islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Президентимиз Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилиши билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Ўтганлар хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ушбу мажмуа қошида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази барпо этилмоқда. Президентимиз Имом Бухорий мажмуаси, халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ҳудудда жойлашадиган бошқа инфратузилма иншоотлари концепцияси билан танишди. Мажмуа ҳудудида чойхона, савдо шохобчалари, фаввора ва бошқа зарур объектлар қуриш режалаштирилган. Икки ён томонда ландшафт дизайни асосида маҳаллий шароитга мос бутазор ва гулзорлар ташкил этиш мўлжалланган. Давлатимиз раҳбари марказ концепциясида зиёратчиларга қулайликлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Ушбу марказ ҳажга отланган зиёратчилар келиб, буюк алломаларимиз меросидан баҳраманд бўладиган илмий-маърифий маскан бўлиши зарур, деди Шавкат Мирзиёев. Бунинг учун зиёратчиларга ҳамма қулайликларни яратиш, хусусий меҳмонхоналар барпо этиш лозим. Бу ерга зиёратга келган одамларнинг ибодат қилиши билан бирга, ҳадис илмини ўрганиши учун ҳам барча шароит яратилади. Лойиҳани амалга оширишда буни алоҳида ҳисобга олиш зарур. Келажакда ушбу марказ муқаддас динимизни, аждодларимизнинг ҳадисшунослик ривожига қўшган беназир ҳиссасини тарғиб қиладиган маскан бўлиши лозим. Президентимизнинг 2017 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бугунги кунда мазкур марказ қурилиши жадал давом этмоқда. 6 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда ҳадисшунослик олий мактаби ҳам барпо этилмоқда. Марказ биносида ҳадис, калом ва қироат илмини ўрганишга мўлжалланган хоналар, қўлёзмалар кутубхонаси, музей ташкил этилади. Давлатимиз раҳбари марказ қурилишини замонавий ва миллий меъморлик анъаналарини уйғунлаштирган ҳолда амалга ошириш, бунёдкорлик ишларида сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш, ҳудудда зиёрат туризмини кенг йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш юзасидан мутасаддиларга тавсиялар берди. uza.uz Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг! 774

