islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди

6 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу кунга қадар мусобақани ўтказиш бўйича қилинган ишлар ва галдаги муҳим вазифалар келишиб олинди. Йиғилишда Абдулҳаким қори Матқулов сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 1 сентябрь куни “Ҳазрати Имом” мажмуасидаги Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича берган кўрсатмалари ва шу йўналишдаги диний идора раҳбарияти топшириқларининг ижроси бўйича ташкилий қўмита томонидан бажарилган ишлар ҳақида маълумот берди. Жумладан, у жойларда иштирокчиларни рўйхатга олиш давом этаётгани, 22 нафар ҳакамни тайёрлаш бўйича машғулотлар ўтказилгани, иштирокчиларни рўйхатга олиш ва тайёргарлик жараёнларини кўздан кечириш мақсадида, ҳакамлар вилоятларга хизмат сафарига юборилгани, мусобақа баннерлари ва нишонлари ишлаб чиқилгани ҳамда мазкур жараёнлар интернет сайтларида кенг ёритиб борилаётганини баён қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари йиғилишда сўз олиб, мусобақанинг ҳар бир жиҳатига жиддий ҳозирлик кўриш, мусобақани жуда кенг кўламда ўтказиш, туман-шаҳар ва вилоят босқичларини ҳам юқори кайфиятда бўлишини таъминлаш борасида кўрсатмалар бердилар. Мусобақа иштирокчиларининг чиқишларини баҳолашда адолат ва шаффофликка қатъий амал қилиш, таниш-билишчиликка мутлақо йўл қўймасликни алоҳида қайд этдилар. Ҳатто хориждаги мутахассислар ҳам мусобақани катта қизиқиш билан кутишаётгани ва бу ишлар келгусида халқаро мусобақа ўтказиш учун замин бўлишини таъкидладилар. Шунингдек, муфтий ҳазратлари сўзларида давом этиб, муҳтарам Президентимиз Қуръон мусобақасини энг юқори даражада ўтказиш учун барча шарт-шароитларни муҳайё қилиб бераётганларини катта мамнунлик билан изҳор қилдилар. Муфтий ҳазратлари сўзларининг якунида, Давлатимиз раҳбари томонидан биз мўмин-мусулмонларга берилаётган имкониятлар ва ушбу мусобақани ўтказиш борасида ҳам кутилмаган хушхабарлар ҳали олдинда эканини билдириб ўтдилар. Муфтий ҳазрат бир ҳафта давомида Диний идорада баҳолаш мезони буйича жиддий тайергарликдан ўтган ҳакамларнинг бундан кейинги ишларига Аллоҳдан мадад сўраб, муваффақият тиладилар. Ўзбекистонлик қориларнинг энг табаррук устози Яҳё қори Турдиев зоти шарифларининг хайрли дуолари билан йиғилиш якунланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 695

