Билгинки, инсондаги энг шарафли нарса –ҚАЛБДИР! Зеро, у Аллоҳни танувчи ва У Зотга интилувчи оламдир. Аъзоларинг қалбингнинг истак ва буйруқларига гўё қул ҳожасига хизмат қилганидек бўйсуниб, хизмат қилади. Агар аъзоларингни сақлашни истасанг қалбингни поклашга кириш! Кимки қалбини таниса Раббисини танийди. Минг афсуски, кўплар калбларини танимаслар. Зеро, қалбни, унинг сифатларини ва касалликларини таниш диннинг асли ва пиру-муршидлар йўлларининг асосидир. Билгинки, қалб бир бўлак бўлиб, агар у соғлом бўлса бутун бошли бадан соғлом бўлади. وعن النعمان بن بشير رضي الله عنهما قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول ((أَلا وَإِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ, وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلُّهُ, أَلا وَهِيَ الْقَلْبُ)) Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Огоҳ бўлинг! Жасадда бир бўлак гўшт борки, агар у соғлом бўлса жасад тўлиқ соғлом бўлади. Агар у айниса бутун жасад айнийди. Ана ўша нарса қалбдир”. Бухорий ривояти. Қалб арабча сўз бўлиб “айланмоқ”, “ағдарилмоқ”, “тўнтарилмоқ” маъноларини англатади. Ҳақиқатдан ҳам, қалбимиз доимо ўзгарувчандир. أم سلمة رضي الله عنها عندما سُئِلت عن أكثر دعائه إذا كان عندها قالت: كان أكثر دعائه: ”يا مقلب القلوب ثبت قلبي على دينك“ Умму Салама розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бўлганларида Расулуллоҳ алайҳиссалом қайси дуоларни кўпроқ айтганлари ҳақида сўралганларида: “Расулуллоҳ: “Эй, қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қилгин”,-дуосиникўпроқ айтардилар, дедилар. Термизий ривояти. Бошқа ҳадиси шарифда эса: “اللهمّ يا مصرّف القلوب صرّف قلوبنا على طاعتك“ “Ё, қалбларни йўналтирувчи Аллоҳим! Қалбимизни тоатинг(йўли)га йўналтиргин”,-дейилади.Муслим ривояти. Билгинки, Аллоҳ ундан ўзгаларга боғланган ҳамда ундан ўзгалар ташвишида бедор бўлган қалбларга Ўз муҳаббатини жойламас. Аксинча, Парвардигор Ўзига муҳтожликни бойлик деб билган, Усиз беҳожатликни муҳтожлик деб билган, У сабаб хорликни азизлик деб билган, Усиз азизликни хорлик деб билган, У сабаб қийинчиликни роҳат деб билган, Усиз роҳатни азоб деб билган қалбни муҳаббатига макон этиб танлайди. Билгинки, қалблар орасида фақатгина “қалби салим”[1] ўз эгасига қиёмат кунида фойда беради. Аллоҳ таоло шундай дейди: يَوْمَ لَا يَنْفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَ إِلَّا مَنْ أَتَى اللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ “У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас, Фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)”. Шуаро сураси, 88, 89. Билгинки, қалб гуноҳлар сабабидан қаттиқлашиб бораверади. Қалб қаттиқлашиб, қорайиб боргани сари қалб кўзи ҳам шунга яраша хиралашади ва охир оқибатда ожиз бўлиб қолиши мумкин. Билгинки, қалб ўрнашадиган олтита манзиллар бор. Уларнинг учтаси олий ва учтаси қуйи манзилладир. Қуйи манзиллар: 1) Қалб учун безаниб турувчи ДУНЁ; 2) Қалб билан доим сўзлашувчи НАФС; 3) Қалбни васваса қилувчи ДУШМАН. Олий манзиллар: 4) Ҳақни танитувчи ИЛМ; 5) Тўғри йўлга бошловчи АҚЛ; 6) Ибодат қилинадиган ИЛОҲ. Қалбингни танишга муваффақ бўлганингдан кейин уни унга киришга ҳаракат қилувчи ва эгаллашни хоҳловчи душманлардан ҳимоя қилишга бор кучингни аямагин. Қалб қасрини душманлардан ҳимоя қилиш унинг қуйида номлари зикр қилинадиган учта дарвозасига соқчи қўйиш орқали бўлади. Улар: Ҳасад дарвозаси; Риё дарвозаси; Кибр, ўз-ўзидан ажабланиш дарвозаси. Аллоҳ ҳаммамизни қалбимизни нопокликлардан Ўзи сақласин! Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Бидоятул Ҳидоя” асари асосида “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир Убайдуллоҳ тайёрлади 688
