islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 4, 2018

Day

“Вақф: моҳияти ва ижтимоий аҳамияти” мавзусида видеосеминар ўтказилди

Бугун, 4 декабрь куни “Вақф: моҳияти ва ижтимоий аҳамияти” мавзусида диний соҳа ходимлари иштирокида видеосеминар ўтказилди, дея хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Тадбир аввалида Қуръони карим оятларидан ўқилиб, хайрли дуолар қилинди. Семинарда “Вақф” тушунчаси, истилоҳий маънолари, вақф мулклари юзага келиши тарихи ва вақф мулкларининг шаръий ҳукмлари ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолиятини тарғиб этиш бўйича маърузалар тингланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Ислом динида инсонларни доимо меҳр-мурувватли бўлишга чақирилгани, хайру саховат ёйилган юрт обод бўлиши, қайси жамиятда одамларнинг қўли очиқ бўлса, бундай жамият равнақ топиши, муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “Вақф” фонди олдида ҳам мана шундай мақсадлар турганини таъкидладилар. Муфтий ҳазратлари вақф тушунчасини кенг ёйиш ва Фонд фаолиятини кенг тарғиб этиш борасида диний соҳа ходимлари олдида турган вазифаларни бирма-бир санаб бердилар. Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов сўзга чиқиб, “Вақф” фондининг мазмун-моҳиятини кенг халқ оммасига тўлиқроқ тушунтириш, Фонднинг ривож топишига барча ўз ҳиссасини қўшиши, инфокиоскалар фаолиятини кенгайтириш ва мўътабар манбаларда келтирилган вақф бобидаги масалаларни баён қилишга катта эътибор қаратиш зарурлигини алоҳида қайд этди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари чамаси 100 йил аввал диёримизда вақф мулклари амалда бўлгани, ота-боболаримиз бундай мулкларни тасарруф этишгани,  бугунги кунда ушбу қадрият яна қайта тиклангани, бу борада халқимизга оддий шаклда маълумотлар тарқатиш зарурлигини таклиф этди. Фатво бўлими мудири Х.Ишматбеков Ислом динида вақфга оид ҳукмларни баён қилди. “Вақф” фонди раҳбари Искандар Халилов ўтган давр мобайнида қилинган хайрия ишлари ва келгусидаги режалар ҳақида гапирди. Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов вақф атамасининг мазмун-моҳиятини кенгроқ тушуниш кераклиги ва Фонднинг имкониятларини тўла ишга солиш зарурлигини билдирди. Семинарда Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир Элов, Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов, Мир Араб олий мадрасаси ректори Ҳайдархон Юлдашходжаев, Тошкент шаҳридаги “Бурҳониддин Марғилоний” жоме масжиди имом-хатиби Абдулхамид Турсунов ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Семинар якунида “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолияти, бугунги кунгача амалга оширилган хайрия ишлари, тадбирлар ва лойиҳаларнинг амалий ифодаси акс эттирилган видеоролик намойиш этилди. 163

Руқайя бинти Муҳаммад (с.а.в)

Руқайя (розияллоҳу анҳо) Зайнаб (розияллоҳу анҳо) дан кейин дунёга келди. У ҳам ота-онасининг кўз қорачиғи эди. Руқайя (розияллоҳу анҳо) ва Умму Гулсум (розияллоҳу анҳо) икковлари худди эгизаклардек ўсдилар. Бир-бирларини жуда севардилар. Бу севги ва меҳр опалари Зайнаб узатилганидан сўнг янада кучайди. Гўё тақдир уларнинг ҳаётини муштарак бир йўлга чизгандек бир-бирларига қаттиқ боғланиб қолган эдилар. Зайнаб (розияллоҳу анҳо) Абул Ос ибн Робиъ билан турмуш қурганидан сўнг Руқайя (розияллоҳу анҳо) ва Умму Гулсум (розияллоҳу анҳо) нинг ҳам бўйлари етиб қолди. Абу Толиб уларни биродари Абу Лаҳабнинг ўғиллари Утба ва Утайбага сўраб келди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга шундай жавоб бердилар: “Эй амаки, қариндошчиликни сийлайман, бироқ менга бироз муҳлат беринг. Бу масала юзасидан қизларим билан гаплашай”. Ҳазрати Ҳадича (розияллоҳу анҳо) бу гапларни эшитиб ўйга чўмдилар. Чунки Абу Лаҳабнинг хотини Умму Жамил қаҳри қаттиқ, тили аччиқ ва ўйламай иш қиладиган хотин эканини билар эдилар. Шунинг учун қизларининг бу хонадонга келин бўлишларини хоҳламай турардилар. Бироқ фикрларини қайтармаслик учун индамадилар. Қизлари ҳам буни ҳис қилиб жим ўтирардилар. Шундай тарзда, қатий қарор қабул қилинди. Шафқатли ота қизларига баракот тилади. Уларни азиз ва жамил бўлган Аллоҳнинг паноҳига топширди. Макка осмонида бир нур кўринди. Бутун Маккани ойдинлатиб, қоронғуликни тарқатиб юборди. Бу нур Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг пайғамбарлик нури эди. Қурайшийлар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хусусида аниқ бир тўхтамга келиш учун тўпландилар. Ораларидан бири: “Сиз Муҳаммаднинг ишига ҳалақит бермоқчимисиз? У ҳолда қизларини қайтариб юборинглар, у қизлари билан овора бўлиб қолади”, деди. Абу Лаҳаб Ҳазрати Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг қизлари билан оила қурган ўғилларига: “Агар Муҳаммаднинг қизларини қўймасангиз, бошим бошингизга ҳаром бўлсин”, деди. Икки қиз ҳам оталик уйларига қайтиб келдилар. Умму Жамил ва Абу Лаҳаб бу ишлари билан чекланиб қолмади. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) га доимий равишда азият етказавердилар. “Абу Лаҳабнинг қўллари қуриган — ҳалок бўлгай! (Аниқки,) у қуриди — ҳалок бўлди! Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ! Яқинда унинг ўзи ҳам, унинг ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан (эшилган) арқон бўлган хотини ҳам (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак!” (Масад сураси). Руқайя (розияллоҳу анҳо) ва Умму Гулсум (розияллоҳу анҳо) уйларидаги муҳит ўзгариб қолганини сездилар. Уйда хурсандчиликдан асар ҳам қолмагандай, ғам-қайғу буткул ҳукмрондек кўринар эди. Бироқ опа-сингил ота-оналари билан бирга бу қийинчиликларга бардош бердилар. Қурайшийларнинг тахмини бекор бўлди, севинчлари узоққа бормади. Улар ўйлаганидек, қизларининг уйга қайтиб келиши билан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) буюк вазифаларини адо этишдан тўхтаб қолмадилар. Аллоҳ таоло солиҳ, асл бир оилага мансуб, бой ва юмшоқ табиатли куёв берди. Бу киши Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) насаб, мавқе ва бойликда Қурайшнинг энг олди кишиларидан эди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Руқайя (розияллоҳу анҳо) ни Усмон (розияллоҳу анҳо) га никоҳладилар ва уларга баракот тилаб, Аллоҳ таолога дуо қилдилар. Қурайш мушрикларининг мусулмонларга азиятлари янада ортди. Уларга жуда ёмон муносабатда бўла бошладилар. Шунинг учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фитнага дучор бўлишмасин деб саҳобаларнинг Ҳабашистонга ҳижрат қилишларига изн бердилар. Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) билан завжаси Руқайя (розияллоҳу анҳо) ҳам йўл ҳозирлигини кўра бошладилар. Руқайя (розияллоҳу анҳо) нинг кўзлари ёш, калби ғам-алам билан тўла эди. Усмон (розияллоҳу анҳу) ҳам жуда хафа эдилар. Сабрли...

