islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Аршни кўтарган зикр

Қалблар қўлида бўлган Зотга Ўзининг буюклигича ва олийлигича ҳамд-у санолар бўлсин. Зикрлар қалбнинг покловчи дориси экани ва шу зикрлар билан Аллоҳнинг розилигини топиб яшашимизга даъват этиб, бизларга гўзал намуна бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломлар бўлсин. Инсон дунёда яшар экан моддиятга боғлиқ бўлган бу тирикликда, ўзини самоларга боғловчи маънавий озиқ-амалларга ҳам эҳтиёж сезади. Мана шу эҳтиёжни билган ва бизларни бу дунёга фақат ва фақат Ўзини танишимиз учун келтирган Аллоҳ руҳий озиқларимиз қилиб зикрлар ва кундалик вазифаларни бизларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали жорий қилган. Ислом шариатида фазилатда олий бўлган зикр ва дуолар борки, уни тинимсиз бажариб юриш орқали инсонда жуда кўп ҳикматлар пайдо бўлади. Чунки банда Аллоҳни зикр қилиш билан Уни жуда ҳам яхши таниб, Ундан хавф ва умиди кучаяди. Ким бир нарсани яхши танимаса ундан қўрқмайди ёки унга муҳаббат ҳам қилмайди. Муҳаббат қилиш учун уни тинимсиз эсламоқ, уни ҳар доим ўйламоқ керак бўлади. Ким Аллоҳни танимаса, Унга муҳаббат ҳам қилмайди. Муҳаббат қилмас экан, Уни эсламайди. Аллоҳни эслаш эса зикр ва дуолар билан амалга ошади. Ана шу зикрларнинг энг фазилатлиси ва малоикалар яхши кўриб, пайғамбарлардан мерос қолган зикр ҳақида айтиб ўтамиз. Бу зикр қуйидагича ривоят қилинган: “Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата ил лаа биллаҳил алаййил азийм”. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Аллоҳ таоло Аршни яратганда ҳомил-кўтарувчи фаришталарга уни кўтаришни буюрди. Арш уларга оғир келди. Аллоҳ таоло: “Субҳаналлоҳ” деб айтинглар, деб буюрди. Фаришталар, “Субҳаналлоҳ” дейишди. Шунда уларга енгил бўлди. Улар Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратгунча Субҳаналлоҳ деб туришди. Одам алайҳиссалом акса урганларида Аллоҳ таоло у кишини “Алҳамдуллиллаҳ” дейишга илҳомлантирди. Аллоҳ айтди: “Сенга Раббинг раҳм қилди ва сен мана шунинг учун яратилдинг”. Малоикалар шунда “Иккинчи калима ҳам улуғ экан, бизлар ундан ғафлатда қолмаслигимиз керак”, дейишиб уни олдингисига қўшишди. Бир неча вақт фаришталар, Субҳаналлоҳи вал ҳамдуллиллаҳи, деб айтишди, бу ҳол Нуҳ алайҳиссалом замонларигача давом этди. Биринчи бўлиб санам-тошдан ясалган бутлар тутган қавм Нуҳ алайҳиссалом қавми эди. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом қавмини, “Лаа илаҳа иллаллоҳ” деб айтишга буюрди. Шунда улардан рози бўлишини билдирди. Фаришталар ўшанда: “Учинчи калима ҳам улуғ ва шарафли экан. Биз бундан ғафлатда қолмаслигимиз керак”, дейишиб, уни олдинги икки калимага қўшишди. Узоқ муддат Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илаҳа иллаллоҳ калимасини айтиб юришди. Бу ҳол Иброҳим алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келгунларича давом этди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга қурбонлик қилишни буюрди ва қўчқор берди. Қўчқорни кўрганларида у зот хурсанд бўлиб, “ Аллоҳу Акбар” дедилар. Фаришталар айтишди “Бу калима ҳам улуғ ва шарафли экан” деб уни олдинги учтасига қўшишди ва Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи валаа илаҳа иллалллоҳу валлоҳу акбар, деб айтиб юришди. Вақтики Жаброил алайҳиссалом бу гапларни Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган эди, У зот шодланиб: “ Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил алайил азийм”, дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом “Бу калимани олдингиларига қўшинг”, дедилар. Бу зикрнинг фазилати шунчалар улуғлигидан у Аршларни кўтаргандир. Ким уни бир кунда Аллоҳни зикр қилиш мақсадида айтар экан гуноҳлари кечирилади. Аллоҳнинг ҳузурида олий мақомлар топиб, мағфиратга эришади. Албатта, фарз ибодатлардан сўнг айтилса, қалби янада равшанлашади. Чунки фарз ибодатларидан сўнг қилинган дуо мустажоб бўлиб бу зикрни айтиб дуо...