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz расмий сайти хабар беришича, 2018 йилнинг биринчи ярмида Республикамизда ўтказилиши режалаштирилган 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси иштирокчиларини рўйхатга олиш санаси, давлатимиз томонидан милодий янги йил санаси кириб келиши муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгилангани боис, 2018 йил 1‒10 январдан 4‒13 январь кунларига кўчирилди. Мавзуга оид: Эълон! Ўзбекистонда Қуръони карим қироати бўйича мусобақа ўтказилади Шу муносабат билан мусобақанинг шаҳар‑туман босқичи санаси ҳам бироз кечга сурилди. Мусобақанинг биринчи босқичи кунлари қуйидаги жадвалда эълон қилинган: Ўзбекистонда Қуръони карим қироати мусобақасининг шаҳар ва туман босқичини ўтказиш бўйича ЖАДВАЛ № Вилоят ва шаҳар номи Ўтказиш жойи Шаҳар ва туман босқичини ўтказиш санаси 1. Жиззах вилояти ЎМИ Жиззах вилояти вакиллиги +998973257243 Ботирхон Рўзиев 15-17.01.2018 2. Сирдарё вилояти ЎМИ Сирдарё вилояти вакиллиги +998911019820 Дилмурод Сулаймонов 15-17.01.2018 3. Самарқанд вилояти ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги +9983485870 Ёқубжон Мансуров 18-21.01.2018 4. Бухоро вилояти ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги +998956000031 Анваржон Нуриллаев 18-21.01.2018 5. Навоий вилояти ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги +998919911555 +998939507303 Музаффар Раҳмонов 22-23.01.2018 6. Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси вакиллиги +998934897670 Зулфиқор Сапашов 24-26.01.2018 7. Хоразм вилояти ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги +998622284438 +998937572557 Бобожонов Ҳамид 24-26.01.2018 8. Қашқадарё вилояти ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги +998972004716 Назруллоҳ ҳожи Бобомуродов 27-29.01.2018 9. Сурхондарё вилояти ЎМИ Сурхондарё вилояти вакиллиги +998912382717 Абдусалом Фатҳуллаев 27-30.01.2018 10. Андижон вилояти ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги +998742280196 +998916107040 Нуруллоҳ Қодиров 01-04.02.2018 11. Наманган вилояти ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги +998906429977 Обидхон Икромов 04-06.02.2018 12. Фарғона вилояти ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги +998914532870 Ҳусниддин Турсунозода 06-09.02.2018 13. Тошкент вилояти ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги +998903482262 Фаррух Султонов 10-12.02.2018 14. Тошкент шаҳри Тошкент шаҳар вакиллиги +998712351733 +998974206264 +998949320022 Муроджон Кадиров 13-15.02.2018 Ушбу жадвал асосида шаҳар ва туманларда саралаш босқичи ўтказилгач, улардан ҳар бир йўналишнинг биринчи рақамли ғолиблари вилоят босқичида қатнашади. Вилоятларда мусобақанинг биринчи босқичи учун тайинланган шаҳар ва туманлар ҳамда мусобақа тадбирини ўтказиш манзили 2018 йил 3 январгача muslim.uz сайтида эълон қилинади. Ушбу Қуръон мусобақасида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари тавсия этилади (Мурожаат учун телефон рақамлар жадвалда берилган). Мусобақа бўйича ҳайъат котибияти билан боғланиш учун қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +998711487770, +998998987277 Администратор 711
