islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради

Дамашқдаги бозорлардан бирида икки киши тортишиб қолди. Улардан бири қуролини олиб, рақибига ўқ узди, лекин ўқи хато кетди. Ўша ердаги бир киши бу тортишувни эшитиш учун дўконидан бошини чиқариб, қараб турган эди. Ҳалиги ўқ шу одамнинг бўйнига, умуртқа поғонасига яқин жойга тегиб, уни шол қилиб қўйди… Орадан бир неча кун ўтиб бозордан ўтиб кетаётган шайх Ротиб Ан-Наблусийни бир киши тўхтатиб, шу воқеа ҳақида савол берди: «Устоз, сиз доим Аллоҳ азза ва жалланинг адолати ҳақида гапирасиз. Лекин бу одам нима қилган эди? У оддий савдогар, дўконини очиб, оила, бола-чақасига ризқ топишга ҳаракат қилаётганди. Газлама сотарди. Ҳеч қандай айби йўқ. Тортишувни эшитиб, бўйнини чўзиб қараган вақти дайди ўқ келиб бўйнига тегибди. Шол бўлиб қолди. Қани Аллоҳнинг адолати?!» Шайх Наблусий жавоб берди: «Аллоҳга қасамки, мен Унинг одил эканлигини биламан. Сиз менга ўша киши ҳаётидан ўзингиз билган бир қисминигина айтиб бердингиз. Эҳтимол унинг ҳаётида сиз ҳам, мен ҳам билмаган бир иш бордир. Мен Аллоҳнинг адолати ҳақ эканлигига ишонаман». Орадан йигирма кун ўтиб шайх Наблусий Ал-Майдон маҳалласида яшайдиган дўсти билан гаплашиб қолди. Дўсти унга: «Эй шайх. Бизда ажойиб бир воқеа юз берди. Бир қўшнимиз бўлиб, у вафот этган укасининг етим болаларига васий эди. Етимларга отасидан 20 минг лира қолганди (ўша пайтда бу бир уйнинг пули эди). Пулни сақлаб туришга масъул бўлган амаки уни эгаларига, етимларга қайтаришдан бош тортди. Улар Ал-Майдондаги олимлардан бирига шикоят қилишди. Олим у одамни ва укасининг болаларини олдига чақириб, насиҳат қилди, лекин амаки пулни тўлашни истамади. Шунда ҳалиги олим жиянларга: «Амакингиз пулни бермайман, деяпти. Бу масалани энди қозига кўтариб юрманглар, сизлар амаки-жиян бўлиб тортишиб юришинглар тўғри иш бўлмайди. Аксинча, осмонлару ернинг Робби бўлган Аллоҳга шикоят қилинглар», деб маслаҳат берди. Бу кечқурун соат саккизда бўлаётган гап эди. Эртаси куни эрталаб соат саккизда амаки дўконидан бошини чиқариб, тортишув бўлаётган жойга қараган ва ўқ тегиб, шол бўлиб қолган…» Шайх Ротиб Ан-Наблусий айтадилар: «Бу дунёда дайди ўқ, тасодифий иш деган нарсаларнинг ўзи йўқ. Ҳар бир ҳолат Аллоҳнинг ҳикмати ва адли билан, ўз ўрнида юз беради. Буни тушунган тушунади… Жоҳил жоҳиллигича қолади… Яшаб турган жойимизда, ҳаётимизда нимаики содир бўлмасин, ҳикматли, адолатли Робб томонидан, етук ҳикмат асосида юз бераётганига иймон келтиришимиз лозим. У Зотнинг ҳузурида ҳеч кимга бир мисқол миқдорида ҳам зулм қилинмайди. Банда яхшилик қилган бўлса, яхшилик билан, ёмонлик қилган бўлса, ёмонлик билан мукофот олади. Аллоҳ Таъоло айтганидек: “Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради”. Ер юзидаги, одамларнинг адолатини эътиборга олмасак ҳам майли (дунёдаги жазолардан қутулиб қолишимиз мумкиндир, балки). Лекин осмонлару ернинг эгаси бўлган Зотнинг адолатини унутмайлик!” 1 417

