islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 23, 2019

Day

ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎЙНАБ ЎРГАНАМИЗ!

Ўйинлар – самарали тил ўрганиш жараёнинг ажралмас қисми. Улар рақобат муҳитини яратиб, зўрма-зўракилик ва мажбурият хиссини камайтиради. Ўйин хотирада янги ўзлаштирилган материални мустаҳкамлаш, такрорлаш ва амалиётда қўллаш имконни яратибгина қолмай, қатнашчиларни зерикиш ва ўта расмийликдан халос қилади. Бундай муҳитда хотира ва мия фаоллашади, ўқиш самараси ўсади. Қуйида бир неча орфографик ўйинлар келтирилган бўлиб, улар сўз ясаш, ҳарфларнинг ўрнини билиш, сўз қўллаш каби малакаларни ривожлантиришга қаратилган 6 та ўйин билан танишинг. Уларни синфда ҳам, дўстлар ёки оила даврасида ҳам ўйнаш мумкин. Ўқитувчи ролини, агар у бўлмаса, исталган билағон қатнашчи эгаллайди. 1. СЎЗ ЙИҒИШ  Ўйин учун 10 дақиқа ажратилади. Ўйиннинг  мақсади:  ҳарфларни  бириктириш  орқали  сўз  ясаш кўникмаларини ривожлантириш. Жараён: ўқитувчи тингловчиларга кўрсатмасдан йирик ҳарфлар билан инглизча сўзни қоғозга ёзади ва уни ҳарфларга бўлиб кесади, сўнг  “менда сўз бор эди, ҳозир  у ҳарфларга ажралиб  кетди, ким бу сўзни  топади?”  деб,  ҳарфларни  стол  устига  ёйиб  ташлайди.  Сўзни биринчи бўлиб  топган ва уни ёзув тахтасига ёзган тингловчи ғолиб ҳисобланади. Ҳаракат шу зайлда давом этади.   НАВБАТЧИ ҲАРФ  Ўйин учун 10 дақиқа ажратилади. Ўйиннинг мақсади: сўзда ҳарфларнинг ўрнини анақлаш кўникмаларини ривожлантириш. Жараён:  ўқитувчи  гуруҳни  3  та  жамоага  бўлади  ва  тингловчиларга  карточкалар  тарқатади,  улардан,  имкони  борича,  “навбатчи ҳарф” ёрдамида кўп сўз ёзиш сўралади. Бунда “навбатчи ҳарф”нинг сўздаги аниқ жойини ўқитувчи айтиб ўтиши шарт. Масалан: “Бугун бизнинг навбатчи ҳарфимиз “о” ҳарфи, у сўзда биринчи бўлиб келади. Қайси жамоа азоси “о” ҳарфи билан бошланган кўп сўзларни ёзув тахтасига ёзса, ўша жамоа ғолиб ҳисобланади. (open, onion, orange, own, ……) SMS ЎЙИНИ Ўйин учун 15 дақиқа ажратилади. Ўйиннинг  мақсади:  ўрганувчиларнинг  ёзиш  ва  сўз  қўллаш кўникмаларини ривожлантириш. Жараён: ўқитувчи гуруҳни 3 та ёки 4 та жамоага бўлади, сўнг ёзув  тахтасига  инглизча  сўзни  ёзиб  қўяди.  Тингловчилар  шу  сўз ёрдамида  SMS  матнини  тузишлари  керак.  Жамоанинг  бир  азоси сўзнинг биринчи ҳарфи билан бошланувчи SMS матнини ва ҳоказо , иккинчиси  эса  берилган  сўзнинг  иккинчи  ҳарфи  ҳарфи  билан бошланувчи SMS матнини ёзиши керак. Масалан: desk – 1) Do your exercise! 2) Every day you should brush your teeth. 3) Send me my book, please. 4) Kate is always at home. КИМ КЎПРОҚ СЎЗ ЁЗАДИ Ўйиннинг  мақсади:  ўрганувчиларнинг  эгаллаган  ёзиш  ва  сўз қўллаш кўникмаларини текшириш. Жараён: Ўқитувчи  гуруҳни  3  та  ёки  4  та  жамоага  бўлади.  Ҳар бир жамоа ёзув тахтасига ўрганилган мавзулар бўйича имкони борича кўп сўзларни ёзиши керак. Масалан:  Тахминий  мавзулар:  “Greetings  and  partings”,  “At  the airport”, “Kinds of sport games ”, “The seasons”. ТОПИШМОҚ  Ўйиннинг мақсади: ўрганувчиларнинг мантиқий ва эркин фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш. Ўйин  жараёни:  рақамлар  қатори  намойиш  этилади,  уларнинг орасида  бир  нечта  рақамлар  тушиб  қолдирилади.  Тингловчилар тушиб қолган рақамларни топиб айтишлари керак. Масалан: 1, 2, 3, 5, 6, 8, 9, 10. (4, 7). THERE IS … КОНСТРУКЦИЯСИ  Ўйиннинг  мақсади:  дарсда  ўтилган  сўз  ва  ибораларини  ҳамда There  is….  конструксиясини  мустаҳкамлаш  ва  ўз  нутқида  қўллаш кўникмаларини ривожлантириш. Ўйин жараёни: ўқитувчи гуруҳни 2 та жамоага бўлади ва бир қутининг ичига тингловчиларга маълум бўлган предметларни солади. Ҳар  бир  жамоа  аъзоси  There  is….  конструксиясини  қўллаб  навбат билан қути ичида нима борлигини айтиши керак. Масалан: P1: There is a book in the box. P2: There is a pencil in the...

