Аллоҳ таоло тирикдир, Қодирдир, Жаббордир, Қоҳирдир, унга камчилик–нуқсон ва ожизлик етмайди. Уни мудроқ ва уйқу ушламайди. Унга фонийлик ва ўлим таҳдид солмайди. У мушоҳада олами(кўзга кўринадиган олам)нинг ҳам, ғайбиёт олами(кўзга кўринмайдиган олам)нинг ҳам эгасидир. Азизлик ҳам, буюклик ҳам Уникидир. Султонлик, қаҳр, яратиш ва амр қилиш Унга тегишлидир. Осмонлар Унинг ямийни[1] ичидадир. Махлуқотларнинг барчаси эса Унинг қабзасида бўйсунган–мағлуб бўлган ҳолдадирлар. У яккаю ёлғиз яратувчи ва ихтиро қилгувчилир. Вужудга келтирувчи ва пайдо қилувчи...Read More
Жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Татаристондаги хизмат сафарлари давомида Қозон университети билан яқиндан танишдилар ва университет ректори Ильшат Гафуров жаноблари, профессор ўқитувчилар билан самимий мулоқотлар ўтказдилар, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Ректор Ильшат Гафуров Қозон университети тарихи, фаолияти, таълим-тарбия жараёнларини олиб бориш йўналишлари, ўқув хоналари, кутубхона фонди ва аудиторияларда дарс ўтиш услублари тўғрисида ўзбекистонлик меҳмонларга сўзлаб берди. Маълумот ўрнида, Қозон университети –...Read More
Тарихий манбаларда қайд этилишича, милоддан аввалги 1730 йилдан 1580 йилга қадар қадимги Мисрда ёхуд унинг аксар қисмида ҳиксўслар (инг: The hyksos) ҳукмронлик қилишган. Юсуф алайҳиссалом мазкур сулоланинг ҳукмронлик даврида яшаганлар. Уларнинг қайси миллатга мансублиги ҳақида турлича қарашлар бор. Жумладан, манбаларда ҳиксўсларни сомий қавмлар қони аралашган бир миллат ҳам дейишади, амолиқалар деган сўзлар ҳам бор. Илдизлари араб бўлган деган қарашлар ҳам йўқ эмас. Қисқаси, ҳиксўслар олд-осиёлик бадавий қавмлардан бўлиб, ўн тўртинчи...Read More
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Муслим медиа гуруҳи томонидан 2018 йилда тасвирга олинган ҳамда тайёрланган «Тажвид дарслари» видеодарс шаклида сотувга чиқарилди. Тажвид устози, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири, Ҳафснинг Осимдан қилган ривояти Имом Шотибий йўли орқали Пайғамбар алайҳиссаломга боғланган санад (ижоза) соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг видео дарслари (DVD форматда) сотувда махсус дўконларда сотиш учун қўйилди. Ушбу видеодарс Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг...Read More
Умавийлар давлатида халққа ижтимоий таъминотни амалга ошириш муайян кўринишда ривожланди. Бунга мисол тарзида ҳижрий 45-53 йиллар оралиғида ироқ ва ҳижозлик камбағал одамлар ёрдам пулига муҳтож эканликларини билдирувчи махсус битоқа-бўйинтуруқ (бежик) осиб юришган[1]. Кейинчалик, Умар ибн Абдулазиз даврига келиб ҳижрий 99-101 йилларда тайинланган ижтимоий ёрдам ва маошларни тақсимлаш ва тарқатиш турлари кенгайтирилди. Масалан, қарздорларга ёрдам бериш, оила қуришга қўли калталарга ёрдам сингари[2]. Яна, шунингдек, кўзи ожизларга ёрдам берадиган ходимга, беш нафар...Read More