Бугун 30 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида “Сарҳисоб” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда ЎМИнинг muslim.uz сайти хабар бермоқда. Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом университети ҳамкорлигида ҳар йили ташкил этилмоқда. Бу йилги танлов ҳар йилгидан ўзгача тарзда ташкил этилди, яъни унинг ҳудудий босқичлари ҳам ўтказилди. 2017 йилнинг 1 январидан 2017 йилнинг 1 октябргача газета ва журналларда босилган, радио орқали эфирга узатилган, телевидениеда кўрсатилган ва Интернет тармоғида эълон қилинган материаллар танловда иштирок этди. Ҳудудий босқич ғолиблари республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Танловнинг республика босқичи «Жаҳолатга қарши – маърифат» шиори остида ўтказилди. Республика босқичи ғолиблари ҳудудий босқичда ғолиб чиққан иштирокчилар орасидан сараланди. Тақдирлаш маросими олдидан якунланиб бораётган йилда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар акс этган видеоролик намойиш этилди. Сўнг, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нутқ сўзладилар. Муфтий ҳазратлари, бугунги кунда юртимиздаги шиддат билан амалга оширилаётган ислоҳотларни ва динимиз равнақи йўлида қилинаётган ишларни ижодкор ходимлар кечаю кундуз, тиним билмай кенг халқ оммасига намойиш этишда жонбозлик кўрсатаётганини алоҳида қайд этдилар. Танлов ғолибларига тақдим этилган совғалар рамзий экани, энг олий мукофот эса Яратган Парвардигорнинг ҳузурида бўлишини қайд этиб ўтдилар. Шундан сўнг, телевидение, радио, матбуот ва Интернет йўналишларида энг яхши деб топилган ижодий ишларнинг муаллифлари ҳамда ушбу йўналишда алоҳида намуна кўрсатган тарғиботчилар қуйидаги йўналишлар бўйича махсус диплом ва қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирландилар. Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов сўзга чиқиб, ғолибларни қутлар экан, танловнинг бугунги кундаги аҳамияти, ижод аҳлининг самарали меҳнати ва уларни рағбатлантиришнинг фойдали жиҳатлари ҳақида гапирди. Шунингдек, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги директори Лазиз Тангриев сўзга чиқиб, ҳар бир мавзуни ўзининг профессонал мутахассислари ёритиши ҳақида гапириб, бу борада диний соҳа ходимлари, уламолар ва имом-хатиблар жуда фаол иштирок этаётганига алоҳида урғу берди. Шунингдек, у Президент Ш.Мирзиёев раислигида 29 декабрь куни миллий кино санъатини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этишга бағишланган йиғилиш мазмун-моҳияти ҳақида гапириб ўтди. Хусусан, давлат раҳбарининг буюк боболаримиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий ва Имом Насафий ҳаёти ҳақида ҳам фильмлар олиш борасидаги таклифларига алоҳида тўхталди. Қуйидаги йўналишлар бўйича “Сарҳисоб – 2017” танлови ғолиблари аниқланди: Матбуот йўналиши бўйича: 1-ўрин Одилхон Исмоилов (Тошкент шаҳар «Шайх Зайниддин» масжиди имом-хатиби); 2-ўрин Муҳтарама Улуғова (“Мовароуннаҳр” нашриёти муҳаррири); 3-ўрин Жаҳонгир Жўраев (Дин ишлари бўйича қўмита ходими). Телевидение йўналиши бўйича: 1-ўрин Ҳайитов Шуҳрат (“Ўзбекистон” телеканали “Маданий-маърифий ва бадиий дам олиш дастурлар” бош муҳарририятининг бош муҳаррири); 2-ўрин Уйғун Ғофуров (Тошкент ислом институти ректори); 3-ўрин Илҳом Маърупов (“Мовароуннаҳр” нашриёти муҳаррири); Интернет йўналиши бўйича: 1-ўрин Раҳматулла Сайфуддинов (Тошкент шаҳридаги “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент ислом институти ўқитувчиси); 2-ўрин Олимхон Юсупов (Самарқанд вилояти “Махдуми Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби); 3-ўрин Зоир Сидиқов (Тошкент шаҳар вакиллиги ходими). Радио йўналиши бўйича: 1-ўрин Шамсиддин Бауатдинов (Қорақалпоғистон Республикаси мусулмонлари қозиёти қозиси, Муҳаммад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти мудири); 2-ўрин Хайрулло Турматов (Тошкент вилояти бош имом-хатиби); 3-ўрин Фарҳод Абдуллаев («Зиё» медиа маркази вакили). Йилнинг энг фаол тарғиботчиси: 1-ўрин Раҳимберди Раҳмонов (диний идора Масжидлар бўлими мудири); 2-ўрин Нозима Ибрагимова (“Хадичаи Кубро” билим юрти мудираси);...