islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Фарзандларимиз нима учун ёлғон гапиради?

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Доимо рост гапиринг. Зеро, ростгўйлик яхшиликка олиб боради. Яхшилик эса жаннатга етаклайди.  Киши рост гапиришда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида у «сиддиқ» (фақат рост сўзловчи) деб ёзилади.Ёлғончиликдан сақланинг. Чунки ёлғон бузуқликка етаклайди. Бузуқлик дўзахга олиб боради. Киши давомли ёлғон гапираверса, Аллоҳнинг ҳузурида у «каззоб» (ёлғончи) деб ёзиб қўйилади”, дедилар. Имом Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти. Ростгўйлик – мусулмон киши учун нақадар муҳим эканини биламиз. Шунинг учун ҳам фарзандларимизнинг ёлғон гапириши бизни хавотирга солади. Болаларнинг ёлғонини тузатиш учун биринчи навбатда, уларни нима мақсадда ёки нима сабабли ёлғон гапираётганини тушуниб олишимиз керак. Бу тушунчалар, кичкина болаларимизнинг ёлғон гапириши олдини олишимиз учун ҳам ёрдам беради, инша Аллоҳ. 1. Болалар ёлғонининг энг асосий сабабларидан бири – ота-онанинг ёлғонга жиддий қарамаслигидир. Болаларимиз олдимизда эканлигида бошқаларга «Мени уйда йўқ деб қўй», «Ҳозир мазам бўлмаяпти, узр, боролмайман!», ”Мен йўлдаман”, дейишимиз ёки «Мени умуман пулим йўқ, ғалва қилма!» каби ўзимиз учун аҳамиятсиз туюлган ёлғонларимиз билан болалар миясига аста секинлик билан ёлғон гапириш оддий ҳол эканлигини “сингдириб борамиз!“ 2. Болалар қўрққани учун. Жуда ҳам қаттиққўл ота-оналар фарзандлари жазоланмаслик учун, билиб ёки билмасдан қилган айбларини ёлғон билан яширади. 3. Баъзида эса ота-онасининг ҳафсаласини пир қилмаслик учун. Агар ота-онанинг боладан кутгани жуда кўп бўлса, лекин бола улар ҳохлаганча қобилиятли бўлмаса, ота онасини хафа қилмаслик учун баҳолари, бўлган воқеалар ҳақида ота-онасига ёлғон гапиришга мажбур бўлади. 4. Дўстини ҳимоя қилиш учун. Бу, айниқса ўғил болалар орасида кўп тарқалган синдром. Болалар бир-бирларини ҳимоя қилиш учун ҳақиқатни яширади. 5. Мақтаниш учун. Бундай ёлғон кичкина болалар ўртасида кўпроқ бўлади. Улар дўстлари орасида обрў топиш учун шундай қилишади. Бундай ёлғонлар одатда бойлик ва куч ҳақида бўлади. «Менинг дадамни 2 та машинаси бор!» «Менинг дадам жуда кучли!» каби. 6. Мақсадларига тезроқ эришиш учун. Масалан, «Овқатингни еб бўлсанг, сенга ширинлик бераман», ёки «Дарсингни қилиб бўлсанг, ўйнагани чиқишинг мумкин», деган шартлар қўйганимизда болалар тезроқ ширинлик ейиш ёки ўйнагани чиқиш учун бизни алдашга ҳаракат қилишади. Яна шуни эслатиб ўтиш керакки, бола 4-5 ёшидан бошлаб тушуниб ёлғон гапиради, ундан аввалгиси, шунчаки кимларгадир тақлид бўлиши мумкин. Ёлғон билан қандай курашиш кераклиги ёки уни олдини олиш ҳақида, инша Аллоҳ эртага гаплашамиз. Ҳозирча эса, эслаб қолишимиз керак бўлган асосий қоида: «Болалар ёлғон гапирганда – жаҳл билан, агрессив ҳаракат қилишга шошилманг, аввало ёлғоннинг сабабларини аниқлашга ҳаракат қилиб кўринг». Манбаа: http://muslima ona kundaligi  951

Икки наълга масҳ тортиш мумкинми?