Таҳоратда «басмала»ни айтиш ҳақида

Муқаддас динимиз доимо инсонни савоб ва эзгу ишларга ундаб уларни тоқати етганича бажаришга буюради. Ҳаётнинг ҳар қайси жабҳасида савоб амал қилиб, аввало ўзи учун қолаверса, инсонларга ҳам яхшиликни раво кўриб, ҳеч қайси амалга беписанд қарамай балки, амалларни мукаммал тарзда адо қилишга йўл-йўриқ кўрсатади. Мана шундай гўзал амаллардан бири инсон таҳорат асносида Аллоҳни зикр қилган ҳолида «бисмиллаҳир роҳманир роҳим» ни айтмоқлигидир. Ўз ўрнида айтиш жоизки «басмала» бисмиллаҳир роҳманир роҳим нинг қисқартма шаклидир. Таҳоратда «басмала»ни айтиш тўғрисида уламоларнинг баъзилари «басмалани таҳоратдан аввал айтмаган кишининг таҳорати жоиз бўлмайди» – деб айтганлар. Бошқа тоифа уламолар эса «таҳоратдан аввал басмалани айтмаса ҳам таҳорат жоиз бўлади. Лекин савоби ва фазилати камроқ бўлиб мукаммал кўринишда бажарилмаган бўлади» деганлар. Имом Таҳовий роҳиатуллоҳи алайҳнинг ушбу мавзу тўғрисида «шарҳу маъонил осор» китобида айтилган сўзларини кўриб чиқамиз. Аввало «басмалани айтмаган кишининг қилган таҳорати жоиз бўлмайди» деб айтган кишиларнинг ўзларига далил қилиб олган ҳадисларини келтириб ўтамиз: Саид ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда У зот “мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Таҳорати бўлмаган кишининг намози жоиз бўлмайди. Ва Аллоҳнинг исмини зикр қилмаган кишининг таҳорати жоиз бўлмайди» деганларини эшитдим”, деганлар. Уламолардан Ҳасан Басрий, Исъҳоқ, бир ривоятда Аҳмад роҳиатуллоҳи алайҳ ва баъзи зоҳирийлар намозга қилаётган таҳоратда басмалани айтмаса таҳорати жоиз бўлмайди деб юқоридаги ҳадисни ҳужжат қилиб келтирдилар. Бошқалар бу сўзга хилоф қилганлар. Жумладан имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф, Муҳаммад, имом Молик, имом Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ саҳиҳ ривоятда имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ киши таҳоратида басмалани зикр қилмаса хато қилган бўлади лекин, қилган таҳорати жоиздир“ деб айтганлар. Ўзларининг бу сўзларига қуйидаги ҳадисларни далил қилиб келтирганлар: Муҳожир ибн Қунфуз роҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинган ҳадисда У зот Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат қилаётган вақтида салом берди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам алик олмадилар. Таҳоратни тамомлаганларидан сўнг айтдилар: “Мени саломингга алик олишимдан ман қилган нарса фақатгина таҳоратли ҳолатда Аллоҳни зикр қилишни ҳоҳлаганимдир“, дедилар. Бу ҳадисда Росуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратли бўлган ҳолатларида Аллоҳни зикр қилишни ирода қилдилар. Саломга алик олишни таҳоратдан кейинга сурдилар. Бунда Аллоҳнинг исмини зикр қилишдан олдин яъни басмалани айтмасдан таҳорат қилганликларига далил бор. Аввалги ҳадисдаги “Аллоҳнинг исмини зикр қилмаган кишини таҳорати жоиз бўлмайди“, деган гапларини, таҳорат мукаммал ҳолатда адо қилинган ҳисобланмайди деган маънода тушунамиз деганлар. Бундан келиб чиқадики, киши таҳоратни мукаммал қилиши учун аввало, басмалани таҳоратни аввалида айтишлиги лозим бўлади. Ҳанафий мазҳаб имомлари басмалани таҳорат аввалида айтишлик суннат амалдир деганлар. Ислом динида доимо ҳар қайси ишни мукаммал адо қилиш киши дуннинг мукаммаллигига далолат қилади. Аллоҳ тоало ҳамма ишларни мукаммал адо қилишимизга тавфиқ ато қилсин!  1-курс талабаси Боқиев Абдулазиз 1 033

