islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

МЎМИННИНГ УЙҚУСИ ҲАМ ИБОДАТ

 Тунги уйқуга ётмоқчи бўлган одам, энг аввало Аллоҳ таоло буюрган яхши ва эзгу амалларга куч тўплашни ният қилиши ва баданига роҳат бўлишини ўйлаши керак. Ётиш олдидан дарвоза-эшиклар беркитилади, сув идишлари ва озиқ-овқатлар усти ёпиб қўйилади, чироқлар ва ёниб турган олов бўлса, ўчирилади. Таҳорат олиб, тишларни мисвок ёки тиш чўткасида тозалаб, сўнг уйқуга ётилади. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўлларида овқат юқи билан ётиб, ухлаган одамга бирор касаллик етса, ўзидан кўрсин», дейилган. Киши тўшакка ётаётганида кўрпани ва уйқу кийимларини қоқиб ташлаши керак. Ухлашдан олдин ўқиш тавсия этилган оят ва дуоларни такрорлаб, ўзига дам солиб ётиш хотиржамлик бағишлайди. Уйда ёлғиз ўзи ухламаслик, ётганида қиблага ёки муқаддас китоблар турган томонга оёқ узатмаслик керак.  Кўп ухлаш соғликка зарар, юзни сарғайтиради ва кишини ланж, ҳафсаласиз қилиб қўяди. Бир кеча-кундузда беш соатдан саккиз соатгача ухлаш етарли. Чунки донишмандлар кўп гапириш, кўп ейиш қаторида кўп ухлашни ҳам ёмон санашган. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тонгда ухлаш ризқни камайтиради», деганлар. Қуёшнинг чиқиш ва ботиш пайтларида, қорин жуда тўқлигида ёки очлигида ухлаш ҳам соғликка зарар. Ошқозон ишлашда давом этса, инсон ухлаб дам ололмайди ва ҳолсиз бўлиб уйғонади. Ошқозон ишлаганда мия ҳам ишлашда давом этади. Шунинг учун қорин тўймасдан, ейишни тўхтатиш суннатдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси муборакларида: “Ким аср намозидан кейин ухласа, ақлдан озиб, жинни бўлади. Шундан сўнг, бошқани маломат қилмасин”, деганлар (Абу Яъло ривояти).  Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу бундай деганлар: «Уйқу уч хил – табиий, фазилатли ва фойдасиз бўлади. Табиий уйқу тун пайтидагиси, фазилатлиси чошгоҳ уйқуси, фойдасизи эса, куннинг охиридаги уйқудир. Бу пайтда фақат аҳмоқ, маст ёки касал киши ухлайди». Юзтубан ёки чалқанча ётиш тарбиясизлар одати саналади. Ҳалимийнинг “Минҳаж” китобида аёлларнинг чалқанча ётиб ухлаши ва эркакларнинг юзтубан ётиши макруҳ дейилган. Ибн Сино ёзишича, чалқанча ётиб ухлаш кишида сакта, фалаж, босинқираш касалликлари келиб чиқишига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Юзтубан ётган кишини кўрганларида, уни уйқудан уйғотиб: “Бу ишёқмасларнинг ётишидир. Юзини ерга қилиб ётган кишига Аллоҳнинг ғазаби бўлади”, деганлар. Ўнг ёни билан ётиб, ўнг қўл кафтини юз остига қўйиб ухлаш яхшидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ҳам шу тарзда ухлаганлар. Қолаверса, тиббиёт мутахассислари бундай ухлашда тана аъзоларининг ишлаши, модда алмашинуви яхшиланишини исботлашган. Баъзи табиблар чап ённи босиб ётишни тавсия қилишади. Чунки бундай ётиш овқат ҳазмини осонлаштиради. Айримлар озгина вақт ўнг тараф билан, сўнг чап тарафга ағдарилиб ётишни яхши санашган. Ибн Жавзий раҳматуллоҳи алайҳи “Тиб” китобида: “Ёз кунлари қуёш нури остида ухлаш эски касалликларни қўзғайди. Ой нури остида ухлаш инсон рангини сарғайтиради ва бош оғриғига сабаб бўлади”, деб ёзади. Жасадининг ярми сояда ва қолган ярим аъзоси қўёш нурида қолиб ухлаши касалликларни келтириб чиқаради. Куннинг биринчи ярмида бир-икки соат ухлаб олинса, одам кун бўйи енгил юради. Бу “Қайлула” дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайлула қилинглар, чунки шайтон қайлула қилмайди. Қайлула заволдан олдин бўлади”, деганлар. Очиқ жойларда, далада ухлаганида ўзини турли зарарли ҳашорат ва ҳайвонлардан ҳимоялашга ҳаракат қилиш ҳам ухлаш одобига киради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким усти ёпилмаган очиқ жойда ухлаб ўлса, айбни ўзидан кўрсин”, деганлар. Донишмандлардан бири ухлаш тартибини қисқа сўзлар билан баён қилдилар. Ўнг тарафга қараб ётиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган ётиш. Осмонга қараб...