МЎМИННИНГ УЙҚУСИ ҲАМ ИБОДАТ

 Тунги уйқуга ётмоқчи бўлган одам, энг аввало Аллоҳ таоло буюрган яхши ва эзгу амалларга куч тўплашни ният қилиши ва баданига роҳат бўлишини ўйлаши керак. Ётиш олдидан дарвоза-эшиклар беркитилади, сув идишлари ва озиқ-овқатлар усти ёпиб қўйилади, чироқлар ва ёниб турган олов бўлса, ўчирилади. Таҳорат олиб, тишларни мисвок ёки тиш чўткасида тозалаб, сўнг уйқуга ётилади. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўлларида овқат юқи билан ётиб, ухлаган одамга бирор касаллик етса, ўзидан кўрсин», дейилган. Киши тўшакка ётаётганида кўрпани ва уйқу кийимларини қоқиб ташлаши керак. Ухлашдан олдин ўқиш тавсия этилган оят ва дуоларни такрорлаб, ўзига дам солиб ётиш хотиржамлик бағишлайди. Уйда ёлғиз ўзи ухламаслик, ётганида қиблага ёки муқаддас китоблар турган томонга оёқ узатмаслик керак.  Кўп ухлаш соғликка зарар, юзни сарғайтиради ва кишини ланж, ҳафсаласиз қилиб қўяди. Бир кеча-кундузда беш соатдан саккиз соатгача ухлаш етарли. Чунки донишмандлар кўп гапириш, кўп ейиш қаторида кўп ухлашни ҳам ёмон санашган. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тонгда ухлаш ризқни камайтиради», деганлар. Қуёшнинг чиқиш ва ботиш пайтларида, қорин жуда тўқлигида ёки очлигида ухлаш ҳам соғликка зарар. Ошқозон ишлашда давом этса, инсон ухлаб дам ололмайди ва ҳолсиз бўлиб уйғонади. Ошқозон ишлаганда мия ҳам ишлашда давом этади. Шунинг учун қорин тўймасдан, ейишни тўхтатиш суннатдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси муборакларида: “Ким аср намозидан кейин ухласа, ақлдан озиб, жинни бўлади. Шундан сўнг, бошқани маломат қилмасин”, деганлар (Абу Яъло ривояти).  Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу бундай деганлар: «Уйқу уч хил – табиий, фазилатли ва фойдасиз бўлади. Табиий уйқу тун пайтидагиси, фазилатлиси чошгоҳ уйқуси, фойдасизи эса, куннинг охиридаги уйқудир. Бу пайтда фақат аҳмоқ, маст ёки касал киши ухлайди». Юзтубан ёки чалқанча ётиш тарбиясизлар одати саналади. Ҳалимийнинг “Минҳаж” китобида аёлларнинг чалқанча ётиб ухлаши ва эркакларнинг юзтубан ётиши макруҳ дейилган. Ибн Сино ёзишича, чалқанча ётиб ухлаш кишида сакта, фалаж, босинқираш касалликлари келиб чиқишига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Юзтубан ётган кишини кўрганларида, уни уйқудан уйғотиб: “Бу ишёқмасларнинг ётишидир. Юзини ерга қилиб ётган кишига Аллоҳнинг ғазаби бўлади”, деганлар. Ўнг ёни билан ётиб, ўнг қўл кафтини юз остига қўйиб ухлаш яхшидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ҳам шу тарзда ухлаганлар. Қолаверса, тиббиёт мутахассислари бундай ухлашда тана аъзоларининг ишлаши, модда алмашинуви яхшиланишини исботлашган. Баъзи табиблар чап ённи босиб ётишни тавсия қилишади. Чунки бундай ётиш овқат ҳазмини осонлаштиради. Айримлар озгина вақт ўнг тараф билан, сўнг чап тарафга ағдарилиб ётишни яхши санашган. Ибн Жавзий раҳматуллоҳи алайҳи “Тиб” китобида: “Ёз кунлари қуёш нури остида ухлаш эски касалликларни қўзғайди. Ой нури остида ухлаш инсон рангини сарғайтиради ва бош оғриғига сабаб бўлади”, деб ёзади. Жасадининг ярми сояда ва қолган ярим аъзоси қўёш нурида қолиб ухлаши касалликларни келтириб чиқаради. Куннинг биринчи ярмида бир-икки соат ухлаб олинса, одам кун бўйи енгил юради. Бу “Қайлула” дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайлула қилинглар, чунки шайтон қайлула қилмайди. Қайлула заволдан олдин бўлади”, деганлар. Очиқ жойларда, далада ухлаганида ўзини турли зарарли ҳашорат ва ҳайвонлардан ҳимоялашга ҳаракат қилиш ҳам ухлаш одобига киради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким усти ёпилмаган очиқ жойда ухлаб ўлса, айбни ўзидан кўрсин”, деганлар. Донишмандлардан бири ухлаш тартибини қисқа сўзлар билан баён қилдилар. Ўнг тарафга қараб ётиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган ётиш. Осмонга қараб...

