Мустақиллигимиз туфайли юртимизда муқаддас ислом дини равнақи йўлида кенг ислоҳотлар амалга оширилди. Эътиқод эркинлиги қонуний равишда кафолатлаб қўйилди. Миллий ва диний қадриятларимиз тикланди, масжид ва мадрасаларнинг бинолари, нодир тарихий обидалар, осори атиқалар қайта барпо этилди. Фуқароларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари учун барча шароитлар яратилди. Бугун Ватанимизнинг кўп асрли шонли тарихида мутлоқо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига 27 йил тўлди. Ушбу тараққиёт йўлимизга яна бир назар ташлар эканмиз, бугунги тинч, осуда ҳаётга, ёруғ кунларга, ютуқ ва марраларга қандай омиллар эвазига эришганимиз кўз ўнгимизда гавдаланиши табиий. Ўтган тарихан қисқа ва мазмунан бой йилларда ҳукуматимиз томонидан узоқни ўйлаб олиб борилган оқилона сиёсат туфайли асрларга татигулик ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, фаннинг барча соҳаларида, жумладан, маданий ва миллий меросимизнинг асоси бўлмиш ислом динини асл манбалар асосида ўрганиш ва уни холис таҳлил қилиш имконияти кенгайди. Бугун шиддат билан ўзгариб бораётган глобаллашув даврида дунёда муқаддас ислом дини аҳкомларини нотўғри талқин қилиш, уларни сохталаштириш йўли билан турли фитна ва бузғунчиликлар содир этиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай мураккаб вазият динимизнинг софлигини сақлаш, унинг тинчлик ва инсонпарварликдан иборат асл моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшларга етказишга қодир, юқори даражада илмий ва диний салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлашни тақозо қилмоқда. Бинобарин, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан халқимизнинг маънавий меросини қадрлаш, маърифий ислом динини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буюк алломаларимиз асарларини ўрганиш ва чоп этиш, қадамжоларини обод этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Сурхондарё вилоятидаги Имом Термизий, Қашқадарё вилоятидаги Абу Мўъин Насафий мақбаралари, Навоий вилоятидаги Нурота зиёратгоҳи ва бошқа қадамжолар қайтадан тўлиқ таъмирланди. Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Сурхондарёда Имом Термизий илмий-тадқиқот марказлари, Самарқанддаги Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида калом илми, Фарғонадаги Марғиноний илмий марказида фиқҳ мактаби, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф, Қашқадарёдаги Абу Муин Насафий марказида ақида илми мактаби ташкил этилди. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 23 июндаги қарорига мувофиқ бунёд этилаётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси марказида аждодларимизнинг улкан маънавий мероси, жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссасини ўрганиш ва илмий тадқиқ қилиш ишлари бошлаб юборилди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада амалга оширилаётган ишлар жамиятимиздаги ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамламоқда. Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюцияни қабул қилиш таклифини билдирди. Бу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликни таъминлашга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелда “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони қабул қилинди. Мазкур фармон мамлакатимизда дин соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди. Дархақиқат, бугун юртимизда том маънодаги диний ҳамда маънавий-руҳий эркинликларга жуда катта йўл очиб берилди. Миллий истиқлол мафкурасида муқаддас ислом динининг моҳияти, унинг инсонпарварлик ғоялари, динга соғлом муносабат масалари ўз ифодасини топди. Дин соҳасида оламшумул аҳамият касб этган уламоларнинг меросини ўрганиш, аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бир сўз билан айтганда, давлатимиз томонидан...
