islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

“Ўзбекистон” нашриёт матбаа-ижодий уйи томонидан “Қуръони карим маъноларининг қорақалпоқ тилидаги таржимаси ва тафсири” китоби 8000 нусхада нашр этилди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати шу ҳақида хабар бермоқда. “Қуръони карим маъноларининг қорақалпоқ тилидаги таржимаси ва тафсири” китоби – таржимон Шамсуддин Баҳоуддиновнинг ижодий меҳнати маҳсули. Китобдан муқаддас Ислом дини асосий манбаси ҳисобланган Қуръони каримнинг қорақалпоқ тилидаги илк таржимаси жой олган. Шунингдек, Шайх Абдулазиз Мансурнинг тафсир китоби ва араб тилидаги тафсир китоблар...
Read More
Диний адабиётларда “салаф, халаф” атамаларини учратамиз. Бу сўзларнинг луғавий ва истилоҳий маънолари қуйидагича: Салаф (سلف) сўзи луғатда олдин яшаб ўтган аждодларга ишлатилади. Кўплик шакли “сулоф”, “аслоф” (سلاف، اسلاف) сийғаларида келади. Халаф (حلف) деб луғавий жиҳатдан, бир асрдан кейинги аср авлодларига айтилади. Агар яхши авлод бўлса уларга ломнинг фатҳаси билан “халаф” деб айтилади. Мабодо аждодларига муносиб авлод бўла олмаган бўлса, уларга ломнинг сукуни билан “халф” (حلف) дейилади. Ушбу оятга эътибор қаратамиз: فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ وَرِثُواْ الْكِتَابَ Бас, улардан...
Read More
Тошкент ислом институтида 2019 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси Илҳом Бердияров “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан биринчи курс талабаларига “Ислом молиявий ташкилотлари, уларнинг фаолият услублари ва тартиблари“ мавзусида маъруза қилиб берди. Маъруза сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. Тангиров
Read More
Тошкент ислом институтида 2019 йилнинг 28 март куни Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси Маркази бўлим бошлиғи Муҳиддин Тўйчиев “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан биринчи курс талабаларига “Мусулмон мамлакатларида илм-фан, маданият, туризм каби соҳалардаги тараққиёт“ мавзусида маъруза қилиб берди. Маъруза сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. Тангиров
Read More
“Ким Қудурий матнини ўқимаган бўлса ҳанафий  фиқҳидан кўп нарсани қўлдан бой берибди”. Машойихлар. Бу кишининг тўлиқ исмлари Абул Ҳусайн Аҳмад ибн Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Жаъфар ибн Хамадон бўлиб, Бағдоднинг Ҳанафий фақиҳларидан ҳисобланади. Бу улуғ олим ҳижрий 362-санада туғилиб, ҳижрий 428-санада вафот этган. Касблари қозон ясаб сотиш бўлганлиги учун “Қудурий” деган ном билан машхур бўлган. Бу эса ҳар бир инсон ўзига кифоя қиладиган даражада ҳалол касб билан тирикчилик...
Read More
1 1 277 1 278 1 279 1 280 1 281 1 540