islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Раҳбарга қарши чиққанлар куч қуввати бор мусулмонлардан иборат бир жамоат бўлиши керак. Агар улар аҳли зимма бўладиган бўлсалар, боғий эмас раҳбарга қарши чиққан ҳарбий (қурол кўтарган)лар ҳисобланади. Энди агар куч-қувватга ҳам эга бўлмай, уларнинг уруш қилишидан хавф қилинмаса, улар гарчи таъвиллари бор бўлса ҳам боғий ҳисобланмайди. Хато таъвил билан раҳбарни лавозимидан тушириб юбориш учун унга қарши чиққан бўлишлари керак. Агар таъвиллари ҳам бўлмай, раҳбарни бўшатишни ҳам талаб қилмай унга қарши чиққан бўлсалар, боғий эмас балки, йўлтўсарлар ҳисобланади. Иддоалари ноҳақ бўлиши керак. Агар ҳақ бўлса, (раҳбарни...
Read More
Халқаро конгрессдан лавҳа. Фото: Рустам Жабборов Россия фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари институтида Ўзбекистонга оид нодир қўлёзмалар намойиш этилди Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида, асов Нева дарёси соҳилида Россия фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти жойлашган. Бу даргоҳда Ўзбекистондан келтирилган ёхуд ўзбек халқининг бой маданий меросига тааллуқли ўнлаб бебаҳо қўлёзмалар сақланади. Улардан бири милодий VIII асрда араб алифбосининг кўфий-ҳижозий хатида кўчирилган Қуръони карим нусхасидир. Қўлёзманинг бир нечта саҳифаси Ўзбекистонда, Қашқадарё вилоятида, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида...
Read More
Аллоҳ таоло Рамазонни ойларнинг энг улуғ ва шарафлиси қилиб қўйган. Ойларнинг саййиди Рамазон, эзгулик ва хайр мавсуми, тоату ибодат сайлидир. У кўплаб фазилатларни ўз ичига қамраб олган. Жумладан, Исломнинг бош манбаи, инсониятнинг қиёматгача ҳаёт дастури бўлмиш Қуръони карим шу ойда нозил бўлган. Ушбу ойда бир фазилатли кеча борки, У кечанинг фазли ва барокати бемислдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримни Рамазон ойининг Қадр кечасида нозил қилган. Ушбу муборак кунлар муносабати билан жорий йилнинг 8 июн куни Тошкент Ислом институти талаба қизлари иштирокида “Қуръон нозил бўлган ой. Қадр...
Read More
“Албатта, (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан қўшиб яна бирор кимсага дуо (ибодат) қилмангиз!”.[1] Масжид муқаддас даргоҳдир. Зеро,Аллоҳ таоло Ўзининг каломи шарифи Қурьонда шундай марҳамат қилади: “…У (масжид)ларда эртаю кеч Унга (Аллоҳга) тасбеҳ айтадиган кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на савдо (ишлари) Аллоҳнинг зикридан, намозни баркамол адо этишдан ва закот беришдан чалғита олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган кун (қиёмат)дан қўрқурлар”[2]. Дарҳақиқат, масжид динимизнинг энг катта рамзларидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам...
Read More
Аллоҳ таоло Духон сурасининг 1-6- оятларида шундай марҳамат қилади: Аниқ Китоб (Қуръон) билан қасамёд этурманки, албатта,  Биз  уни  муборак  кечада нозил қилдик. Дарҳақиқат, Биз огоҳлантирувчидирмиз. У (муборак кеча)да барча ҳикматли иш(лар) ажрим қилинур. (У ишлар) Бизнинг ҳузуримиздан бўлган ишлардир. Дарҳақиқат, Биз (пайғамбар) юборувчидирмиз. Бу Роббингиз (томони)дан раҳматдир. Албатта, Унинг ўзи Эшитувчи ва Билувчидир.[1] Имом Насафий раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: “Жумҳур уламоларнинг сўзларига кўра, ояти каримадаги муборак кечадан мурод Аллоҳ таолонинг: “Албатта, Биз уни (Қуръонни “Лавҳул-маҳфуз”дан биринчи осмонга) Қадр кечасида  нозил  қилдик.”[2] Ва: “Рамазон ойи Қуръон нозил қилинган ойдир.”[3]Сўзларига биноан Қадр кечасидир.” Сўнгра айтадилар:...
Read More
1 1 381 1 382 1 383 1 384 1 385 1 517