XVIII аср 70-80 йилларида Англиянинг денгиз соҳилида жойлашган Brighton шаҳри поклик ва тозалик неъмати ичра гуллаб яшнарди. Негаки, бу шаҳарда Шайх Дин Муҳаммад (Sake Dean Mahomed) нинг буғ билан ишлайдиган ҳаммомлари фаолият юритарди. Шайх Дин Муҳаммад (Sake Dean Mahomed) – Ҳиндистоннинг Патна шаҳрида мусулмон оиласида таваллуд топган. Милодий 1759 йили Брайтн шаҳрида “Mahomed’s Baths” номли ҳаммомларини очди. Бу ҳаммомлар кўринишда Усмонли турк халифалиги даврида қурилган ҳаммомларга ўхшарди. Ҳозирда ҳаммомлар ўрнида “The Queens Hotel” жойлашган. Шайх Дин Муҳаммад (Sake Dean Mahomed) хизматлари учун Англия қироллари Жорж (George) ва Увилям (William) томонидан тақдирланган. Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан 4-курс талабаси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси 538
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан “Улуғ мутаффакир олимлар ёди” номли бадиий кеча бўлиб ўтди. 740
Мисвак Оғиздан келадиган ёқимсиз ҳид ва тишлар орасида қолиб кетган таом ёмон бўлиб қолмай, балки соғлиқ учун ҳам зарардир. Шунинг учун Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам муборак тишларини доимо, айниқса ҳар бир намоз олдидан мисвак билан тозалаганлар. Pharba Basel LTD (дори ишлаб чиқариш) ширкати мисвак устида тажриба ўтказди. Натижага кўра, ўсимлик таркибида милкларни касалланишига, тишларни емирилишига сабаб бўладиган зарарли бактерия ва микробларни ўлдирадиган моддалар топилди. Саудия Арабистонидаги Риёз университети ва АҚШдаги Индиана (Indiana) университети олимлари томонидан ўтказилган тажрибалар ҳам айнан шуни кўрсатди. Ҳинна Исломда тажмил (гўзаллик) воситаларидан яна бири ҳиннадир. Дарҳақиқат, ҳинна дунёнинг турли жойларига Ислом динининг ёйилиши орқали етиб борди. Ва асосий воситага айланди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва У зотнинг саҳобалари розияллоҳу анҳумлар соқолларини ҳинна билан бўяганлар. Аёллар эса у билан сочларини бўяганлар, қўллари ва оёқларига зийнат берганлар. Ҳиннанинг фойдасини замонавий олимлар кашф қилишди. Унга кўра, Ҳинна зарарли бактерияларни ўлдиради. Хусусан, туғма юқимли тери касалликларини муолажасида фойда беради, бош ва танани салқинлаштириш учун ҳам ишлатилади, унда сочни ўстирадиган фойдали моддалар мавжуд. Бу ўсимликнинг дони ва баргида тиббий хусусиятлар бисёрдир. Бугунги кунда мусулмонлар илгаригидек ҳиннага ғоятда эътибор қаратади ва поклик йўлида ундан фойдаланади. Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан Тошкент Ислом институти битирувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси 653