Юртимиз диний-маърифий соҳа вакилларидан иборат делегация Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигига амалий ташриф билан борди. Делегация таркибида Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Давронбек Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ҳамда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси проректори Зокиржон Рўзиев иштирок этмоқда. Ташриф доирасида Иордания Вақф, ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазирлиги, шунингдек, Имомлар тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази раҳбарлари билан учрашув ўтказилди. Суҳбатларда мутахассислар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, экстремизм ва радикализмнинг...Read More
Имoм Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан 3-курс талабалари учун навбатдаги маданий-маърифий экскурсия ташкил этилди. Экскурсия давомида талабаларга Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Рахматулло Олтинбоев ва Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси Абдулазиз Қодиров ҳамроҳлик қилди. Талабалар аввало Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар. У ерда мутахассислар томонидан марказнинг асосий вазифалари, фатво чиқариш тартиби,...Read More
Жорий йилнинг 11–16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан таниқли мотуридийшунос олим, Истанбул университети Илоҳиёт факультети профессори, доктор Ҳамза Бакрий иштирокида ўқув семинари ташкил этилди. Семинар доирасида профессор Ҳамза Бакрий XII асрда юртимизда яшаб ижод қилган аллома Алоуддин Косонийнинг “ал-Муътамад фи-л-муътақад” асарини шарҳлаб, замонавий мутаассиб оқимларнинг ғояларига аҳли сунна вал жамоа эътиқоди асосида раддия бериш методологияси ҳақида атрофлича маърузалар ўқиди. Мазкур семинарда Имом...Read More
2025-2026 ўқув йилининг дастлабки кунларида Тошкент ислом институтида 1-сонли Кенгаш йиғилиши ўтказилди. Мажлисга институт ректори, Кенгаш раиси Уйғун Ғафуров раислик қилди. Кун тартибидаги масалалар Йиғилиш кун тартибида қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди: Институт Кенгаши ва Тафтиш ҳайъати таркибини тасдиқлаш; 2025-2026 ўқув йили учун Кенгашнинг йиллик иш режаси; Институтнинг умумий йиллик иш режаси, проректор, кафедра ва бўлим бошлиқларининг иш режаларини тасдиқлаш. Шунингдек, 2024-2025 ўқув йилида ЎМИ ва институт буйруқлари ижроси, фуқаролар...Read More
Тошкент ислом институти “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчиси Адҳам қори Юсупов Имом Ҳафснинг Имом Осимдан қилган ривояти Тоййиба йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди. Адҳам қори Юсупов Қуръони каримни мазкур тариқага кўра қироат қилиб, шайх Иброҳим Муҳаммад ҳузурида хатм қилди. Шу муносабат билан ТИИ “Қуръон илмлари” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ҳамда 10 та қироат бўйича ижоза соҳиби, Ал-Азҳар шайхи, кафедра устози Иброҳим Муҳаммад билан биргаликда...Read More