islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 20, 2019

Day

Муфтий Усмонхон Алимов Австриядаги анжуманда нутқ сўзлади

19-июнь куни Австрия давлатининг пойтахти Вена шаҳрида Кавказ мусулмонлари идораси, Германиядаги Озарбайжон Республикаси элчихонаси, Подшоҳ Абдулазиз номидаги Маданият ва динлараро мулоқот халқаро маркази, Женеванинг инсон хуқуқлари ва халқаро мулоқот маркази ҳамда Озарбайжон цивилизациялар ва динлараро ёрдам халқаро маркази томонидан ташкил этилган “Динлар ва цивилизациялараро ҳамкорликдан умумбашарий бирдамлик сари” номли халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Muslim.uz хабар бермоқда. Анжуманда дунёнинг барча мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда турли конфессия етакчилари иштирок этмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акрамов ҳам анжумани ишида фаол қатнашмоқда. Сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуслари билан барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилаётгани, хусусан, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш борасида халқаро ҳамжамият эътирофига сазовор қатор эзгу ташаббуслар илгари сурилганини алоҳида таъкидладилар. Дарҳақиқат, бутун дунё халқлари турли муаммоларга дуч келаётган ҳозирги мураккаб шароитда илоҳий динлар пешволари бир жойга жамланиб, ягона мақсад – йўлида ҳамкорлик қилишлари ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Мазкур анжуманда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан делегация вакиллари бир мажлисда жам бўлиб, муҳим масалаларни машварат қилишлари, албатта, ўзининг ижобий натижаларини беради, инша Аллоҳ. Ушбу нуфузли анжуманда сўзга чиққан нотиқлар турли халқлар ўртасида ўзаро бирдамлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро аҳилликка эришиш, турли ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш ҳамда умумбашарий бирдамликни таъминлаш кераклиги борасида сўз қилдилар. 167

“УМРИМ БЕЗАГИСАН, МАЪҲАДИМ!”

     Озод ва обод, мустақил юртда яшаш инсон фарзанди учун улкан саодатдир. Истиқлол чаманида яшнаган она Ватанимиз бағрида мусаффо орзуларимиз осмон қадар юксалаётгани рост. Яратганга минг шукурки, бу тинч, мусаффо, келажаги буюк давлатда туғилиб камолга етиш, илму фан, касб-ҳунар эгаллаш бизнинг ТИИ талаба қизларига ҳам насиб қилди.      Жорий  йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти талаба қизлари ва 2018-2019 ўқув йилининг битирувчилари ҳамда турли таълим муассасаларидан ташриф буюрган  меҳмонлар иштирокида хатмона кечаси бўлиб ўтди. Байрам тадбирида иштирок этиб битирувчи талабаларга оқ фотиҳа бериш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро академияси ва “Хастимом” МФЙдан, Мовароуннаҳр нашриёти, Тошкент шаҳар вакиллиги, “Хадичаи Кубро” ЎМИБЮдан ҳамда ўнлаб институтнинг фахрий ходимларидан иборат азиз меҳмонлар ташриф буюрди.     Тадбирнинг аввалида кечанинг қаҳрамонлари бўлмиш битирувчилар  кириб келишди. Қуръони каримни 2-босқич талабаси Саидалиева Муфаззала  тиловат қилди ва тадбир устозлар қилган  гўзал дуолар билан очилди. “Хатмона 2019” байрам тантанасида нуфузли меҳмонларга сўз навбати берилди. Улар битирувчиларга ўзларининг самимий тилак, хайрли дуо ва қимматли насиҳатларини билдирдилар. Сўнгра институтнинг фаол битирувчи талаба қизлари раҳбарият томонидан “Фахрий ёрлиқ”, ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир давомида биринчи курс талаба қизларининг бадиий чиқишлари ўзгача файз  бағишлади. Хатмона тадбири битирувчиларнинг келгуси ҳаётига гўзал дуои хайрлар  қилиш билан якунланди. ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 163