Бир ҳадис шарҳи

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال كان أهل الكتاب يقرأون التوراة بالعبرانية ويفسرونها بالعربية لأهل اللإسلام فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم لا تصدقوا أهل الكتاب ولا تكذبوهم «وقولو آمنّا بالله وما أنزل إلينا…»  اللأية   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтдилар: «Аҳли китоб тавротни иброний тилида ўқир ва ислом  аҳлига уни араб тилига таржима қилиб берар эдилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аҳли китобни тасдиқ этмангизлар ва уларни ёлғонга ҳам чиқарманглар. «Аллоҳга ва бизга нозил қилинган нарсаларга иймон келтирдик» деб айтингизлар».   Ушбу ҳадисда набиййимиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни ўзлари билмаган масала борасида фикр билдиришдан, билиб-билмай ҳукм чиқариб қўйишдан қайтармоқдалар. Зеро, ҳар бир мўмин-мусулмон Аллоҳ таоло Ўз набийларига нозил қилган китобларга иймон келтиришга буюрилгандир. Бақара сурасининг 136-оятида Ҳақ субҳанаҳу ва таоло марҳамат қилиб айтадики: قُولُوا آمَنَّا بِاللَّهِ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْنَا وَمَا أُنزِلَ إِلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ وَالْأَسْبَاطِ وَمَا أُوتِيَ مُوسَى وَعِيسَى وَمَا أُوتِيَ النَّبِيُّونَ مِن رَّبِّهِمْ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِّنْهُمْ وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ «Айтинглар: «Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исъҳоқ, Яъқуб, асботларга туширилган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва Пйғамбарларга Роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик. Уларнинг орасидан бирортасини фарқламасмиз ва биз Унга мусулмонлармиз».   Лекин, биз ушбу китоблардаги саҳиҳ бўлмаганларидан ажрата олишга имконимиз йўқ. Чунки уларга ўзгартириш киритилган. Бу борада Аллоҳ таоло Ўз каломи шарифида марҳамат қилиб айтади: فَوَيْلٌ لِّلَّذِينَ يَكْتُبُونَ الْكِتَابَ بِأَيْدِيهِمْ ثُمَّ يَقُولُونَ هَذَا مِنْ عِندِ اللّهِ لِيَشْتَرُواْ بِهِ ثَمَناً قَلِيلاً فَوَيْلٌ لَّهُم مِّمَّا كَتَبَتْ أَيْدِيهِمْ وَوَيْلٌ لَّهُمْ مِّمَّا يَكْسِبُونَ «Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра уни арзон баҳога сотиш учун: «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», дейдиганларга ҳалокат бўлсин! Уларга қўллари билан ёзган нарсаларидан ҳалокат бўлсин! Уларга топган фойдаларидан ҳалокат бўлсин!» (Бақара, 79)             Ушбу ўзгартириш туфайли ҳақ ила ботилнинг аралашиб кетганлиги учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисни айтмоқдалар. Таврот ва Инжилдаги баъзи маълумотларнинг тўғри бўлиш эҳтимоли ҳадисдан англашилиб турган бўлсада, Аллоҳ таоло уни қиёматгача ҳифз этишни ваъда берган Қуръони карим уларнинг барчасидан беҳожат қилади.             Лекин шу жойда ҳақли савол туғилади: «Ушбу китобларлардан мутлақо хабардор бўлиш мумкин эмасми?» Бунга қуйидагича жавоб берилади: «Юқоридаги масала борасида одамлар икки тоифага: илмсиз бўлган ҳамда мустаҳкам илмга эга бўлганларга тақсимланадилар. Ибн Ҳажар Асқалоний «Чуқур илм эгалламаган кишига бу мумкин эмас. Мустаҳкам илмли олим эса вазият тақозосига қараб ўша китобларни маълумот учун ўрганиб чиқиши жоиз» деганлар. 3 курс талабаси Нодиров Ҳумоюн 772

