Оқил инсон ҳаёти давомида солиҳ кишиларнинг фазилатли жиҳатларидан ўрнак олиб яшайди. Бизлар ҳам бирор табаррук, аҳли солиҳ инсонлар билан учрашиб қолганимизда ёки уларнинг яхши хислатларини зикр қилганимизда хавас қилиб, “Бизга ҳам сизнинг йўлингизни берсин”, “Фалончига ўхшаб юрайлик” деган ибораларни ишлатамиз. Аслида мўмин-мусулмон киши учун ўрнак бўлишга энг лойиқ ва ҳақли зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўладилар. Зеро, Пайғамбаримизнинг ҳаётлари бизлар учун ибрат мактабидир. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нақадар гўзал ўрнак намунаси эканлинларини баён қилиб шундай дейди: لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآَخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا “(Эй, имон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир”. Ҳақиқатда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида гўзал намуна ва ўрнакдирлар. Бундан ташқари, Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни айнан хулқ жиҳатидан ҳам гўзал ўрнак эканликларини мақтаб: وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ “Албатта, сиз буюк хулқ узрадирсиз”,-деб марҳамат қилган (Қалам сураси, 4- оят). Оиша онамиздан “Пайғамбаримизнинг хулқлари қандай эди?”,-деб сўралганда: “Хулқлари Қуръон эди”,-деб жавоб берганлар. Одоб ахлоқнинг динда қанчалик аҳамиятга эга эканлиги кўпгина ҳадисларда баён қилинган. Жумладан, Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зарга шундай деганлар: “Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳдан қўрқ! Ёмон иш қилган бўлсанг орқасидан уни ўчирадиган яхши иш қил ва инсонларга гўзал хулқ билан муомала қилгин!” (Имом Термизий ривояти). Одоб аслида инсоннинг қандай тарбия кўргани билан белгиланади. Албатта, инсон жамиятда инсонлар билан ўзаро мулоқот қилар экан, аввало самимий ва одоб ила муносабат билдирмоғи лозим. Шундагина, ушбу одоб ила қилган самимий муносабати у учун бу дунёнинг ўзида шараф бўлса, оҳиратда уни иззат курсисига эга қилади. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳақ бўла туриб жанжаллашмаган кишига жаннатнинг энг пастидан бир уй берилишига кафилман. Ҳазил қилаётган бўлса ҳам ёлғон гапирмаган кишига жаннатнинг ўртасидаги бир уйга кафилман. Хулқи гўзал бўлган кишига эса жаннатнинг энг юқорисидаги уйга кафилман,” дедилар. (Абу Довуд ривояти). Муқаддас динимиз таълимотларида инсон чиройли ҳулқи орқали ҳаттоки ибодат қилган даражасига эга бўлишлиги таъкидланган. Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши гўзал хулқи билан кундузи рўзадор, кечаси бедор бўлганларнинг даражасига етади,” деганлар. (Абу Довуд ривояти). Шунингдек, энг аввало инсон гўзал ҳулқ эгаси бўлиш учун Яратган Аллоҳдан дуо қилиб сўраши лозимлиги таъкидланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мени энг гўзал ахлоққа ҳидоят қил. Зотан, унга Сендан бошқаси ҳидоят қила олмайди. Ёмонларни мендан узоқлат. Албатта, Сендан бошқаси уларни мендан узоқлатолмайди,” деб дуо қилар эдилар. Ушбу ҳадиси шарифда инсон аввало чиройли хулқ соҳиби бўлиши учун ўзида интилиш, хоҳиш, истак ва умид бўлиши лозим экан. Шу билан биргаликда, унинг акси бўлган ёмон хулқ ва одатлардан йироқроқ турсагина бу фазилатга сазовор бўлиши мумкин экан. Гўзал хулқлардан бири – кечиримлиликдир. “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан Нажд томондаги юришдан қайтаётганларида пешин пайти йўлда дам олишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир дарахтга қиличларини илиб соясида ухладилар. Саҳобалар ҳам ухлашди. Уйғонганларида бир аъробий қиличларини ўғирлаб олиб, Расулуллоҳга ниқтаб: “Мендан сени ким қутқара олади?” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ деб уч марта айтдилар. Шунда унинг қўлидан қилич тушиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни олиб аъробийга: “Энди...
