Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги юқоридаги саволларга Халқаро Пресс-клубда спикер сифатида қатнашаётган Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров жавоб берди. Ш.Миноваровнинг таъкидлашича, марказ 20 га яқин турдош марказ билан илмий алоқада бўлади. Шунингдек, марказнинг ўз ахборотномаси мавжуд бўлиб, у халқаро меъёрларга асосланади. Ислом цивилизация маркази Мисрнинг Ал-Азҳар университети билан ҳам онлайн тарзда илмий муҳокамалар олиб боради. Марказнинг ўз расмий сайти ташкил этилади. Сайт аввало араб тилида ва бошқа тилларда ҳам ишлаб туради. Ш.Миноваровнинг айтишича, халқаро алоқалар Ислом цивилизацияси марказининг асосий мақсадларидан бири бўлади ва у халқаро илмий жамоатчилик марказидаги илм даргоҳи бўлиши кутилмоқда. Самарқанд ва Термиздаги ислом марказларидан фарқи шундаки, Ислом цивилизацияси марказида илмий текшириш лабораториялари, кўргазмалар мажмуи ташкил этилади. Марказда III асрдан бошлаб ҳозиргача миллатимиз яратган асарлар ўрин олади. Соҳа бўйича таҳсил олаётган магистрлар илмий ишларини олиб борувчи тадқиқот хоналари қурилади. Бир сўз билан айтганда, Ислом цивилизацияси марказига кирган инсон ислом дини ҳақидаги тасаввурларини бойитади. 280
Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган Халқаро Пресс-клуб давом этмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер Х.Султонов ўз фикрларини билдирди: “Мамлакатимизда сўнгги йилларда китобхонликка жуда катта эътибор қаратилмоқда. Китоб, адабиёт нафақат ўз маданиятимизни бойитадиган, халқаро дипломатик муносабатларда ҳам таъсирчан восита эканлиги Президентимизнинг олиб бораётган сиёсати мисолида яққол англаш мумкин. Президентимиз ўтган икки ярим йиллик фаолиятлари давомида дунёнинг жуда кўп мамлакатларида бўлганида ўша давлатларнинг раҳбарларига улуғ мутафаккирларимиз асарларини совға қилиш амалиётини йўлга қўйдилар. Бу эса ижобий натижа бермоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Араб Амирликларига бўлган расмий давлат ташрифлари давомида мамлакатимизда чоп этилган БАА Вице-президенти, Дубай амирлиги ҳокими, машҳур давлат ва сиёсат арбоби Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумга муаллифнинг юртимизда нашр қилинган иккита “Менинг тарихим”, “Менинг тасаввурим” номли китоблари давлатимиз раҳбари томонидан совға қилинди. Мен шунга гувоҳ бўлдимки, китоб совға қилинган вақтда Президентимиз Амирга “Китобингизнинг бешинчи саҳифасида бизнинг буюк бобомиз Имом Бухорий ҳазратларининг муборак ҳадислари келтирилган экан”, деб қайд этганларида сиёсатчининг жуда қаттиқ тўлқинланганига гувоҳ бўлдик”. Сессия давом этмоқда. 272
Савол: – Мен ғарб давлатларининг бирида докторман. Шифоҳонамизнинг жонлантириш бўлимида оғир оҳвалдаги суриялик мусулмон бемор бор. У қон саратони касаллигига йўлиққан бўлиб, жигар ва буйраги яроқсиз ҳолга келган. Нафас олиши, қонни ювиб туриши учун беморга махсус жиҳоз улаб қўйилган. Докторлар муолажани тўхтатишни истаяптилар, чунки беморнинг тузалишига умид йўқ. Муҳтарам Шайх, эвтаназия ва муолажани тўхатиш ўртасидаги фарқни тушунтириб беришингизни сўрайман. Беморга уланган жиҳозлардан биронтасини ўчириш унинг ўлимига олиб келишини била туриб муолажа тўхтатилса, бунинг шаръий ҳукми қандай бўлади? Жавоб: – Агар беморнинг умри тугаб бораётганини аниқ бўлса, докторлар ҳам, унинг яқинлари ҳам вентилятор қўйишлари ёки давомли ушлаб туришлари вожиб эмас. Бу иш эвтаназия ҳисобланмайди. Чунки вентилятор бемор ҳаётини узайтирмайди, балки юрагини ғайрихтиёрий ҳаракатда ушлаб туради. Бу маййитни жиҳозлар ёрдамида икки оёқда турғазиб қўйган кабидир. Жиҳозлар танага жон бахш эта олмайди. Эвтанизия эса беморни давомли оғриқлардан “халос этиш” учун бирон восита ёрдамида ўлдиришдир. Бу эса ҳаром Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий “Сараланган фатволар” МАНБАА: Аzon.uz 244
Усмонли турк султонларидан бўлмиш Султон Сулаймон Қонунийни жуда кўп ўйлантирадиган бир савол бор эди: давлатларни таназзулга учратувчи сабаблар нима? Султон бу саволга ўзининг «ақл устози» – етук олим Шайх Яҳё ҳазратларидан жавоб олмоқ истаб унга мактуб ёзади ва уни бош вазири орқали юборади. Вазир мактубга жавоб келтирмайди. – Яҳё ҳазратлари мактубингизни ўқидилар ва биргина гап айтдилар, холос, – дейди вазир Султонга. – Нима дедилар? – «Менга не ғам», дейилган замон… – дедилар. Султон Сулаймон бу жавобнинг мағзини чақмоқ учун кўп ўйланади. Орадан бир неча кун ўтгач, Шайхга яна бир мактуб ёзиб, айтган жумласини шарҳлаб беришини илтимос қилади. «Мен бу жумланинг мағзини чақишга кўп уриндим, ўзимча баъзи хулосаларга ҳам келдим. Лекин мақсадим – Сизнинг фикрингизни билмоқдир. Илтимос, менга очиқ-ойдин англатинг» – дейди. Шайх Яҳё ҳазратлари мактубга шундай жавоб ёзади: «Қайси бир давлатда зулм кучайса; қатор-қатор ҳақсизликлар юз бера бошласа; адолат оёқости қилинса ва буни кўриб турганлар «менга нима» дея сукут сақласа; арбоблар етим-есирларнинг, бева-бечораларнинг, камбағалларнинг аҳволи билан қизиқмаса; муҳтожларнинг оҳини тошлар эшитса-ю, одамлар эшитмаса; амалдору уламо буларнинг барини англаб, билиб турса-ю, «менга не ғам» дея ўз нафси билан овора бўлса; ҳокимлар ҳукмдорни алдаш йўлига ўтса… Ана ўшандай давлатда фуқароларнинг ҳукуматга ишончи ва ҳурмати йўқолади. Халқда осойишталик қолмайди. Бундай давлатлар таназзулга маҳкумдир!» Султон Сулаймон Қонуний бу жавобни ўқиб, йиғлаб юборган экан… Шайх Яҳё ҳазратларининг бу мактуби ҳозирда Истанбулдаги Тўпкапи саройи музейида сақланмоқда. Манбаа: www.mspressa.uz 403