islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Минг марта эшитгандан, бир марта кўрган яхши, дейдилар. Бугун, 19 октябрь куни Тошкент ислом институти 3-курс талабалари Ҳазрати Усмон мусҳафи сақланаётган тарихий-меъморий обида – Мўйи муборак музейига “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси Ислом тарихи фани ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев ташаббуслари билан экскурция уюштирдилар. Экскурция жараёнида, талабалар Усмон Мусҳафининг юртимизга олиб келиниши ва меъморий обида тарихи билан танишдилар. Маълумки, Усмон Мусҳафи 1989 йил 14 мартда Ўрта Осиё ва Қозоғистон диний назорати кутубхонасига олиб...
Read More
Мотуридия мазҳабидаги мўътабар уламолардан бири бўлган Нажмиддин Умар Насафий раҳматуллоҳи алайҳ «Ақоиди Насафий» асарида қуйидагиларни ёзган: «Аллоҳ таолонинг бандаларига кўриниши ақлан жоиз, нақлан вожибдир. Ҳа, охират диёрида мўминларнинг Аллоҳ таолони кўришларини тасдиқловчи самъий далиллар келгандир. Шунга кўра бирор маконда бўлмасдан, бирор муқобил тарафда турмасдан, ёки нурга чулғанмасдан, ёки кўрувчи билан Аллоҳ таоло ўртасида масофа собит бўлмасдан кўринади». Аҳли сунна уламолари Аллоҳ таолони жаннатда кўриш собитлигига Қуръони каримдаги ушбу оятни далил...
Read More
Кишининг фаолияти ғоя билан суғорилмаган бўлса, қупқуруқ ва ғарибдир. Н. Г. ЧEРНИШEВСКИЙ Агар сенга ғоя ёқиб қолса, ундан руҳлан. Чунки Инсонда руҳланиш қобилияти бўлиши керак. Э. ТEЛМАН Зарур бўлганда жон фидо этмаган кишини оқил дейиш хато. Г. БИЧEР Олижаноб ғояларсиз инсоният яшай олмайди. Ф. М. ДОСТОЕВСКИЙ Одамзод бахти учун ҳамма нарсадан воз кечишга ўргатадиган ажиб ғояларни кишиларга сингдириш буюк санъатдир. СТEНДАЛ Инсониятнинг бутун мақсадлари, бутун меҳнатлари муҳаббатсиз нимага ҳам арзирди?...
Read More
Зикр – Аллоҳ таолонинг қудрати, неъматлари ва атроф оламга ибрат назари билан боқиб Буюк Яратувчини ёдга олишдир. Қуръони каримда Аллоҳ таолони зикр қилишга алоҳида буйруқ келган: فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ «Бас, Мени эслангиз, сизни эсларман», (Бақара сураси, 152-оят). Аллоҳ таолони эслаш – зикр қилиш У зотга бўлган муҳаббат белгиси, бахту-саодатнинг боши ва асосидир. Зикрнинг фазилатлари шунчалар кўпки, уларни санаб адоғига етолмаймиз: Зикр – Аллоҳ розилигига эришишнинг воситасидир; Зикр – шайтонга зарба бўлиб,...
Read More
Ҳадя (совға) улашишга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тарғиб қилганлар. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ушбу тарғиб қилинган амални адо этишга имкон қадар ҳаракат қилиши фазилатли иш ҳисобланади. Мазкур фазилатли ишга тааллуқли бир қанча одоблар бўлиб, уларнинг энг машҳурлари қуйидагилар: Биринчи одоб – эзгу ният қилиш. Ҳадя берувчи аввало Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида бир мусулмоннинг кўнглини шод қилишни ният қилиши лозим. Зеро, амаллар ниятларга кўра бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам...
Read More
1 1 372 1 373 1 374 1 375 1 376 1 546