Бефарқлик – фарзанд ҳалокати

— Одатдаги кунлардан бири. Келин ошхонада уймаланиб юрибди. Уй ишлари ҳеч тугамайдигандек, гўё. Гўдак эса ўз хонасида ўйинчоқлари даврасида. Унинг дунёси ва сассиз суҳбатдошлари ҳам шулар. Гўдак ўзининг илк даврасини шундай тасаввур қилади, рангли ва бир-биридан чиройли жонсиз дўстлар. Келин эса боласи жим ётиб турса-ю, у ишларини қилиб олса, деган ҳаёл билан ҳовлиқади. Ҳар куни деярли шундай. — Жамоат транспортида она 3-4 ёшли фарзанди билан қаергадир кетаяпти. Бола ҳали кўп нарсаларни кўрмаганидан, автобус ойнасидан ташқарига қизиқиб қарайди. Автобус тез юрганидан унинг кўзлари ҳамма томонларни кўришга улгурмай алағда. Бола учун ҳаммаси қизиқ: – Ойижон, анави нима? Ойижон, анави нега бунақа? Ойижон анави ерга борайлик… Боланинг саволлари бисёр. “Жон катта, жасад кичкина” деганларидек, “билишга чанқоқлик катта, тафаккур кичкина”. У ҳаммасини бирдан билишни истайди. Она эса атрофидагиларга бирма-бир қараб қўйиб, боласини туртади: – Жим! Уят бўлади! Кейин айтиб бераман! “Кейин”нинг кераги йўқ болага. Онанинг боланинг иштиёқини сўндирадиган жавоби – унинг фарзандининг ҳеч нарсани билмаслигидан уялганиданми ёки бошқа сабаб борми? Ахир у гўдакку?! — Ҳар кунгидек оқшом. Она кундалик юмушларидан чарчаган, ҳоли йўқ, лекин атрофида ўтирган икки фарзандининг дарсларини қилдириши керак. Четдан кузатсангиз кўпроқ она ва фарзандлар ўртасидаги тортишувга ўхшайди. Болалар ҳам бошланғич синфларда ўқиганлиги сабабли ва уйқу аралаш кўзлари билан ойисига баҳоналар қидирадилар: – Ойижон, мана буни тушунмаяпман, қила олмаяпман. Эртага қилайлик. – Ойижон, шеърни ёдлагим келмаяпти, ёмон шеър экан. Она ҳам тезроқ ҳаммасини юмалоқ ёстиқ қилиб, тезроқ уйдаги қолган юмушлари билан овора бўлиш учун шошади: – Шуниям билмайсанми? Мактабингда нималарни ўргатишади ўзи?! – Жонимга тегиб кетди дарсларинг, ўзи бошимда мингта ташвиш. Оқибатида на дарс тузук текширилади, на фарзанд онадан бирор керак маълумот олади. — Охирги бир неча ҳафта ичида бу масала оиладаги долзарб ва ҳал қилина олмаётган масалалардан бўлиб қолди. Фарзанд мактабни битириш арафасида, масала – у қаерда ўқишни давом эттириши керак ва у ким бўлади? – Дадажон, ойижон, биласиз, чизмачиликка болалигимдан қизиқиб келганман, доим қўлимдан келганча биноларнинг лойиҳасини чизиб юрганман. Уларни сизларга ҳам кўрсатар эдимку? Архитектор бўлишни бутун умр истаганман. – Қанақасига, ўғлим, ман бутун умр сени шифокор бўлишингни ният қилганман. Мен ўзим шифокор бўлишни хоҳлаганман. Афсуски, орзуим амалга ошмади, шу орзуимни сенда кўрмоқчиман. Тиббий соҳадан борасан. – дейди она. – Мен аллақачон дўстим билан келишиб қўйганман. У сени молия лицейига киришингга ёрдам беради. Мен сўзимдан қайта олмайман, юзимни ерга қаратма, даромадли ишларда ишлайсан кейинчалик. – ўзиникини қистиради ота. — Ҳар бир йигит ва қизнинг тақдирида бўлганидек, оила қуриш масаласи ушбу хонадонда ҳам кундалик суҳбат мавзусига айланган ва ҳеч якуни кўринмайдигандек: – Ўғлим, биз даданг билан бир қарорга келдинг. Фалончи дугонамнинг яхши бир қизи бор. Анчадан бери кўз остимга олиб юрган эдим. Эртага холанг билан шуларникига совчиликка бормоқчимиз. – Ойижон, у қиз менга ёқмаса-чи? – Бу нима деганинг, нега ёқмасакан. Мен аллақачон ваъдалашиб қўйганман. Ман яхши дедимми, шунинг ўзи кифоя. – Менинг кўнглим-чи? Атрофимизда учрайдиган бундай мисолларни яна қатор келтириш мумкин. “Қуш уясида кўрганини қилади” дейди доно халқимиз. Бу мақолни талқин қиладиган бўлсак, олам маъно топиш мумкин. Лекин, уядан оладиган нарсанинг ўзи бўлмаса-чи? Полапон она эътиборидан ва отанинг нигоҳидан бебаҳра бўлган хонадонларда-чи? Ҳозирда атрофимизда фарзандларимизни турли сўқмоқ йўллардан етаклаб кетаётган вазиятларнинг...

Ҳадис фанидан очиқ дарс

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2017 йил 10 ноябрь  куни “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси М.Жангировнинг 1-в гуруҳга ҳадис фанидан “Қайнатилган ёки қовурилган таомларни ейиш билан таҳорат синмаслиги” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Жангиров Муҳаммад домла очиқ дарсда янги мавзуни “Шарҳу маонил осор” асари асосида ёритиб берди. Асарда имом Таҳовий мавзуга доир ҳадисларни келтириб, ундан ҳанафий олимлари қандай истифода қилганларини кўрсатиб ўтган. Айни вақтда бошқа мазҳаб соҳибларнинг далилларини ҳам келтириб, уларнинг қарашлари кучсиз эканлигини ақлий ва нақлий далиллар билан баён қилиб берган. Ўқитувчи талабаларнинг мавзуга оид саволларига ҳам батафсил жавоб берди ҳамда очиқ дарсда баъзи педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва қўйилган мақсадга эришди. Мазкур очиқ дарсга  “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ф.Жўраев, Б.Аъзамов, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Ж.Неъматов, “Диний фанлар” кафедраси кабинет мудири У.Мустоновлар қатнашиб, дарсни таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди. “Диний фанлар” кафедраси мудири Соатмурод Примов   768