“Вақф” сўзи луғатларда “тутиб туриш”, “тўхтатиш” маъноларида келади. Вақфнинг шаръий таърифи борасида турли фикрлар билдирилган. “Вақф – нарсани Аллоҳ мулки ҳисобида сақлашдир”. Яъни, вақф қилинган нарса вақф қилувчининг мулкидан чиқади ва Аллоҳ мулкига айланади. Вақф қилинган нарсадан келадиган фойда вақф қилувчи уни вақф этишда тайинлаган жиҳатга (масалан, талабалар, мусофирлар, камбағаллар каби) сарф қилинади ва савоби вақф қилувчига абадий бўлади. Вақф қилинган нарса сотилмайди, ҳадя қилинмайди, мерос бўлмайди. Вақфга доир аҳкомлар ҳақидаги боб Вақф – аслни ушлаб қолиб, фойдани кўпчилик фойдаланиши учун чиқариб қўйишдир. Аслдан мурод – таг-туги қолиши билан фойдаланиш мумкин бўлган нарсадир. Ҳовли-жойлар, дўконлар, мевали боғлар ва ҳоказолар каби. Фойдадан мурод – ўша аслдан келиб чиққан фойда-даромаддир. Мева-чева, ижара ҳақи, уй-жойда яшаш ва шу кабилар. Вақфнинг ҳукми – у Исломда мустаҳаб бўлган қурбат, яъни ибодатдир. Бунга далил саҳиҳ суннатдир: – «Саҳиҳайн»да ривоят қилинишича, Умар розияллоҳу анҳу: «Ё Расулуллоҳ, Менга Хайбардан бир ер тегди, мен ҳеч қачон ундан кўра яхшироқ молга эга бўлган эмасман. Буюринг, уни нима қилай?», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар истасангиз, аслини сақлаб қолиб, (фойдасини) садақа қилинг», дедилар. Шундан сўнг Умар уни: сотилмайди, ҳадя қилинмайди, мерос қолдирилмайди, деб садақа қилдилар. Умар уни фақирларга, қариндошларига, қулларни озод қилишга, Аллоҳ йўлидагиларга, мусофирларга, меҳмонларга деб садақа қилдилар (Бухорий (2737) ва Муслим (1632) ривоятлари). – Имом Муслим «Саҳиҳ»ида ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Инсон вафот этгач, барча амаллари ундан узилади: фақат учта амали(дан савоб келиб туради): садақаи жориядан, фойдаланиб туриладиган илмдан ва ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан (Муслим (1631) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривояти). – Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларидан қай бир киши қурби етган бўлса, албатта вақф қилганди» (Ал-муғний: 5/348). – Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Имомлар ўртасида кўприклар ва масжидларни (вақф қилиб) ушлаш тўғрисида хилоф йўқдир, бундан бошқа нарсаларда ихтилоф қилганлар» (Кашфул-қиноъ: 4/240). Вақф қилувчи киши тасарруф қилишга лаёқатли, яъни, оқил, болиғ, озод одам бўлиши шарт қилинади, ёш бола, ақлсиз киши ва қулнинг вақфи яроқли бўлмайди. Вақф саҳиҳ бўлиши учун бир неча шартлар мавжуд. Улар қуйидагилар: 1. Вақф қўювчи киши , тасарруфга лаёқатли киши бўлиши. 2. Вақф қўйилаётган нарса асли сақланиб қолгани ҳолда фойдаси давомий бўлиб турадиган нарса бўлиши. Фойдаланиш билан тамом бўлиб қоладиган нарсани, масалан, таомни вақф қилиш дуруст бўлмайди. 3. Вақф қўйилаётган нарса муайян нарса бўлиши лозим. Муайян бўлмаган (ноаниқ) нарсани вақф қилиш дуруст бўлмайди. Яъни, масалан: «Қулларимдан бирини ёки уйларимдан бирини вақф қилдим» деса, дуруст бўлмайди. 4. Вақф яхшилик ишлари учун бўлиши. Чунки, ундан мурод – Аллоҳ таолога қурбат (яқинлик) ҳосил қилишдир. Масжидлар, кўприклар қилиш, ичишга сув чиқариб қўйиш, илмий китоблар, мискинлар, қариндошларга сарфлаш каби. Яхшилик бўлмаган ишларга вақф қилиш дуруст бўлмайди. Бутхоналар, куфр китоблари, мозорларга чироқ ва шамлар ёқишга ёки шу ишларни қилувчи хизматчиларига (шайхларига) вақф қилиш каби. Чунки, бу ишлар маъсият, ширк ва куфрга ёрдам бериш бўлади. 5. Муайян кишига вақфнинг яроқли бўлиши учун ўша муайян шахс бирон мулкка эгадорликка лаёқатли шахс бўлиши шарт қилинади. Чунки, вақф дегани мулк қилиб беришдир. Мулкка эга бўлишга яроқсиз бўлган маййитга ёки ҳайвонга вақф қилиш дуруст бўлмайди. 6. Вақф яроқли бўлиши учун у ниҳоий нарса бўлиши шартдир. Вақтинчалик...