Расулуллоҳда гўзал ўрнак бордир…

Оқил инсон ҳаёти давомида солиҳ кишиларнинг фазилатли жиҳатларидан ўрнак олиб яшайди. Бизлар ҳам бирор табаррук, аҳли солиҳ инсонлар билан учрашиб қолганимизда ёки уларнинг яхши хислатларини зикр қилганимизда хавас қилиб, “Бизга ҳам сизнинг йўлингизни берсин”, “Фалончига ўхшаб юрайлик” деган ибораларни ишлатамиз. Аслида мўмин-мусулмон киши учун ўрнак бўлишга энг лойиқ ва ҳақли зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўладилар. Зеро, Пайғамбаримизнинг ҳаётлари бизлар учун ибрат мактабидир. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нақадар гўзал ўрнак намунаси эканлинларини баён қилиб шундай дейди:  لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآَخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا “(Эй, имон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир”. Ҳақиқатда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида гўзал намуна ва ўрнакдирлар. Бундан ташқари, Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни айнан хулқ жиҳатидан ҳам гўзал ўрнак эканликларини мақтаб:  وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ “Албатта, сиз буюк хулқ узрадирсиз”,-деб марҳамат қилган (Қалам сураси, 4- оят). Оиша онамиздан “Пайғамбаримизнинг хулқлари қандай эди?”,-деб сўралганда: “Хулқлари Қуръон эди”,-деб жавоб берганлар. Одоб ахлоқнинг динда қанчалик аҳамиятга эга эканлиги кўпгина ҳадисларда баён қилинган. Жумладан, Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зарга шундай деганлар: “Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳдан қўрқ! Ёмон иш қилган бўлсанг орқасидан уни ўчирадиган яхши иш қил ва инсонларга гўзал хулқ билан муомала қилгин!” (Имом Термизий ривояти). Одоб аслида инсоннинг қандай тарбия кўргани билан белгиланади. Албатта, инсон жамиятда инсонлар билан ўзаро мулоқот қилар экан, аввало самимий ва одоб ила муносабат билдирмоғи лозим. Шундагина, ушбу одоб ила қилган самимий муносабати у учун бу дунёнинг ўзида шараф бўлса, оҳиратда уни иззат курсисига эга қилади. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳақ бўла туриб жанжаллашмаган кишига жаннатнинг энг пастидан бир уй берилишига кафилман. Ҳазил қилаётган бўлса ҳам ёлғон гапирмаган кишига жаннатнинг ўртасидаги бир уйга кафилман. Хулқи гўзал бўлган кишига эса жаннатнинг энг юқорисидаги уйга кафилман,” дедилар. (Абу Довуд ривояти). Муқаддас динимиз таълимотларида инсон чиройли ҳулқи орқали ҳаттоки ибодат қилган даражасига эга бўлишлиги таъкидланган. Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши гўзал хулқи билан кундузи рўзадор, кечаси бедор бўлганларнинг даражасига етади,” деганлар. (Абу Довуд ривояти). Шунингдек, энг аввало инсон гўзал ҳулқ эгаси бўлиш учун Яратган Аллоҳдан дуо қилиб сўраши лозимлиги таъкидланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мени энг гўзал ахлоққа ҳидоят қил. Зотан, унга Сендан бошқаси ҳидоят қила олмайди. Ёмонларни мендан узоқлат. Албатта, Сендан бошқаси уларни мендан узоқлатолмайди,” деб дуо қилар эдилар. Ушбу ҳадиси шарифда инсон аввало чиройли хулқ соҳиби бўлиши учун ўзида интилиш, хоҳиш, истак ва умид бўлиши лозим экан. Шу билан биргаликда, унинг акси бўлган ёмон хулқ ва одатлардан йироқроқ турсагина бу фазилатга сазовор бўлиши мумкин экан. Гўзал хулқлардан бири – кечиримлиликдир. “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан Нажд томондаги юришдан  қайтаётганларида пешин пайти йўлда дам олишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир дарахтга қиличларини илиб соясида ухладилар. Саҳобалар ҳам ухлашди. Уйғонганларида бир аъробий қиличларини ўғирлаб олиб, Расулуллоҳга ниқтаб: “Мендан сени ким қутқара олади?” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ деб уч марта айтдилар. Шунда унинг қўлидан қилич тушиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни олиб аъробийга: “Энди...