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни набийларнинг имоми, расулларнинг хотами қилиб, бутун оламларга раҳмат ўлароқ юборди. Уларни бошқа пайғамбарлардан ажралиб турадиган сифатлар билан сифатлади. Каломи шарифда у зотнинг даражалари ва қадрларининг улуғлигига ишора қилувчи оятлар кўп. Қуйида улардан баъзиларини зикр қилиб ўтамиз: 1. Аллоҳ таоло барча пайғамбарлардан агар улар ҳаётлик вақтларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам юборилса, улар у зотга иймон келтиришлари, эргашишлари ва ёрдам беришлари ҳақида аҳд олган эди: “Эсланг (эй аҳли китоб), Аллоҳ барча пайғамбарлардан: “Мен сизларга қандай Китоб ва Ҳикмат бермайин, кейин сизларнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ этувчи бир пайғамбар (яъни Муҳаммад алайҳиссалом) келгач, албатта унга иймон келтирурсиз ва ёрдам берурсиз”, деб аҳд-паймон олгач, уларга: “Мана шу аҳд-паймонимни иқрор бўлиб қабул қилдингизларми?” деди. У пайғамбарлар: “Иқрормиз”, деб жавоб қилишгач, Аллоҳ айтди: “Гувоҳ бўлингиз! Мен ҳам сизлар билан гувоҳ бўлгувчиларданман”. (Оли Имрон, 81-оят) 2. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаларга қилган марҳаматидир. Чунки улар у зот орқали ҳидоят топдилар. Аллоҳ таоло пайғамбарларда мавжуд бўлган барча яхшиликларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламда жамлади. Оли Имрон сурасининг 164-оятида шундай дейилади: “Албатта Аллоҳ мўминларга ўзларидан бўлган (яъни одам жинсидан бўлган), уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган, (гуноҳларидан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб ва Ҳикматни ўргатадиган пайғамбарни юбориш билан яхшилик қилди. Зеро улар илгари очиқ хато — залолатда эдилар”. 3. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зикрларини азон, ташаҳҳуд, хутба каби баъзи ибодатларда юқори кўтарди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ва Биз сизнинг зикрингизни (яъни мартабангизни) баланд қилиб қўйдик”. (Шарҳ, 4-оят) 4. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларнинг аввалгиси, набийларнинг охиргисидир. Аллоҳ таоло айтади: “Айтинг: (Эй Муҳаммад): “Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир”. (Анъом,162-оят) “Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггисидир. Аллоҳ барча нарсани билгувчи бўлган зотдир”. (Аҳзоб, 40-оят) Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ бу борада айтадиларки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин набий йўқлигига бу оят далилдир. У зотдан сўнг набий йўқми, демак улардан кейин ҳеч қандай расул ҳам бўлмайди. 5. Аллоҳ таоло кўп оятларда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишни Ўзига итоат қилиш билан бирга келтирди: “Айтинг: “Аллоҳ ва пайғамбарга итоат қилингиз!” Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ (бундай) динсизларни севмас”. (Оли Имрон, 32-оят) “Кимки пайғамбарга итоат этса, демак, Аллоҳга итоат этибди. Кимки юз ўгирса (бунинг сизга зарари йўқдир)”. (Нисо, 80-оят) 6. Расул алайҳиссаломга эргашиш Аллоҳнинг муҳаббатига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло айтади: “Айтинг (эй Муҳаммад): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир”. (Оли Имрон, 31-оят) 7. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлар орасида бўлишлари улар учун ҳалокатдан омонликдир. Бу ҳақда Анфол сурасининг 33-оятида Аллоҳ таоло шундай дейди: “Модомики, сиз уларнинг ораларида экансиз, Аллоҳ уларни ҳаргиз азобламас ва улар мағфират сўраб турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азоблагувчи эмасдир!” 8. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликлари фақат бир қавмгагина хос эмас, балки бутун инсоният учун умумийдир. Аллоҳ таоло дейди: “Оламлар (инсонлар ва жинлар)га огоҳлантирувчи бўлиши учун Ўз бандаси (Муҳаммад)га Фурқон (Қуръон)ни нозил этган зот баракотли (буюк)дир”. (Фурқон,1-оят) 9. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аввалги-ю кейинги барча гуноҳларини мағфират қилди. Фатҳ сурасининг 1-3-оятларида шундай дейилади: “(Эй Муҳаммад), токи Аллоҳ сизнинг гуноҳингиздан илгари ўтган ва кейин кел(ади)ган нарсалар (барча гунохларингиз)ни мағфират қилиши учун ва сизга Ўз неъматини комил қилиб бериб, сизни Тўғри йўлга ҳидоят қилиши учун ҳамда Аллоҳ сизга қудратли Ёрдам бериши учун дарҳақиқат Биз сизга очиқ-равшан фатҳ-ғалаба ато этдик”. 10. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бошқа пайғамбарлар каби исми билан хитоб қилмади, балки у зотнинг набийлик ва расуллик сифатлари билан хитоб қилди. 11. Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари билан қасам ичди. Бу эса у зотдан бошқа пайғамбарларда бўлмаган:...
