islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: атир саноати

Дарҳақиқат, мусулмонлар ўзларининг зоҳирий ва ботиний кўринишларининг поклигига эътибор беришарди. Ҳатто мусулмон табиблари поклик ва гўзаллик тўғрисида китоблар ёзишган. Уларнинг орасида Заҳровий номи ажралиб туради. Ҳозирги Испания давлатининг жанубида жойлашган Қуртуба (Cordoba) шаҳрида яшаб ўтган бу олим табиб ва машҳур жарроҳ бўлган. Ислом оламида биринчи бўлиб тажмил (гўзаллик) илми ҳақида ўзининг “Тасриф” номли китобини ёзди. Бу китобда Заҳровий Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллимнинг ҳадислари орасидан поклик, кийиниш, соч ва жисмга эътибор беришга тарғиб қиладиган ҳадисларни келтирган. Заҳровий соч, тери, оғиз ва тананинг бошқа аъзоларини парваришлаш ва уларни шариат доирасида чиройли қилиш тўғрисида баҳс юритган. Шунингдек, олим ўша даврда тиш табобати кенг тарқалгани учун милкларни бақувват қилиш ва тишларни оқартириш йўлларини ҳам кўрсатган. Энг қизиқарлиси бу китобда бурунга сепиладиган ҳаво дорилари, оғизни ҳушбўйлаштирадиган суюқликлар ва қўлга суртиладиган ёғлар (крем) каби турли маълумотлар топилади. Кийимларни кийганда ширин ҳид таратиши учун уни бахур ўсимлиги тўла жойда сақлаш усулини биринчи бўлиб қўллаган шахс айнан Заҳровий эди. Ва яна китобда шиша идишларга ўхшаш махсус қолибларда сақланадиган муаттар ҳид таратувчи суюқликлар – ҳозирги замондаги атрлар авлодлари ва юзни куйиш иссиғидан ҳимоя қиладиган ёғлар (крем) ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. Энг ажойиби шуки, буларнинг ҳаммаси бундан минг йил илгари кашф қилинган. IX асрда Куфада туғилган машҳур табиб, сойдалий (фармацефт), кўз табиби, физик, кимёгар, геогриф ва риёзиётшунос олим ал-Киндий атирлар тўғрисида “Китаб киймиё ал-атр ват-тасъийдот” номли китоб тасниф қилган. Бу китоб мингдан зиёд атир ёғлари, муаттар сувлар турлари ва уларнинг тайёрланиш йўллари ҳақида маълумотлар келган. Атир саноати Европага бир неча кўринишда кириб борган: савдогарлар, сайёҳлар орқали, ҳадялар тарзида ва салбчилар орқали. Маълумот сифатида шуни айтиб ўтиш керакки, ҳатто машҳур BBC агентлиги томонидан “What the Ancients did for us: The Islamic World” (Бизга қадимгилардан қолган нарсалар:Ислом олами) номли мақоласида қуйидагилар келтирилган: “Ислом тамаддуни ниҳоят Франция жанубидаги Haute Provence иқлимига кириб борди. У ерда 700 йил ўтиб атр саноати гуллаб яшнади”. Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан Тошкент Ислом институти битирувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси 989

Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурга бағишлаб 7 тадбир

Тошкент ислом институтида Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан тадбирлар ўтказилди. 1 585

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: совун саноати

Албатта, Аллоҳ гўзал зотдир. У гўзалликни яхши кўради”. (Имом Муслим ривояти) Мусулмонлар ҳақиқий пок бўлишни истардилар. Фақат сув билан тозаланиш уларга кифоя қилмасди. Натижада биз ҳозирда кенг фойдаланадиган совун пайдо бўлди. Совунни тайёрлаш учун: зайтун ёғига калий моддасини аралаштириб қайнатилган. Ҳосил бўлган аралашмани то қотгунига қадар қўйилган. Тайёр бўлган совун тозалик воситасига айланган. Яқинда XIII асрга тегишли қўлёзма топилди. Бу қўлёзма ўша даврдаги совун ишлаб чиқаришнинг бир неча йўлларини батафсил ўз ичига олган. Мисол тариқасида, ўша қўлёзмадаги совун тайёрлаш билан боғлиқ “кунжит ёғидан бироз олиб унга калий моддасини аралаштиргин ва қайнатгин. Ҳосил бўлган қоришмани қолибларга қўйгин. Қуругандан кейин совунга айланади” каби сўзларни келтириш мумкин. Совун Европага салбчиларнинг қайтиши орқали етиб борди. Шундай бўлсада кенг тарқалмади. XVIII асрнинг бошига келиб, совун муҳим саноат маҳсулотилардан бирига айланди. Бошида тиббиёт учун ишлатилган совуннинг кейинчалик ҳушбўй ҳидли, рангли турлари пайдо бўлди. Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан Тошкент Ислом институти битирувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси 662