“ВАҚФ”га доир аҳкомлар

“Вақф” сўзи луғатларда “тутиб туриш”, “тўхтатиш” маъноларида келади. Вақфнинг шаръий таърифи борасида турли фикрлар билдирилган. “Вақф – нарсани Аллоҳ мулки ҳисобида сақлашдир”. Яъни, вақф қилинган нарса вақф қилувчининг мулкидан чиқади ва Аллоҳ мулкига айланади. Вақф қилинган нарсадан келадиган фойда вақф қилувчи уни вақф этишда тайинлаган жиҳатга (масалан, талабалар, мусофирлар, камбағаллар каби) сарф қилинади ва савоби вақф қилувчига абадий бўлади. Вақф қилинган нарса сотилмайди, ҳадя қилинмайди, мерос бўлмайди. Вақфга доир аҳкомлар ҳақидаги боб Вақф – аслни ушлаб қолиб, фойдани кўпчилик фойдаланиши учун чиқариб қўйишдир. Аслдан мурод – таг-туги қолиши билан фойдаланиш мумкин бўлган нарсадир. Ҳовли-жойлар, дўконлар, мевали боғлар ва ҳоказолар каби. Фойдадан мурод – ўша аслдан келиб чиққан фойда-даромаддир. Мева-чева, ижара ҳақи, уй-жойда яшаш ва шу кабилар. Вақфнинг ҳукми – у Исломда мустаҳаб бўлган қурбат, яъни ибодатдир. Бунга далил саҳиҳ суннатдир: – «Саҳиҳайн»да ривоят қилинишича, Умар розияллоҳу анҳу: «Ё Расулуллоҳ, Менга Хайбардан бир ер тегди, мен ҳеч қачон ундан кўра яхшироқ молга эга бўлган эмасман. Буюринг, уни нима қилай?», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар истасангиз, аслини сақлаб қолиб, (фойдасини) садақа қилинг», дедилар. Шундан сўнг Умар уни: сотилмайди, ҳадя қилинмайди, мерос қолдирилмайди, деб садақа қилдилар. Умар уни фақирларга, қариндошларига, қулларни озод қилишга, Аллоҳ йўлидагиларга, мусофирларга, меҳмонларга деб садақа қилдилар (Бухорий (2737) ва Муслим (1632) ривоятлари). – Имом Муслим «Саҳиҳ»ида ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Инсон вафот этгач, барча амаллари ундан узилади: фақат учта амали(дан савоб келиб туради): садақаи жориядан, фойдаланиб туриладиган илмдан ва ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан (Муслим (1631) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривояти). – Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларидан қай бир киши қурби етган бўлса, албатта вақф қилганди» (Ал-муғний: 5/348). – Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Имомлар ўртасида кўприклар ва масжидларни (вақф қилиб) ушлаш тўғрисида хилоф йўқдир, бундан бошқа нарсаларда ихтилоф қилганлар» (Кашфул-қиноъ: 4/240). Вақф қилувчи киши тасарруф қилишга лаёқатли, яъни, оқил, болиғ, озод одам бўлиши шарт қилинади, ёш бола, ақлсиз киши ва қулнинг вақфи яроқли бўлмайди. Вақф саҳиҳ бўлиши учун бир неча шартлар мавжуд. Улар қуйидагилар: 1. Вақф қўювчи киши , тасарруфга лаёқатли киши бўлиши. 2. Вақф қўйилаётган нарса асли сақланиб қолгани ҳолда фойдаси давомий бўлиб турадиган нарса бўлиши. Фойдаланиш билан тамом бўлиб қоладиган нарсани, масалан, таомни вақф қилиш дуруст бўлмайди. 3. Вақф қўйилаётган нарса муайян нарса бўлиши лозим. Муайян бўлмаган (ноаниқ) нарсани вақф қилиш дуруст бўлмайди. Яъни, масалан: «Қулларимдан бирини ёки уйларимдан бирини вақф қилдим» деса, дуруст бўлмайди. 4. Вақф яхшилик ишлари учун бўлиши. Чунки, ундан мурод – Аллоҳ таолога қурбат (яқинлик) ҳосил қилишдир. Масжидлар, кўприклар қилиш, ичишга сув чиқариб қўйиш, илмий китоблар, мискинлар, қариндошларга сарфлаш каби. Яхшилик бўлмаган ишларга вақф қилиш дуруст бўлмайди. Бутхоналар, куфр китоблари, мозорларга чироқ ва шамлар ёқишга ёки шу ишларни қилувчи хизматчиларига (шайхларига) вақф қилиш каби. Чунки, бу ишлар маъсият, ширк ва куфрга ёрдам бериш бўлади. 5. Муайян кишига вақфнинг яроқли бўлиши учун ўша муайян шахс бирон мулкка эгадорликка лаёқатли шахс бўлиши шарт қилинади. Чунки, вақф дегани мулк қилиб беришдир. Мулкка эга бўлишга яроқсиз бўлган маййитга ёки ҳайвонга вақф қилиш дуруст бўлмайди. 6. Вақф яроқли бўлиши учун у ниҳоий нарса бўлиши шартдир. Вақтинчалик...