“БАНД ОДАМ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ИНГЛИЗ ТИЛИНИ САМАРАЛИ ЎРГАНСА БЎЛАДИ?”

Юқоридаги савол, тажрибадан маълум-ки, кўпчиликни қизиқтиради. Бунинг устига ўрганувчининг вақти зиқ, ишлайди, оилали. Қуйидаги мақолада катта ёшли инглиз тили ўрганувчиларига уларнинг шароит ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб 13 та маслаҳат берамиз. “Ўзи менга инглиз тили ростдан ҳам керакми?” деган саволни кўндаланг қўйинг. “Ҳа” бўлса, вақт зиқлигидан келиб чиқинг. Керакли нарсани ўрганинг. Агар қанчадир билимингиз бўлса, олдин даражангизни синаб кўринг: http://testyourvocab.com/ сайтида сўз бойлигингизни текширинг (фақат аниқ билган сўзларни белгиланг.) TOEFL/IELTSларни ҳам топшириб кўринг, текин вариантлари бор, таҳминан неча балл олишингизни, қайси соҳаларни кучайтиришни биласиз (тинглаш, гапириш, ёзиш, ўқиш, сўз бойлиги, грамматика). Алоҳида вақт ажратманг. Инглиз тилига кириб кетинг, инглизча билан атрофингизни “ўраб” олинг. Бу осон, япон ё форсчани ўрганмаяпсиз-ку. Машина ё транспортда аудио-видео материалларни эшитиб кетинг, тушуниш мутлақо шарт эмас. Турли одамлар, турли шароитдаги суҳбатлар, янгиликлар, диалоглар, кино ва ҳоказо. Кабель ё “тарелкадан” фақат инглизча каналларни кўринг, янгилик, дискуссиялар ва ҳоказо. Youtube ҳам хизматда. Севимли сериалингизни инглизчасини топинг. OnlineTv.uz сайтида ҳам инглизча фильмлар бор. Хуллас, “замон, замон, бизнинг замон, даврон бизники”. Кунига 15-20 дақиқа ўқишга ҳаракат қилинг — китоблар (abbridged books: соддалаштирилган китоблар мавжуд, масалан Тошкентдаги Macmillan китоб дўкони), Википедиядаги Simple English тилида ёзилган мақолалар… Матн ўқинг ва янги сўзларни чиқаринг. Иш бўйича ҳужжатларни ҳам инглизчасини топиб ўрганинг. Кунига 10-15та янги сўз топинг ва ёдланг. Бир йилда 3-4 минг сўз бўлади. Қанча сўз билиш етарли. com каби сервислардан фойдаланинг. Курсларга боришга ҳаракат қилинг. У ерда урғу бериладиган соҳалар — сўзлашиш; кўпроқ гапиришга ҳаракат қилинг. Skype орқали сўзлашишни машқ қиладиган сервислардан фойдаланинг. Инглиз инсон билан мулоқат қиласиз. Муҳими, кунига бир неча соат инглизчага дуч келиш (ўқиш, эшитиш ва ҳоказо). Интенсив равишда ўрганинг, бўлмаса, олдинроқ ўрганган билимингиз эсдан чиқади. Дастурни 6-12 ойга мўлжалланг. Ҳар куни, ҳар соат шуғулланинг. Агар TOEFL/IELTS имтиҳон баҳолари керак бўлмаса, грамматикани алоҳида ўрганманг, вақтингиз бекор кетади. Албатта, тилни ўрганиш бу камтарона маслаҳатлар билан чегараланмайди. Энг асосийси ўзингизда кучли хохиш топиш: у сизни албатта ўзингизга мос ечим топишга удайди ва изланишдан тўхташингизга қўймайди. Бизнинг маслаҳатлар эса, бир дебоча холос… Тошкент ислом институти ўқитувчиси Камолиддин Зияев  139