islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Caption align here

Blog Full Left Sidebar With Frame

Силсилаи Саодат Нақшбандиянинг саккизинчи ҳалқаси Юсуф бин Яъқуб ал Ҳамадонийдир. Имом Аъзам ҳазратларининг наслидандир. Ҳижрий 440 (милодий 1048) йилда Ҳамадонда туғилди. Ҳижрий 535 (милодий 1140) йилда Ҳиротдан Марвга кетар экан, йўлда вафот этди. Юсуф Ҳамадоний ҳазратлари ўрта бўйли, буғдойранг, қумранг соқолли, ориқ бир зот эди. У ўн саккиз ёшида Бағдодга келиб, фикҳ илмини Абу Исҳоқ Шерозийдан ўрган эди. Ёши кичик бўлишига қарамасдан, ҳанафий мазҳабида фикҳ ва мунозара олими бўлди. Исфаҳон...
Read More
2019 йилнинг 9 февраль куни «Hilol-nashr» нашриёт-матбаа уйида фазилатли ШайхМуҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг рус тилидаги навбатдаги китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди, хабар берди Islom.uz портали таҳририяти. Тақдимотда МДҲ мамлакатлари, турли хил ташкилотлар, корхоналардан  фахрий меҳмонлар, диний ўқув муассасалариинг ўқитувчилари ва талаблари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тақдимотда таъкидланишича, ҳозирги кунгача чоп этилиб келинаётган ва улардан миллионлаб ўқувчилар, шу жумладан электрон ресурсларнинг фойдаланувчилари фойдаланиб келаётган, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад...
Read More
Бугунги кунимизда бировнинг савдоси устига савдо қилиш, бировнинг совчилиги устига совчилик қўйиш одатлари кўпайиб кетди. Бу ишларга, аслида, ислом динида қандай қаралади? Бунга ҳадис орқали жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзиларингиз баъзиларнинг савдоси устига савдо қилишидан, бировнинг совчилиги устига аввалги совчи уни тарк қилмагунича ёки ўзи совчиликка изн бермагунича совчи қўйишидан қайтардилар”, дедилар. Бу ҳадис-и шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларни ўзаро ораларида муҳаббат ва улфат ҳисларини боғлашга қизиқтирмоқдалар,...
Read More
Замонамизнинг етук муҳаддиси шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларининг “Маъалим иршадийя лисинаъати толиби илм” китобларини мутолаа қилиш чоғида кўплаб муҳим мавзуларни учратдим. Улардан бирини сиз азизлар эътиборига ҳавола қилмоқчиман. Аллоҳ таоло Каҳф сурасининг 66-оятида Мусо алайҳиссаломнинг Ҳизр алайҳиссаломга кўрсатган етук одобини ҳикоя қилиб шундай деб марҳамат қилади: “Мусо унга “Сенга ўргатилган рушддан менга ҳам ўргатмоғинг учун сенга эргашсам майлими?”-деди” Имом Розий ўзларининг “Аҳком ал-Қуръон” тафсирларида “Билингки! Бу ояти карима Мусо алайҳиссалом Ҳизр алайҳиссаломдан илм олиш учун кўплаб лутфу-одобга риоя қилганларига далолат қилади”-дейдилар. Улардан баъзиларини келтириб ўтамиз. “…сенга эргашса...
Read More
Жаҳонки муқаддас нени кўрибди, Барига онасан, эй қодир ҳаёт. Беш юз йил наридан боқиб турибди, Нурли бу юзларга нуроний бир зот. Куни кеча Тошкент ислом институтининг мажлислар залида Ҳазрат А.Навоий таваллудига бағишлаб “Ҳазрат Навоийни эслаб…” номли бадиий маърифий кеча ўтказилди. Унда институтнинг талаба қизлари ва аёл-устоз мураббийлари иштирок этди. Кечага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Умида Абдуазимова ташриф буюрди. Қадрли меҳмонимиз узоқ йиллик ижоди давомида Ҳазрат Навоийни ғойибона устоз тутганлигини...
Read More
1 1 321 1 322 1 323 1 324 1 325 1 554