islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига эҳтиром

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Чилонзор туманида барпо  этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди. Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишуви жараёнида мазкур масжид майдонига ташриф буюрди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф нафақат юртимизда, балки бутун ислом оламида тан олинган олим эди, деди Шавкат Мирзиёев. Ҳаётини муқаддас динимиз арконларини ўрганишга ва тарғиб этишга, халқимиз, ёшларимизни диний маърифат руҳида тарбиялашга бағишлади. Дарҳақиқат, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1989 йилда, жуда қийин ва мураккаб даврда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий бўлди. Бу давр исломий илмлар, диний қадрият ва анъаналар қайта тикланган давр сифатида тарихимизда алоҳида ўрин тутади. У киши ислом оламида маълум ва машҳур бўлган “Мухтасари Виқоя”, “Кифоя”, “Мазҳаблар – бирлик рамзи”, “Мазҳабсизлик – ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъат” каби китобларни ўзбек тилида шарҳлаб, ўша мураккаб йилларда кўпдан-кўп беҳуда ихтилофларнинг олдини олишга катта ҳисса қўшган. Муфтий вазифасида у киши халқаро миқёсда ҳам кенг фаолият юритиб, кўплаб ислом мамлакатлари билан маданий-маърифий алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга эришган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳам муфтий, ҳам собиқ Иттифоқ Олий кенгаши депутати сифатида ҳукуматга мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, улар учун зарур шароитлар яратиш масалалари кўтарилган махсус баённома тақдим этган. Мустабид мафкура ҳукмрон бўлган ўша оғир замонда бундай ташаббус билан чиқиш, ҳеч шубҳасиз, катта жасорат эди, деди Президентимиз. Бунинг натижасида шўро ҳукуматининг мусулмонларга нисбатан сиёсати ўзгарган, масжид ва мадрасалар очилган, ҳаж зиёратига борувчилар кўпайган. 1990 йилда Марказий Осиё республикаларидан 500 нафар мусулмон Тошкент шаҳри орқали ҳаж зиёратига боришга муваффақ бўлган эди. Агар ўша даврда бутун собиқ Иттифоқ бўйича ҳар йили бор-йўғи 20-30 киши ҳажга борганини ҳисобга олганда, бу жуда катта натижа бўлган. У кишининг дунё мусулмонлари ўртасидаги обрў-эътибори жуда баланд эди. Бу улуғ ватандошимиз Бутундунё мутафаккир уламолари йиғинининг Ижроия қўмитаси аъзоси, Бутунжаҳон мусулмон уламолари халқаро уюшмаси, Бутундунё Ислом уюшмаси каби нуфузли ташкилотларнинг, Иордания қироллик академиясининг ҳам аъзоси эди. У киши миср Араб Республикасининг “Нил лаври” олтин нишонига сазовор бўлганди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, замонавий Ўзбекистон тарихида исломий илмлар бўйича ҳеч ким бу даражада юксак мавқега кўтарилмаган. Бу улуғ аллома турли диний-маърифий мавзуларда 100 дан зиёд китоблар ёзган. Шайх ҳазратларининг ҳикматга тўла сўзлари, суҳбатлари, радио ва телевидение, матбуот саҳифаларидаги доимий чиқишлари, кўплаб китоблари, жумладан, аудиокитоблари орқали юртимиздаги ҳар бир хонадонга кириб борган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўзининг илми, сўзи ва ибратли амаллари билан она Ватанга, динимиз равнақига чин дилдан ҳалол хизмат қилиш бўйича катта бир мактаб яратиб кетдилар, десак, тўғри бўлади. У кишининг илм ва ҳаёт йўли, бой меросини ўрганиш ва халқимизга етказиш – барчамизнинг бурчимиздир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ушбу масжид лойиҳаси билан танишар экан, уни янада такомиллаштириш, бунда халқимиз ва уламоларнинг таклифларини ҳам ўрганиш зарурлигини таъкидлади. Манба:prezident.uz 499

Умрага етганлар ҳаваси

Ҳабибим қадамин ўпган юртларга, Бугун кетмоқдасиз қалбда ҳаяжон. Қандай турарканман, қандай юраман? Қалбларда ҳаяжон кўзларда қувонч. Ҳабибим яшаган олис юртларга, Бугун сизлар жуда яқин кеттингиз. Ҳатто сўзламоққа тиллар ҳайронда, Айтинг юрагингиз нелар ҳис этди? Соғинган қалбингиз неча йил гувоҳ, Тунлар йиғлагансиз ўртанган ҳижрон. Бугун етмоқдасиз, бордингиз охир, Соғинчларга қандай бергансиз бардош? Менку бормаяпман кузатдим фақат, Шунда ҳам қалбимда минг бир ғалаён. Ўйлайман Ҳабибим ёнида қандай, Ҳаёлан бораман ҳис этиб сизни. Юнусхўжа   509

Навоийдан олдим сабоқ

Ишқ сирини баён этган, Навоийдан олдим сабоқ, Шеър мағзини чақолмасдан, гоҳ тушимда қилдим сўроқ. 496

