Тошкент ислом институтида 2019 йилнинг 28 март куни Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси Маркази бўлим бошлиғи Муҳиддин Тўйчиев “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан биринчи курс талабаларига “Мусулмон мамлакатларида илм-фан, маданият, туризм каби соҳалардаги тараққиёт“ мавзусида маъруза қилиб берди. Маъруза сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. ТангировRead More
“Ким Қудурий матнини ўқимаган бўлса ҳанафий фиқҳидан кўп нарсани қўлдан бой берибди”. Машойихлар. Бу кишининг тўлиқ исмлари Абул Ҳусайн Аҳмад ибн Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Жаъфар ибн Хамадон бўлиб, Бағдоднинг Ҳанафий фақиҳларидан ҳисобланади. Бу улуғ олим ҳижрий 362-санада туғилиб, ҳижрий 428-санада вафот этган. Касблари қозон ясаб сотиш бўлганлиги учун “Қудурий” деган ном билан машхур бўлган. Бу эса ҳар бир инсон ўзига кифоя қиладиган даражада ҳалол касб билан тирикчилик...Read More
Жорий йилнинг 27 март куни Самарқанд вилоятида “Маҳмуд аз-Замахшарий ва унинг ал-Кашшоф асари” мавзусидаги диний соҳа ходимларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Тадбир Қуръони карим оятлари тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари илмий-амалий семинарни кириш сўзи билан очиб, шундай сўзларни айтдилар: – муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан диний-маърифий ва илмий-ижодий соҳаларда катта тарихий воқеалар юз бермоқда. Жумладан, қўлёзма асарларни...Read More
Ҳаё – гўзал ишларга ундовчи ва қабиҳ амаллардан тўсиб турувчи фазилат бўлиб, нафснинг мақтовли сифатларидан ҳисобланади. У – олийжаноб хулқларнинг тожи, иймон зийнати, Ислом шиоридир. Зеро, ҳадиси шарифда айтилганидек: “Муҳаққақки, ҳар бир диннинг ўз хулқи бўлади, Ислом хулқи эса ҳаёдир” (Ибн Можа ва Имом Молик ривояти). Демак, ҳаё сифати динимизнинг асосий хулқларидан, доимо сезилиб, билиниб турадиган фазилатларидан экан. Ҳаё – ўз соҳибидаги эзгуликка далолат қилувчи, қалб саломатлигидан дарак берувчи ва...Read More
Аҳли сунна вал жамоанинг икки имомидан бири бўлган улуғ бобомиз Муҳаммад Абу Мансур Мотуридий Ислом оламида турли ўзгаришлар авж олиб турган, хусусан, ҳар хил ақидавий фирқалар, тоифалар кўпайиб, бир-бирлари билан тортишган, ўзларининг бузғунчилик ҳаракатлари билан Аҳли сунна вал жамоа мазҳабига таҳдид солиб турган бир пайтда, Аҳли сунна ҳимоясига бел боғлаб, ақида масалаларини тўғри баён қилиб берганлар. У зот Мотуридия мазҳабига асос солганлар. Бу мазҳабнинг ривожланиб, тараққий этишига жуда кўплаб уламолар хизмат қилганлар. Камол ибн Ҳумом, Нуриддин Собуний Бухорий, Абу Ҳафс...Read More