Болаларимизга етказадиган энг катта зараримиз нима, биласизми? Уларга гапиришни тақиқлаш. Кўпчилик ота-оналар болаларининг кўп гапириши, кўп савол беришини «вайсақилик» дея тушуниб, бу одатга бетоқатлик қиладилар. Тан олишга мажбурмиз – бу «вайсақилик»ни ўзимиз пайдо қилдик. Агар бола «мияни қоқиб, қўлга бергудек» кўп гапираётган бўлса, бунинг сабаби оддий: унинг гапларини ҳеч ким етарли даражада тингламаяпти. Бола шўрлик бор-йўғи ўзини тинглашларини истаяпти, холос. Агар бола доимий равишда катталарнинг ишига аралашаётган бўлса, демак, у ўзига эътибор қаратишларини хоҳлайди. Демак, у билан етарли даражада мулоқот қилинмаяпти. Кун бўйи уйда – бола билан бирга эканимиз – у билан мулоқотга етарли вақт ажратаётганимизни билдирмайди. Бир кунда ҳеч бўлмаганда ярим соатгина бола билан бирга унинг расмли эртак китобларини варақлаб, ҳеч бўлмаганда биттагина эртакнинг моҳиятини тушунтириб берганимизда эди, боланинг мулоқотга бўлган эҳтиёжи қондириларди ва бу эътиборимиз билан боланинг хулқ-атворида пайдо бўла бошлаган вайсақиликнинг одатга айланиб кетишига монелик қилган бўлардик. Кун бўйи ишлаб чарчагач, бажарилмай қолиб кетган ишларимиз ҳақида қайғурамиз-у, бутун кун давомида кичкинтойимиз билан ярим соатгина мириқиб гаплашмаганимиз ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. * * * Бугун боғчада рўй берган қизиқ воқеани ота-оналарига айтиб бериш илинжидаги болакайлар бири олиб, бири қўйиб бидирлай бошлайдилар. Аммо ишдан чарчаб келиб, «энди оёғини узатган» ота ва севимли сериалини ўтказиб юборишни истамайдиган она томонидан совуққина ёки «бирпас жим турларинг» қабилидаги танбеҳлар билан қарши олинадилар. Болакайларнинг дами ичига тушиб кетади. Айни шу ўринда тарбиянинг қайсидир қисмига дарз кетганини кўпчилик ота-оналар англамайдилар. * * * Ҳар қандай мавжудот ўзаро мулоқотга эҳтиёж сезади. Бу эҳтиёж кичкина болаларда айниқса кучли бўлади. Кўп мулоқот қиладиган болалар йиғлоқи бўлишмайди, гапиришни тезроқ ва яхшироқ ўрганишади. Мулоқот ҳақида кўп гапириш мумкин, чунки у тарбиянинг барча жиҳатларига алоқадор. Лекин бугун биз асосий шартлар ҳақидагина гаплашамиз. ОДАТДАГИ АҲМОҚНИСОЛАР ВА СУҲБАТДАГИ «ХАВФ» Аксарият ўсмирларнинг ота-оналари қиладиган ҳасрат: — Гап гапирсанг, тўнғиллаб беради. Қовоғини солиб юради. Одамга ўхшаб гаплашмайди… Бу ҳасратга ҳамиша бир хил (сийқаси чиққан) жавоб тайёр: — Тушуниш керак, улар ҳозир шунақа ёшда. Ўтиш даврида шундай бўлади… Психологлар ва педагоглар айни шу муаммо бўйича фикр билдириб, бундай муаммоларнинг келиб чиқишига ўсмирлар ва катталар ўртасидаги мулоқотнинг етарли даражада эмаслиги сабаб бўлади, дейдилар. Мен бундай ҳолларда нима қилиш кераклиги ҳақида тўғри йўналиш бера оладиган бирорта қўлланмани излаб тополмадим. Ташхис тўғри қўйилган, лекин муаммони ҳал қилишнинг самарали йўлини топиш ота-оналарнинг ўзига ҳавола қилинган. Менимча, бу муаммоларнинг сабабини илгарироқдан – ота-онанинг ёш болаларини тингламаслик одатидан ахтармоқ керак. Болалар ота ёки онасига ўзларини безовта қилаётган ҳолатлар, масалан, ўз қўрқувлари ҳақида гапириб бераётганларида, беихтиёр шу ёмон нарсалардан қутулишни ўйлайдилар. * * * Кичкинтой қоронғуда ухлашдан қўрқади. Онаси уни ўз билганича тинчлантирмоқчи бўлади: — Жинни-пиннимасмисан?! Одам ўз уйидаям қўрқадими? Тезда ётиб ухла, қўрқадиган ҳеч бало йўқ бу ерда!.. Бу «таскинлар» билан болакай ботир бўлиб қолмайди. Онасини яна жеркиб ташлашларидан безиллаб, дардини ичига ютади. Ҳатто катта бўлганида ҳам қоронғуликдан қўрқаверади. Чунки онаси унга: — Қўрққанингда, ёнингда мен борлигимни эслагин, болам. Сени тушунаман. Истасанг, чироқни ёқиб ухла. Мен ҳамиша ёнингдаман! – демади. * * * Тушунган бўлсангиз керак, боланинг гапларини етарлича тингламай, унинг ўзига хос ташвишларини англамай, у шўрликни ўзимиздан анча нарига итариб юбораётганимизни сезмай ҳам қоламиз. Ўсмирлик даврида «тўнғиллаб», ичимдагини топ, деб юрганлар...
Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги юқоридаги саволларга Халқаро Пресс-клубда спикер сифатида қатнашаётган Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров жавоб берди. Ш.Миноваровнинг таъкидлашича, марказ 20 га яқин турдош марказ билан илмий алоқада бўлади. Шунингдек, марказнинг ўз ахборотномаси мавжуд бўлиб, у халқаро меъёрларга асосланади. Ислом цивилизация маркази Мисрнинг Ал-Азҳар университети билан ҳам онлайн тарзда илмий муҳокамалар олиб боради. Марказнинг ўз расмий сайти ташкил этилади. Сайт аввало араб тилида ва бошқа тилларда ҳам ишлаб туради. Ш.Миноваровнинг айтишича, халқаро алоқалар Ислом цивилизацияси марказининг асосий мақсадларидан бири бўлади ва у халқаро илмий жамоатчилик марказидаги илм даргоҳи бўлиши кутилмоқда. Самарқанд ва Термиздаги ислом марказларидан фарқи шундаки, Ислом цивилизацияси марказида илмий текшириш лабораториялари, кўргазмалар мажмуи ташкил этилади. Марказда III асрдан бошлаб ҳозиргача миллатимиз яратган асарлар ўрин олади. Соҳа бўйича таҳсил олаётган магистрлар илмий ишларини олиб борувчи тадқиқот хоналари қурилади. Бир сўз билан айтганда, Ислом цивилизацияси марказига кирган инсон ислом дини ҳақидаги тасаввурларини бойитади. 791
Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган Халқаро Пресс-клуб давом этмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер Х.Султонов ўз фикрларини билдирди: “Мамлакатимизда сўнгги йилларда китобхонликка жуда катта эътибор қаратилмоқда. Китоб, адабиёт нафақат ўз маданиятимизни бойитадиган, халқаро дипломатик муносабатларда ҳам таъсирчан восита эканлиги Президентимизнинг олиб бораётган сиёсати мисолида яққол англаш мумкин. Президентимиз ўтган икки ярим йиллик фаолиятлари давомида дунёнинг жуда кўп мамлакатларида бўлганида ўша давлатларнинг раҳбарларига улуғ мутафаккирларимиз асарларини совға қилиш амалиётини йўлга қўйдилар. Бу эса ижобий натижа бермоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Араб Амирликларига бўлган расмий давлат ташрифлари давомида мамлакатимизда чоп этилган БАА Вице-президенти, Дубай амирлиги ҳокими, машҳур давлат ва сиёсат арбоби Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумга муаллифнинг юртимизда нашр қилинган иккита “Менинг тарихим”, “Менинг тасаввурим” номли китоблари давлатимиз раҳбари томонидан совға қилинди. Мен шунга гувоҳ бўлдимки, китоб совға қилинган вақтда Президентимиз Амирга “Китобингизнинг бешинчи саҳифасида бизнинг буюк бобомиз Имом Бухорий ҳазратларининг муборак ҳадислари келтирилган экан”, деб қайд этганларида сиёсатчининг жуда қаттиқ тўлқинланганига гувоҳ бўлдик”. Сессия давом этмоқда. 1 002
Савол: – Мен ғарб давлатларининг бирида докторман. Шифоҳонамизнинг жонлантириш бўлимида оғир оҳвалдаги суриялик мусулмон бемор бор. У қон саратони касаллигига йўлиққан бўлиб, жигар ва буйраги яроқсиз ҳолга келган. Нафас олиши, қонни ювиб туриши учун беморга махсус жиҳоз улаб қўйилган. Докторлар муолажани тўхтатишни истаяптилар, чунки беморнинг тузалишига умид йўқ. Муҳтарам Шайх, эвтаназия ва муолажани тўхатиш ўртасидаги фарқни тушунтириб беришингизни сўрайман. Беморга уланган жиҳозлардан биронтасини ўчириш унинг ўлимига олиб келишини била туриб муолажа тўхтатилса, бунинг шаръий ҳукми қандай бўлади? Жавоб: – Агар беморнинг умри тугаб бораётганини аниқ бўлса, докторлар ҳам, унинг яқинлари ҳам вентилятор қўйишлари ёки давомли ушлаб туришлари вожиб эмас. Бу иш эвтаназия ҳисобланмайди. Чунки вентилятор бемор ҳаётини узайтирмайди, балки юрагини ғайрихтиёрий ҳаракатда ушлаб туради. Бу маййитни жиҳозлар ёрдамида икки оёқда турғазиб қўйган кабидир. Жиҳозлар танага жон бахш эта олмайди. Эвтанизия эса беморни давомли оғриқлардан “халос этиш” учун бирон восита ёрдамида ўлдиришдир. Бу эса ҳаром Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий «Сараланган фатволар» МАНБАА: Аzon.uz 787