islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Навоийнинг “Арбаъин”и…

Алишер Навоий омма, халқ истифода қилиши учун соф шаръий кўрсатмаларга доир асарлар ҳам ёзган.  Бу маънода унинг энг кўзга кўринган асари, шубҳасиз, “Арбаъин” китобидир. “Арбаъин” “қирқта” дегани бўлиб, истеъмолда қирқта сайланма ҳадисдан иборат ҳадис китобларига айтилади. Ушбу услубда асар яратиш Ислом оламида яхши бир анъанага айланган. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари асос бўлади: قَالَ رَسولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : «مَنْ حَفِظَ عَلَى أُمَّتِي أَرْبَعِينَ حَدِيثًا فِي أَمْرِ دِينِها، بَعَثَهُ اللهُ فَقِيهًا، وُكُنْتُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ شَافِعًا وَشَهِيدًا». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким умматимга дин ишлари борасида қирқта ҳадисни муҳофаза қилиб берса, Аллоҳ уни Қиёмат куни фақиҳ қилиб тирилтиради ва Қиёмат куни мен унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан”. Бу ҳадис бироз заифроқ йўллар билан нақл қилинган бўлса-да, у жуда  кўп муҳаддислар томонидан ривоят қилинган машҳур ҳадис ҳисобланади.  Жумладан, уни имом Байҳақий Абу Дардо ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу розияллоҳу анҳумодан, Дайламий Ибн Масъуд ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан, Абу Нуъайм Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан, Ибн Жавзий Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Мазкур ҳадиси шарифнинг илҳоми билан кўпчилик муҳаддислар ва уламолар тарафидан “Арбаиън” асарлари яратилган. Бу тур ҳадис китобларини катта икки қисмга ажратиш мумкин: 1.Маъулум бир мавзудаги ҳадислардан қирқтасини жамлаган асарлар. Масалан, одоб-ахлоқ, илмнинг фазилати, истиғфорнинг фазилати, Мадинанинг фазли ҳақида, ҳажга ёки табобатга оид ҳадислардан тузилган арбаъинлар каби. 2.Исломнинг умумий асосларини ифода этувчи ҳадислардан тузилган арбаъинлар. Буларда мавзу чекланмайди. Бу тур арбаъинлар ичида энг машҳур ва мўътабари имом Нававийнинг “Арбаъин”лари эканида шубҳа йўқ. Мазкур ҳадиси шарифда айтилган ваъдадан умид қилиб, мусулмон шоирлар ҳам шеърий “Арбаъин”лар ёзишган. Жумладан, буюк олим Абдурраҳмон Жомий раҳматуллоҳи алайҳ форс тилида “Арбаъин” тузиб, унда фазилатли амалларга доир қирқта ҳадисни шеърий тўртликлар билан таржима қилган. Кейинроқ у кишининг хос шогирди, мумтоз шоир Мир Алишер Навоий ҳам устоз йўлидан бориб, ўзининг “Арбаъин” асарини битган. Алишер Навоийнинг “Арбаъин”ини ўрганар эканмиз, унда асосан Ислом ахлоқига доир ҳадислар жамланганини кўрамиз. Муаллиф унда устози Абдурраҳмон Жомий “Арбаъин”ида келтирилган ҳадисларнинг айримларини олиб, айримлари ўрнига бошқа ҳадисларни танлаган ва аввал ҳар бир ҳадиснинг арабча матнини келтириб, кетидан унинг мазмунини шеърий тўртлик шаклида ифода этган. Бунда ҳадислар сўзма-сўз таржима қилинмай, уларнинг умумий мазмуни акс эттирилган. Зеро, ҳадисларни назмда сўзма-сўз таржима қилишнинг умуман имкони йўқ. Шу боис, муаллиф аввал ҳадиснинг матнини бериб, кетидан унинг умумий мазмунини бадиий услубда баён қилган. Бу айрим уламоларнинг “етарли билимга эга кишилар ҳадисларнинг маъноларини нақл қилишлари мумкин” деган фикрларига асосланган ишдир. Маълумки, Алишер Навоий аслида ҳадислар устида тадқиқот олиб борадиган муҳаддис бўлмаган, бошқача қилиб айтганда, бу соҳа у кишининг мутахассислиги эмас. Қолаверса, у киши яшаган пайт Ислом оламида ҳадис илмидан узоқлашиш бошланган даврга тўғри келади. Ушбу шароитда мана шунчалик ишончли ҳадисларни жамлашнинг ўзи ҳазрат Навоийнинг ҳадис илми борасида қанчалик юқори даражада эканларини кўрсатади. 4-курс талабаси Анорбоев Исломбек Мавлонович 850