Бизни Ўзининг охирги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва “Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор”, деган Аллоҳ таолога чексиз ҳамд-у санолар бўлсин. Ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси биз учун ибрат манбаи бўлган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга батамом мукаммал саловоту дурудлар бўлсин. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборди. Ислом умматининг бу дунёда ҳидоят сари йўлбошловчиси ва охиратда шафоатчиси бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилишлари биланоқ олам нурга тўлди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин, Қуръон, таълимотлар барча оламларга раҳмат-шафқатдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз меҳр-муҳаббат тасдиғи сифатида, жорий йилнинг 1 декабрь куни, Тошкент ислом институти талаба қизлари томонидан “Севмай бўлурми Сизни?!” номли мавлид тадбири ташкил этилди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Оила илмий-амалий тадқиқот маркази Оила психологияси бўлими раҳбари Ферузахон Акромова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси аёллар билан ишлаш бўлими ходималари Марямхон Абдуллаева, Мунирахон Абубакирова, Зарифахон Қосимова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси илмий ходимаси Нигорахон Ҳакимова, Тошкент шаҳар бош отини Дилбархон ая Атабаева, “Хадичаи Кубро” аёл қизлар ўрта махсус ислом билим юрти вакилалари, Олмазор, Миробод ҳамда Яккасарой туманларининг бош отинлари, “Muslimaat.uz” аёл-қизлар сайти ходималари ва бошқа меҳмонлар ташриф буюрдилар. Тадбирда талаба қизлар томонидан тайёрланган Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатларини акс эттирувчи саҳна кўринишлари ва саловотлар тақдим этилди. Сўнгра, “Ҳадис ва ислом тарихи кафедраси” томонидан ташкил этилган иншолар танлови, “Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми?” islaminstitut.uz телеграм каналида бўлиб ўтган савол-жавоб танлови ва “Расулга муҳаббат” номли хоналарни безаш танлови ғолибалари “Вақф” хайрия жамоа фонди томонидан қимматбаҳо совғалар ва диний-маърифий китоблар билан тақдирландилар. Тадбир сўнггида талаба қизлар томонидан уюштирилган савол-жавобларда барча йиғилганлар иштирок этишди ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари ва фарзандлари ҳақидаги саволларга фаол бўлиб жавоб бердилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз муҳаббат акс эттирилган бу тадбир жуда қизиқарли ва файзли бўлиб ўтди. Маънавият, маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 861
Мамлакатимизда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш анъанага айланган. Бугун Ўзбекистон бош Қомуси қабул қилинганига 26 йил тўлди. Яратувчан ва бунёдкор халқимиз байрамни тинч ва фаровон юртда муносиб қаршиламоқда. Асосий қонун 1992 йилнинг 8 декабрида Республика Олий Кенгашида қабул қилинган эди. Конституция билан давлат ва жамият ривожланишининг демократик тамойиллари белгилаб қўйилган. Бош Қомусимиз халқимизнинг тинч, обод ва фаровон ҳаётини таъминлаш ҳамда мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Конституциямиз қабул қилингандан буён ўтган 26 йил Бош Қомусимизда мустаҳкамлаб қўйилган халқимизнинг орзу-умидлари, бугунги ва келажак манфаатларига жавоб берадиган устувор тамойилларнинг нақадар тўғри эканлигини амалда исботлади. Айтиш жоиз-ки, инсон ҳуқуқлари олий қадрият деб белгиланган Конституциямизда давлат ҳам, жамият ҳам, аввало инсон манфаатларига хизмат қилиши, унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этиши устувор тамойил сифатида аниқ белгилаб қўйилган. Бугун келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятни англаган ҳолда Конституция тамойиллари асосида амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот замирида мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, Ўзбекистонни энг ривожланган давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллаши каби мақсадлар мужассам. Асосий Қонунимиз берган ҳуқуқий асослар натижасида яратилган кенг имкониятлар мамлакатимиздаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларида яққол кўзга ташланмоқда. Айниқса 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да ҳам бу борадаги