Мактабдан болалар чиққанларида баъзилари оталарининг бағрига чопадилар, баъзилари оналарининг бағрига чопадилар, лекин ораларида шундай болалар борки, кимнинг бағрига чопишни билмайдилар. Шунда улар атрофга маюс боқадилар. Уларни чақирадиган, ўз бағрига оладиган ҳеч кимни топа олмайдилар. Ва ҳатто қайрилиб меҳр кўзи билан қарайдиган кўзни топа олмайдилар. Шу чоғ уларнинг кўзлари ва юраклари ғам-андуҳга тўлади. Қачонки қуёш ботиб, тун зулмати кириб келганида, улар ўзларини етимлигини, ёлғизлигини аччиқ дард-алам билан ҳис қиладилар. Уларни оналари йўқки, уларга тунда эртак айтадиган, оталари йўқки, уларга ишдан қайтаётганда ширинлик ва совға-салом олиб келадиган. Байрамлар келганида эса, ота-онаси бор болаларнинг юзида табассум бўлади ва ранг-баранг чиройли кийиниб олишган бўлиб, байрамни мана шундай хурсандчилик билан ўтказадилар. Лекин етимлар учун ҳамма нарса бегонадек ҳатто байрамлар ҳам татимайди. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб, баён қиладиларки: ”Ўз етимини ёки бегонанинг етимини кафолатига олган киши мен билан жаннатда мана бундоқ туради” деб икки бармоқларини кўрсатганлари бизга собит бўлди“. Ҳадисда “ўз етимини” дейилишидан бева қолган онанинг отасиз қолган ўз етим боласини қарамоғига олиши назарда тутилган. Етимнинг риоясини қилиш, унга кафил бўлиш, боқиш, таъминлаш кишини жаннатда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлишдек буюк бахтга муяссар қиладиган улуғ бир амаллардандир. Ким жаннатда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни бўлишни хоҳласа, етимларга меҳрибон бўлсинлар, уларга ширин сўз айтсинлар ва уларга меҳр тўла қалби билан кулиб қарасинлар, отаси ўрнига ота бўлсинлар, онаси ўрнига она бўлсинлар. Ва шу билан бирга унинг маюс кўзларидан оққан кўз ёшларини артиб қўйсинлар. Ва шунингдек бу ишлари билан ўзини дўзах ўтидан сақласинлар. Саҳобаларнинг бирлари айтиб бердилар: “Бир куни бир инсон Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қалбининг қаттиқлигидан шикоят қилиб келдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга етимни бошини сила у билан сенинг молинг камайиб қолмайди, оғир меҳнат ҳам талаб қилмайди. Етимни бошини силасанг, қалбингдаги моғор босган қалин чангни қалбингдан тозалайсан. Сенинг қалбинг қадрлироқ ва қийматлироқ бўлиши учун етимни бошини сила ва ўзинг ҳам амин бўласанки, шу етимнинг беғубор кўзларидан кўра чиройлироқ нарсани кўрмайсан. Исломда етимпарварликка алоҳида эътибор берилганини ушбу саноқли ҳадислардан ҳам билиб олиш қийин эмас. Мусулмон уммати ўз тарихи давомида етимлар риоясини қойил қилиб келгани ҳаммага маълум. Бунга жаҳон урушидан кейинги даврда халқимиз кўрсатган етимпарварликни мисол қилсак бўлади. Етимлар исломдаги каби ўзларига олижаноб муомалани кўрмаганлар. Ҳозирги кунларда ҳам Ислом оламининг турли тарафларида етимларнинг боши етарли даражада силаниб келмоқда. Ҳар бир мўмин-мусулмон кимса