Ўзбекистон Республикаси Президенти “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга мувофиқ, уч ой муддатда олий таълим муассасаси учун психолог ва ҳар бир талабалар турар жойи учун тарбиячи-педагог штати жорий этилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш разряди бўйича олий таълим муассасалари маънавият ва маърифат бўлими бошлиғининг лавозим разряди 16-разрядга, бўлим ходимларининг лавозим разряди 14-разрядга кўтарилади. Олий таълим муассасалари гуруҳ мураббийларининг фаолияти самарадорлиги...Read More
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом маданияти марказига директор тайинланди. «Жаҳон» АА берган хабарга кўра, бу марказга 2015 йилдан бери Тошкент француз альянси раиси сифатида ишлаб келаётган Шоазим Миноваров раҳбар бўлган. Шоазим Миноваров тажрибали дипломат ва таржимон ҳисобланади. У Франция ҳукуматининг «Хизматлари учун» ордени билан тақдирланган биринчи Ўзбекистон фуқаросидир. 23 июнь куни Президент «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаганди. Ислом маданият марказининг маъмурий биноси,...Read More
Бугун Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида умумий видеоселектор мажлис бўлиб ўтмоқда. Мажлисда президентнинг «2017-18 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарори ва «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ижроси бўйича вазият муҳокама этилмоқда. Кун.uz мухбири берган маълумотга кўра, мажлисда Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов тест синовлари ўтадиган 28та олий, 61та умуммактаб, 31та академик лицейда 142...Read More
Жорий йилнинг 24 июль куни Тошкент шаҳрига Росссия Федерациясининг бир қатор кўзга кўринган Ислом дини вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Делегация таркибидан Татаристон Республикаси муфтийси Камил хазрат Самигуллин, муфтий ўринбосари Мансур Жалалетдинов, Россия ислом таълими бўйича Кенгаш раҳбари ва Россия ислом университети ректори Рафиқ Мухаметшин, шунингдек, Москва мусулмонлари диний идораси ва Марказий регион “Москва муфтияти” муфтийси Албир хазрат Крганов, Халқаро ислом бизнеси Иттифоқи президенти Марат Кабаев ва бошқалар ўрин олган....Read More
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Бухоро вилоятида Мир Араб олий мадрасасини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Мир Араб олий мадрасаси ташкил қилиниб, 2017 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қисқа муддатда давлат рўйхатидан ўтказилди. 2017-2018 ўқув йили учун олий мадрасага абитуриентларнинг ҳужжат топширишлари 15 июнь кунидан 15 июль кунига қадар давом этди.Қабул ҳайъатининг...Read More