Игнa билaн ўйиб ёзиш (тaтуировкa) вa унинг ҳукми

Тaтуировкa у кaфтни орқaси, билaк, лaб ҳaмдa тaнaнинг бошқa жойлaригa игнa вa унгa ўхшaгaн нaрсaлaрни қон оқиб чиқгунгaчa сaнчишдир. Сўнгрa ўшa жойгa кўк ёки яшил бўлиши учун сурмa ёки яшил рaнг (думбa ёғи дутуни) қуйилaди. Бу нaрсa aрaб тилидa وَشْمٌ (вaшм) дeб номлaнaди. Бу мeдицинaдa тeри остигa мaхсус рaнглaрдaн иборaт бир моддaни eкишдир .      Тaтуировкaнинг бир нeчa турлaри бўлиб улaр қуйидaгилaрдир . 1- Мeдицинaдaги тaтуировкa: у врaчлaр, жисмдaги тeри кaсaллиги aсорaти вa туғмa мaжруҳлик кaби кaмчиликлaрни чиройлилaш учун опeрация aсносидa пaйдо бўлгaн нaрсaдир. 2- Жaроҳaт, кaсaллaниш вa ҳодисaлaр туфaйли пaйдо бўлгaн aсорaт. Бу нaрсaлaр гоҳидa юз вa икки қўлдa ҳaм пaйдо бўлaди. 3- Бeзaк учун тaтуировкa қилиш: бу бaъзaн кeлин-куёв вa бошқaлaрни ҳaм бeзaниш воситaлaридaн ҳисоблaнaди. Дaрҳaқиқaт буни бaъзи aёллaр қошлaр вa лaб aтрофигa чизишни доимий зийнaт туридeк ишлaтишaди. Бу нaрсaни бугундa бaъзи eркaклaр ҳaм фaхрлaниш ёки бошқa мaқсaдлaр учун чиздирмоқдaлaр. Тaтуировкaнинг ҳукми ундaги мaқсaдигa қaрaб ҳaр хил бўлaди. 1- Мeдитсинa тaтуировкaси: жоиздир, қaйтaрилгaн тaтуировкaгa кирмaйди. Чунки у мaжруҳликни вa aйблaрни кeткaзиш учун қилинaди, гўзaллик мaқсaдидa eмaс. Ҳaром қилингaн тaтуировкa у гўзaллик учун қилинaди. Aгaр муолaжa қилишгa ёки aйбни кeткaзишгa eҳтиёж сeзилсa, зaрaри йўқ 2-Тaсодифий офaтлaр кaсaллaниш вa жaроҳaтлaрдaн пaйдо бўлгaн тaтировкaнинг ҳaм зaрaри йўқ. Сaбaби, бу ихтиёрсиз содир бўлaди. Инсон тaнaси aсфaлтгa ишқaлгaндa уни қорaлиги тeрини тaгигa кириб қолиши ёки портловчи моддa портлaши нaтижaсидa тeри остигa тутун ёки порохнинг кириб қолиши кaби . وَعَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ قَالَ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ ? يَنْهَى عَنْ النَّامِصَةِ وَالْوَاشِرَةِ وَالْوَاصِلَةِ وَالْوَاشِمَةِ إلا مِنْ دَاءٍ.  رَوَاهُ أَحْمَدُ . Ибн Мaсуд розияллоҳу aнҳудaн ривоят қилинaди: “Мeн Рaсулуллоҳдaн “Юздaги туклaрни юлиш, олдинги икки тишни ўртaси очилиши учун eговлaш, соч улaш вa тaтировкa қилишдaн қaйтaргaнлaрини фaқaтгинa кaсaллик туфaйли бўлсa рухсaт бeргaнлaрини eшитдим”,-дeдилaр”. Aҳмaд ривоят қилгaн. Бу ҳaдис тeпaдaги гaпгa дaлил бўлaди. Ибни Ҳaжaр роҳматуллоҳи алайҳ aйтaди: “Бу ҳaдисдaн тaтировкaни қaсд қилмaсдaн дaволaниш мaқсaдидa игнa сaнчсa, сўнг унинг ўрнидa тaтуировкa пaйдо бўлсa қaйтaриқни тaгигa кирмaслиги олинaди.” 3- Aммо зийнaтлaниш, фaхрлaниш, кучлилигини билдириш ёки тaқлид учун қилинaдигaн тaтуировкaдa жумҳур  уломолaри у ишни қилувчисигa ҳaм ўз ихтиёри вa розилиги билaн қилдирувчисигa ҳaм ҳaром eкaнлигигa иттифоқ қилишгaн. Лeкин болaлигидaн тaтуировкa қилиб қўйилгaн қиз болa гуноҳкор бўлмaйди. Унгa тaтуировкa қилиб қўйгaн киши гуноҳкор бўлaди . Уломолaр вaшм (тaтировкa) ни ҳaромлигигa Қуръон, суннaт вa aқлий дaлиллaр кeлтиргaнлaр: Aллоҳ тaоло шундaй мaрҳaмaт қилaди. (فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ) “Aллоҳнинг ярaтгaнини ўзгaртирaрлaр” Бу оятдaн мурод тaтуировкa қилишдир. Ибни Aббос рaзияллоҳу aнҳумо вa Ҳaсaн Бaсрий рaҳимaҳуллоҳлaрнинг гaплaридир . Тaтировкa eсa Aллоҳ ярaтгaнини ўзгaртириш турлaридaн биридир. Ҳaдиси шaрифлaрдa: عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ ، لَعَنَ اللَّهُ الْوَاشِمَاتِ ، وَالْمُتَنَمِّصَاتِ ، وَالْمُتَفَلِّجَاتِ لِلْحُسْنِ الْمُغَيِّرَاتِ خَلْقِ اللَّهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ “Aбдуллоҳ ибни Мaсъуд розияллоҳу aнҳудaн ривоят қилинaди: “Aллоҳ тaоло Ўзи ярaтгaнини чирой учун ўзгaртирувчилaр: тaтуировкa қилдирувчилaр (бaдaнигa игнa билaн рaсм чиздирувчилaр), қошини тeрувчилaр вa      тишини eговлaб ўртaсини очувчилaрни лaънaтлaди.”  Бухорий ривоят қилгaн. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ أُتِيَ عُمَرُ بِامْرَأَةٍ تَشِمُ فَقَامَ فَقَالَ أَنْشُدُكُمْ بِاللَّهِ مَنْ سَمِعَ مِنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْوَشْمِ فَقَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ فَقُمْتُ فَقُلْتُ يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ أَنَا سَمِعْتُ قَالَ مَا سَمِعْتَ قَالَ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ لَا تَشِمْنَ وَلَا تَسْتَوْشِمْنَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ. “Aбу Ҳурaйрa...