Наъл – шиппак, туфли маъноларини билдиради. Ҳозирги кунда наъл деганда шиппак каби оёқ кийимлар тушунилади. Икки наълга масҳ тортса бўлар эканда, деган гап  бекорга чиқмаган. Бир қарашдан ажиб туюлиши мумкин. Бу гапни айтувчилар ҳам нимагадир суянишган, албатта. Шунинг учун бу ҳақда кенгроқ илмга эга бўлиш мақсадида бу мавзуга доир ҳадисларга муржаат қиламиз. Баъзи уломалар хусусан Авзоий, Валид ибн Мулим ва Зоҳирийлардан бир тоифаси ушбу ҳадисни келтирганлар: “Авс ибн Абу Авс розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтди: «Отамни кўрдим, таҳорат олиб икки наълларига масҳ тортдилар. Кейин отамга айтдим: «Иккита наълга ҳам масҳ тортиладими?» Айтдики: «Мен Росулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васалламни икки наълларига масҳ тортаётганларини кўрганман”.  Яна Али розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятни келтирди: “Абу Зибёндан ривоят қилинади: «У Али розиялло анҳуни тикка туриб бавл қилаётганларини кўрди, сўнг сувни чақирди, таҳорат олди, икки наълларига масҳ тортдилар ва масжидга кирдилар. Икки наълларини ечиб намоз ўқидилар”. Шу ҳадисга биноан баъзилар икки наълга масҳ тортса бўлади дейишди. Ҳақиқатда шу ҳадис бор, энди қарайликчи бошқа яна ҳадислар бу ҳақида ривоят қилинганмикан. Эҳтимол, улар келтирган ҳужжатлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичидан жавроб кийилган наълга масҳ тортгандирлар, масҳ билан икки жавроб қасд қилинган, икки наъл эмас. Жавроб эса ўша пайтларда бизнинг ҳозирги кундаги маҳсимизга ўхшаш бўлган. Икки наълга масҳ тортишлари эса фазл учун бўлган. Юқоридаги гапга хилоф чиққан бошқа барча уламолар наълга масҳ тортиб бўлмайди дейдилар ва қуйидаги ҳадисларни келтирадилар: “Нофеъ ривояти Ибн Умар розияллоҳу анҳу агар таҳорат олсалар икки оёқларида наъллари бўлган ҳолда қадамларининг устки қисмига қўллари билан масҳ тортдилар ва айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилардилар». Ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳабар бердилар: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалллам бир вақтнинг ўзида ҳам наълларига ҳам қадамларига масҳ тортдилар”. Икки қадамларига масҳ тортишлари фарздир, икки наълларига тортишлари фазл деб эҳтимол қилинади. Икки наълни устидан масҳ тортиш зарари йўқ агар у тўқилган бўлса. Авсдан ривоят қилинган ҳадисда икки наълга масҳ тортиҳ жоизлигига далолат қиладиган бирор нарса йўқ. Али розияллоҳу анҳудан келган ривоятда эса наълларини масжидга кираётганларида ечишларидан билинадики ичидан жавроб кийганликлари ва унга масҳ тортишни қасд қилганликлари билинади. Чунки наълга масҳ тортишни ирода қилганларида уни ечмасдан намоз ўқишлари керак эди. Биламизки махсига масҳ тортилганда уни ечмаслик шарт қилинади. Назарий жиҳатдан қарайдиган бўлсак биз махсига қўйилган шартлар наълда топилмаслигини кўрдик. Масалан, тўпиқ баробаригача бўлиши, йиртиқ бўлмаслиги ва бошқа бу борада барча уламолар унинг шу шартларида ижмо қилишган. Агар наълга ўхшаган нарсага масҳ тортилса у ботил бўлади, масҳ ўрнига ўтмайди. Чунки унда махсининг шратлари топилмайди. Демак, биз оладиган фойдалар шуки, бирор ҳадисга кўзимиз тушса ёки эшитсак дарров кўринишича ҳукм олишга шошилмаслигимиз керак. Балки, ундан ҳукм олиш учун ҳадисни носих-мансухлигини, тарихий воқеаларини, уламолар фатвосини яхшилаб ўрганиб чиқиш зарур. Албатта, бу борада бизга “Мусталаҳул ҳадис” илми зарур. Бу илм бизга ҳадис ровийлари ҳолатини, матнини ва ҳукм олиш усули кабиларни ўргатади. Ҳозирги кунда бизга уламоларимиз ҳадисларнинг саҳиҳ ва саҳиҳ эмасларини, қабу қилинадиган ва қабул қилинмайдиганларини ҳатто шарҳларигача китоблар тасниф қилишган. 1-босқич талабаси Тожиқулов Умурзоқ   793

