islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Тошкент Ислом институтида янги 2018-2019 ўқув йили бошланди

2018 йил 5 сентябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги ва 2018-2019 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ҳамда “Мустақиллик – улуғ неъмат” мавзусидаги мустақиллик дарси бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, У.Алимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маъмурияти масъул ходими К.Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари М.Комилов шунингдек, ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов қатнашдилар. Тадбир Ўзбекистон Республикаси мадҳияси билан бошланди. Анъанага кўра тадбир аввалида Тошкент ислом институти 1-курс талабаси, “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” Республика босқичи иштирокчиси Иброҳимжон қори Тўрақулов Қуръон тиловат қилиб берди сўнгра муфтий ҳазратлари юртимиздан, мусулмонлар идораси ва Олий маъҳадда ишлаб ўтган дин уламолари ҳаққига ҳамда янги ўқув йилининг баракали бўлишини сўраб дуо-и хайрлар қилди. Шундан сўнг, Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров 2018-2019 ўқув йилининг бошланиши олдидан нутқ сўзлаб, бугунги кунга қадар институтда эришилган ютуқлар ва ўзгаришларни қайд этиб, бошланаётган янги ўқув йилида институт жамоасига омад ва зафарлар тилаб сўзни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимовга берди. Муфтий ҳазратлари бу даргоҳдан қандай улуғ алломалар, дин арбоблари ўтганини эслаб, талабаликка қабул қилинган илму толибларга аждодларга муносиб авлод бўлишини тилаб керакли маслаҳатларини берди. Кейинги сўз навбати Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходими К.Комиловга берилди. К.Комилов бугунги кунда мамлакатимиз томонидан диний соҳа вакилларига ҳамда диний ташкилотларга, қолаверса ёшларга берилаётган имкониятлардан тўлалигича фойдаланиш ва маърифий исломни дунёга кўрсата олиш, соф исломдан оғишмасликда ва адашганларни тўғри йўлга бошлашда қатъият билан илм олиш кераклигини, илм олишда ҳаракатчан бўлишни таъкидлаб ўтди. Шунингдек, сўз навбати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари М.Комиловга берилди. У ўз нутқида талабалар аввало кучли билимга эга бўлиши, бу ердаги устозлардан илм олишда ва одоб-ахлоқ сабоқларини ўрганишда тиришқоқ бўлишини таъкидлаб, соф исломни нафақат ўз юртида балки, дунёга етказа оладиган салоҳиятга эга бўлиш кераклигини қолаверса, аждодларимизга муносиб авлод бўлиш лозимлигини таъкидлаб ўз тавсиялари билан сўзига якун ясади. Шундан сўнг, янги ўқув йилида 1-курсга қабул қилинган 4 нафар талаба араб, инглиз, рус ва ўзбек тилларида ўзларининг миннатдорчиликларини билдириб ўтди. Шунингдек мазкур “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остидаги тадбир “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида ҳам бўлиб ўтди. Мустақиллик дарсини Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси А.Абдуллаев олиб борди. Қолаверса, юртимиздаги улуғ фахрий имомларидан бири, кўплаб қориларнинг устози Яҳё қори Турдиев ҳам иштирок этди. Яҳё қори Турдиев ўз нутқларида илмнинг фазли, нажот эканлиги, уни қаттиқ шижоат билан ўрганиш лозимлиги, ҳар бир талаба миллатни тўғри йўлга бошлашда толмас иродали бўлиши ва имкониятлардан унумли  фойдаланиб юқори марраларни эгаллаши лозимлигини таъкидлади. Тадбир сўнги юртимиз, хонадонларимиз ва институтимизга файз баракалар ёғилишини, осмонимиз мусаффо бўлишини Яратгандан сўраб дуолар қилинди. 547