ишлар салмоқли бўлди. Аҳолимиз учун янги барпо этилаётган кўп қаватли уйлар, ранг-баранг ўзгарувчи фавворалар киши руҳиятига тетиклик, байрамона кайфият олиб киради. Республикамиз бўйлаб яна кўплаб бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Юқорида қайд этган барча юксалишлар замирида мустақил Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асос бўлиб хизмат қилмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти жамоаси номидан давлатимизнинг асоси, фуқароларимиз ҳуқуқ ва эркинлиги кафолати бўлган – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги билан самимий қутлаймиз. Юртимиз осойишталиги, Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва аҳиллигини Аллоҳ таоло бардавом ва зиёда қилишида ҳисса қўшиш барчамизга насиб этсин. Қутлуғ байрам ҳар бир оилага, хонадонга чексиз қувонч, тўкинлик, тинчлик ва тотувлик олиб келсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров 1 143
Асмо бинти Язид ансорий аёллардан бўлиб, кучли иймон, сабр, шижоат, ақл эгаси эди. Унда ҳотирлаш, таъсирчан гапириш, чиройли ўқиш қобиляти мужассам эди. У бизга Расулуллоҳ (салоллоҳу алайҳи васаллам) ҳақларидаги қиссаларни ўзига ҳос усул билан етказиб берганлардан биридир. Ибн Ҳожар бундай дейди: “Асмо бинти Язид ибн Саккон ибн Рофеъ ибн Имриул Қайс ансорлардан бўлиб авс қабиласнинг ашҳал уруғидандир. “Умму Омир” ва “Умму Салам” кунялари бор. Асмонинг Қурон карим оятларини, ҳадиси шарифни ўрганиншга ўта моҳир эди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобалар даврасида ўтирганларида Асмо бинти Язид ҳузурларига келди ва: “Ота, онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳни элчиси! Аёллар номидан келдим. Улар сўзимни мақуллашди. Аллоҳ таоло сизни эркак аёлга пайғамбар қилган. Биз аёллар ҳомиладор бўламиз. Эркаклар жамоат намозларида иштирок этишади, ҳамда Аллоҳ йўлида сафарга чиқиш билан даражалари юксалади. Қачон сафарга кетишса, биз уларни болаларини ва молларни қўриқлаймиз. Айтинг-чи, савобда улар билан тенг бўламизми?” деб сўради. Шунда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларга “Дини ҳақида яҳши савол берган аёлларнинг сўзини эшитдингизми? – дедилар. Сўнгра яна Асмога юзланиб: “Эй Асмо ортингдаги аёлларга билдир, улардан қайси бири эрига яхши хотин бўлса, унинг розилигини истаб яхшиликларига эргашса, барча савобда эри билан тенг шерик бўлади” деб марҳамат қилдилар. Асмо бинти Язид (розияллоҳу анҳо) бундай ривоят қилади: “Бир куни тенгдош аёллар орасида турган эдим. Ёнимиздан Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўтиб қолдилар. Бизларга салом бериб: “Куфрони неъмат қилишдан сақланинглар”, дедилар. Сўрашга журатлироғи мен эдим. “Эй Расулуллоҳ, куфрони неъмат нима?” деб сўрадим. У зот марҳамат қилдилар: “Сизлардан бирингиз ота–онаси билан яшайди. Сўнгра Аллоҳ таоло унга эр берса, эридан фарзанд ато қилса, у ғазабланади. Ҳатто унга: “Мен сендан ҳеч яхшилик кўрмадим” дейди. Бу воқеа аёлларга Пайғамбаримиз тарбияларининг бир кўриниши эди. Амр ибн Қатода (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) энг биринчи байъат берган аёллар Умму Саид, Кабашата бинти Рофе Умму Омир (Асмо) бинти Язид ибн Саккон ва Ҳаво бинти Язид ибн Саккондир”. Асмо биринчи байъат қилганидан фахрланиб: “Мен Расулуллоҳга байъат қилган аёлларнинг биринчисиман”, дер эди. Асмо бинти Язид ишларни ишонч ва диққат билан ўрганар эди. Оиша (розияллоҳу анҳо) мақтаб: “Ансор аёллар қандай ҳам яхшидир, динни ўрганишда ҳаёлари уларни (масала) сўрашдан тўсиб қолмади”, деганларида Асмо бинти Язид каби аёлларни назарда тутганлари шубҳасиз. Саҳийлик ансорларнинг олий сифати эди. Асмо бинти Язид ривоят қилади: “Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уйимизга ташриф буюрганларида: “Бу уйларда қандай яхшилик бор, бу арсорларнинг яхшилигидир”, деб марҳамат қилдилар. Асмо бинти Язид яна шундай фазилатлари боис Расулулллоҳнинг ҳурматларини қозонди. Ҳудайбиядаги дарахт остида Асмо Ризвон байъатини берган эди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “дарахт остида байъат берганлардан ҳеч бири дўзахга кирмайди”, деганлар. Манбалар асосида Тошкент ислом институти битирувчиси Тожиддинов Абдуссомад Абдулбосит ўғли тайёрлади Манба 4 055