Муносабат: “Хафа бўлиш йўқ”ми ё бор??

Юртимизда барча соҳалар қатори телевидение соҳасига ҳам кенг имконият берилди. Кўплаб янги кўрсатувлар ташкил бўлди. Маҳатма Ганди: “Мен деразамни очсам, тоза ҳаво билан бирга чанг ҳам киради”, – деганидек, кўплаб яхши кўрсатувлар қатори, ўзбек халқи урф-одат ва одоб-ахлоқига тўғри келмайдиган бир нечта кўрсатувлар ҳам пайдо бўлди. Улардан бири “Хафа бўлиш йўқ” кўрсатуви. Кун сайин у каби кўрсатув ва видеороликлар сони ортиб бормоқда. Уларда ўзбек халқи ва менталитетига умуман ярашмайдиган ссенарий ишланган. Улар оммалашиб кетишидан олдин тартибга солиш керак. Чунки кўринишидан кўнгилочар ва қувноқ бир кўрсатув бўлгани билан, аслида эса у яхшиликка олиб борадиган, оқибати ижобий бўладиган ишлардан эмас. Уларни кўпчилик, улар қатори ёш авлод, болалар ҳам ортидаги салбий оқибатларини англамай томоша қилиб ўтиришмоқда. Болалар у каби кўрсатувларни кўриб ўтирар экан, эртага ўзимизни устимиздан куладиган, бировнинг шахсиятини ҳурмат қилмайдиган инсон бўлиб етишиши ҳеч гап эмас. Бугун у ишларни оддий ҳолат деб кўриб ўтиришмоқда, эртага эса ортидан эргашиб ўзлари ҳам шу ишни қилишади. Тўғри, Ғарбда бу каби видео ва кўрсатувлар кўп ва уларнинг томошабинлар аудиторияси ҳам кўпдир. Аммо, бу дегани биз ҳам ундай кўрсатув ва видеороликлар ишлаб, томошабинларимиз сонини кўпайтиришимиз керак дегани эмас. Марҳум, биринчи Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек: “Шарқда ўзига хос демократия”. Бизга ғарбнинг барча ишлари тўғри келавермайди. Ислом маданияти билан суғорилган ўзбек халқига бировнинг устидан кулиш эвазига аудиторияни кўпайтириш ярашадиган иш эмас. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг муборак ҳадиси шарифларида шундай дейдилар: “Бирингиз биродарингизни нарсасини ўйнашиб ёки ҳазиллашиб олмасин. Агар бирингиз биродарининг нарсасини олса, бас унга қайтарсин”. Имом Бухорий, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти. Шунингдек, одам устидан кулиш ҳақида: “Биродарингизга ғазабланманг, уни мазаҳ қилманг ва унга ваъда бериб, хилоф қилманг”, – деганлар. Имом Термизий ривояти. Ҳадисларнинг мазмунига эътибор берсак, юқорида айтилган кўрсатув ва видеолар яхши эмаслиги кўринади. Бундай иш мусулмон шахсга ҳеч ҳам ярашмайди. Қолаверса, кўрсатувда устидан кулинаётган ва аҳмоқ қилинаётган инсонга охирида совға ҳам беришар экан. Агар ўша инсондан калаки қилинишидан олдин: “Биз ҳозир видеога олган ҳолда шундай шундай иш қиламиз, сўнг у видеони бутун дунёга эълон қиламиз. Эвазига эса сизга бир совға берамиз, шунга розимисиз?”, – деб сўралса, у ҳеч қачон рози бўлмайди. Ким бутун дунё нигоҳида аҳмоқ бўлишни хоҳлайди? У бечоралар эса жаҳли чиққанидан бир-бирлари билан муштлашиб кетишмоқда, ёки қўрққанидан юраги ушлаб қолмоқда. Бу яхши иш эмас албатта. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, ўзбек халқи доим барча ишларда бутун дунёга ўрнак бўлиб келган. Шундай бўлиб қолиши керак ҳам. Бу видео ва кўрсатувларнинг баъзи салбий оқибатини айтиб ўтдик холос. Фақатгина улар эмас, бошқа салбий оқибатлари ҳам бор. Биз ундай ишлардан эҳтиёт бўлмоғимиз лозим. Аллоҳ хайрли ишларимизда Ўзи мададкор бўлсин 4-курс талабаси Нажмиддинов Бахтиёр 971