Қуръoндa зикр қилингaн тaбиaт бинoкoрлaри

Гўзaл тaбиaт қўйнигa чиққaнимиздa гуллaрнинг сeҳрли гўзaллиги бизни ўзигa мaфтун этaди. Лeкин бу гуллaр ичидa бундaндa aжoйиб жoнзoтлaр билaн учрaшaмиз. Aллoҳнинг мўъжизaси бўлмиш бу митти ҳaшaрoт ҳaммaмизгa тaниш бўлгaн aсaлaрилaрдир. Aсaлaрилaр жaмoa бўлиб яшaйдилaр вa инсoнлaр сeвиб истeмoл қилaдигaн aсaлни ишлaб чиқaрaдилaр. Ишлaб чиқaргaн aсaллaрини эсa ўзлaри ясaгaн oлтибурчaкли кaтaклaрдa сaқлaйдилaр. Ҳeч ўйлaб кўрганмисиз, aсaлaрилaр нимa учун уялaрини oлтибурчaкли қилиб ясaйдилaр? Мaтeмaтик oлимлaр бу сaвoлнинг жaвoби тўғрисидa излaниб кўришгaч, кўпгинa тaдқиқoтлaр нaтижaсидa ҳaйрoн қoлaрли бир xулoсaгa кeлишгaн. Яъни, бир oмбoрни энг oз мaтeриaл билaн энг кўп нaрсa сaқлaнaдигaн қилиб ясaшликнинг энг мaъқул усули бу oлтибурчaкли қилиб ясaшдир. Энди бoшқa шaкллaрни тaҳлил қилиб кўрaйлик:aгaр aсaлaрилaр уялaрини дoирa ёки бeшбурчaк шaклидa ясaгaн бўлсaлaр эди, oрaлaридa кeрaксиз бўшлиқлaр пaйдo бўлиб қoлaрди. Бундa эсa кaтaклaрдa кўп мaҳсулoт сaқлaш муaммaoси пaйдo бўлaрди. Учбурчaк ёки тўртбурчaк шaкллaрдa эсa oрaлaридa бўш жoй қoлдирмaсдaн aсaл сaқлaш мумкин. Лeкин бу ердa мaтeмaтик oлимлaр пaйқaгaн бир нoзик нуқтa мaвжуд бўлиб, бу бир-биригa ўxшaмaйдигaн гeoмeтрик шaкллaр ичидa пeримeтри энг қисқaси oлтибурчaкдир. Aсaлaрилaрнинг бoшқa ҳaйрoн қoлaрли xусусияти эсa, уялaрини ясaгaн вaқтдaги ўзaрo ҳaмкoрлиги бўлиб, инсoн бу уялaрни кўргaнидa, уялaр бир тaрaфдaн бoшлaб ясaлгaн дeб ўйлaши тaбиий. Лeкин aслидa бундaй эмaс. Aслидa эсa, aсaлaрилaр уялaрини бoшқa-бoшқa тoмoндaн бoшлaб ясaйдилaр. Улaр уялaрини уч ёки тўрт тaрaфдaн бoшлaб ясaшгa киришaдилaр, уялaр тутaштирилгaн ердa эсa кичкинa бўлсa ҳaм бир-биригa уйғун кeлмaслик вa xaтoлик кузaтилмaйди. Aсaлaрилaр бу қoбилиятлaрини туғилгaн вaқтлaридaн бoшлaб нaмoён қилaдилaр. Уя ясaшни вa жaмoa бўлиб яшaшни, кўриш oрқaли ёки вaқт ўтиши билaн ўргaнмaйдилaр. Дунёгa кeлиб кўзлaрини oчгaн вaқтдaн бoшлaб, бу ишлaрни бaжaрa oлaдигaн қoбилиятгa эгa бўлaдилaр. Aрилaргa бу бинoкoрлик сaнaътини ким ўргaтгaн? Бу сaвoлгa жaвoбни Aллoҳ тaoлo инсoниятгa йўл кўрсaтувчи қилиб бeргaн, Ислoм динининг муқaддaс китoби бўлмиш Қуръoни Кaримдaн тoпишимиз мумкин. Қуръoни Кaримдa “Нaҳл” сурaсининг 68-69 оятидa ушбу мўжизaкoр жoнзoтнинг қoбилиятлaрини сири шундaй бaён қилинaди: Рoббинг aсaлaригa: “Тoғлaрдaн, дaрaxтлaрдaн вa кўтaрилгaн сўритoклaрдaн уй тутгин. Сўнгрa ҳaммa мeвaлaрдaн егин. Бaс, Рoббинг oсoн қилиб қўйгaн йўллaрдaн юргин”, дeб вaҳий қилди. Улaрнинг қoринлaридaн турли рaнгдaги шaрoб чиқaр. Ундa oдaмлaр учун шифo бoрдир. Aлбaттa, бундa тaфaккур қилувчилaр учун oят-бeлги бoрдир. (Aллoҳ тaoлoнинг ҳaйвoнoтлaргa, жумлaдaн, aсaлaригa вaҳий қилиши унгa илҳoм бeриши ҳисoблaнaди. Aллoҳ тaoлo aсaлaрини ярaтгaндa унгa ҳис-туйғу вa илҳoмни қўшиб ярaтгaни учун у кўпгинa aқлли инсoнлaр ҳaм қилa oлмaйдигaн aниқлик билaн ўзигa тoпширилгaн ишни бaжaрaди)[1]. [1] “Тафсири Ҳилол” дан 625

