islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Ҳасад эгасини қалбини кўр қилади

Бугунги кунда жамиятимиздаги ёмон хулқлардан бири ҳасад. Инсонлар орасини бузилишига сабаб бўладиган ёмон бир иллатлардандир. Ҳасад тоат ибодатларга берилган савобларни кетказади. Ҳасад ҳасадчини гуноҳларга мойил қилиб қўяди. Натижада ғийбат, ёлғон каби ёмон ишларга берилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадис шарифларида:“Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайдилар: ҳасад, бадгумонлик, иримдир. Шу нарсалардан қутулиш йўли шуки, ҳасад қилсангиз зулмга ўтмаслиги. Гумон-у шубҳа қилсангиз, уни ҳақиқат ҳисоб қилиб унга асосан иш тутмаслик. Бирор ирим қилинадиган нарсага дуч келсангиз, Аллоҳга таваккул қилиб, йўлингизда ва ишингизда давом этаверинг!”. (Абу Яъло ривояти). Ҳасад ҳасадчини жаҳаннамга олиб боради. Расулуллоҳ дўзахга тўғри равона бўладиган олти тоифа ичида ҳасадчини ҳам санаб ўтганлар; Ҳасад ҳасадчини зараркунанда қилиб қўяди. Шу туфайли Аллоҳ таоло Қуръони каримда ҳасадчининг ёмонлигидан паноҳ сўрашга буюрилган; Ҳасад ҳасадчини ғамга, диққинафасликка дучор қилади. Бошқаларнинг ютуғини кўра олмай юраги сиқилади, беҳуда ғам ташвишга ботади; Ҳасад ҳасадчининг қалбини кўр қилади; Ҳасад ҳасадчини охир-оқибат хор қилади. Душманини енга олмай ўзи шарманда бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар. Инсоннинг қалби ҳам Аллоҳнинг уйи ҳисобланади. Кўз, қулоқ, бурун, оғиз ва мия унинг дарвозалари ҳисобланади. Қалб Аллоҳ таолонинг назаргоҳидир. Қалбни покиза сақламоқ лозим. Ҳадиси шарифда: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ لَا يَنْظُرُ إِلَى صُوَرِكُمْ وَأَمْوَالِكُمْ وَلَكِنْ يَنْظُرُ إِلَى قُلُوبِكُمْ وَأَعْمَالِكُمْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَابْنُ مَاجَهْ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва мол-у дунёларингизга назар қилмайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади”, дедилар. Муслим ва Ибн Можа ривоят ривоят қилганлар. Қалбимизни тоза тутишимиз нажотимизнинг асосидир. Замонамизнинг машойихларидан Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий хафизаҳуллоҳ: “Ҳозирги кунда бизнинг қалбларимиз ахлат қутисига айланиб қолди. Унга биз ҳамма нарсани ташлайверамиз, уни ичида номаҳрамларнинг сурати, кибр, адоват, ҳасад, мўминларга бўлган нафрат, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга муҳаббат бор”, деганлар. Шайх Саъдий айтадилар: “Мен кечалари доим зикрда,ибодатда бўлар эдим. Кечалари ибодат қилмай ухлаб ётган одамларни кўриб, отамга эй отажон, булар ухлаб ётавермай ибодатда машғул бўлсалар яхши бўлар эди, дедим. Шунда отам, эй “отасининг жони“ болам сиз ҳам буларни ғийбат қилгандан ухлаганингиз яхши эди”, дедилар. Азизлар, Аллоҳ таолонинг Ўзи бандасини бандасига ҳасад қилишдан қайтаради. Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум қиладиган ва дуоларимиз ижобат бўлмаслигига сабаб бўлувчи ёмон иллатлардан сақланмоғимиз даркор. Ўзига ҳасадгўй деган ёмон номни ортирмоқликдан сақланмоқ лозим. Махсус сиртқи бўлим 2-курс талабаси Азизжон Жамолов  808

