islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Бир қанча саҳобалар фиқҳий масалалар билимдони сифатида машҳур бўлганлар. Шу маънода қуйидаги зотлардан кўплаб фатволар нақл қилинган: – Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу; – Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу; – Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу; – Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу; – Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу; – Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу; – Оиша розияллоҳу анҳо. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим
Read More
Кўпчилик рўзадорлар Аллоҳ таолонинг динини ва рўзага алоқадор ҳукмларни билмагани учун хатоларга йўл қўйишади. Ифторлик дастурхонларида исрофга йўл қўйиш ҳам катта хатолардандир. Дастурхонларга кўпгина инсонларга етадиган таомлар қўйилади, уларнинг турли навлари, қимматю арзони, хўлу қуруғи ва ширинию нордони барчаси дастурхонга тортилади. Сўнгра уларнинг озгинаси ейилиб, қолгани пўчоққа ташланади. Бу эса ислом бизга олиб келган йўлга хилофдир. Аллоҳ таоло айтади: “Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас”(Аъроф, 31). Рамазонда...
Read More
Шайх Юсуфхон тўра Шокиров 1926 йили Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрида диндор, зиёли оилада таваллуд топди. У кишининг йигитлик даври улуғ Ватан уруши йилларига тўғри келди. Урушнинг охирги йиллари ва урушдан кейинги тикланиш йилларида жамоа хўжалигида тракторчи бўлиб ишладилар. Илмли инсонлар фарзанди бўлган Юсуфхоннинг ҳам оилавий муҳит таъсирида диний илмларни ўрганишга рағбати бор эди. Дастлабки билимни оталари диний арбоб Олимхон тўрадан олдилар. Юсуфхон Шокиров оила ўчоғида олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида 1948 йили...
Read More
 Хотира ва Қадрлаш куни чинакам миллий – умумхалқ байрамига айланди. Хотира ва қадрлаш-инсоният ақл-заковатининг бетакрор маънавий неъматлари, тирикликнинг азалий мезонларидир. Ҳомийлик, саховат ва ҳиммат, меҳр ва мурувват фазилатлари хотира ва қадр тушунчалари билан ўзаро уйғунлик касб этади. Зеро, қалби саховатга, меҳр-муҳаббатга, шафқат-шафоатга тўла инсонларгина ўз тарихини, аждодларини доимо хотирлайди ва фидойи юртдошлари, ёруғ келажак йўлида меҳнат қилаётган кишиларнинг қадрига етади. Хотира – бу эслаб қолиш, эсда сақлаш, кейинчалик ёдга олиш...
Read More
1. Интеллект отадан ўғилга ўтмайди. Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлингиз 100% генларингизни мерос қилиб олмайди. 2.Идиотизм отадан ўғилга ўтмайди. Aгар сиз мутлақо қобилиятсиз бўлсангиз, унда ўғлингиз сиз билан бир хил аҳмоқ бўлмайди(бу билан сизни табриклаймиз). 3. Интеллект отадан фақат қизга ўтиши мумкин. Ва фақатгина ярим қисмигина ўтади холос (сизнинг интеллектингиз 88 бўлса шунинг 50% и ўтади). 4. Интеллектни эркак фақат ўз онасидан мерос қилиб олиши мумкин, она...
Read More
1 1 045 1 046 1 047 1 048 1 049 1 556