“БАНД ОДАМ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ИНГЛИЗ ТИЛИНИ САМАРАЛИ ЎРГАНСА БЎЛАДИ?”

Юқоридаги савол, тажрибадан маълум-ки, кўпчиликни қизиқтиради. Бунинг устига ўрганувчининг вақти зиқ, ишлайди, оилали. Қуйидаги мақолада катта ёшли инглиз тили ўрганувчиларига уларнинг шароит ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб 13 та маслаҳат берамиз. “Ўзи менга инглиз тили ростдан ҳам керакми?” деган саволни кўндаланг қўйинг. “Ҳа” бўлса, вақт зиқлигидан келиб чиқинг. Керакли нарсани ўрганинг. Агар қанчадир билимингиз бўлса, олдин даражангизни синаб кўринг: http://testyourvocab.com/ сайтида сўз бойлигингизни текширинг (фақат аниқ билган сўзларни белгиланг.) TOEFL/IELTSларни ҳам топшириб кўринг, текин вариантлари бор, таҳминан неча балл олишингизни, қайси соҳаларни кучайтиришни биласиз (тинглаш, гапириш, ёзиш, ўқиш, сўз бойлиги, грамматика). Алоҳида вақт ажратманг. Инглиз тилига кириб кетинг, инглизча билан атрофингизни “ўраб” олинг. Бу осон, япон ё форсчани ўрганмаяпсиз-ку. Машина ё транспортда аудио-видео материалларни эшитиб кетинг, тушуниш мутлақо шарт эмас. Турли одамлар, турли шароитдаги суҳбатлар, янгиликлар, диалоглар, кино ва ҳоказо. Кабель ё “тарелкадан” фақат инглизча каналларни кўринг, янгилик, дискуссиялар ва ҳоказо. Youtube ҳам хизматда. Севимли сериалингизни инглизчасини топинг. OnlineTv.uz сайтида ҳам инглизча фильмлар бор. Хуллас, “замон, замон, бизнинг замон, даврон бизники”. Кунига 15-20 дақиқа ўқишга ҳаракат қилинг — китоблар (abbridged books: соддалаштирилган китоблар мавжуд, масалан Тошкентдаги Macmillan китоб дўкони), Википедиядаги Simple English тилида ёзилган мақолалар… Матн ўқинг ва янги сўзларни чиқаринг. Иш бўйича ҳужжатларни ҳам инглизчасини топиб ўрганинг. Кунига 10-15та янги сўз топинг ва ёдланг. Бир йилда 3-4 минг сўз бўлади. Қанча сўз билиш етарли. com каби сервислардан фойдаланинг. Курсларга боришга ҳаракат қилинг. У ерда урғу бериладиган соҳалар — сўзлашиш; кўпроқ гапиришга ҳаракат қилинг. Skype орқали сўзлашишни машқ қиладиган сервислардан фойдаланинг. Инглиз инсон билан мулоқат қиласиз. Муҳими, кунига бир неча соат инглизчага дуч келиш (ўқиш, эшитиш ва ҳоказо). Интенсив равишда ўрганинг, бўлмаса, олдинроқ ўрганган билимингиз эсдан чиқади. Дастурни 6-12 ойга мўлжалланг. Ҳар куни, ҳар соат шуғулланинг. Агар TOEFL/IELTS имтиҳон баҳолари керак бўлмаса, грамматикани алоҳида ўрганманг, вақтингиз бекор кетади. Албатта, тилни ўрганиш бу камтарона маслаҳатлар билан чегараланмайди. Энг асосийси ўзингизда кучли хохиш топиш: у сизни албатта ўзингизга мос ечим топишга удайди ва изланишдан тўхташингизга қўймайди. Бизнинг маслаҳатлар эса, бир дебоча холос… Тошкент ислом институти ўқитувчиси Камолиддин Зияев  801