Қуръон мусобақасига “Payme” тизими орқали ҳомийлик қилиш имконияти пайдо бўлди

Ўлкамизда бошланган қорилар мусобақаси халқимизга интиқлик билан кутилган қувончу шодликларни олиб келди. Қориларимиз орасидаги мутлақ ғолибларни тақдирлаш ва барча қори иштирокчиларга эсдалик совғалари топшириш ишлари диний идора, жойлардаги вакиллик ва ҳомийлар томонидан амалга ошириб келинмоқда. Қориларни қўшимча равишда тақдирлашни истаган, фарзанду аржумандлари ҳам дунёда мана шундай кўзни қувонтирадиган, охиратда эса ота-онасига тож кийдирадиган қорию қурролар бўлишини ният қилган узоқ-яқиндаги саховатпеша кишилар ҳомийлик қилиш таклифи билан чиқишмоқда. Хабарингиз бор, ҳомийлик қилиш истагини билдирган ҳимматли инсонлар учун “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси” ташкилий ҳайъати томонидан махсус ҳисоб рақами очилган эди. Бироқ, бу банкка бориш ва ортиқча оворагарчиликни туғдиргани учун, барчага қулай бўлган “Payme” тизими орқали тўловни амалга ошириш хизмати ишга туширилди. Энди, хайру саховатлар қилишни хоҳлаган юртдошларимиз махсус ҳисоб рақамга осонгина мурувват қилишлари мумкин.  Телефон орқали кирганда:   Компютер орқали кирганда: Мурожаат учун телефонлар: 8-371-240-04-75, +99899-819-55-77 ЎМИ Матбуот хизмати   534

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ОМИЛИ

Жорий йилнинг 7 февраль куни “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров Республика маънавият тарғибот маркази “Маънавият тарғиботчиси” ўқув марказида академик лицей ва касб-ҳунар коллежи деректорилари учун ташкил этилган тадбирда “Диний бағрикенглик – миллатлараро тотувлик омили” мавзусидаги маърузаси билан қатнашди. Тадбирда бугун мамлакатимизда 130 дан зиёд миллатга мансуб фуқароларимиз 16 та диний конфессияга эътиқод қилиб келаётгани таъкидланди. Аҳолимизнинг миллий анъаналари ва диний эътиқоди учун шарт-шароит яратиш Конституциямиз билан кафолатланиб, халқимиз тенг ҳуқуқлилик асосида демократик, ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлида ягона оила сингари бирлашгани эътироф этилди. Мазкур йўналишларда 2200 дан зиёд диний ташкилот ва 140 га яқин миллий маданий марказларнинг фаоллиги алоҳида аҳамият касб этиши айтиб ўтилди. Миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик мамлакат барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Шу ўринда, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик инсоният тараққиётининг энг муҳим омилидир. Ўзбекистон ҳудудида азалдан кўплаб миллат ва элатлар ўзаро иноқ тинч-тотувликда истиқомат қилиб келган. Бинобарин, мазкур ҳолатни ҳозирги вақтда юртимизда яшовчи турли динларга эътиқод қилувчи барча миллатлар ва элатларнинг ўзаро муносабатлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Мазкур тадбирда диний бағрикенглик ҳақида Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан намуналар келтирилди. Хусусан,Қуръони каримдаги Мумтаҳана сурасининг 8-оятида Аллоҳ таоло шундай дейди: “Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб)чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларни севар”. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: “Имоннинг афзали сабр ва бағрикенгликдир”. Чиндан ҳам, динимиз таълимотига кўра, бағрикенг бўлиш имон белгисидир. Давра суҳбатида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида келтириб ўтилган хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга қаратилган йўналишнинг мазмун-моҳияти хусусида ҳам сўз юритилиб, ўрта махсус таълим тизими ўқувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш, муқаддас динимиз софлигини асраш, ўқувчи-ёшларни турли диний оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан фикр алмашилди.   632
1 1 447 1 448 1 449 1 450 1 451 1 520