Жорий йилнинг 27 март куни Самарқанд вилоятида “Маҳмуд аз-Замахшарий ва унинг ал-Кашшоф асари” мавзусидаги диний соҳа ходимларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Тадбир Қуръони карим оятлари тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари илмий-амалий семинарни кириш сўзи билан очиб, шундай сўзларни айтдилар: – муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан диний-маърифий ва илмий-ижодий соҳаларда катта тарихий воқеалар юз бермоқда. Жумладан, қўлёзма асарларни...Read More
Ҳаё – гўзал ишларга ундовчи ва қабиҳ амаллардан тўсиб турувчи фазилат бўлиб, нафснинг мақтовли сифатларидан ҳисобланади. У – олийжаноб хулқларнинг тожи, иймон зийнати, Ислом шиоридир. Зеро, ҳадиси шарифда айтилганидек: “Муҳаққақки, ҳар бир диннинг ўз хулқи бўлади, Ислом хулқи эса ҳаёдир” (Ибн Можа ва Имом Молик ривояти). Демак, ҳаё сифати динимизнинг асосий хулқларидан, доимо сезилиб, билиниб турадиган фазилатларидан экан. Ҳаё – ўз соҳибидаги эзгуликка далолат қилувчи, қалб саломатлигидан дарак берувчи ва...Read More
Аҳли сунна вал жамоанинг икки имомидан бири бўлган улуғ бобомиз Муҳаммад Абу Мансур Мотуридий Ислом оламида турли ўзгаришлар авж олиб турган, хусусан, ҳар хил ақидавий фирқалар, тоифалар кўпайиб, бир-бирлари билан тортишган, ўзларининг бузғунчилик ҳаракатлари билан Аҳли сунна вал жамоа мазҳабига таҳдид солиб турган бир пайтда, Аҳли сунна ҳимоясига бел боғлаб, ақида масалаларини тўғри баён қилиб берганлар. У зот Мотуридия мазҳабига асос солганлар. Бу мазҳабнинг ривожланиб, тараққий этишига жуда кўплаб уламолар хизмат қилганлар. Камол ибн Ҳумом, Нуриддин Собуний Бухорий, Абу Ҳафс...Read More
Жорий йилнинг 27 март куни Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабига замонавий автобусни топшириш маросими бўлиб ўтди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Унда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов замонавий автобусни Ҳадис илми мактабига топшириш чоғида давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан ушбу таълим даргоҳини ташкил қилиниши мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида муҳим аҳамият касб этиши, келгусида ушбу мактабдан ҳадис олимлари етишиб чиқишига тилак билдирди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари маросимда...Read More
“Афв” калимасининг луғавий маъноси- “кечирмоқ”, “тузатмоқ”, “ўчирмоқ”, “даволамоқ”, “озод қилмоқ”, “қутқармоқ”, “афв этмоқ”- деган маъноларни ифодалайди. Уламолар наздида эса, “ уқубат ва зарар етказишга қодир бўлатуриб, уни тарк қилиш”, авф дейилади. Араб тилида “сафаҳ” калимаси “афв” сўзнинг маънодоши бўлиб, уни маънолари- “гуноҳидан ўтмоқ””, “узрини қабул қилмоқ” ва “олийжаноблик” каби маъноларда келади. Иккисини маънолари бир-бирига синоним бўлсада, “сафаҳ” калимаси маъно жиҳатидан кенг қамровли ҳисобланади. Афв қилиш ўзаро дўстлар орасида бўлса, муҳаббатни...Read More