XIII асрнинг машҳур араб тарихчиси Иззуддин Ибн Асирнинг "Ал-Камил фит тарих" ("Мукаммал тарих") асари мусулмон олами тарихига бағишланган бўлиб, исломгача бўлган даврдан то мўғуллар истилоси давригача бўлган даврни қамраб олади...- Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
“Шоҳи зинда” масжиди Самарқанд шаҳрининг энг тарихий обидаларидан бўлган “Шоҳи зинда” меъморий мажмуаси таркибидаги жомедир. Шарқ меъморчилик санъатининг дурдонаси, тарихий обидалар гултожиси бўлган “Шоҳи зинда” мажмуасида 40 дан ортиқ мақбаралар мавжуд. Юқори қисм мақбаралари Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари томонидан XIV аср ва XV асрнинг бошларида барпо қилинган. Пастки қисм мақбаралари асосан Соҳибқирон набиралари Улуғбек Муҳаммад Мирзо томонидан XV асрда қурилган. Масжид-мажмуа – “Шоҳи зинда” (Қусам ибн Аббос) номи билан номланган. Бу зот Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг амакизодалари, хулқлари ва шакл-шамойил жиҳатдан у зотга жуда ўхшаган қариндошларидир. Ҳазрати Қусам ибн Аббосни “Шоҳи зинда” (“Тирик шоҳ”) деб аташади...- “Тиллар”кафедраси катта ўқитувчиси Ерназаров Фахриддин
Аллоҳни таниш... қанчалар буюк, шарафли маърифат... инсон яратилиш ғоясининг тақозоси... борлиқнинг мавжудлик синоати, мазмун-моҳияти мужассам ушбу икки оғиз сўз, бир жуфт калима ичра. Зеро, Халлоқи Оламийннинг, “Мен бир жавҳар эдим, Ўзимни танитмоқ истадим!” марҳамати ифодаламайдими ушбу улуғ хабар маъносини?! Дарвоқе, таниш бахтига муяссар бўлганлар, маърифатуллоҳла неъматланганлар Унга эришиш, висолига етиш учун қанчалар ошиққан, тоқатсизланган, сиғмаганлар ушбу тор, фоний дунёи заминга... Уни таниш, Унинг ишқи билан яшаш... Қандоқ бўлади ўзи бу? Ҳис қилиш мумкинми ушбу ҳолни?..- Тошкент ислом институти ўқитувчиси Нигора Усмон Ҳамидуллоҳ қизи
Ҳазрати Имом мажмуаси ҳақида қандай маълумотларни биласиз? Тошкентнинг эски маҳалласи Себзорда асрлар бўйи қурилиб келган тарихий-меъморий обидаларнинг тўлиқ мажмуасидан иборат Хазрати Имом майдони жойлашган. Олимлар фикрича, бу олдин Шош деб аталган шаҳар маркази бўлган. Тарихий бинолар ансамбли исломнинг Тошкентдаги биринчи имоми ва тарғиботчиси Қаффол аш-Шоший мозори атрофида пайдо бўла бошлади ва майдонга "Ҳазрати Имом " номи берилди...- “Тиллар“ кафедраси катта ўқитувчиси Ерназаров Фахриддин