МУШУКНИНГ ҚОЛДИҒИ

Мушукнинг (овқатдан, ичимликдан теккан нарсаларининг) қолдиғи бизнинг мазҳабимизда макруҳдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаи киромларидан бу тўғрисида шундай ҳабарлар келган: عن قتادة عن سعيد قال : إذا ولغ السنور فى الاناء فاغسله مرتين او ثلاثا Саийд розияллоҳу анҳудан Қатода роҳимаҳуллоҳ ривоят қиладилар: “Aгар мушук идишга текса, уни икки ё уч марта ювгин” حدثنا حماد عن قتادة قال : كان سعيد بن المسيب والحسن يقولان «اغسل الاناء ثلاثا» يعني من سؤر الهر Ҳаммод роҳимаҳуллоҳ Қатода роҳимаҳуллоҳдан бизга ривоят қиладилар: Саийд ибн Мусаййиб ва Ҳасан айтардилар: “Идишни уч марта ювгин” , яъни мушук қолдиғидан. Aгарда бу мавзуга назарий жиҳатдан қарайдиган бўлсак, биз жамиий гўштларни тўрт қисмга ажратамиз: Пок, йейиладиган гўштлар. У туя, сигир, қўй шунга ўхшашларнинг гўштлари, уларнинг ҳаммасининг қолдиғи покдир, чунки у пок гўштга тегиб туради. Пок йейилмайдиган гўштлар. У баний Одам гўшти, қолдиғи пок, чунки у пок гўштга тегиб туради. Ҳаром гўштлар. У тўнғизнинг, итнинг гўштлари. Уларнинг қолдиғи ҳаром, чунки у ҳаром гўштга тегиб туради. Йейишдан қайтарилган гўштлар. У зебранинг, йиртқичлардан тирноқлиларининг гўштлари. Мушук ва шунга ўхшаганларнинг ҳам гўштини суннат билан йейишдан қайтарилган. Назарий жиҳатдан мушукнинг қолдиғиниг ҳукми гўштининг ҳукмида, чунки у макруҳ гўштга тегиб туради. Шу сабабли қолдиғининг ҳукми гўштининг ҳукмида бўлади. Ҳуддики қолган уч турдаги гўштларнинг ҳукми қолдиғининг ҳукми билан бир хил бўлгани каби. Мана шундан мушукнинг қолдиғининг ҳукми макруҳлиги собит бўлади. Бу еса Aбу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг сўзлари. «Шарҳи маъонил осор» китоби асосида Aббосов Муҳаммадсодиқ тайёрлади. 913