“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” ғолиби Қорақалпоғистонда кутиб олинди

Аввал хабар берганимиздек, 27 апрель куни “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг “Олий мукофот” соҳиби Тошкент ислом институти 3-курс талабаси Йўлдошбой қори Нуриддинов Президент совғаси – «Ласетти» автомашинасида Қорақалпоғистонга қараб йўлга чиққан эди. Бугун пешинда Йўлдош қори ва унинг ҳамроҳлари Нукус шаҳрига етиб келишди. Уларни Шайх Эшон Муҳаммад жоме масжиди ва Муҳаммад ал-Буруний номидаги мадрасада Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, ҳокимият вакиллари, мударрислар, талабалар ҳамда Қуръони карим мухлислари кутиб олдилар.   1 032

Йўлдош қори ва унинг ҳамроҳлари Нукус остонасида!

Аввал хабар берганимиздек, 27 апрель куни “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг “Олий мукофот” соҳиби Тошкент ислом институти 3-курс талабаси Йўлдошбой қори Нуриддинов Президент совғаси – «Ласетти» автомашинасида Қорақалпоғистонга қараб йўлга чиққан эди. Сафар давомида Йўлдош қори ва унинг ҳамроҳлари Самарқанд вилоятидаги Маҳдуми Аъзам зиёратгоҳига кириб, Қуръон тиловати қилиб, савобини Маҳдуми Аъзам ҳамда у зот атрофларида қўним топганларга бахшида қилдилар. Тонгга яқин улар Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманига кириб келишди. Тумандаги ёқилғи қуйиш шаҳобчасига кирилганда, ушбу шаҳобча раҳбари Қуръонга, қориларга бўлган муҳаббати туфайли «Ласетти» автомашинасига ҳеч қандай тўловсиз ёқилғи тўлдириб берди. Беруний туманида туман бош имом хатиби Нуриддин эшон домла ва Йўлдош қорининг устози Неъматуллоҳ қори бошчилида Шайх Аббос Вали жоме масжиди жамоаси уларни кутиб олдилар. Беруний туманидан сўнг Нукусга кираверишда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти Бош имоми Шамсиддин домла ва мутасадди ташкилот вакиллари кутиб олдилар. Улар Нукусдаги Имом эшон Муҳаммад марказий жоме масжидига томон йўлга чиқдилар.  У ерда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, ҳокимият вакиллари ҳамда Қуръони карим мухлислари Йўлдош қори ва унинг ҳамроҳларини кутиб турибдилар. Сафар давомида Йўлдош қори таҳсил олган Муҳаммад ал-Буруний номидаги мадрасага борилади ва у ерда мадраса мударрислари ҳамда талабалар билан учрашиши режалаштирилган. 1 239