ДУО ВА САБАБИЯТ ҚОНУНЛАРИ

Дуо луғатда, “илтижо”, “ўтинч” каби маъноларни англатади. Истилоҳда банда ўзининг фақирлигини, ҳожатмандлигини, ва мутелигини ҳамма нарсага қодир бўлган Аллоҳ таолога изҳор қилиб, манфаатларни жалб қилишни ва зарарларни даф қилишни сўраши дуо деб аталади. Дуо мусулмон кишининг ҳаётида ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган улкан ибодат ҳисобланади. Бу ибодатнинг қанчалар катта аҳамиятга эга эканини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай баён қилганлар: عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهَ وَسَلَّمَ قَالَ: « لَيْسَ شَىْءٌ أَكْرَمَ عَلَى اللَّهِ تَعَالَى مِنَ الدُّعَاءِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога бирор нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир”, дедилар”.  Термизий ривоят қилган. Чунки дуо қилувчи ўзининг ожизлигини ва Аллоҳ таолонинг барча нарсага қодирлигини эътироф этаётган бўлади.  Шунинг учун мўмин киши доимо дуога ҳаракат қилиши лозим бўлади. Шунингдек, банда фойдали нарсаларга эришиш ва зарарли нарсалардан сақланиш учун имкониятидаги зоҳирий сабабларни яъни сабабият қонунларини юзага чиқаришга уриниши лозимлиги ҳам шариат талаби ҳисобланади. Демак, имкониятидаги сабабият қонунларини юзага чиқариш ҳам, ортидан дуо қилиб натижани Аллоҳдан сўраш ҳам шариатнинг талабидир. Шу маънода сабабият қонунлари ва дуонинг бир-бирларига алоқасини уч турга ажратиш мумкин: Сабабларга суяниб дуони тарк қилиш , беодобликдир. Масалан, мўл ҳосил олмоқчи бўлган деҳқон ерини шудгорласа, уруғларнинг яхшисини танласа, экинларини ўз вақтида суғорса, қўйингки мўл ҳосил олишга сабаб қилиб қўйилган барча нарсаларни амалга оширса-ю, дуога бепарво бўлса,  мўл ҳосилни фақатгина тайин қилиб қўйилган сабаблар яратади,  деган ваҳм юзага келиб қолади. Бу эса барча нарсаларнинг тадбиркори бўлган Аллоҳ таолога нисбатан беодоблик бўлади. Сабабларни юзага чиқаришга уринмасдан дуо қилиб ўтириш шариатни тушунмасликдир. Масалан, модомики, мўл ҳосил Аллоҳ таолонинг бериши билан бўлар экан ҳосилга сабаб қилиб қўйилган ишларни амалга ошириш ўрнига У зотга дуо қилишга “зўр бериш” керак, бу ёғи Аллоҳга таваккул, деган тушунчада бўлиш шариатнинг кўрсатмаларини тушунмаслик бўлади. Чунки дуо қилишга буюрган шариат, сабабларни юзага чиқаришга ҳам буюргандир. Бу ҳақда Саҳл Тустарий раҳматуллоҳи алайҳнинг ажойиб сўзлари бор: “Кимки ҳаракатни (сабабларни рўёбга чиқаришни) ҳақир санаган бўлса, суннатни ҳақир санаган бўлади, кимки таваккулни ҳақир санаган бўлса, иймонни ҳақир санаган бўлади. Таваккул Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳолларидир, касб (сабабларни рўёбга чиқариш) у зотнинг суннатларидир. У зотнинг ҳолларига амал қилган киши асло суннатларини тарк қилмасин”. Сабабларни юзага чиқариб натижани Аллоҳдан сўраш шариат талабидир. Масалан, мўл ҳосил олмоқчи бўлганларга аввал мўл ҳосил олишнинг сабабларини юзага чиқариш, сўнгра мўл ҳосилни Аллоҳ таолодан сўраш шариат талаби ҳисобланади. Демак, дуо қилувчи сабабларга суяниб ҳам қолмайди, уларни бекорга ҳам чиқармайди, балки имкониятида бор сабабларни бажариб, натижани Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилиб боради. Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога  ҳамда у  зотнинг аҳли оилаларию саҳобаи киромларига салавот ва саломлар бўлсин.                                                        Тошкент ислом институти ўқитувчиси                                                                         Абдулқодир Абдур Раҳим 683

Мударрисларимиз фан доктори илмий даражасига эга бўлишади

Тошкент ислом институтида 2018 йил 3-6 январь кунлари институт профессор-ўқитувчилари учун илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш ва илмий салоҳиятини янада ошириш бўйича ўқув семинар ташкил этилмоқда. Мазкур ўқув семинарни ташкил этишдан асосий мақсад Тошкент ислом институти  профессор-ўқитувчиларининг илмий тадқиқот олиб бориш бўйича билим савиясини янада ошириш ва шу орқали фалсафа доктори (PhD) ёки  фан доктори (DSc) илмий даражасини олишга йўналтиришдан иборат. Айни пайтда институтда 74 нафар профессор-ўқитувчилар талабаларга дарс бермоқда. Шундан 5 нафари профессор, 4 нафари доцент ва 22 нафари катта ўқитувчи ҳисобланади. Ўқув семинарда мамлакатимиздаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатаётган, шу жумладан, юқори савияли профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар, шунингдек, соҳанинг салоҳиятли етук мутахассислар ўқув машғулотларини олиб боришмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорда қайд этилишича, Академиянинг илмий-педагог кадрлари таркиби асосан мамлакатимиздаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатаётган, шу жумладан, хорижий таълим (илмий) муассасаларида малакасини ошириб келган, юқори савияли профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар, шунингдек, соҳанинг салоҳиятли етук мутахассислари – амалиётчилардан шакллантириш тавсия этилган. Шунинг учун ҳам Тошкент ислом институти ўқитувчиларининг илмий даражага эга бўлиши юқорида кўзда тутилган масалаларни ҳал қилишда кўмакчи вазифасини ўтайди. Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ё.Бухарбоев 962