етимларнинг ҳаққини унутмаслиги лозим. Аста-секин бўлса ҳам, етимпарварликни аждодларимиз амалга оширганлари каби савияга олиб чиқишимиз керак. Етимни қарамоғига олиш учун, албатта, фарзандсиз бўлиш шарт эмас. Балки, ўз болалари бор кишилар етимларни оилага қабул қилсалар ва ўз фарзандлари қатори уларнинг бошини силасалар, уларга ҳам ўз фарзандлар каби меҳр кўрсатсалар жуда яхши бўлади. Тошкент Ислом институти битирувчиси Ахмаджонова Хамида 485
Ушбу ҳадис ислом динининг асоси бўлиб кўп ҳукмлар унга қараб амалга ошади. Буни уламолар фикридан ҳам билиб олиш мумкин. Абу Довуд шундай деганлар: “Бу ҳадис исломнинг ярмидир. Чунки диннинг ташқи кўриниши амал, ботини эса ниятдир”. Имом Аҳмад ва Шофеий: “Бу ҳадисга илмнинг учдан бири киради. Бунинг сабаби шуки, банданинг амали қалби, тили ва аъзолари билан бўлади. Ният эса уч қисмдан бири бўлган қалб билан бўлади”. Шунинг учун олимлар асарларини у билан бошлашни маъқул кўрадилар. Бухорий бу ҳадисни “Саҳиҳ”ларининг биринчиси қилдилар. Нававий ўзларининг уч китоблари: “Риёз ус-Солиҳийн”, “Ал-азкор”, “Арбаийн”ни у билан бошлаганлар. Бундай бошланишнинг фойдаси толиби илмга илм талаб қилиш ва хайрли амал қилмоқликда ниятни Аллоҳ таоло учун тўғрилашга танбеҳдир. Унинг муҳимлигининг сабаби: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни хитоб қилганлари, ҳудди Бухорийда ривоят қилинганидек, сўнгра уни Умар розияллоҳу анҳу хитоб қилганлари. Абу Убайд айтдилар: “Ҳадисларда бунданда жамловчироқ, бойроқ, фойдаси кўпроғи йўқдир”. Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар: 1. Ниятнинг шартлиги. Уламолар мўмин мукаллафлар томонидан бажарилган амаллар ниятсиз шаръан эътиборли бўлмаслигига ва савоб берилмаслигига иттифоқ қилганлар. Намоз, рўза ва ҳаж каби фарз қилинган ибодатлар ниятсиз дуруст бўлмайди. Аммо ҳанафий мазҳабида ғусл, таҳорат каби амаллар тўлиқ бўлиши ва савоб ҳосил бўлиши учун ният шартдир. Шофеий ва бошқалар эса ниятсиз бу амаллар тўғри бўлмайди. 2. Ниятнинг вақти ва ўрни. Ниятнинг вақти ибодатнинг аввалидир. Худди намоздаги такбири таҳрима, ҳаждаги эҳром каби. Аммо рўзада бомдод вақтининг киришини кузатиш машаққатли бўлгани учун ниятни эртароқ қилиш кифоя қилади. Ниятнинг ўрни қалбдир. Уни талаффуз қилиш шарт эмас. Лекин тилнинг ҳам иштироки яхшидир. Ниятда мақсадни тайин қилиб, бошқаларидан ажратиш шартдир. Намозни ният қилиш етарли эмас, балки пешин ёки аср намози деб тайин қилиш керак. 3. Агар солиҳ амални ният қилган одамни вафот, касаллик ёки шунга ўхшаш нарса шу амални бажаришдан тўсса, у бу учун савоб олади. Байзавий айтадилар: “Амаллар ниятсиз тўлиқ бўлмайди. Чунки амалсиз ниятга савоб берилади, ниятсиз амал эса зоедир. Амалдаги ният ҳудди жасаддаги руҳ кабидир. Жасадга руҳсиз ҳаёт йўқ, руҳга эса жасадга боғланмасдан бу дунёда зоҳир бўлиш йўқ. 4. Ҳадис бизни токи охиратда савоб ва ажр, дунёда эса тавфиқ ва ютуқ ҳосил қилгунимизча ибодат ва амалдаги ихлосга бошлайди. 5. Ҳар бир фойдали ва хайрли амал ният, ихлос ҳамда Аллоҳнинг розилигини исташ билан ибодатга айланади. 486