Алишер Навоийнинг динимиз ривожига қўшган ҳиссаси

Ғазал мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Мир Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Ҳиротда туғилган. Замондошлари у ҳақида кўпинча “Низомиддин Мир Алишер” деб ёзадилар. “Низомиддин” – дин, диёнат низоми дегани бўлиб, донишманд мансаб эгаларига бериладиган сифат, “мир” – амир демакдир.  Навоийнинг 1492-1498 йилларда тартиб қилинган 4 қисм девондан иборат улкан “Хазойин ул-маоний” шеърий куллиёти шоирнинг туркий тилда ёзилган деярли барча лирик шеърларини ўз ичига қамраб олган. Навоийнинг ёзган ғазалларини ўқир эканмиз, аввало инсон Аллоҳ таоло севиши, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббати, уни севиб, фидоий бўлиб хизмат қилишлиги, Ватанини обод қилишлиги, бева-бечоралар ҳолидан хабар олишлиги, етимларни бошини силашлиги, ота-онага бўлган муҳаббатини англаш мумкин. Инсон ҳаётда яшар экан, шу ҳаёти давомида яхши амаллар, ширин сўзли бўлишлиги ва барчага доимо яхшилик қилиб, ҳеч кимга ёмонлик қилмасдан яшашга инсонларни даъват қилади. Зеро, Абу Мусо (р.а.) ривоят қилиб айтадилар: Ё Расулуллоҳ, мусулмонларнинг қайси бири афзал? Расулуллоҳ (с.а.в.) жавоб бердилар: “Мусулмонлар унинг тилидан ҳам, қўлидан ҳам саломат бўлганидир”. Навоий Ҳазрат “Арбаин ҳадис” китобларида ушбу ҳадиси шарифни ўз мисраларида  шундай дейдилар: Ким мусулмонлиғ айласа даъво, Чин эмас гар фидо қилур жонлар. Ул мусулмондурки, солимдур, Тилию илгидин мусулмонлар. Бундан ташқари Навоий муҳтожларга ёрдам, олиму-фозилларга қудрати етганича ҳомийлик, эл-юрт фаровонлиги учун хайрия ишлар қиларди. Ўз даврида шаҳар ва қишлоқларнинг ободончилиги, йўллар, ўнлаб мадрасалар, кутубхоналар, работу  кўприклар қурдиришда фаолият кўрсатганлиги барчамизга маълум. Бу ишларни барчаси одамларга, халққа фойда – манфаат келтириш, одамларнинг яхшиси деган номга мушарраф бўлди. Халқ ғаму ташвиши ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир кишининг инсонийлик бурчи бўлишлиги билан бирга имони бақувват ва сийлаи-раҳмни, яъни, қариндош-уруғчиликни маҳкам боғлашликка, ҳақиқий мўмин-мусулмон эканлигига чақиради. Ҳақиқий мўмин киши ҳадисда айтилганидек: “Ўзига раво кўрганни, ўзгага раво кўрадиганидир” – дейилган бўлса, Навоий ўз мисрасида шундай дейди: Мўмин эрмастур улки, имондин, Рўзгорида юз сафо кўргай, Токи қариндошиға раво кўрмас – Ҳар неким ўзига раво кўргай. Навоий умри давомида халқ фаровонлиги, инсон манфаатлари йўлида, ўлмас, боқий асарлар яратдики, биз Ўзбек халқи ҳали-ҳанузгача унинг қолдирган бой илмий-меросидан фойдаланиб келмоқдамиз. Унинг ғазалларида одамзот ер юзини обод қилишлиги, ўзидан яхши излар қолдиришлиги, фарзандларини илмли, ҳунарли, таълим-тарбияли бўлишга тарғиб қилади. Ҳадисда, Ҳазрати Сарвари олам а.с. айтганларидек: “Инсонларнинг яхшиси – инсонларга манфаатлисидир”. Навоий: “Нафъинг агар халққа бешак дурур, Балки, бу нафъ ўзингга кўпрак дурур.” Инсонни ҳалққа манфаати тегиши, Одамларни оғирини енгил қилиши, инсонни халққа қанча фойдаси тегса, бу нарса унинг ҳам ўзига ҳам фойдаси кўпроқ тегишини баён этади. Демак, бундан маълум бўладики Навоий Пайғамбаримиз (с.а.в)дан келтирилган ҳадиси-шарифларини ўзларини мисра, рубоий ва ғазалларида халқимизга етиб борадиган даражада таъриф қилган. Навоий бобомиз ўз умрини элу-юртининг ободлиги, халқнинг фаровонлиги йўлида сарфлаб, барчамизга ўрнак бўлдилар. Президентимиз Ш.Мирзиёев айтганларидек, Ватанга фидоий бўлиб, унинг манфаати йўлида тинимсиз меҳнат қилсак, бундай улуғ зотларнинг ибратли ҳаёт йўлларини келажак авлодимизга ўқитиб, ўргатсак, халқимиз биздан рози бўлади.  Миржон Эгамбердиев Бухоро вилояти Шофиркон тумани бош имоми   Манба:bukhari.uz 731

Ўзбекистонда оммавий диктант тадбири ўтказилади

Давлат дастурига асосан халқ саводхонлигини кўтариш, маданий ҳаётнинг барча соҳаларида миллий бойлик ҳисобланган тилнинг ролини ошириш мақсадида корхона, муассаса ва ташкилотларда оммавий диктант тадбири ўтказилади. 542
1 1 448 1 449 1 450 1 451 1 452 1 520