СЕВМАЙ БЎЛУРМИ СИЗНИ?!

Бизни Ўзининг охирги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва “Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор”, деган Аллоҳ таолога чексиз ҳамд-у санолар бўлсин. Ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси биз учун ибрат манбаи бўлган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга батамом мукаммал саловоту дурудлар бўлсин. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборди. Ислом умматининг бу дунёда ҳидоят сари йўлбошловчиси ва охиратда шафоатчиси бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилишлари биланоқ олам нурга тўлди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин, Қуръон, таълимотлар барча оламларга раҳмат-шафқатдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз меҳр-муҳаббат тасдиғи сифатида, жорий йилнинг 1 декабрь куни, Тошкент ислом институти талаба қизлари томонидан “Севмай бўлурми Сизни?!” номли мавлид тадбири ташкил этилди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Оила илмий-амалий тадқиқот маркази Оила психологияси бўлими раҳбари Ферузахон Акромова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси аёллар билан ишлаш бўлими ходималари Марямхон Абдуллаева, Мунирахон Абубакирова, Зарифахон Қосимова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси илмий ходимаси Нигорахон Ҳакимова, Тошкент шаҳар бош отини Дилбархон ая Атабаева, “Хадичаи Кубро” аёл қизлар ўрта махсус ислом билим юрти вакилалари, Олмазор, Миробод ҳамда Яккасарой туманларининг бош отинлари, “Muslimaat.uz” аёл-қизлар сайти ходималари ва бошқа меҳмонлар ташриф буюрдилар. Тадбирда талаба қизлар томонидан тайёрланган Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатларини акс эттирувчи саҳна кўринишлари ва саловотлар тақдим этилди. Сўнгра, “Ҳадис ва ислом тарихи кафедраси” томонидан ташкил этилган иншолар танлови, “Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми?” islaminstitut.uz телеграм каналида бўлиб ўтган савол-жавоб танлови ва “Расулга муҳаббат” номли хоналарни безаш танлови ғолибалари “Вақф” хайрия жамоа фонди томонидан қимматбаҳо совғалар ва диний-маърифий китоблар билан тақдирландилар. Тадбир сўнггида талаба қизлар томонидан уюштирилган савол-жавобларда барча йиғилганлар иштирок этишди ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари ва фарзандлари ҳақидаги саволларга фаол бўлиб жавоб бердилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз муҳаббат акс эттирилган бу тадбир жуда қизиқарли ва файзли бўлиб ўтди. Маънавият, маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 159
1 2