Шогирднинг устоз олдидаги вазифалари қуйидагилардан иборат: Шогирд устоз ёнида керакли гапни гапириши; Шогирд устоз ҳузурига кирганда саломни хурмат билан бериши; Шогирд устоз сўрамаган ишларга доир гап очиб, мавзудан чалғитмаслиги; Толиб устозидан изн олмагунча савол сўрамаслиги ва гап ташламаслиги; Шогирд устоз ўртага қўйган масалада унинг жиғига тегиши учун: “Фалон киши бу масалада бошқа фикрда. Унинг фикри сизникидан устун ва уйғун кўриняпти”, деганга ўхшаш майда гаплар қилмасин; Шогирд тўғри ва эгрини ёлғон ва ҳақиқатни устозидан ҳам яхши биладигандай у устознинг қарашларига тескари “Ундай эмас, бундай қилиш керак” деган шаклда тадбирлар айтиб уни иршодга чорламаслиги; Устозлар хузунли ва сукутли дамларида ўринсиз саволарга тутиб, безовта қилмаслиги; Толиб устози айтмоқчи бўлган сўзни ёҳуд саволни ярмидан олиб, оғзидан олиб давомини айтишга одатланмаслиги лозим. Талабалар орасида энг кўп учрайдиган нарса ғийбат қилишликдир. Ғийбатни қатъиян ман қилиб, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: “Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир”. (Ҳужурот, 12). 1 145
“Ёки улар Аллоҳ Ўз фазлидан берган неъматлари учун одамларга ҳасад қилишадими?!” (Нисо,54) “Мўъминда ҳасад ва иймон жаъм бўлмайди.” (Байҳақий ривояти) “Уч тоифа кишиларнинг дуоси қабул бўлмайди: қочоқ қулнинг, осий фарзанднинг, ҳасадгўйнинг.” (Абу Лайс ас – Самарқандий) Аллоҳ таоло инсонни икки мураккаб унсур – руҳ ва жисмдан яратди. Унга турли хулқ – атвор, шакл-шамойилни ризқ қилиб берди. Пок фитратда туғилган гўдак шу икки асоснинг тарбия этилишига муҳтождир. Ўтган салафларимиз энг аввало рухий тарбияга эътибор қилганлар. Чунки бу дунёда ҳам, охиратда ҳам жисмнинг роҳатда бўлиши учун, аввало ана шу рухнинг тозалиги катта аҳамиятга эгадир. Маънавий дунёнинг хазиналаридан бўлган олий сифатлар билан бирга, инсонинг таназзулига сабаб бўлувчи ёмонлик, ёлғон, ғийбат, адоват каби разил хулқлар дунё яратилгандан бери Одам фарзандлари орасида яшаб, ҳар бир жараёнда ўз таъсирини кўрсатиб келмоқда. Шу иллатлар қаторида ўз ўрнига эга бўлган, кўплаб ёмон ишларнинг онабошиларидан бири – ҳасаддир. Ҳасадга берилган таърифлар ичида энг мукаммалларидан бири бу таърифдир: “Ҳасад – бандага Аллоҳ томонидан берилган неъматнинг зойил бўлишини исташ, ҳатто йўқотишга ҳаракат қилишдир”. Ҳасад – бу яширин рақобатдир. Рақобат бўлганда ҳам зарари умумий, натижаси надомат билан тугайдиган хили. Ҳасад иблис алайҳиллаънадан бошланиб, инсоният орасида кўпайди. Бу иллат аввало, ўзи жой олган инсон танасини заҳарлаб, кейин зарарларини у орқали атрофга тарқатади. Натижада, турли ижтимоий парокандалик вужудга келади. Аллоҳ таоло ҳасаддан, ҳасадчидан узоқ юриш, уларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрашга буюриб: “Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан (паноҳ сўрайман) деб айт“ дея марҳамат қилди. Қуръони карим қайтараётган, айтилиши осон, оқибати азобли бўлган бу сўз бора – бора мустаҳкам ришталарнинг узилиши, бақувват таналарнинг йиқилиши, интизомли давлатларнинг тарқаб кетишига сабаб бўлади. Ҳасад инсоннинг ҳам, замон ва маконнинг ҳам фарқига бормайди. Чунки у нодонликнинг аломатидир. У бор жойда ақл анча сиқилади, баъзан аразлаб кетиб қолиши ҳам мумкин. Агар ҳасаднинг кўзлари кўр, қулоқлари кар бўлмаганида, агар ақлни ўзига дўст тутганида Абдулатиф падаркушга айланармиди? Қобил ва Юсуф алайҳиссаломнинг биродарлари ўз жигарларининг жонига қасд қилармидилар?! У ақл четга сурилган, нодонлик бутун жисмни ишғол этиб, жилов шайтонир – ражимнинг қўлида бошқарилаётган, кўзлар фақат битта мақсадга қаратилиб, қулоқлар ҳар қандай қувватли қайтариқни эшитишдан ожиз бўлган ҳолатда майдонга тушган эди ўшанда. Ана шундоқ вазиятларда ҳасад ўз вазифасини тўкис адо этади: У номига монанд, инсондан ақл ва тафаккур неъматларини арчиб, шилиб олади. Ақли бўлмаган киши эса, оқиллар қилиши лозим бўлган амаллардан четлатилади. Булар шунчаки ёзилиб, қоғозда қолиб кетадиган баландпарвоз гаплар эмас, бу Одам болалари ўйлаб, танасига сингдириши лозим бўлган амалга чақириқдир. Биз, бир ота – онанинг фарзандлари нима учун ўзаро муносабатларимизни Аллоҳ буюрган тартиботлар асосида эмас, шайтон алайхиллаънанинг қабиҳ хулқи, Отамизга қилган адоватининг ҳосилалари устида бино қилишимиз керак? Иблиснинг измида, унинг буйруқларига кўниб яшаш, Қиёматда дунё аҳлининг олдида музтар бўлиб туришу, жаҳаннамга ўтин бўлишга арзийдими?! Ҳасад ақлни чеклаб қўйиши фанда ҳам ўз тасдиғини топган масаладир. Днепропетровский университети тадқиқодчиси Эллина Владимировнанинг аниқлашича, ҳасад – чекланишдир. Бу ҳолатда инсон фақат битта мақсад учун ҳаракат қилади. Мотивациянинг бу тарзда чекланиши эса фикр доирасининг торайишига олиб келади. Оқибатда шахс шаклланиши бузилиб, ақлий жараён сусаяди[1]. Психолог Питер Куттер ўзининг “Ҳиссиётлар психоанализи”да аниқлашича, ҳасад натижасида қон томирлари торайиб, одам оқаради, артериал босим ошади. Кўрдингизми, Одам Ато ва унинг болаларининг азалий душмани иблис алайхиллаъна шу ерда ҳам ўз душманлигини билдириб ўтди. “Шайтон қон томирларидадир“, у ана шу жойдан туриб, инсоннинг соғлиғига ҳам таъсир этади. Бу хиссий жунбушга келиш босқичи – алам ҳисси, ўз ҳолатидан норозилик, ғазабланиш ёки изтироб, тўлиқсизлик, тақдирнинг адолатсизлиги деган хисни вужудга келтиради[2]. Тақдирдан норозилик эса… Ислом олимлари ҳасадни келтириб чиқарувчи 6 омилнинг бири деб, мақсадга эришолмасликдан қўрқишни ҳам кўрсатиб, уни кундошлар ўртасидаги муносабатга қиёслайдилар. Чунки улар бир инсонинг эътиборини қозониш учун ҳар қандай ишни амалга ошира оладилар. Ҳасад инсонни занг темирни емиргани каби емиради. Бундаги зангдан...