Ғофир сурасининг 7-9 оятлари тафсирини ўрганамиз

 الَّذِينَ يَحْمِلُونَ الْعَرْشَ وَمَنْ حَوْلَهُ يُسَبِّحُونَ بِحَمْدِ رَبِّهِمْ وَيُؤْمِنُونَ بِهِ وَيَسْتَغْفِرُونَ لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا وَسِعْتَ كُلَّ شَيْءٍ رَحْمَةً وَعِلْمًا فَاغْفِرْ لِلَّذِينَ تَابُوا وَاتَّبَعُوا سَبِيلَكَ وَقِهِمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ (7)  رَبَّنَا وَأَدْخِلْهُمْ جَنَّاتِ عَدْنٍ الَّتِي وَعَدْتَهُمْ وَمَنْ صَلَحَ مِنْ آبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ إِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ (8)  وَقِهِمُ السَّيِّئَاتِ وَمَنْ تَقِ السَّيِّئَاتِ يَوْمَئِذٍ فَقَدْ رَحِمْتَهُ وَذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ (9) Аршни кўтариб турган ва унинг атрофидаги зотлар (фаришталар) Раббиларини мақтаб покларлар. Унга ишонадилар. Имон келтирганлар учун талаби мағфират қилурлар. (Айтурлар:) Эй, Раббимиз! Раҳматинг ва илминг билан ҳамма нарсадан ҳам кенгроқдирсан. Бас, тавба қилганларни ва Сенинг йўлингга эргашганларни кечиргин! Ва уларни жаҳаннам азобидан асрагин! Эй, Раббимиз! Уларни Ўзинг ваъда қилган Адн жаннатларига киритгин! Уларнинг оталари ва аёллари ҳамда зурриётларидан солиҳ амал қилганларни (ҳам киритгин!) Албатта Сен, қудратлик ва донишманд ҳаким зотсан! Уларни гуноҳлардан (ёмонликлардан) сақлагин! Ваҳоланки, ким гуноҳ (ёмонлик)лардан сақланса батаҳқиқ, уни раҳматингга олдинг. Бу эса улуғ бахт – фавздир! Имом Шавконий – Муҳаммад ибн Али ибн Муҳаммад Шавконий раҳима-ҳуллоҳ ўзларининг “Фатҳул қодир” номи билан шуҳрат топган “Фатҳ ал-қодир ал-жоме байна фано ар-ривоя ва ад-дироя мин илм ат-тафсир” асарларида ушбу Ғофир сурасининг 7-9 ояти карималарини шундай тафсир қилганлар: Аллоҳ бу оятларда Аршини кўтариб турган ва унинг атрофидаги фаришталар ҳақида хабар беради. Бу ояти карималардан мақсад Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга тасаллий бериш, уларнинг кўнгилларини кўтариш бўлган. Аллоҳ таоло ушбу мартабалари ниҳоятда баланд бўлган фаришталарнинг ишларини баён қилар экан, улар тасбеҳ (Аллоҳ таолони барча нуқ-сонлардан поклаб улуғлаш)ларига Аллоҳ таолони мадҳини қўшадилар ва унга имон келтирганларини билдиряпти. Улар Аллоҳ ва Унинг Расулига имон келтирганларнинг ҳаққига истиғфор айтадилар. Расули алайҳиссалом томо-нидан келтирилган ҳақ диннинг ҳар бир аҳкомларни тасдиқлайдилар. Аршнинг атрофидаги зотлардан мурод: улар Аршни тавоф қилувчи фаришталар бўлиб, тинмай такбир ва таҳлил айтадилар. Аршни кўтариб турган ва унинг атрофидаги фаришталар Аллоҳ таолони поклаб турадилар. Поклашлари берган неъматларига нисбатан ҳамду сано билан ўралган ҳолда бўлади. Улар Аллоҳ таолога имон келтирадилар ва мўмин бандаларининг гуноҳла-рини кечирилишини сўраб турадилар. Ояти кариманинг давомида Аллоҳ таоло фаришталарнинг истиғфорларини қандай эканини баён қилади. Уларнинг тилидан ҳикоя қилиб шундай дейди: (Айтурлар:) Эй, Раббимиз! Раҳматинг ва илминг билан ҳамма нарсадан ҳам кенгроқдирсан. Яъни, Сенинг раҳматинг ва илминг ҳамма нарсадан кенг ва буюкдир. Бас, тавба қилганларни ва Сенинг йўлингга эргашганларни кечир-гин! Яъни, улар гуноҳларига тавба қилурлар ва Аллоҳ таолонинг йўлига – Ислом динига эргашадилар. Ҳудди шу бандаларни гуноҳларини сўраб дуо қиладилар. Уларнинг оталари ва аёллари ҳамда зурриётларидан солиҳ амал қил-ганларни (ҳам киритгин!) Солиҳ амалдан мурод Аллоҳга имон келтириш, У шариатида буюрганларга амал қилиш бўлиб, ким уларни бажарган бўлса унинг жаннатга кириши ҳам дуруст бўлади. Аллоҳ қилишдан қайтарган амал-ларни қилмаслик, қилган гуноҳларига тавба қилиш ва истиғфор айтиш ин-сонни жаннатларга лойиқ қилади. Тафҳими мухолафа қоидасига кўра, солиҳ амалларни қилмаганлар, гуноҳларга мойил бўлганлар, тавба қилмайдиган ва истиғфор айтмайдиганлар мазкур фазилатдан маҳрум эканлари келиб чиқади. Оятдаги ёмонликлардан мурод азоб ва уқубатлардир. Раҳматига олмоқдан мурод улардан дўзах азобларидан сақлаб, ўз ҳифзига олиб жаннатига кирити-шидир. Бу ҳолатга сазовор бўлиш банда учун энг буюк зафар ва шарафдир. Бундан улуғроқ зафар йўқ. Бу шундай нажотки, ундан бошқа топиладиган на-жотлар бунисига тенг бўла олмайди. Шоир бир байтида: Қуръон сенга ҳазилмас, дегани каби киши:...