Имом Шотибийнинг ҳаёти ва ижоди

Қорилар саййиди, шайх, имом Абу Муҳаммад Абул-Қосим ал-Қосим ибн Фирруҳ ибн Халаф ибн Аҳмад ар-Руъайний ал-Андалусий аш-Шотибий (538/1143) йили Андалусиянинг Шотиба шаҳрида таваллуд топган. Манбаларда унинг кўзлари ожиз ҳолда туғилгани зикр қилинади. Баъзи тадқиқотчилар унинг куняси бўлмиш Абул-Қосимни ўзининг Қосим деган исми дейдилар. Унинг машҳур куняси Абу Муҳаммаддир. Имом Заҳабий “Маърифат ал-қурро ал-кибор”,(Улуғ қориларни таниш) “Тазкират ал-ҳуффоз”,(Қорилар ҳотиралари) “ал-Ибар” (Ибратлар )китобларида, Ибн ал-Жазарий “Ғоят ан-ниҳоя”( ) китобида, Ибн Қози Шеҳба “Табақот” китобида Қосим унинг исми эканлигини тўғри дея эътироф этганлар. “Фирруҳ” номи Андалусия шевасидаги лотин тилидан олинган бўлиб, унинг маъноси араб тилида “ҳадид”, яъни темир маъносини беради. Руъайний Ямандаги Зий Руъайн қабиласига нисбат бўлиб, ушбу қабилага мансуб одамлар Миср ва бошқа шаҳарларга ҳам кўчиб борган эканлар. Имом Шотибийнинг асли ҳам ушбу қабилага мансуб ҳисобланади. Шотибий дейилишига сабаб эса олимнинг туғилган шаҳарига нисбат беришдир. Шотиба Андалус (ҳозирги Испания) шарқида қалъа билан ўралган катта шаҳар номи ҳисобланади. Шотибий Қуръони Карим қироати, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадислари ва тафсир илмида олим кишилардан бўлган. Агарда унинг олдида Имом Бухорий ва Имом Муслимларни “Саҳиҳ”лари ва Имом Моликни “ал-Муватто”лардан ҳадис ўқилса, китобга қарамасдан улардаги хатоларни ёддан айтарди ва китобларни грамматик жиҳатдан ҳаракатларидаги жузъий камчиликларни ҳам тўғрилаб қўярди. Чунки, Шотибий ўз замонасининг наҳв илми бўйича ҳам таниқли олимлардан бўлган. Имом Шотибий Қуръон илмларини имоми, Аллоҳнинг китобида насиҳатгўй, йўлбошчи, араб сўзларини тузилиши, луғатини билишда энг олди уламолардан, уни халқ орасида айтишларича ҳадис ёд олишликда нодир олим бўлган эди. Шайҳ Шотибий заковатли, барча илмлардан хабардор, шеърият назмида ҳам маҳоратли бўлган. Қироат илмида етук билимдон, валийлик, зоҳидликлари бениҳоя бўлган. Аллоҳга қилаётган ибодатларида ўзларини синиқ олиб турар. Қалби доимо Аллоҳ зикри билан уйғоқ, вақти-вақти билан кароматлар кўрсатиб турардилар. Бунга қўйидаги икки мисолни келтириб ўтамиз: Шотибий “Фозилийя” мадрасасида бомдод намозини ўқиб сўнгра дарс бериш учун шу ерда ўтирарди ва одатига кўра “Ким биринчи келган бўлса ўқисин” дерди. Бир куни “Ким иккинчи келган бўлса шу киши ўқисин” деди, шунда биринчи келган талаба ўйланиб қолди, чунки бундай ҳолатни шайхнинг ҳузурида умуман кўрмаган эди. Сўнгра талаба ўтган дарсда шайхга нисбатан қандай беодоблик қилдим экан деб ўйланиб турганди тўсатдан кечаси уйқусида жунуб бўлиб қолганлиги эсига тушиб қолди, сўнг югурганича мадрасанинг ёнидаги “ҳаммом”га бориб ғусл қилиб қайтиб шайхни ҳузурига келганида аввалгиси ҳали дарсини якунига етказмаган эди. Аввалгиси дарсини тугатгач Шайх, “энди биринчи бўлиб келган киши ўқисин” дейди. Имом Шотибий Мисрга борган вақтида Миср волийси у зотга жуда катта ҳурмат кўрсатиб ўзининг саройидан жой бериб гўзаллик ва насабда тенги йўқ аслзода аёллардан бирига никоҳлаб қўяди. Кейинчалик унинг канизаклари фитна қилиб “сиз гўзал, тенги йўқ, аслзода, аёл эдингиз подшоҳимиз сизни кўзи ожиз кишига никоҳлаб берди, қироъат имоми бўлса ҳам сизни тенгингиз эмас, у кишининг кўп вақти мадрасада ўтса сизнинг қадрингизга етармиди? Сиз у кишидан талоғингизни сўранг сўнгра фалончи вазир ёки фалончи шаҳзодага тегиб оласиз”, дейди. Имом Шотибий мадрасадан келиб таҳорат олмоқчи бўлиб турганларида унинг рафиқаси юқорида канизаклар унга айтиб ўтган сифатларини зикр қилиб бу сифатлардан эса, Шотибийнинг бехабарлигини яъни рафиқасини жамолда тенги йўқ аёллардан эканини кўра олмасликгини айтиб, эридан талоғини беришлигини сўрайди. Шунда Шотибий рафиқасига таҳоратга сув олиб келишликларини буюради. Рафиқаси сувни олиб келганида, Шотибий уни ёнига чўккалаб ўтиришини...