Эсимни танибманки, негадир акаларим орасида катта бўлганим учунми, доим ўғил болаларга ўхшашга интилаверардим. Тегмаганга тош отар, кимнидир хафа қилиб юрар эдим. Қизларга ўхшаб қўғирчоқ ўйнашни эса умуман ёқтирмасдим. Уларни ўйинчоқларини ҳам олиб қўяр, роса ялинтириб мириқиб кулардим. Ўзим эса акаларимнинг ўйинларини мазза қилиб ўйнардим. Буни оқибатида болаларнинг ота-оналари уйимизга шикоят қилиб келаверишарди, келаверишарди. Бувижоним эса гоҳ койиб, гоҳ куйиниб: “Боламгинам, бу ишинг яхши бўлмабди, қиз бола дегани ҳадеб шўхлик қилавериши ярашмайди. Ахир акаларинг ўғил бола бўлса. Сен одоб-ахлоқда, юриш-туришда улардан ажралиб туришинг, ҳаёли, иболи бўлишинг керак. Дуч келган гапни гапиравериш, тўғри келган ишни қилавериш, хўш қизларга ярашармиди?!”, сингари гапларни айтиб насиҳат қилардилар. Ёш бўлганим учунми бу гаплар бир қулоғимдан кирса, бирисидан чиқар, яна шўхлик қилиб чарчамасдим. Лекин ҳамма нарса ҳам вақтинча экан. Инсон улғая бошлагач оқу қорани, эгри билан тўғрини фарқлай бошларкан. Ёшликдаги шўхликлар ўз-ўзидан босилиб, уларнинг ўрнини ҳаё, камтарлик, вазминлик эгаллай бошларкан. Мен ҳам ёшимга ёш қўшилиб, улғайганим сайин ақлимни таний бошладим. Энди кўчада менсиз ўйналмайдиган ўйинлар қизиқтирмасди. Бувимнинг ёнларидан эса сира кетгим келмас, дилтортар суҳбатларини эшитиб тўймасдим. Уй-рўзғор ишларини эринмай кўрсатиб берар, ҳаётда қиз боланинг вазифаларини, аввало у содиқ рафиқа, меҳрибон она бўлишини уқтириб борардилар. Илгарилари бу қулоғимдан кириб, у ёғидан чиққан сўзлар энди бутунлай қалбимга муҳрланиб борарди. Бир куни сўрида кўрпа қавиб ўтирар эканлар, ёнларига чақирдилар. Қарасам кўзлари ёшланибди. Бирор оғиз сўз айтишга ботинолмай туриб қолдим. Кейин ўзлари гап бошладилар: “Болажоним, қарагин, манави кўрпаларни сенга атаб тикяпман. Қиз бола палахмон тоши, қаерга отса шу ерга тушади, дейишади. Бир қиз бола учун керак бўладиган сепларни йиғиб қўйдик аянг билан. Лекин она қизим, шуни яхшилаб билиб олишинг керак. Қизлар сепининг кўп-камлиги, анжомларининг қимматбаҳолиги, тақинчоқларининг асллиги билан қадрланмайдилар. Аксинча, одоб-ахлоқи, чиройли тарбияси, ширинсуханлиги, сабрли-тоқатли, итоатли бўлиши ила ҳурматланади, эъзозланади. Келинлик катта бир маъсулият ҳам шарафдир. Шу билан бирга унинг одоблари ҳам бор. Аёл киши аввало қаноатли ва хушфеъл бўлади. Хожаси нима олиб келса мамнуният билан қабул қилади. Айтилган ишларда итоатли бўлади. Ҳаттоки сўзларига диққат билан қулоқ тутади. Рўзғорнинг тинч бўлишида озодалик энг муҳим иш бўлгани учун, яхши аёллар ҳамма ерни саранжом-саришта қилиб қўядилар. Ҳам ўзларининг, ҳам хожаларининг либосларини тоза тутадилар. Ёмон ҳидлар димоғни эмас, балки дилни ҳам хира қилади. Уддабурон бекаларнинг лаззатли овқатлари доим бир вақтда пишади, дастурхонлари ёзиғлик туради. Сабаби, очлик ва толиқиш инсонни ғазабини тез келтиради. Рўзғор ашёлари, уйдаги маҳсулотларни ишлатишда тежамкор ва эҳтиёткор бўлади. Эрнинг мол-дунёсини исроф қилмаслик ишни кўзини билиш ва уни қадрлашнинг белгиси демакдир. Бундан ташқари аёл киши эрининг яқинлари, қариндош-уруғларига чиройли ҳурмат кўрсатади. Уларни асло ёмонламайди. Аёллар орасида эшитган ҳар қандай сўзни айтиб дилини ғаш қилмайди. Шу билан бирга эрининг сир-асрорларини ҳеч кимга фош қилмайди. Уйнинг гапини кўчага олиб чиқмайди. Бу билан унинг ишончини йўқотасан. У хафа бўлса, хурсанд бўлиб, хурсандлигида хафа бўлиб юриш фаҳмсиз ва тарбияси бузуқ одамларнинг ишидир. Унга ёқмайдиган не иш борки, уларни тарк қилади.” Бувим гапларини тугатар эканлар, “уқиб олдингми?” дегандай бир қараб қўйдилар. Мен эса кўзларимни ердан ололмас, индамай ўтирардим… Мана орадан неча йиллар ўтди, бугун бувим ҳаётда йўқлар, аммо ўзларининг насиҳатлари билан ҳамон мен билан яшаётгандай бўлаверадилар. Бувимнинг ўгитлари ҳамон қулоқларим остида жаранглаб туради. 736
