбар бўлса, деган умид билан “Муҳаммад” исмини қўядилар. Бу ҳақда Абду Раҳмон Суҳайлий[2], Ибн Қутайба[3] ва Ибн Халиккон[4]лар ўша пайтда Муҳаммад исмли одамларни: “Учта бўлган”, дейишган. Қози Иёз “Аш-шифо” (1/287), Ибн Касир “Ас-сийратун набавия” (1/299), “Ал-бидоя ван ниҳоя” (2/259), Имом Саолибий “Ат-тафсир” (4/297), Исмоил Ҳаққий Ҳанафий “Руҳул баён” (9/404) ва Муҳйиддин Дарвеш “Эъробул Қуръон ва баёнуҳу” (9/197)да: “Олтита бўлган”, дейишган. Бироқ Ибн Ҳажар Асқалоний “Фатҳул Борий” (6/556)да: “Уларни учта ёки олтита бўлган деб чеклаш тўғри эмас. Мен бу ҳақдаги барча маълумотларни жамлаганимда, уларнинг сони йигирматага етди. Ўша маълумотларни умумлаштирганимда эса, ўн беш ёки ўн олтита қолди”, дея таъкидлаган. Дарвоқе, ўша “Муҳаммад”ларнинг пайғамбарликни даъво қилиб чиқишларига Аллоҳ таоло Ўзининг буюк ҳикмати ила йўл бермаган. Чунки “Аллоҳ пайғамбарлик вазифасини қаерга қўйишни (яъни, кимга беришни) яхшироқ Билувчидир”[5]. [1] Ҳижоз – шимолдан жанубга қараб Табук, Мадина, Жидда, Макка ва Тоиф каби катта шаҳарлар жойлашган ҳудуд. [2] “Ар-равзул унф фи шарҳис сийратин набавия ли Ибн Ҳишом” (2/95). [3] “Ал-маъориф” (1/556). [4] Камол Думайрий, “Ҳаётул ҳаявон ал-кубро” (1/9). [5] Анъом сураси 124-оят. “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси катта ўқитувчиси Абдул Азим Зиёуддин 514
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “(Мушриклар): “Бу Қуръон икки шаҳардан (бирида) бўлган улуғ кишига нозил қилинганида эди”, дедилар” (Зухруф сураси, 31-оят). Икки шаҳардан мурод Макка ва Тоиф шаҳарларидир. Мушрикларнинг жоҳилий ўлчовлари бўйича молу дунёси кўп, мансаби ва ҳукми бор одам “улуғ киши” деб эътироф этиларди. Ана шундай одам пайғамбар бўлишга лойиқ эди гўё. Ўша пайтда мушрикларнинг бу мақомга номзодлари ҳам бор эди. Маккада Валид ибн Муғийра, Тоифда Урва ибн Масъуд Сақафий исмли боёнлар бўлиб, мушриклар ана шулардан бири пайғамбар бўлса арзийди, деган фикрда эдилар. Шунинг учун улар: “Агар бу Қуръон ҳақ китоб бўлганида Муҳаммадга ўхшаган етим, камбағал ва ҳеч бир мансаб эгаси бўлмаган кишига эмас, балки Валид ва Урва кабиларга тушган бўларди?”, дедилар. Ҳолбуки, Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбарлик мақомига бошқалардан кўра лойиқроқ эдилар. Чунки, у зот олий табақадан келиб чиққан, насаблари пок, юксак эканлиги барчага маълум эди. Рим императори Ҳирақл Абу Суфёндан Пайғамбаримизнинг насаблари ҳақида сўраганида, Абу Суфён: “У ичимизда аслзодадир”, деб жавоб берган эди. Шунда Ҳирақл: “Мен сендан унинг насаби ҳақида сўрадим, сен унинг ичингизда насл-насаби буюк эканини айтдинг. Ҳа, шундай! Пайғамбарлар ўз қавмининг аслзодаси бўлишади”, деганда нақадар ҳақ эди. Бир куни Аббос ибн Абдулмутталиб розийаллоҳу анҳу (кофирларнинг Пайғамбаримиз ҳақларида таҳқиромуз) гапларини эшитиб қолади ва тўғри Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳузурларига (ғазабланган ҳолда) келади. (Буни эшитган) Пайғамбаримиз (насабларини баён қилиш мақсадида) минбарга кўтарилдилар. (Танбеҳ бериш маъносида): “Мен кимман?”, деб сўрайдилар. (Саҳобалар саволни яхши тушунмасдан): “Сиз Аллоҳнинг элчисисиз”, деб жавоб беришади. Пайғамбаримиз: “Мен Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталибман. (Яъни, сизлар ота-боболаримни яхши биласизлар). Албатта, Аллоҳ таоло махлуқотни (яъни, жин ва инсонларни) яратди. Мени уларнинг яхшилари (бўлган мукаррам инсонлар) ичида қилди. Сўнгра у (инсон)ларни икки гуруҳ (араб ва ажам)га бўлди. Мени энг яхши гуруҳ (араблар) ичида қилди. Сўнгра уларни қабилалар қилди. Мени энг яхши қабила (бўлмиш Қурайш) ичида қилди. Сўнгра уларни хонадонлар қилди. Мени энг яхши хонадон (бўлган Бани Ҳошим) ичида қилди. (Фахр эмас), мен жон (яъни, зот ва руҳ) жиҳатидан ҳам, хонадон (ва пок насаб) жиҳатидан ҳам уларнинг энг яхшиси бўлдим (зеро, Аллоҳ мени охирзамон пайғамбари этиб тайёрлар эди)”, дедилар” (“Сунани Термизий”, 3608-рақам. “Муснади Аҳмад ибн Ҳанбал”. “Мишкотул масобийҳ”, 5757-ҳадис. Саҳиҳ). Араб қабилалари катта-кичиклиги жиҳатидан 6 хил бўлади: “Шаъб” (شعب), “Қабила” (قبيلة), “Имора” (عمارة), “Батн” (بطن), “Фахиз” (فخِذ), “Фасийла” (فصيلة). “Шаъб” қабилалардан, “қабила” иморалардан, “имора” батнлардан, “батн” фахизлардан, “фахиз” эса фасийлалардан ташкил топади. Масалан: “Хузайма” шаъбдир, “Кинона” қабиладир, “Қурайш” иморадир, “Қусай” батндир, “Ҳошим” фахиздир, “Аббос” фасийладир. Ҳадис изоҳлари ва қабилалар ҳақидаги маълумотлар Мулла Али қори Ҳанафийнинг “Мирқотул мафотийҳ” китоби ва Шайх Муҳаммад Абдураҳмон Муборакфурийнинг “Туҳфатул аҳвазий фий шарҳи жомеъит Термизий” китобларидан фойдаланилди. “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси катта ўқитувчиси Абдул Азим Зиёуддин 577