Бир ҳадис шарҳи

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Ҳафса бинту Умар Жаноб Расулуллоҳнинг саҳобаларидан бири Хунайс ибн Хузофанинг хотини эди. Хузофа Мадинада вафот этиб, Ҳафса тул қолганларидан кейин, Ҳазрати Умар ал-Хаттоб шундай дедилар: «Мен Усмон ибн Аффоннинг ҳузурига бориб, Ҳафсани унга (хотинликка) таклиф қилдим. У менга: «Бироз ўйлаб кўрайин», – деди”. Мен бир неча кеча кутдим кейин у менга учраб: «Шу кунларда уйлана олмайдиган кўринаман»,- деди. Кейин мен Абу Бакр ас-Сиддиқни учратиб, у кишига: «Агар истасангиз (қизим) Ҳафсани сизга никоҳлаб қўяман»,- дедим. У киши менга лом-мим демадилар, мен Усмондан кўра у кишидан кўпроқ хафа бўлдим. Бир неча кеча кутдим. Сўнг қизим Ҳафсани Жаноб Расулуллоҳ ўзларига никоҳлаб олдилар. Кейинчалик Абу Бакр ас-Сиддиқ мени учратиб «Ҳафсани менга (хотинликка)  таклиф қилганингда лол-мим демаганим учун мендан хафа бўлган бўлсанг керак», – дедилар. Мен : » Ҳа», -дедим. Абу Бакр ас-Сиддиқ : «Сен менга таклиф қилган нарса хусусида жавоб бермоғимга Жаноб Расулуллоҳнинг ўз суҳбатларида Ҳафса ҳақида гапириб ўтганларидан хабардор бўлганимгина монеълик қилган эди. Мен ул Зотнинг сирларини ошкор қила олмас эдим. Агар Жаноб Расулуллоҳ уни олмаганларида, мен олган бўлар эдим»,- дедилар. Зайнаб бинту Абу Салама ривоят қиладилар: «Умму Ҳабиба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Ё Расулуллоҳ, биз сизни Абу Саламанинг «Дурдона» қизига уйланасиз, деб юрибмиз!» -деди. Жаноб Расулуллоҳ «Умму Саламага уйланмоғим мумкин бўлмаганидан кейин унинг қизига ҳам уйланмоғим мумкин эмас. Чунки унинг отаси менинг эмишган биродаримдур!» – дедилар.  («Саҳиҳи Бухорий», «Инсоннинг ўз қизи ёки синглисини хайрият аҳлига (хотинликка) таклифи бобидан) Ҳадисда келган «Таъайяма» сўзи араблар истилоҳида  «Эри ўлган аёлга ёки эридан боин талоқ бўлиб иддаси тугаган аёлга» ишлатилади. Эри вафот этган аёлга талоқ бўлгандан кўра кўпроқ ишлатилади. Ибн Баттол айтадиларки: «Арабларда барча эри йўқ аёлга ва аёли бўлмаган эркакка ишлатилади». «Машаъриқ» китобида бокирага ҳам ишлатилади, деб зиёда қилинган. Ҳафса бинту Умарнинг эрлари ғазотда жароҳатланиб, ғазотдан кейин вафот этди. Албатта, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Ҳафса онамизга ҳижратдан 25 ой кейин уйланганлар. Баъзи ривоятда 30 яна бошқасида 20 деган қавллар ҳам бор. Ибн Абдул Бар «Албатта, бир киши жароҳатдан вафот этди ва у шаҳиддир» деди. Бу гап Ҳафсанинг эри Хунайс ҳақида эди. Ушбу ҳадисда Ҳафса онамизга  совчилик масаласида турли хил қавллар бор. Айрим ривоятларда Усмон (р.а.)нинг ўзлари Ҳафса онамизга совчи юборганлари ҳам келган. Ҳирош ибн Робиъ ривоят қилган ҳадисда бундай келган ва буни Табарий “саҳиҳ” деган. «Албатта, Усмон Умарнинг қизига совчи юборди, Ҳафса уни рад қилди. Бу гап Расулуллоҳга етиб борди. Ҳазрат Умар Расулуллоҳнинг олдиларига боргач, Умарга айтдилар: «Эй Умар Усмондан яхши куёвга сени далолат қилайми? Усмон учун сендан кўра яхшироқ қайнота йўқ”. Умар айтди: «Ҳа, Аллоҳнинг набийси». Расулуллоҳ айтдилар: «Қизингга мен уйланаман ва Усмон менинг қизимга уйланган». Ҳофиз Зиё айтдилар: «Ҳадис иснодининг зарари йўқ, лекин саҳиҳда Умар розияллоҳу анҳу Ҳафсани Усмонга таклиф қилганларида, «Унга уйлана олмайдиган кўринаман», деб рад жавоб берган. Ибн Саъд саҳиҳ мурсалдан Робиънинг ҳадиси каби тахриж қилдилар. Икки ҳадиснинг ўртасини жамлашда шундай эҳтимол қилинадики, биринчисида Усмон р.а. Умар р.а.га совчи юборганларида Ҳафса уни рад қилдилар. Робиънинг ривоятида келгани каби рад қилишларининг сабаби эрларининг вафотига кўп бўлмаганлиги учун, деб эҳтимол қилинади. Ибн Саъд нинг ривоятларида воқеъ бўладики, Усмон р.а. «Мени аёлларга ҳожатим йўқ», дедилар. Вақидийдан Ибн...

