Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Жисмоний ва юридик шахслардан уларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарларни харид қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди. Низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фондини жисмоний ва юридик шахсларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарлар ҳисобига бойитиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 483-сон Қарорининг 3-бандига мувофиқ Марказда...Read More
Шу йилнинг 30-март куни Тошкент ислом институтида ”Ҳар кунимиз бўлсин Наврўз!” шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди. Бу тадбир муносабати билан институт ўқитувчи ва ходимлари ўртасида шашка, стол тенниси каби спорт турларидан мусобақалар ташкил этилди. Баҳслар қизғин курашларга бой бўлди. Мусобақа якунида шашка спорт тури бўйича 1-ўрин ”Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров, 2-ўрин ”Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси А. Пардаев, 3-ўринни эса ”Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Э.Ахматқулов қўлга киритди. Стол тенниси...Read More
Фиқҳнинг никоҳ, ҳазонат- ёш болани қармоғига олиш, нафақа ва мерос каби бир неча бўлимларида “Асабалар” деган атамага кўп йўлиқамиз. Баъзи ўринларда қисқача таъриф ва изоҳ берилади. Лекин, мусаннифлар китобнинг мақсадига тўғри келмагани боис қисқа изоҳлар билан кифояланишади. Асаба атамаси фиқҳ матнларида катта аҳамиятга эга истилоҳ бўлиб у билан батафсил танишиб чиққанимиз маъқул. Асаба – арабча “عَصْبٌ”– қаттиқ тўқима маъносидаги сўздан олинган бўлиб “ўраб туриш” маъносини ҳам беради. Ўзбек тилига термин – атама бўлиб кирган “асаба” сўзи “ота томондан қариндош” деган маънони...Read More
Олимлар билан илмий мунозаралари: Абдулҳай Лакнавий замондош уламолар билан дўстона яқин муносабатда бўлганлар. Бир қанча уламолар билан илмий баҳслар бўлиб ўтган бўлса ҳам, бу тортишувларнинг барчаси илм устига қурилган мунозаралар бўлиб, асло бир-бирларига нисбатан адоватга сабаб бўлмаган. Бунга қуйидаги мисол яққол далилдир. Ўша даврнинг машҳур муҳаддис олимлардан Шайх Муҳаммад Башириддин ибн Садриддин Саҳсавоний[1] ҳижрий 1288-йилда ҳажга боради. Бу зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш диний вожиб амаллардан эмас,...Read More