Муфтий Усмонхон Алимов Австриядаги анжуманда нутқ сўзлади

19-июнь куни Австрия давлатининг пойтахти Вена шаҳрида Кавказ мусулмонлари идораси, Германиядаги Озарбайжон Республикаси элчихонаси, Подшоҳ Абдулазиз номидаги Маданият ва динлараро мулоқот халқаро маркази, Женеванинг инсон хуқуқлари ва халқаро мулоқот маркази ҳамда Озарбайжон цивилизациялар ва динлараро ёрдам халқаро маркази томонидан ташкил этилган “Динлар ва цивилизациялараро ҳамкорликдан умумбашарий бирдамлик сари” номли халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Muslim.uz хабар бермоқда. Анжуманда дунёнинг барча мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда турли конфессия етакчилари иштирок этмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акрамов ҳам анжумани ишида фаол қатнашмоқда. Сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуслари билан барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилаётгани, хусусан, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш борасида халқаро ҳамжамият эътирофига сазовор қатор эзгу ташаббуслар илгари сурилганини алоҳида таъкидладилар. Дарҳақиқат, бутун дунё халқлари турли муаммоларга дуч келаётган ҳозирги мураккаб шароитда илоҳий динлар пешволари бир жойга жамланиб, ягона мақсад – йўлида ҳамкорлик қилишлари ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Мазкур анжуманда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан делегация вакиллари бир мажлисда жам бўлиб, муҳим масалаларни машварат қилишлари, албатта, ўзининг ижобий натижаларини беради, инша Аллоҳ. Ушбу нуфузли анжуманда сўзга чиққан нотиқлар турли халқлар ўртасида ўзаро бирдамлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро аҳилликка эришиш, турли ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш ҳамда умумбашарий бирдамликни таъминлаш кераклиги борасида сўз қилдилар. 873

“УМРИМ БЕЗАГИСАН, МАЪҲАДИМ!”

     Озод ва обод, мустақил юртда яшаш инсон фарзанди учун улкан саодатдир. Истиқлол чаманида яшнаган она Ватанимиз бағрида мусаффо орзуларимиз осмон қадар юксалаётгани рост. Яратганга минг шукурки, бу тинч, мусаффо, келажаги буюк давлатда туғилиб камолга етиш, илму фан, касб-ҳунар эгаллаш бизнинг ТИИ талаба қизларига ҳам насиб қилди.      Жорий  йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти талаба қизлари ва 2018-2019 ўқув йилининг битирувчилари ҳамда турли таълим муассасаларидан ташриф буюрган  меҳмонлар иштирокида хатмона кечаси бўлиб ўтди. Байрам тадбирида иштирок этиб битирувчи талабаларга оқ фотиҳа бериш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро академияси ва “Хастимом” МФЙдан, Мовароуннаҳр нашриёти, Тошкент шаҳар вакиллиги, “Хадичаи Кубро” ЎМИБЮдан ҳамда ўнлаб институтнинг фахрий ходимларидан иборат азиз меҳмонлар ташриф буюрди.     Тадбирнинг аввалида кечанинг қаҳрамонлари бўлмиш битирувчилар  кириб келишди. Қуръони каримни 2-босқич талабаси Саидалиева Муфаззала  тиловат қилди ва тадбир устозлар қилган  гўзал дуолар билан очилди. “Хатмона 2019” байрам тантанасида нуфузли меҳмонларга сўз навбати берилди. Улар битирувчиларга ўзларининг самимий тилак, хайрли дуо ва қимматли насиҳатларини билдирдилар. Сўнгра институтнинг фаол битирувчи талаба қизлари раҳбарият томонидан “Фахрий ёрлиқ”, ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир давомида биринчи курс талаба қизларининг бадиий чиқишлари ўзгача файз  бағишлади. Хатмона тадбири битирувчиларнинг келгуси ҳаётига гўзал дуои хайрлар  қилиш билан якунланди. ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 765

«Даволаса 7 кунда, даволамаса 3 кунда тузалади…»