Ҳар бир тонги ёришадиган кун борки, инсон боласига нидо қилади: “Мен янги яратилдим, ишларингга шоҳидман, мендан фойдаланиб қол. Агар кетсам, Қиёматга қадар қайтмайман”. (Ҳасан Басрий) Вақт мусулмонлар ҳаётида энг аҳамиятли масалалардан биридир. Аммо, афсуски, Ислом динининг вақтга нисбатан мавқеи билан бугунги мусулмонларнинг ҳаётларида тутган ўрни ўртасида жуда катта фарқ бор. Ислом дини вақтга катта аҳамият беради, унга бир неъмат сифатида қарашга ва ундан унумли фойдаланишни уқтиради. Бугунги кун мусулмонлари эса кўпинча уни фойдасиз елга совуришади. Натижада икки яхшиликдан, яъни дунё ва охират ноз-неъматларидан махрум бўлмоқдалар. Қуръони Карим вақт қадрининг буюклиги ҳамда Аллоҳнинг инсонга қаратган фазлу-карамининг кенглиги ҳақида баён қилиб: “У доимо айланиб турувчи қуёш ва ойни ҳам сизлар учун бўйин сундирди. Яна У Зот кеча ва кундузни сизлар учун бўйин сундирди. Шунингдек сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар сизлар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар”, (Иброҳим-33,34) дейди. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Банда қиёмат куни тўрт хислатидан сўралмагунича, бир қадам олдинга силжий олмайди. Бу саволлардан биринчиси умрини нима билан ўтказгани, иккинчиси ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани, учинчиси-мол-дунёни қай йўсинда топгани ва нимага сарфлагани, тўртинчиси-ўрганган илмига қандай амал қилгани сўралади”. Шу ўринда ислом олимлари инсон бир дақиқада нималарга қодир экани ҳақидаги тадқиқот натижалари билан танишсак: Инсон олтмиш сония ичида уч маротаба Фотиҳа сурасини ўқий олади. Ваҳоланки, бир маротаба айтилган бу сурага олти юз ҳасанот ваъда қилинган. Бир дақиқада ўн марта Ихлос сурасини айта олади. Бу сурани 3 марта ўқиган бандага Қуръонни тўлиқ ўқиган савоби ваъда қилинган. Демак инсон бир дақиқада 3 марта хатм қилган савобига эга бўлиши мумкин. Бир дақиқа ичида Қуръоннинг бир сахифасини ўқиш ёки кичик бир оятни ёдлаб олиш мумкин. Бир кунлик гуноҳларнинг барчасига каффорат бўлгувчи “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” калимасини 60 марта айта олади. “Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимасини 50 марта қайтариш мумкин. 120 марта “Субҳаналлоҳ”, 110 марта “Алҳамдулиллаҳ”, 130 марта “Аллоҳу акбар” калимасини айта олади. Яхши ниятлар ила дуо қилишга ҳам дақиқа етади. Хуллас, инсон ҳар бир ўтаётган сониялари учун қандайдир ажрларга эга бўлиши, бир дақиқа айтган калимаси туфайли жаннат аҳллари қаторидан жой олиши мумкин. Сўзим давомида бир ибратли қиёсни келтирсам. Бундан барчамиз ўзимизга хулоса чикариб оламиз: Банда уйқудан кўзини очди. Тонг ёриша бошлаганини кўрди-ю, дарҳол таҳорат ола бошлади. Бомдод намозини ўқиб, Аллоҳга ҳамду-санолар айтди.Сўнг ўз ишига жўнади. У ерда ҳам Аллоҳ зикрини ёдидан кўтармагани сабабли харомга қўл чўзмади, бугунги кун учун режалаштирган ҳамма ишлари осонлик билан ҳал бўлгани учун Аллоҳга шукрона келтирди. Сўнг уйига-оиласи бағрига қайтди. Ота-онаси, аёли, фарзандлари билан дастурхон атрофида суҳбатлашиб ўтириш унга хуш ёқарди. Кун сўнгида хуфтон намозини ўқиб бўлгач, таҳорат олдида, уйқуга ётишидан олдин шундай дуо қилди: “Эй Аллоҳим, сенга беадад ҳамду-санолар бўлсин. Мендек ожиз бир бандангни ҳам аҳли оиламни ҳам, тўғри йўлингдан адаштирмагин. Охиратда ҳам жаннат аҳллари қаторидан жой олишимизни Ўзинг мушарраф айлагин, Аллоҳим! Эй Аллоҳим, умримнинг яхшисини охир пайтлари. Амалимнинг яхшисини тугалланиши ва кунимнинг яхшисини сенга йўлиққан кун қилгин”. Шу куни Аллоҳнинг яна бир бандаси уйқудан кўзини очди. Очди-ю, энди тонг ёришаётганини кўриб, яна қайта уйқуга кетди. Вақт алламаҳал бўлгандагина кўзини очди. Негадир боши қаттиқ оғрир, ҳеч нарсага қўли бормасди. Шу йўсинда ишга жўнади. Кун бўйи ланж бўлиб юрди, лекин бирор марта Аллоҳнинг зикрини қилмади. Нима сабабдан ишлари орқага кетаётганини у ғофил банда тушунмас эди. Чала қолган ишларини ташлаб, улфатлари билан маишатини қилди ва кечга яқин ширакайф ҳолда уйга қайтди. Кунлик одати бўйича жанжал кўтариб, уйдагиларни...