Аллоҳ таоло барча махлуқоти ичида инсонни энг азиз, мукаррам, мукаммал ва афзал суратда яратди. Унга Ердаги жуда кўп нарсаларни бўйсундириб қўйган ва саноғига етиб бўлмас неъматларини берган. Ана шундай неъматларнинг бири илмдир. Илм олиш билан инсон юксак мартабаларга кўтарилади, зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Айтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар”(Зумар сураси...Read More
Убай ибн Каъб ибн Қайс ибн Убайд ибн Муовия ибн Аъмр ибн Молик ибн Нажжор ибн Саълаба ибн Аъмр Хазражий. Мадинаи мунавварада туғилганлар. У зот имом, қори, фақиҳ ва муфассир эдилар. Бадр, Уҳуд ва Ҳандақ ғазотларида қатнашган. У зотни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Абул Мунзир” деб, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эса “Абу Туфайл” дея...Read More
Бугун таниқли уламо, муҳтарам устоз Абдураззоқ ҳожи Юнусов табаррук 70 ёшда вафот этди. Марҳум Абдураззоқ Юнус, нафақат юртимиз, балки қўшни мамлакатларга ҳам танилган дин ходими эдилар. Тошкент ислом институти раҳбарияти, мударрислар ҳамда Абдураззоқ ҳожи Юнусовнинг шогирдлари у кишининг оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло устознинг барча хайрли ишларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб,...Read More
Инсонни илм ва амал билан фазилатли қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, энг яхши муаллим бўлиб юборилган саййидимиз Муҳаммад мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту дурудлар ва илм ўчоғи ҳамда маърифат булоғи бўлган Пайғамбаримизнинг оила аъзолари, саҳобаи киромлари ва уларга эргашганларга Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин. Устозлик мартабаси энг буюк мақомдир. Зеро, башариятнинг энг афзал вакиллари бўлмиш...Read More
Ислом динида аёлларнинг тутган ўрни беқиёсдир. Зеро, Ислом шариати аёлни инсоният жамиятида ўз ўрнига эга инсон эканини исботлади, унга ўз ҳақ-ҳуқуқларини тиклаб берди. Чунки Исломдан олдин нафақат жоҳилият арабларида, балки бутун ер юзида аёл зоти хўрланаётган эди. Бунга тарих гувоҳ. Жоҳилият даврида араблар аёлларни олиб-сотиш мумкин бўлган мато деб қарар эди. Аёл кишини инсон сифатида тан...Read More