Бугунги мавзуйимиз иситма! Охирги вақтларда дорихоналар кўпайиб кетганлиги жуда кўпчилик қатори мени ҳам ҳайрон қолдирмоқда. Ростдан ҳам, халқимиз дори билан даволашга жуда ҳам берилиб кетган, касалликни олдини олиш учун соғлом овқатланиш ва соғлом ҳаёт тарзига эътибор эса, жуда кам. Бу ҳақда Инша Аллоҳ, бошқа сафар гаплашамиз… Ҳозир таъкидлаб ўтмоқчи бўлган нарсам – биз танамизга ўз-ўзини даволаб, касалликларни енга олиши учун имкон беришимиз керак. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Тийн сурасида «Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик», дея марҳамат қилган. Иситма бу – нафақат ОРВИ, балки барча инфекцион касалликларнинг кўрсаткичи (симптом) ҳисобланади. Тана ҳароратини кўтарилиши билан организм касалликни келтириб чиқарувчиларга қарши курашади. Касалликни келтириб чиқарувчи вирусларга қарши курашувчи моддалардан энг асосийси бу интерферон. Интерферон – вирусларни нейтраллаштира оладиган оқсил. Уни танада ишлаб чиқарилиши эса, тана ҳароратини ошиши билан узвий боғлиқ. Яъни тана ҳарорати ошганда у кўпроқ ишлаб чиқарилади. Тана ҳарорати ошишининг 2 3- кунларида унинг ишлаб чиқарилиши максимум даражага етади. Агар бу оқсил касалликни енгиш учун кам бўлса, ( бола нозик бўлганида, ёки ота-оналар иситмани «туширса») касалликни 3 кунда даволаниш имконияти йўқолади. Бу ҳолатда ёрдамга бошқа моддалар келади, лекин энди касалликни тузалиши озгина чўзилади, яъни касаллик бошланганининг 7 кунигача. Айтганча, бу кўпчиликни ўйлантирган бир саволга жавоб бўла олади. Одатда ота-онаси жуда ҳам ғамҳўр болалар узоқроқ касал бўлишади. Демак, кўп касалликлар, одатда, даволанмаса 3 кунда, даволанса 7 кунда соғаяр экан. Ҳар бир боланинг иситмага чидамлилиги ҳар ҳил. Баъзи болалар 39 даража иситма билан ҳам ўйнаб юрса, баъзилари эса 37,5 даража иссиқ билан ҳам ҳолдан тойиб қолади. Шу сабабли, ҳаммага умумий қилиб, тана ҳарорати неча даража иссиқ бўлганида дори бериш кераклиги ҳақида умумий маслаҳат бериш мумкин эмас. Тана ҳарорати кўтарилганда , танага ҳароратни тушириш учун имконият бериш керак: 1. Тана ҳарорат терлаганда пасаяди 2. Чиқарилаётган нафас ташқаридаги ҳавони иситганда пасаяди Демак, иситмалаётганда жуда кўп суюқлик ичиш ва хона ҳароратини салқинроқ, 16-18 даражада сақлаш жуда ҳам муҳим. Эътибор беринг! Иситмалаётган бола танасини ташқи тарафдан совитишга ҳаракат қилиш нотўғри (масалан, совуқ нарсалар болани «растирание» қилиш. Бу ҳолатда қон айланиши секинлашиб, терлаш камаяди. Тана ташқи ҳарорати пасаяди, лекин ички аъзолар ҳарорати кўтарилади. Иситмани зудлик билан тушириш керак бўлган ҳолатларда таблетка, сироп, свечалардан фойдаланган маъқул. Иситмани зудлик билан тушириш шартлигига 3 та сабаб бўлиши мумкин: 1. Иситмага чидамсизлик; 2. Касалликни нерв системаси билан боғлиқлиги ( халқ тилида буни судирги дейди) 3. Тана ҳароратининг 39 даража ва ундан юқори эканлиги; Демак, қўшимча даволовчи дориларни таъсирини камайтирмаслик ва организмни касаллик билан курашишига ёрдам бериш учун жуда кўп суюқлик ҳамда салқин хона ҳарорати зарур экан. Илоҳим, фарзандларимиз соғлом ва иммунитети кучли бўлиб улғайсин! П.С. Маслаҳатлар Доктор Комаровский маслаҳатлари асосида тайёрланди Манбаа: http://Muslima ona kundaligi 964
1 507 508 509 510 511 736