Фиқҳ илмига кўра рибо молларининг таснифи

Фиқҳий манбаларнинг катта қисмини муомала масалалари ташкил этади. Улар орасида савдо-сотиқ, ижара, орият, қарз олди-бердилари каби кўплаб молиявий муомалалар қатори рибо масаласига ҳам алоҳида ўрин ажратилган. Рибо у ҳақда узоқ даврлардан буён турли муносабат билдирилган муаммоли масалалардандир. Ушбу кичик мақолада рибо моллари ва уларнинг ислом ҳуқуқшунослигидаги таснифи масаласи ёритиб беришга ҳаракат қилинади. Рибо – ҳеч қандай меҳнат қилмасдан, муҳтож кишининг эҳтиёжини қондирмасдан ва жамият манфаати учун ўз ҳиссасини қўшмасдан туриб бойлик тўплаш воситасидир. У кишилик жамиятининг энг қадимги даврларидаёқ озод кишиларни қулга, бойларни қашшоққа айлантириш қуроли сифатида қораланиб келган. Рибога қарши кураш ўша даврларда ҳам муҳим масалалардан ҳисобланган[1].  Юнонларда   қарздор қарзни узмаса, қарз берувчи уни қул қилиб, унга эгалик қилар, хоҳласа ўлдириши ҳам мумкин бўлган. Бунинг натижасида эса юнон жамиятида кескин курашлар келиб чиқар эди[2]. Фиръавнлар давридаги Мисрда рибо фойдаси 100% бўлган бўлса, Бобилда 240 %, ҳатто 450 % га етган эди[3]. Ўз навбатида подшоҳ ва ҳукмдорлар бундай ишларга қонун даражасида маълум чегаралар қўйишга мажбур бўлганлар. Чунки фуқаролар бир–бирини қул қилиши, берган қарзидан ҳам кўп фойда олиб, қарздорни умр бўйи ўзи учун меҳнат қиладиган бўлиб қолиши ҳеч бир давлат тараққиётига хизмат қилмайди.     Рибо луғатда – умуман кўпайиш маъносини ифодалайди. Истилоҳда, ҳанафий мазҳаби уламоларининг таърифлашича, рибо молни молга алмаштиришда бир тараф молининг эвазсиз ортиқча бўлишидир[5]. Рибони тушуниш учун, қайси нарсаларда рибо бўлиши, нималарга рибо моли сифатида қаралишини билиш зарур. Қуръони карим рибодан қайтарган, лекин қайси нарсалар рибо моли эканини баён қилмаган. Рибо молларини белгилаб берувчи асосий манба эса ҳадиси шарифдир. Убода ибн Сомит р.а. Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилади: У зот айтдилар: “Тиллага тилла, кумушга кумуш, буғдойга буғдой, арпага арпа, хурмога хурмо, тузга туз ўхшашига-ўхшаш, қўлма-қўл (сотинглар). Қачон ушбу моллар бир хил бўлмаса, агар қўлма-қўл бўлса, хоҳласангизча сотаверинглар”[6]. Бу ердаги ўхшашлик сифатдаги эмас миқдордаги ўхшашликдир. Убода ибн Сомит ривоятларида айтдилар: “Унинг ёмбиси ҳам ўзи ҳам бирдир”[7] (яъни иккисини бир-бирга алмаштирганда миқдори тенг бўлиши лозим). Бу эса сифатда эмас, вазндаги ўхшашликка далолат қилади. Чунки ёмби айнга миқдорда баробар бўлади[8].   Зоҳирийлар рибо молларини ҳадиси шарифда келган олти нарсага чегаралайдилар: тилла, кумуш, буғдой, арпа, хурмо, туз. Чунки улар қиёсни инкор қилганлари учун олти нарсада рибо бўлади, улардан бошқа нарсалар асл мубоҳлигича қолади, дейдилар[9].   Лекин жумҳур фақиҳлар олти нарсага чегараланмай ҳукм таьсир қиладиган бошқа молларда ҳам баҳс юритадилар. Чунки ҳадисда рибо моллари олтитадир, дейилмаган, балки олти нарсадаги рибонинг ҳукми айтилган. Бу нарсаларни хослашнинг сабаби, ўша вақтларда кўп муомалалар шу нарсалар воситасида бўлгани учундир. Фақиҳлар эса яна қайси нарсаларда рибо бўлади-ю қайсилари мустасно эканини ўрганишади. Ҳанафийларга кўра, (ҳанбалийлар мазҳабининг зоҳири ҳам шундай) рибо молларини аниқлашнинг 2 та қоидаси бор: Мол олтин ва кумуш каби вазний[10] ёки буғдой, арпа, хурмо ва туз каби кайлий[11] бўлиши керак. Бу миқдор ўлчовидир. Қанча миқдорда эканини эса  вазн ёки кайл йўли билан билиш мумкин. Рибо бўлиши учун алмаштириладиган молларда жинс бир бўлиши керак. Демак, ҳанафийлар ва ҳанбалийлардаги иллат[12] миқдор ва жинсиятдир.    Шофиъийларда буғдой, арпа, хурмо ва туздаги иллат таомлик. Тилла ва кумушдаги иллат пуллик.   Моликийларда тилла ва кумушдаги иллат пуллик, буғдой, арпа, хурмо ва туздаги иллат эса озуқалик ва сақлаб қўйиш мумкин бўлишидир.   Юқоридаги сўзлардан кўринадики, ҳанафийларда...

Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди

Адлия вазирлиги телеграм-канали хабарига кўра, қарор билан Ҳадис илми мактабининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: • Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини, ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганган, ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ ватандошларимизнинг улкан илмий меросини пухта ўзлаштирган, ҳадисшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга мутахассисларни тайёрлаш; • ҳадисшунослик мактаби шаклланиши ва ривожланиши, унинг илмий-маънавий асосларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, тадқиқ этиш ва унинг натижалари асосида ҳадислардаги эзгу умуминсоний ғояларни халқимизга, айниқса, ёш авлодга етказиш. Мактабда ўқиш муддати беш йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Шунингдек, “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. 2018–2019 ўқув йили учун қабул квотаси жами 10 та ўрин этиб белгиланган ва унга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари саралаб олинади. Мактаб битирувчиси таълимни ўз ихтисослигига кўра Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистратурасида давом эттириши, таянч докторантура ва докторантура босқичларида таҳсил олиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Ҳадис илми мактаби президентнинг 2018 йил 16 апрелдаги фармони билан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги олий диний таълим берувчи нодавлат таълим муассасаси ҳисобланади. Манба:kun.uz 1 889

Фарзандингизга Қуръон ўргатинг

Аллоҳ тоало Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат қилиб туширдик». Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан ташқари, Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади. Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради. Қуръон ўқийдиган одам руҳан ва жисмонан соғлом бўлади. Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир. Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади, хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради, инсоннинг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунё қарашини кенгайтиради. Инсоннинг ўзига ишончини орттиради, тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради. Дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди. Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади. Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади. Қироат бош оғриғини самарали даволайди… дейилади “Қуръон – қалблар шифоси” китобида. Ҳа, азизлар, Аллоҳнинг марҳамати кенг. У зот бизга берган ваъдасига асло хилоф қилмайди. Фақат биз ихлос билан, чин қалбимиздан, Аллоҳнинг розилигини кўзлаб адо этсак, ваъда қилинган ажр-у мукофотларга албатта эришамиз. Аллоҳ таоло барчамизни Қуръонни доимий тарзда ўқиб, унга амал қилувчилардан қилсин. Қуръон карим инсониятни жаҳолат зулматидан нурга, куфрдан ҳидоятга, торликдан кенгликка, қувончга олиб чиққан муқаддас Каломдир. У ўзига амал қилган, маъноларини тушуниб ҳаётига тадбиқ қилган жамики инсониятга ҳар икки дунёда ҳам жаннат томон йўл кўрсатувчи маёқ бўлиб келмоқда. Қуръони карим илм биносининг аввалги дарвозасидир. Аллоҳ таоло ўзининг каломида: “Сизларга равшан нур (Қуръон)ни нозил этдик”, деб марҳамат қилади. Дарҳақиқат, Қуръон нурдир. Ким унга эргашса, Қуръон унинг йўлини ёритиб боради. Шундай ёритадики, унинг зиёсидан кўзлар қамашади, инсонлар ҳавас билан назар солишади. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларида: “Қуръон – бу дунёда мўминга нур ва қиёмат кунида савобга муҳтож бўладиган пайтда захира бўлади, дея марҳамат қилганлар. Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни мен: “Ё Расулуллоҳ, менга насиҳат қилинг?”, дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга тақво қилгин, чунки у барча ишларингнинг бошидир”, дедилар. Мен: “Ё Расулуллоҳ, яна зиёда қилинг”, дедим. Шунда у зот: “Сен Қуръон тиловатини ўзинга лозим тутгин. Зеро у сен учун ерда нур ва осмонда захира бўлади”, дедилар. Аллоҳнинг каломи Қуръон Карим муборак китобдир. Унинг фазли, қадр-қиммати ғоятда беқиёсдир. Қуръон қиёмат кунида ўз эгасини шафоат қилади. Уни ўқувчи ҳар бир инсонга Аллоҳ таола ҳар бир ҳарфи учун ажр мукофот беради. Саҳобалар Қуръони каримнинг барча оятларини қалбларига шундай муҳрлаб олишган эдики, уни ҳеч бир нарса билан ўчириб ташлашнинг иложи йўқ эди. Қандай қилиб бу даражага эришишган дейсизми? Ҳа, бу жуда ўринли савол. Улар Қуръони карим оятларининг ҳар бирини бутун вужудлари билан ўқишар ва ҳаётларини у билан мунаввар этишарди. Шу боисдан улар шундай улкан мартабаларга эришишган. Саҳобаи киромлар бу илоҳий китобни авлоддан авлодга узилмай етиб бориши учун жуда улкан ҳаракатлар қилишган. Айниқса, ёш авлоднинг Қуръони каримни ёд олишларига алоҳида эътибор қаратганлар. Уларнинг бу эътиборлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон ўргатишга бўлган буйруқларига тўлақонли жавоб тариқасида бўлар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ўғлига Қуръонга қараб ўқишни ўргатса гуноҳлари кечирилади. Ким ёддан ўқишни таълим берса, Қиёмат куни Аллоҳ таоло уни кечадаги тўлин ой каби (нурли қилиб) қайта тирилтиради. Ўғлига: “Ўқи!”, дейилади. Ҳар оятни ўқиганида Аллоҳ таоло отасининг даражасини кўтаради. Қуръондан билганича ўқийди”, дедилар. Юқорида Қуръони каримни ёд олган қорига бериладиган ажр савоблар ҳақида мухтасар қилиб баён қилишга ҳаракат қилдик. Ҳадисдан маълум бўладики, Қиёмат кунида Аллоҳ таоло Қуръон ҳофизининг отасининг ҳам даражаси янада юксалиши...

Қуръони каримни қалбга жо айлаб…

Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг каломи бўлгани учун энг улуғ ва энг шарафли китобдир. Шунга кўра уни ўқиб, ёдлаб амал қила олган бандалар умматнинг энг шарафлиси ва энг улуғи ҳисобланар экан. Хусусан, Қуръони карим зийнати билан безанган инсонлар Аллоҳ таолонинг ер юзидаги аҳли ва хос бандалари бўлиш шарафига эришадилар. Тошкент ислом институтида октябрь “Қуръон қироати ва тажвид фан ойлиги” муносабати билан АТТБ ходимаси Д.Каримова томонидан талаба қизлар ўртасида “Қуръони каримни қалбга жо айлаб” мавзусида иншо ва мақолалар танлови эълон қилинган эди. Жорий йилнинг 2 ноябрь куни мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Муборак жума маърузаси билан бошланган тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муҳтарама Улуғова ва институтнинг аёл устоз-ходималари ҳамда талаба қизлар иштирок этди. Танлов иштирокчиларининг ижодий ишларини “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчилари текшириб баҳоладилар. Танлов натижасига кўра: 1-ўринни 2-курс талабаси Раҳмонова Мадина “Фарзандингизга Қуръон ўргатинг”, 2-ўринни 2-курс талабаси Парпиева Маҳлиё “Қуръони каримни инсон ҳаётидаги ўрни” 3-ўринни 2-курс талабаси Мираҳмедова Хуснора “Қуръонни қалбга жо айлаб…” каби мақола ва иншолари билан қўлга киритдилар. Ғолиблар ва барча иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир сўнгида Устоз-ходималар дуо-и хайрлар қилди. Тадбир файзли ва манфаатларга бой бўлди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова 775
1 1 370 1 371 1 372 1 373 1 374 1 549