Қалб тарбияси

Бизга Ўзини танувчи ва севувчи қалб ато этган ва ўша қалбни фақат Ўзигагина интилиши учун иймон нури билан нурлантирган ҳаким Роббимиз Аллоҳ Таолога ўзи рози бўладиган ададича ҳамду санолар бўлсин! Қалб ҳақида суҳбатга киришар эканмиз, беихтиёр инсоннинг инсонийлигини намоён этувчи ҳисларни ўзида мужассам этган ҳамда инсонни Аллоҳ Таоло яратган бошқа махлуқлардан ажратиб турадиган латиф, нуроний ва билувчи бўлган муҳим бир нарса ҳақида сўзлашга киришаётган бўламиз. “Қалб” сўзи араб тилидаги “қалаба” феълидан олинган бўлиб, “ағдариш”, “ўзгартириш” деган маъноларни англатади. Инсон қалбига шу ном берилганининг сабаби, унинг доим бир хил турмай у ёқ бу ёққа ағдарилиб тургани учундир. Дарҳақиқат, инсон қалби доимо бир хил ҳолатда турмайди. Бу ҳақида Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча: “Эй қалбларни айлантирувчи Зот, қалбимни динингда собит қилгин”, дер эдилар. Бас, биз: “Эй Аллоҳнинг Расули, сизга ва сиз келтирган нарсага иймон келтирдик. Бизга бирор нарса бўлишидан қўрқасизми?”, – дедик. “Ҳа, албатта, қалблар Аллоҳнинг панжаларидан икки панжа орасидадир. Уларни У Зот қандай хоҳласа, айлантириб туради”, – дедилар”. Албатта, борлиқдаги ҳар бир нарса Аллоҳ Таолонинг қабзасида ва У Зот уларни хоҳлаган тарафга буради. Аммо қалб иши энг нозик иш бўлгани учун ҳамда иймон ва куфр, жаннат ва дўзах масаласи айнан қалбга боғлиқ бўлгани учун у алоҳида зикр қилинмоқда. Яна ҳадиснинг маъносидан шуни тушунишимиз мумкин эканки, инсон ўз қалбини ўзгариб қолишидан, яъни иймондан куфр томонга оғиб кетишидан қўрқиб доимо Аллоҳдан ўз қалбини иймонда собит қилишлигини сўраб илтижо қилиши лозим экан. Чунки қалби доимо иймонда бўлган, яъни Аллоҳнинг ягоналигини ва ўлимидан кейинги ҳаётнинг борлигида заррача бўлса хам шак шубҳадан саломат бўлган қалбгина инсонга қиёмат куни фойда бериши мумкин. Бу ҳақида Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда шундай зикр қилган: “Магар Аллоҳнинг ҳузурига соғлом қалб билан келган кишигагина (фойда берур)”, (Шуаро,89). Амр ибн Абдулҳамид ал-Амулий роҳматуллоҳи алайҳ қилган ривоятда айтилишича, Аллоҳ Таолонинг “соғлом қалб билан” деган сўзи ҳақида айтдиларки: “У холис қалбдир”, – деб. Демак, соғлом, яъни Аллоҳ Таолога ва қиёмат кунига шак-шубҳасиз ишонадиган, ширкдан тоза бўлган ҳамда холис қалбгина инсонга фойда берар экан. Энди мана шу ҳислатларга эга бўлиш учун қалбни қандай қилиб тарбиялаш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашамиз. Қалб софлигига эришиш, уни тарбиялаш “Тиббул қулуб” – “Қалблар табобати” деб номланади. Бу номнинг ўзига хос шарҳи ва ҳикмати бор. Тиб илми икки қисмга бўлинади: бадан ва қалб табобати. Бадан табобатида инсоннинг бадани унинг соғлиғини сақлаш ва беморлигини кетказиш учун ўрганилади. Қалб табобатида эса инсон қалбининг ҳолатлари унинг тузалиши, бузилиши ва хаста бўлиши жиҳатидан ўрганилади. Чунки қалб инсон баданидаги бош аъзодир. Агар у соғлом бўлса, бошқа аъзолар ҳам соғлом бўлади. Агар у бузуқ бўлса, бошка аъзолар ҳам бузилади. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис буни қўллаб қувватлайди: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Огоҳ бўлингким! Албатта жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлингким! Ўша нарса қалбдир”, – дедилар”. Бу ҳадис буюк ҳадисдир, у исломнинг асоси бўлган учта ҳадисдан биридир. Шунинг учун бу ҳадисни исломнинг учдан бири десак бўлади. Бу ҳадиси шарифнинг улуғлиги шундаки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бошида ҳалол ва ҳаромни баён қилганлар ва бу ишда қалб асосий рол ўйнашини таъкидлаганлар. Энди ҳадиснинг шарҳи билан ҳам бир оз танишиб ўтсак. Ислом тушунчаси бўйича қалб икки хил бўлади: зоҳирий ва ботиний қалб. Зоҳирий қалб инсоннинг зоҳирида, яъни жисмоний қисмида жон вазифасини ўтайди. Ботиний қалб эса инсоннинг ақлий, руҳий-маънавий ҳаётида жон вазифасини ўтайди. Ҳадисда ботиний қалб назарда тутилгандир. Жисм соғ ёки бемор бўлиб, сўнг ўлгани каби қалб...

Бола ва олма дарахти

Бир вақтлар бир болакай ва катта олма дарахти бўлган экан. Болакай ҳар куни уни ёнига келиб, уни атрофида ўйнашни жуда яхши кўрар экан. У олма дарахтини шоҳларига чиқиб олма ер ва туш пайтлари уни сояси остида бироз мизғиб олар экан. Хуллас болакай олмани,олма эса болакай билан ўйнашни жуда яхши кўрар экан. Кунлар ўтибди, болакай ҳам анча улғайибди ва ҳар куни олма дарахтини олдига келиб ўйнамайдиган бўлибди. Кунлардан бир кун болакай жуда ғамгин ҳолатда олма дарахтини ёнида пайдо бўлибди. “Кел мен билан ўйна”,-дебди дарахт. “Мен энди олма атрофида ўйнаб юрадиган жажжи болакай эмасман“,-деб жавоб берибди болакай. “Мен турли ўйинчоқларим бўлишини хохлайман, уларни сотиб олиш учун эса менга пул керак“. “Узр, афсуски менда пул йўқ, лекин сен мени олмаларимни териб олиб сотиб ўзингга ўйинчоқлар сотиб олишинг мумкин“. Бола жуда ҳаяжонланиб кетибди. У дарахтдаги барча олмаларни узиб олиб, хурсанд бўлиб ортига қайтиб кетиб, шу кетганча олмани олдига ҳеч келмабди. Олма жуда хафа бўлибди. Бир кини ҳалиги бола (энди у кишига айланган эди) яна олма дарахтини олдига келибди.Олма жуда хурсанд бўлиб ҳаяжонланиб кетибди. “Кел ёнимга мен билан ўйна“,-дебди олма. “Мени ўйнашга вақтим йўқ. Оиламни боқишим керак. Бошпана сотиб олишим. Менга ёрдам бера оласанми?” Узр, лекин мени пулим ёқда, аммо сен мени шоҳларимни кесиб олиб уй қурсанг бўлади. Киши дарахтнинг барча шоҳларини кесиб олиб хурсанд бўлиб ортга қайтибди. Дарахт уни бахтиёр кўрганидан жуда хурсанд бўлиб кетибди, аммо киши шундан сўнг бошқа ҳеч қайтиб келмабди. Дарахт яна ёлғизликда маҳзунлигича қолибди. Иссиқ ёз кунларининг бирида киши яна қайтиб келибди ва дарахт яна суюнибди. “Кел ёнимга мен билан ўйна!”,-дебди дарахт. “Мен қарияпман. Қайиқда сузиб ҳаёт ташвишларидан бироз дам олишни хохлайман. Менга қайиқ бера оласанми?”,-деб сўрабди киши. “Мени танамдан қайиқ ясагинда узоқ жойларга сузиб бориб дам олиб,шод қайтиб кел”. Шунда киши уни танасини арралаб қайиқ ясабди-да,унга тушиб сузиб кетганча узоқ вақтлар йўқ бўлиб кетибди. Ва ниҳоят кўп йиллардан сўнг киши яна дарахт ёнига қайтиб келибди. Шунда уни кўрган дарахт: “Узр болажоним, мени энди сенга берадиган ҳеч нарсам қолмади, на олмам бор ва на сен ўнайдиган танам ва шоҳларим”,-дебди. “Ҳечқиси йўқ. Энди мени ҳам олмаларни тишлаб ейишга на тишларим бор,ва на шоҳларингга чиқиб ўйнашга қувватим. Бу нарсалар учун мен жуда қариб қолдим”,-деб жавоб берибди киши. “Ростдан ҳам мени сенга берадиган ҳеч нарсам қолмади.Фақатгина қуриб битаётган илдизларим бор халос”,-кўз ёшлари билан дебди дарахт. “Менга ҳозир кўп нарса керак эмас, фақатгина қариган чоғимда ором олиш учун бир жой бўлса бас”,-деб жавоб берибди киши. “Жуда яхши! Қари дарахт илдизлари ором олиш учун энг яхши жой. Кел ёнимга, илдизларим устида ором ол”. Киши ўтирибди ва кекса дарахт кўз ёшлари ила унга табассум қилибди. Бу ҳикоя ота-оналар болалари учун ҳар қандай қурбонлик қилишга тайёрлиги ҳақида. Унда ота-оналар олма дарахти тимсолида жонлантирилган. Болалигимизда ота-онамиз билан ўйнашни севамиз. Улғайгач эса уларни ташлаб кетамиз ва қачонки бизга нимадир керак бўлса, ёки мушкул бир аҳволга тушиб қолсак уларни олдига шошиламиз. Шубҳасиз ота-оналаримиз бизни бахтли кўриш учун қўлларидан келган барча ишни қиладилар. Балки сиз бола дарахт билан шафқатсизларча муносабатда бўлган деб ўйларсиз, лекин биз ҳам кўп ҳолатларда ота-онамизга шундай муносабатда бўламиз. Уларни меҳр-муҳаббатини суистеъмол қиламиз ва яхшиликларини ўз вақтида қадрламаймиз. Аллоҳ барча қилган хатоларимизни кечириб бизни тўғри йўлга йўлласин ва ота-оналаримизни...

Комил инсон одоби

Мусулмон киши ҳаёти давомида бир қанча одобларга риоя қилиши керак: Аллоҳга, Қуръони каримга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, бандаларга нисбатан бўладиган муомала одоблари, бундан ташқари, ейиш, ичиш, сафар, либос,уйқу каби кундалик ҳаётда риоя қилишимиз керак бўлган одоблар. Шулардан бири инсон ўз нафсига нисбатан касб қилиш керак бўлган одоблар. Албатта, ҳар бир мусулмон бу дунё ва охират саодатига эришиш учун ўз нафсини тарбиялаши, тозалаш ва ислоҳ қилиши керак. Дунё ва охират ҳаётидаги бахтсизлик эса киши нафсининг кирланиши, фасод, ҳалокатга юз тутиши билан боғлиқ. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Ҳақиқатан уни (нафсни) поклаган киши нажот топур ва у (нафсни) (гуноҳлар билан) кўмиб, хор қилган кимса эса (Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлур)”. (Шамс сураси, 9-10). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Сизларнинг барчангиз жаннатга кирурсизлар фақатгина инкор қилувчилар эмас. Сўрадилар: Ё Расулуллоҳ, инкор қилувчи ким? Айтдилар: Кимки менга итоат қилса, жаннатга кирур, кимки менга қарши чиқса, ана ўша инкор қилувчидир”. Мусулмон киши нафсни покловчи нарсалар гўзал иймон, амали солиҳ эканлигини, куфр ва маъсиятлар эса уни ҳалокатга олиб боришини билади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Куннинг ҳар икки