Ислом дини қадриятларини кенг ёйиш, диний эҳтиёжларни қондириш ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш йўлида муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида жуда катта ишлар қилинмоқда. Шундай улуғвор ишларнинг давоми сифатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлигида “Қуръони карим маъноларининг таржимаси ва тафсири” китоби қорақалпоқ тилида чоп этилди. Дарҳақиқат, Қуръон мўмин-мусулмонлар учун муқаддас китобдир. Қуръони карим маъноларини арабчадан бошқа тилларга таржима қилиш ва ўзга халқларни ҳам Аллоҳ таоло Сўзининг мазмунидан баҳраманд қилиш улуғ савобли ишлардан ҳисобланади....Read More
Фиқҳ матнларини тўлақонли тушунишда фиқҳий истелоҳларга кўп рўбарў келамиз. Бундай вазиятда атамалар билан яқиндан танишиш катта кўмак беради. Маълумки, баъзи истелоҳларни бир икки сўз билан ёки ўз она тилимизга таржима қилиш орқали осон ўзлаштириш мумкин! Бироқ, баъзи атамалар борки уларни изоҳлаб истеъмолга кўчириш учун бир неча саҳифалар керак бўлади. Биз эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлаётган “Истиҳлоф масаласи” дея танилган атама ҳам ана шундай бир икки бетни талаб қиладиган “инжиқ” мавзулардандир. Истиҳлоф арабча “حَلَفَ” ўзагидан олинган “истифъалун” вазнидаги “إستحلاف” сўзидир....Read More
Абдулҳай ибн Абдулҳалим ибн Амийнуллоҳ ибн Муҳаммад Акбар Сиҳалавий Ансорий Лакнавий ҳижрий 1264-йилда Ҳиндистоннинг Лакна шаҳрида илм ва тақво билан танилган оилада дунёга келган. Ҳиндистоннинг Лакна шаҳрига нисбатан Лакнавий нисбалари бўлса, Лакна шаҳридаги Сиҳала қишлоғига нисбатан Сиҳалавий нисбаларини олган. Насаблари машҳур саҳобий Абу Аййуб Ансорийга етиб борганлиги боис ансорий нисбаси ҳам берилган. Уламолар Абдулҳай Лакнавийнинг насаби қирқ уч табақа билан Абу Аййуб Ансорий розияллоҳу анҳуга уланишини баён қилганлар. Абдулҳай Лакнавийнинг...Read More
Абу Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжаж Нишопурий қадимги Хоразм ўлкасига қарашли, бугунги кунда Туркманистон билан чегарадош Эрон шимоли-шарқий қисмида жойлашган Нишопур шаҳрида милодий822 йилда (ҳижрий 206 йил) туғилган. Бўлажак олим 12 ёшидан бошлаб исломий илмларни ўрганишни бошлади. Дастлабки илмни ўғлининг тарбияси ва таълимига катта эътибор қаратган отасидан олди. Ёш олимнинг устозлари мазҳаб асосчиси имом Аҳмад, дунёга машҳур муҳаддис Имом Бухорий ва Исҳоқ ибн Роҳовайҳ каби машҳур уламолар эди. Имом Муслим Имом...Read More
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳий Бандаларининг ҳидояти учун Ўз каломини Расули орқали нозил қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Аллоҳнинг Каломига амал қилишни ўз суннати ила ҳаётда яшаб кўрсатиб берган Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга дуруди салавотлар бўлсин! Аллоҳ таоло Каломида улардан Ўзи рози бўлганини эълон қилган саҳобаларга ризвон бўлсин! Қуръонга хизмат қилган иймон эгалари бўлмиш аҳли илмларга Аллоҳнинг раҳмати, нажоти ва даражоти бўлсин! Ва баъд: Инсоният тарихида мусулмон уламолар каби ўзлари иймон келтирган Китобга...Read More