Бир ҳадис шарҳи

Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Саъд ибн Муозга Бану Қурайза қабиласи устидан ҳукм чиқариш ҳуқуқи берилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Саъдга одам юбордилар, у эшакка миниб келди. Масжидга яқин келганда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ансорларга: “Саййидингиз ҳурмати учун туринглар!“, дедилар. Саъдга: “Мана буларнинг устидан ҳукм чиқариш сенга топширилди!“-деб яҳудийларга ишора қилдилар. Саъд: “Уларнинг урушга яроқлиси қатл қилинсин, бола-чақаси эса асир олинсин!“-деб ҳукм қилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолонинг ҳукми ҳам шундай эди“-дедилар. Аввало, ҳадисда зикр қилинган Бану Қурайза ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак: Бану Қурайза яҳудийлардан ташкил топган бўлиб, Мадинага яқин жойда жойлашган. Улар ўзлари ва Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам ўрталарида бир-бирлари билан урушмасликка, уларга қарши уруш очганларга ёрдам бермасликка аҳднома имзолагандилар. Аммо, Бану Қурайза ушбу аҳдни бузди ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга ҳиёнат қилиб, бошқа жамоаларга ёрдам қўлини чўзди. Гарчи, улар мусулмонларга қарши бўлган томонга ёрдам берган бўлсаларда, Аллоҳ таоло мусулмонларга Ўзи нусрат берди. Қарши тараф жамоалари ортга чекиниб, тарқаб кетдилар. Ўз навбатида, мусулмонлар ҳам диёрларига қайтдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам урушдан ҳоли бўлгач, силоҳларини ечиб, ювиниб турганларида, Жаброил алайҳиссаллом келдиб қолдилар ва:“Сиз силоҳингизни ечибсиз, аммо биз ҳали ечганимиз йўқ! Уларга (Бану Қурайзага) қарши отланинг!“ -дедилар. Шундан сўнг, қайта йўлга чиқдилар. Бану Қурайза ерига шом пайти етиб келинди. Уларнинг адади таҳминан уч мингта эди. Мусулмонлар қарши тарафни бир неча ўн кеча қамал қилдилар. Бу орада Аллоҳ таоло душман қалбига қўрқув солиб қўйди. Бу пайтда Аҳзоб уришида ўқ еб жароҳатланган Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу Мадинадаги масжидда (бир ривоятда: Масжиди Набавийда) чодир ичида даволанаётган эдилар. У кишига қавм устидан ҳукм чиқариш талаб қилинди. Саъд розияллоҳуни анҳу эшакка миндириб, ўнг ва чап тарафларига икки киши суянч бўлиб олиб келдилар. Масжидга яқин қолганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга: “Саййидингиз учун туринглар! Уни тушириб қўйинг ва икром қилинг!