тарафида (яъни эрта-ю кеч) ва туннинг бир бўлагида намоз ўқинг! Албатта, савобли ишлар гуноҳларни кетказур”. Муборак ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Агарда мусулмон киши бир гуноҳ амални қилиб қўйса, унинг қалбида бир қора нуқта пайдо бўлади. Агар тавба қилса, қалби покланур, агар маъсиятда давом этса, қалбини гуноҳлар қоплаб олур”. Демак, мусулмон киши доимо ўз нафсини тарбиялаб, поклаб, уни кирлантирадиган фаҳш ишлардан узоқлашиб яшаш керак. Ҳар соатда нафсини ҳисоб-китоб қилиши, уни яхши амаллар, тоат-ибодатларга ундаши керак. Бу эса бир неча поғоналарни босиб ўтиш билан бўлади: Булардан аввалгиси-тавба, яъни гуноҳ ва маъсиятлардан узоқлашиб,олдин қилган хатолари учун афсусланиб, келгусида бу гуноҳларга қайтмасликка қарор қилишдир. Аллоҳ таоло айтади: “Эй, мўминлар, барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, кошки нажот топурсизлар”. Агар банда Роббисига чин ихлос билан тавба қилса, Аллоҳ таоло бандасидан қаттиқ хурсанд бўлар экан, ҳатто бир ҳадиси шарифда келишича, агар банда Роббисига тавба қилса, Аллоҳ таоло кимсасиз саҳрода туясини йўқотиб қўйиб, сўнгра уни топган кишиданда кўпроқ хурсанд бўлар экан. Тавбадан кейин келадиган поғона-муроқаба, яъни мусулмон киши ўзини кузатиши, Аллоҳ уни доимо кузатиб турганлигини билиши ва ҳар дақиқада шуни ҳис қилиши керак. Ана шундагина мусулмон киши Аллоҳ таолонинг нақадар комил Зот эканлигини мулоҳаза қилади, унга ибодат қилишдаги роҳатни топади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Жаброил алайҳиссалом эҳсон ҳақида сўраганларида: “Аллоҳга уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг, агар бу қўлингдан келмаса, албатта Аллоҳ сен кузатиб турур”,-деб жавоб қайтарганлар. Саҳоба розияллоҳу анҳумлар ҳам бунга кучли амал қилиб, муқарраб бандалар даражасига кўтарилганлар. Жунай роҳимаҳуллоҳдан сўрашибди: “Ерга қараб юришга ундайдиган нарса нима?“ Айтибдилар:“Сени кузатувчининг назари сенинг назарингдан ўткирроқ эканлигини билиш“. Ибн Муборак розияллоҳу анҳудан бир киши муроқаба ҳақида сўраганида: “Сен доим Аллоҳни кўриб тургандек бўлишинг“,-деб жавоб берибдилар. Абдуллоҳ  ибн Дийнор ривоят қиладилар: Бир куни Умар розияллоҳу анҳу билан Маккага бораётган эдик. Йўлда тоғлик бир чўпонни учратдик. Умар розияллоҳу анҳу: “Бизга қўйларингдан биттасисини сот“, дедилар. Чўпон поданинг эгаси борлигини айтди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Эгангга бўри еб кетди дейсан“, дедилар. Чўпон эса: “Унда Аллоҳ қаерда?“-деди. Умар розияллоҳу анҳу йиғлаб юбордилар, сўнгра чўпоннинг эгасига бориб, чўпонни ундан сотиб олдилар ва қулликдан озод қилдилар. Ҳикоя қилинишича, Зулайҳо Юсуф билан ёлғиз қолганида Бутнинг юзини ўраб қўяди. Шунда Юсуф алайҳиссалом айтадилар: “Сен жонсиз нарсадан ҳаё қилдингу, Молик-Жаббор Зотдан ҳаё қилмайсанми?“ Нафсни ислоҳ қилиш йўлидаги кейинги қадам уни ҳисоб-китоб қилишдир. Мусулмон киши кеча-ю кундуз охират саодатига эришиш учун солиҳ амалларни қилишга ҳаракат қилади. Унинг ҳаёти дунёси амалларни бажариш давридир....
1 1 360 1 361 1 362 1 363 1 364 1 517