Ёдланмоқчи бўлган саҳифа юзидан тез суратда ўқилади; Оятларни ҳар бирини ёддан ўқиш (хатога йўл қўймасдан); Оятларни кетма-кет ёддан ўқиганда оятнинг илк калимасига ёки илк ҳарфларига назар ташлаб ўқиш (ҳар бир оятни пишиқ ёдламоқ); Оятларни кетма-кетликда қарамай ёддан айтиш; Баъзи оят ёки оятдаги калималарнинг бошқа бетларда ўхшашлиги туфайли маъноларига диққат қилиб, хотирага таниш бўлган тартибда ёдлаш. Маъноларига тушунмасдан ёдлаш қийин бир ишдир; Ёдлаш учун алоҳида бир мусҳаф танланади ва ёдланган бетни устозга топшираётганда ўша мусҳафдан текширилади, ёдловчи адашган жойларида қора қалам билан секин чизиб қўйилади, бу ёдлаётган шахснинг адашиб кетмаслиги ва кейинги сафар ўша бетни такрорлаётганда ўша жойга яхшилаб эътиборини тортиш учундир; Ёдлашни илк жузнинг бош ёки охирги саҳифасидан бошлаб, шу тарзда иккинчи, учинчи,…. ўттизинчи жузнинг бош ёки охирги бетларидан бошлаб ёдланади. Сўнгра яна биринчи жузга қайтиб шу тарзда ёдланган саҳифадан кейингиси ёки олдингиси ёдланади. Бу тарзда ёдланганда олдинги айланишдаги ёдланган бетлар қайта такрорланиб , янгиси билан қўшиб топширилади; Ёдлашни мутлақо ҳар кун давомли шаклда бўлиши, орада ҳеч узилиш бўлмаслиги шарт; Ёдлаш учун куннинг ичидан маълум бир вақтни тайин қилиниши. Бундан ташқари ҳамма вақт имкон бўлганда ёдлаш керак; Ёдлашни ҳар жойда қилиш мумкин, уйда, ишда, транспортда, намоз вақтларида, дарслар орасида (танаффус пайтида), йўлда ва мумкин бўлган бошқа жойларда ёдлаш мумкин, алоҳида бир жой қидириш шарт эмас, иложи борича кечиктирмаслик; Ёдланган бетларни намозларда зам сура сифатида ўқиш; Ёдлашдан олдин дуо қилиш. 595
Барча инсонлар ҳам суҳбатлашиш ва дўст бўлишга муносиб бўлавермайди. Сиз шундай киши билан дўст ва ҳамсуҳбат бўлингки, унда уч хислат бўлсин: Биринчиси, ақлли бўлсин. Аҳмоқ ва унинг суҳбатидан фойда йўқ. Аксинча, охири бу кишига ҳам аҳмоқлиги таъсир қилади. Аҳмоқ шундай кишики, сенга яхшилик қилмоқни хохлар, аммо сенга зиён бўладурғон ишни қилади. Аҳмоқ шундай кишики, яхши-ёмонни, тўғри-нотўғрини фарқлашга фаросати етмас. Унга яхшилик қилсанг, фаҳм қилмас. Иккинчиси, хуш феъллик ва чиройли муомаладир. Бунинг тескариси шуки, ким ёмон хулқни тарк этмаса, вақти келиб ёмон одати, бадхулқлиги тутиб қолса, ҳақиқатни ва барча яхши хислатларни зое қилишдан уялмас. Учинчи хислат, салоҳдир. Гуноҳ ва маъсиятга рағбати бор одам Худои Таолодан қўрқмайди ва андиша қилмайди. Ким Худои Таолодан қўрқмаса, анга эътиқод қилиб бўлмас. Ҳазрат Жаъфар Содиқ (р.а) айтадилар: “Беш тоифа кишининг суҳбатидан йироқ бўлғил ва ҳазар қилғил: – ёлғончики, уни ёлғонига алданиб, мағрур бўлурсан; – аҳмоқки, сенга манфаат етказаман деб зиён етказур; – бахил киши сенга манфаат етар вақтда андан қочар; – тангдил (юраги тор) одам мухтожлик вақтида узоқлашар; – фосиқки, сени бир луқмага сотар”. Билгинки, бу хислатларнинг ҳаммаси бир кишида бўлмоғи камдур. Лекин бирон киши билан чин дўст, улфат бўлмоқни хохласанг, хушфеъл яъни, инсонга ёқимли, хуштабиат, хуш хулқ кишини танла. Дўстликка шундай кишини танлагинки, дин ишида уни сенга фойдаси тегсин ва сен унга фойда келтиргин. Суҳбат ва дўстлик ҳуқуқини билгинки, айтадиларки, икки дўстнинг мисоли, икки қўлга ўхшашдур, бир-бирини ювиб пок қилур. 3 873