“Суннат тўй”ми? Ёки “Новвос даъвоси?”

Ўзбекистонимизнинг ҳар бир хонадонида ўғил фарзанд ёки набира кўрсам, “Хатна” қилдираман ва “Суннат тўй” қилиб, халққа дастурхон ёзиб, қўни-қўшни, ёр-биродарларга ош бераман, деган орзуси бўлмаган киши бўлмаса керак. Халққа ош бериб, дуосини олиш яхши, албатта. Боланинг келажаги порлоқ бўлишини Аллоҳдан сўраб, одамларнинг дуоларини олишнинг нимаси ёмон ахир?          Бу тўйнинг нега “Суннат тўй” деб аталганининг сабабини ҳамма ҳам билавермаса керак, менимча. Буни халқ ичида яна “Чукрон тўй”, “Чупрон, Чипрон тўй”, “Хатна тўй”, деган номлари ҳам бор. Бунинг сабаби қуйидагича: Ана ўша биз “Суннат тўй”, “Хатна тўй”, “Чукрон тўй”, деганларимизнинг асли битта. Фарзанд берганига “Аллоҳ таоло берган фарзандни дастлаб бобомиз Иброҳим алайҳиссалом бошлаб берган, Исломнинг шиорларидан бири бўлган, Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ҳам умматига амалий суннат бўлган “Хатна” суннатини бажариб (йигит-қиз гўдакнинг аврат аъзосидаги кесилиши керак жойини кестириб), бир суннатга амал қилишни насиб қилганига шукрона тарзида яқинлар ва камбағалларни шодликка шерик қилиш ниятида қилинадиган зиёфатдир. Араб тилида уни “Азира” дейилар экан. “Суннат тўй” дейилишига сабаб шуки, бу зиёфат “Хатна” деган суннат ишни бажаргандан сўнг қилингани учундир. “Чукрон” эса “Шукрон” яъни шукрона тарзида деган сўзнинг бузилган шакли. Ҳар жой ўз шевасида турли айтади. Бу хатна муносабати билан зиёфат қилиш ўзи аслида Ибн Умар ва баъзи саҳобаларнинг суннати, одати, қилган ишларидир: Солим розияллоҳу анҳу: “Мен ва Нуаймни Ибн Умарнинг ўзлари хатна қилган ва бизга бир қўчқор сўйган. Мен Ибн Умарнинг бизни номимиздан қўчқор сўйганидан болаларга ўзимча қувониб, шодланиб юрганман” (Бухорий ривояти). Демак, суннат тўй яъни хатна муносабати билан қўй сўйиб, зиёфат бериш Пайғамбаримизнинг суннатлари эмас, балки баъзи саҳобаларнинг одатлари экан. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ўзлари эса набиралари Ҳасан розияллоҳу анҳунинг номларидан битта қўй сўйиб “Ақийқа” қилганлар! Демак, “Ақийқа” билан “Суннат тўй” бир-биридан фарқли амаллар экан. Диққат! Бу “Суннат тўй” умуман суннат, вожиб ёки фарз иш эмас.  Юқорида айтилганидек, баъзи саҳобаболарнинг бола хатна қилинганда қиладиган зиёфат, шодёнани нишонллаш одатлари. Унинг номи суннат, уни олдидан қилинадиган хатна (кестириш) амали суннат. Зиёфати суннат эмас, ихтиёрий амал! Қилинганда ҳам гўдакнинг отаси бировга оғирлиги тушмаган ҳолда қила олса қилади. Қайнота-қайноғасига солиқ солиш эвазига қиладиган бўлса, бидъат-у хурофот, зулм ишни қилган бўлиб, гуноҳкор бўлади.  Хулласи калом суннат тўй у ёқда турсин, ҳатто ақиқа ҳам ҳеч қачон қарз олиб ёки келиннинг отасининг бўйнига қўчқор ё новвос ёки тойчоқ олиб келишни юклаб, қуда бечоранинг ёстиғини қуритиш эвазига қилинмайди!  Бордию, шундай зулм қилинса ёки миллийлик унутилиб, “оммавий маданият” га мансуб урф-одатлар ва европача турли номаъқул ишларни қилиб туриб, яна уялмасдан буни “Ақийқа” ёки “Суннат тўй” деб аталса, бу иш суннат эмас, балки суннатга нисбатан очиқ туҳмат бўлиши аниқ эмасми, азизлар?! Чунки суннат дейиш – шу ишни Пайғамбаримиз қилганлар, деб У зотга бўҳтон ва уйдирма қилиш бўлади, Аллоҳ сақласин. Биздаги ҳолат: Шукрки, бугунга келиб, халқимиз анчагина ўзлигига қайтиб, тўй-маъракалардаги ҳамма ишини суннат ва миллийликка мос қилишга ҳаракат қилаётганлар сони ортмоқда. Лекин никоҳ, суннат тўй, бешик тўй борасида тўлалигича ўзликка қайтиб улгурдик, деёлмаймиз. Биргина мисол суннат тўй. Худо кўрсатмасин, турмушга берган қизи бош фарзандини ўғил туғса, отаси ва ака-укалари бечораларнинг шўри қурийди.  Қизнинг акаси жиянимнинг суннат тўйига новвос олиб боришим керак деб, бечора ўзи ўттиз ёшга қараб кетаётган бўлса ҳам уйланолмай, эзилиб юраверади. Водийда новвос олиб...
1 1 469 1 470 1 471 1 472 1 473 1 523