“-дедилар ва Саъдга: “Албатта, мана булар ҳукмимиз остидадирлар!“-деган маънода юзланиб қўйдилар. Саъд: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен булардан Исломга қарши қурол кўтара оладиган кишиларни қатл қилишга, болалари ва зурриётларини асир қилишга ва моллари ҳамда диёрларини ўлжа қилиб олишга ҳукм қилдим“-деди. Шу пайт Аллоҳ таолодан ваҳий нозил бўлди. Унда Саъд айтган ҳукм бор эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло уларга Жаброил тилида етти қават осмондан ҳукм қилди“-дедилар. Қатл қилинганлар сони 600тага етди. Бу ҳадис борасида уламолар бир қанча фойдалар олишни айтиб ўтганлар: 1) Келувчини ҳурматлаб ўриндан туриш; Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига мавлолари Зайд ибн Ҳориса, амакиваччалари Жаъфар, қизлари Фотима розияллоҳу анҳум кириб келганларида, У зот ўрниларидан турганлар. 2) Қийин масалаларда ҳукм чиқариш учун ҳакам тайинлаш шаръий иш экани; 3) Ҳакамликка фазилатли кишини тайинлаш; 4) Аҳдни бузган ва келишувга ҳиёнат қилганга уруш очишнинг жоизлиги; 5) Саҳоба Саъд ибн Муоз буюк иш қилгани ва бир қанча фазилатлари зоҳир бўлгани юқоридаги ҳадисдан маълум бўлади. Аллоҳ таоло барчамизга тавфиқ ва офият берсин ва олаётган илмларимизни манфаатли қилсин! 303-гуруҳ талабаси Юсупова Феруза 826

Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳидаги ширкка сабаб бўлиб қолаётган қуриган дарахт жойидан олинди

Бухоро вилоятининг Когон туманида жойлашган «Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд» зиёратгоҳидаги қуриган дарахт олиб ташланди. «Xabar.uz» хабарига кўра, тут дарахти қолдиқлари аввал турган жойдан олиниб, музей ихтиёрига топширилган. Маълум қилинишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг жорий йил 7 май кунидаги «Дарахт ва тош кабиларни муқаддас деб билишнинг ширклиги тўғрисида»ги фатвосига асосан ушбу қуриган тут дарахти зиёратгоҳ ҳудудидан олиниб, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасидаги музейга тақдим қилинди. Azon.uz манбаси хабарига кўра, зиёратчиларнинг ширк амаллар қилишларига сабабчи бўлиб қолаётган ушбу эски дарахт 9 июнь куни номаълум шахс томонидан ёқиб юборилган. Зиёратгоҳ мажмуаси раҳбари Абдулғофур домланинг маълум қилишича, дарахт ростдан ҳам кеча номаълум шахс томонидан ёқиб юборилган, лекин дарахтнинг қолган қисми аввал турган жойдан олиниб, мажмуа қошидаги музей ихтиёрига топширилган. Манба: kun.uz 842
1 508 509 510 511 512 732