Ҳар бир ҳолатда Аллоҳ таолони зикр қилиш

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: «Пайғамбар алайҳиссалом ҳар бир ҳолатларида Аллоҳ Таолони зикр қилар эдилар», дейилган. Абу Жаъфар Таҳовий роҳматуллоҳу алайҳ: «Бу ҳадис билан таҳоратсиз жунуб ва ҳайз ҳолатида ҳам Аллоҳ Таолони зикр қилиш мубоҳ бўлади», дедилар.        Таҳоратсиз Қуръонни ёддан ўқиш. Абдуллоҳ ибн Саламадан ривоят қилинган ҳадисда  Али розияллоҳу анҳу айтадилар:» Пайғамбар алайҳиссалом жунубликдан бошқа ҳар бир ҳолатда Қуръон қироат қилар эдилар». Абу Жаъфар роҳматуллоҳу алай: «Бу ҳадис билан таҳоратсиз ёддан Куръон қироат қилиш мубоҳдир», дедилар. Жунуб ва ҳоиза Қуръондан бир оятни тўлиқ ёддан ўқиш хукми. Асаҳ қавлда ҳоиза, нифос кўрган аёл, жунублар қироат қилишлари ҳаромлигида бир оят ва ундан озроғи ҳам баробардир. Лекин бир оятдан озроғини тиловатни қасд қилмасдан ўқиса, масалан шукр қилмоқчи бўлиб “Алҳамду лиллаҳ”, деса ёки таомланиш ва бошқа ишлардан аввал “Бисмиллаҳ”, деса зарари йўқдир. (Фатавои Ҳиндия) Қуръондан таълим берувчи муаллима аёл ҳайз кўриб қолса, болаларга Қуръонни сўзма-сўз, сўзларни ажратиб таълим бериши лозим бўлади. Ҳижжалаб ўқитиш макруҳ эмас. (Фатавои Ҳиндия) ТИИ талабаси Мухиддинов Алишер. 905
1 515 516 517 518 519 736