Шояд Аллоҳ гуноҳларимизни кечирса

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: “Бир киши бор эди, ҳеч қандай савоб иш қилган эмасди. Аммо у одамларга қарз берар ва ўз элчисини ҳақларни талаб қилиб келиш учун юборар экан “Имкони бор одамдан ол, имкони йўқни қўйиб тур, кечиб юбор, шояд Аллоҳ ҳам бизларнинг гуноҳларимиздан ўтса”, дер эди. Вафот этган пайт Аллоҳ таоло ундан “Бирор яхшилик қилганмисан?” деб сўради. “Йўқ, фақат менинг бир хизматчим бор эди, одамларга қарз берар эдим. Хизматчимни қарзларни ундириб келиш учун юборар эканман, унга “Имкони бордан ол, қийналганни қўйиб тур, кечиб юбор. Шояд Аллоҳ бизнинг гуноҳларимизни ўтса”, дер эдим. Шунда Аллоҳ таоло унга “Гуноҳларингдан ўтдим”, деди. Имом Насаий ривоят қилган. Албатта инсоннинг ҳаёти доимо бир текис давом этмайди. Инсонлар бир-бирларига нисбатан ўзаро ёрдам ва кўмакка муҳтож бўладилар. Одам борки ҳаққи бор ёки қарзи бор. Мазкур ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай вазиятда мусулмон киши қандай ҳаракат қилиши кераклигини умматларга таълим берганлар. Мусулмон одам доимо карамли, саховатли бўлиши керак. Айниқса, олди-сотди ва ҳақни талаб қилиш пайтида. Саҳийлик, енгиллик ва бир оз ўтиб бериш Аллоҳнинг раҳматига, хайру баракага сабаб бўлади. Молиявий муомалаларда қийин ҳолга тушиб қолган одамга енгиллик яратиш қанчалик савобли иш экани ушбу ҳадиси шарифдан кўриниб турибди. Қиёматда ҳеч яхшилиги бўлмай, фақат ҳаққини ундиришда ночор одамдан қарзини кечиб юбориш билан ҳам енгилликка эришиш мумкинлиги ушбу ҳадисда баён қилинмоқда. Ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1) Ўзаро муомалада юмшоқ ва ҳалим бўлиш Аллоҳнинг раҳматига олиб боради. Мулойим ва раҳмдил бўлиш заифлик эмас, балки Аллоҳ ва унинг расули ҳамда мусулмонларнинг сифатларидан биридир. Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) айтадилар: “Расулулоҳ (с.а.в.): “Сизларга дўзахга ҳаром ва дўзах унга ҳаром бўлган кишини айтайми? Ҳар бир ишида юмшоқ ва ҳалим бўлган киши”, дедилар. Имом Термизий ривояти. 2) Аллоҳ қиёмат кунида бандасига савол бериши эса ҳамма нарсани билиб турса ҳам унга ўз фазлини кўрсатиш учун бўлар экан. 3) Қиёмат кунида инсонлар ошиқча гапира олмайдилар, фақат Аллоҳ изн берганларгина сўзлай оладилар. Шунда ҳам фақат рост гапирадилар. 4) Қарз ва ҳақни кечиб юбориш Аллоҳнинг розилигига сабаб бўлар экан. Ҳар қандай муомалада юмшоқ,  ҳалим ва раҳмдил бўлишимизни Аллоҳ ҳаммамизга насиб қилсин. Шояд, Аллоҳ ҳам бизларга қиёмат кунида раҳм қилса. Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Абдуллаев Алишер тайёрлади Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг! 681
1 1 497 1 498 1 499 1 500 1 501 1 522