3600 та олимнинг шогирди Умар ибн Абдулкарим

Самъонийнинг “Ал-ансоб” китобида ва Заҳабийнинг “Тазкиратул ҳуффоз” китобида сайёҳ, ҳофиз[1] Абул Фитён  – Умар ибн Абдулкарим ибн Саъдувайҳ Диҳистоний Раввосий (427/1036−503/1110) раҳматуллоҳи алайҳ ҳақида қуйидаги маълумотлар келади: “Ўз асрининг ҳофизларидан эди. Илм йўлида Хуросон, Ироқ, Шом, Ҳижоз, Миср, Арабистонга сафар қилиб, илм ўрганиб уларни китобларга битган олимлардан эди. Уни  каллапуруш, деб ҳам номлашарди. Чунки, отаси Диҳистонда чорва ҳайвонларининг каллаларини сотар эди. Бир куни Абу Масъуд Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Бажалий, Розий Диҳистонга келиб, Абул Фитённинг отаси Абул Ҳасандан ейиш учун калла сотиб олади. Абул Ҳасан Абу Масъудга қараб: “Кўринишингиздан олим инсонга ўхшайсиз, сиздек инсон учун дўконда ўтириб нарса ейишингиз маъқул эмас, масжидга кирсангиз каллани ўзимиз олиб бориб берар эдик”, деди. Шунда Абу Масъуд масжидга кириб ўтиргач, Абул Ҳасан ўғли Абул Фитёндан қовурилган чиройли калла, сирка, пиёз ва ширмой нонни бериб юборди. Абул Фитён ўшанда ҳали ёшгина бола эди. Абу Масъуд мазкур ишдан мамнун бўлиб, Абул Ҳасаннинг қилган ишига тасанно айтди. Каллани еб бўлгач, унга ташаккурлар айтдида ва менга жуда ҳам чиройли муомала қилдинг. Менда бунинг эвазига сенга берадиган ҳеч нарсам йўқ. Агар хоҳласанг, ўғлингни олдимга жўнат, унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан айтиб бераман. Отаси бундан жуда ҳурсанд бўлди. Шу билан Абу Масъуд Абул Фитённи ўзи билан Диҳистон шайхларининг олдиларига олиб борар ва унга ҳадис айтиб берар ва уларнинг баъзиларини ўзгаларга айтишини буюрарди. Шундан сўнг Абул Фитёнга бу иш жуда ёқиб, унда илмга бўлган муҳаббат пайдо бўлди. Кейинчалик ўзи ҳам сафар қилиб, жуда кўп ҳадис тўплади. Ҳатто тенгдошлари билмайдиган ҳадисларни эшитиб жамлади. Ибн Нуқта айтадики: Аҳли илмларни жуда кўпидан эшитдим, уларнинг айтишича, Абул Фитён 3600 та шайхдан илм ўрганган экан. Адиб Хузайма ибн Али Марвазий айтади: “Умар Раввосийнинг бармоқлари сафарда юрганида совуқ сабабли узилиб тушган. Ҳофиз Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Али Ҳамадоний айтди: Бу диёрда Абул Фитёндан кўра зеҳни ўткир инсонни кўрмадим, балки бутун дунёда ҳам унга ўхшаши йўқ. Гўё саёҳатчи китоб эди. Дунёни ҳадис ўрганиб айланиб чиқди. Уни Маккада учратиб қолдим. Барча шайхлар уни мақташарди, у ҳақда гўзал сўзларни айтишарди. Сўнг Журжонда учратиб қолдим, шу ерда у билан қадирдон бўлиб қолдик. Бу фанда (ҳадис) кўзга кўринган пешволардан эди. Ҳаттоки устози Абу Бакр Хатиб Бағдодий ва Абу Ҳомид Ғаззолий ундан ҳадис ривоят қилган. Хусусан, Абу Ҳомид Ғаззолий бу зотдан икки саҳиҳ китобини ўтказиб олган. Шунингдек, Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Журжоний ва жуда кўп муҳаддису фақиҳлар ундан ҳадис ўрганганлар. Ибн Макуло айтади: Раввосий мендан ҳадис ёзиб олди ва айни пайтда мен ҳам ундан ҳадис ёзиб олдим. Уни заковатли эканини билдим. Самъоний айтади: “Аҳмад ибн Муҳаммад Сарахсийдан эшитдим: “Умар Раввосий Сарахсга келган пайтда у жойда ҳадис айтиб, талабаларга ёздирар эди. Унинг дарсига жуда ҳам кўп одамлар келар эди. Умар Раввосий дарслари ҳақида шундай дер эди: “Мен дарсимга келган талабаларнинг барчасини исмини биринчи бор келганларида ёзиб қўяман ва улар иккинчи бор дарсга келганларида уларнинг исмларини ёддан айтиб бераман. Улардан сўрашимнинг ҳам ҳожати бўлмайди”. Айтишларича: “У кишининг дарсига келган жамоат етмиш кишидан иборат бўлар экан”. Абдулғофур ибн Исмоил айтди: Умар Раввосий ҳадис санадларини яхши биладиган машҳур инсон эди. Кўп китоблар ёзган ва кўп маълумотларни бобларга ажратиб жамлаган, тез ёзадиган киши эди....

“Олий мукофот” соҳиби йўлга чиқди: ғолиб Қорақалпоғистонда қандай кутиб олинади?

Бугун 27 апрель куни “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг “Олий мукофот” соҳиби Тошкент ислом институти 3-курс талабаси Йўлдошбой қори Нуриддинов оталари ва Қуръони карим устозлари, институт ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Аҳмаджон қори Рашидов ҳамда курс раҳбари Абдулҳаким домла Олимов ҳамроҳлигида Президент совғаси – «Ласетти» автомашинасида Қорақалпоғистонга қараб йўлга чиқди. Маълумотларга кўра, Йўлдош қорининг ғолиблик хабари эълон қилинган кундан буён Қорақалпоғистонда, хусусан Хўжайли тумани Кенагас қишлоғида хурсандчилик ва ғолибни кутиб олиш учун катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 25 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ўтказилган видеоселектрда нутқ сўзлаган диний идоранинг Қорақалпоғистондаги вакили Шамсиддин домланинг айтишича, ғолибни муносиб кутиб олиш бўйича вакиллик ва  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан биргаликда ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Йўлдошбой вояга етган камтарона уйнинг том қисми ҳам йўқ бўлиб, ҳозирда хонадон ва унга туташ барча уйларнинг том қисми Хўжайли тумани мутасадди ташкилотлари кўмагида шифирланмоқда. Уй ва кўча деворлари бир хил рангга бўялиб, кўчаларга асфальт ётқизилмоқда. Шунингдек, қорининг ташрифи сабаб у яшайдиган маҳаллага ичимлик суви тортиб келинди ва газ муаммолари ҳал этилди. Албатта, ушбу ишларнинг барчаси Муқаддас Қуръоннинг баракасидир. Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 5 январь куни Тошкент вилоятида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқларида “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффаққият бўлади. Элимизга нур келади”, деб айтганидек юртимизнинг ҳар бир вилоятига, туманларига, қишлоқ-овулларига ва хонадонларига Қуръоннинг нури, баракаси келди! 1 191
1 1 440 1 441 1 442 1 443 1 444 1 548