Рўзадорларга хушхабар

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўза ва рўзадорлар  ҳақида кўплаб гўзал башорат-хушхабарлари мавжуд. Келинг улардан бирини эслаб кўрамиз:  Ибн Абу Авфо айтадилар: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : نوم الصائم عبادة و صمته تسبيح و عمله مضاعف و دعاؤه مستجاب و ذنبه مغفور  Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рўза тутган кишининг уйқуси ибодат, сукут сақлашлиги Аллоҳга тасбеҳ, қилган амалининг савоби орттириб берилади ва гуноҳи кечирилгандир”- деб марҳамат қилдилар. (Имом Байҳақий ривояти) Рамазон. Бу ой шундай муборак ойки, ҳар бир тақводор зот учун бу ойда туришликнинг ўзи ибодат, бу ойда бўлишликнинг ўзи ибодат. Қаранг, рўза тутадими ибодат, рўза ҳолатда ухлайдими ибодат, ҳаттоки гапирмасдан жим турса ҳам ибодат, ифторликда овқат еса ҳам ибодат. Қаранг бу ойда қай даражада савоблар, нақадар файзларга эришилади ва ҳар бир оддий амал ҳам ибодатга айланади. Рамазон ойида тонг вақтидан олдин туриб саҳарлик қиламиз, бу ишимиз ибодатга айланади, кейин саҳардан то шомгача рўза ҳолда юрамиз, ишлаймиз, ухлаймиз – ибодат, сўнгра шомда яна овқатланамиз –ибодат, кечаси таровеҳ намозларида қоим бўламиз –ибодат, дуолар қиламиз – ибодат, яна эртанги кун учун, рўзага куч тўплаш учун дам оламиз, у ҳам ибодатга айланади.  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Бу Рамазон ойи барака ойидир” – деб бежизга айтмадилар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам نوم الصائم عبادة дедилар, яъни эрталаб рўзадор одам рўзғори учун, нафақаси учун ишлаб меҳнат қилса ва чарчаганидан пешиндан кейин ёки асрдан сўнг бироз мизғиб олса, уни Аллоҳ таоло ҳар бир чиқарган нафаси учун зикр қилди деб номаи аъмолига ёзиб қўяди. Рўзадорнинг мартабасига қаранг! Худои таоло рўзадор бандасини қандай азиз қилиб қўйибди-я! Ва яна Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам و صمته تسبيح – рўза тутган кишининг гапирмаслиги, жим туриши тасбеҳдир. Яъни рўзадор одам олдин  ҳар хил хуник сўзларга ўрганган бўлса, эндиликда Аллоҳ таолонинг фарзини бажараётганда бу хилдаги одатни тарк этсин, яхши сўз билса гапирсин, билмаса унда жим турсин. Мана шу ҳолда Парвардигори олам у инсонга сукут сақлагани учун “Субҳаналлоҳ” деди деб ҳисоблайди. Ҳадиснинг давомида  و عمله مضاعف – рамазонда қилинган савобли ишларнинг ажри орттирилади деб келади. Яъни рамазонда қилинган ибодатлари, бошқа вақтларда қилинган ибодатлари билан бир хил бўлса-да, аммо муборак ойда қилинган хайрли ишларнинг савоби етмиш даража кўтарилади. Бу озмунча фарқ эмас, жуда ҳам катта  мукофот. Рамазонда кунига таровеҳ 20 ракаат ўқилади. Бу дегани 1400 ракат намоз ўқилганнинг ажри берилади. Бу ойда садақалар, хайрли ишлар, зикрлар 70 маротаба зиёда қилинади. Шунинг учун ҳам баъзи ақлли инсонлар закотларини ушбу муборак Рамазон ойида адо этадилар. Чунки Рамазон ойида қилинган ҳар бир эзгу амалга 70 марта кўп савоб берилади. Ҳадиснинг давомида рўзадорнинг сифатлари зикр этилиб шундай дейилади: و دعاؤه مستجاب – рўзадорнинг дуоси мақбулдир. Чунки у Аллоҳ таоло яхши кўрган банда бўлишга интилаётир. У Парвардигори учун кундузи ейиш, ичиш ва оилавий муносабатдан узоқлашади. Роббиси учун нафсининг кучли орзуларини тарк этади. У Аллоҳ таоло учун фидокорлик қилганлиги сабабли ҳам Худои таоло уни севмоқда ва дуоси ижобат бўлмоқда. Бундай фурсатда рўзадорнинг дуосини олишга, унинг кўнглини овлашга, унга эҳсон қилиб туришга ҳаракт қилишимиз зарур. Чунки унинг дуоси ижобат. Мен ҳам рўзадорманку, мен ўзимга ўзим дуо қилсам бўлмайдими, деманг. Чунки мўмин одам ўзининг амалини 100% қабул...
1 505 506 507 508 509 732