ХIХ асрда яшаб самарали ижод қилган буюк аллома Абулҳасанот Муҳаммад Абдулҳай ибн Муҳаммад Абдуҳалим Ансорий Лакнавий ал-Ҳиндий Ҳанафий 1264/1447-йил зулқаъда ойининг йигирма олтинчисида Ҳиндистоннинг Банда шаҳрида уламолар оиласида дунёга келган. Отаси мавлоно Муҳаммад Абдулҳалим ўз асрининг йирик олимларидан бўлиб, бир қанча машҳур китоблар муаллифидир. Алломанинг насаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Абу Айюб Ансорийга бориб тақалади. Абдулҳай Лакнавийнинг болалик чоғларидан зеҳни ўткир, ёдлаш қуввати кучли эди. Ўн ёшида Қуръони каримни мукаммал ёдлаб, одатга кўра таровеҳ намозида имомликка ўтди. Каломуллоҳни ёдлаш асносида форсий китоблар, ҳаттотлик,...Read More
Мирзо Улуғбек буюк Соҳибқирон Темурнинг бунёдкорлик ишларини давом эттирди у кўплаб мадрасалар, масжид ва хонақолар қурдирди, Мовароуннаҳрни илм-маърифат марказига айлантириш йўлида улкан ишларни амалга оширади. Жумладан 1417 – 1430 йиллар орасида Улуғбек Самарқанд маркази Регистон майдонида улкан мадраса, хонақоҳ, муқаттаъ масжиди ва ҳаммом қурдиради. Шунингдек, 1417 йилда Бухорода ва 1433 йилда Ғиждувонда ҳам мадраса қурдирган. Мазкур мадрасаларда диний илмларга нисбатан математика, геометрия, фалакиёт, табиёт, жуғрофия ва тарих каби дунёвий илмлар...Read More
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган китобхонлик маданияти ва мутолаасини ошириш ташаббуси ўсиб келаётган ёшларда болалик чоғидан китобга меҳр уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш, уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади. Эслатиб ўтамиз, Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Йиғилишда давлат раҳбари аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталар...Read More
Йўл оммага тегишли, бинобарин, унга зарар етказиш мумкин эмас. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Йўлга ўз ҳақини беринглар», деб марҳамат қилдилар. У зот йўловчиларнинг ҳақини эътиборга олиб, йўл ўртасида намоз ўқишдан қайтардилар, сафарларида бирор жойда тўхтаганларида бошқа йўловчиларга халақит бермаслик чора-тадбирларини кўрдилар. Жамиятнинг саломатлигини тўлиқ таъминлашга хизмат қилувчи ҳукмларни фуқаҳолар Қуръон ва ҳадис маънолари асосида ишлаб чиқишган. Баъзи уламолар бу фиқҳий қоидаларни ўн еттита деса, бошқалари уни тўрттага қисқартиришган. Изз ибн Абдуссалом...Read More