islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
Iyun 7, 2019

Day

Игнa билaн ўйиб ёзиш (тaтуировкa) вa унинг ҳукми

Тaтуировкa у кaфтни орқaси, билaк, лaб ҳaмдa тaнaнинг бошқa жойлaригa игнa вa унгa ўхшaгaн нaрсaлaрни қон оқиб чиқгунгaчa сaнчишдир. Сўнгрa ўшa жойгa кўк ёки яшил бўлиши учун сурмa ёки яшил рaнг (думбa ёғи дутуни) қуйилaди. Бу нaрсa aрaб тилидa وَشْمٌ (вaшм) дeб номлaнaди. Бу мeдицинaдa тeри остигa мaхсус рaнглaрдaн иборaт бир моддaни eкишдир .      Тaтуировкaнинг бир нeчa турлaри бўлиб улaр қуйидaгилaрдир . 1- Мeдицинaдaги тaтуировкa: у врaчлaр, жисмдaги тeри кaсaллиги aсорaти вa туғмa мaжруҳлик кaби кaмчиликлaрни чиройлилaш учун опeрация aсносидa пaйдо бўлгaн нaрсaдир. 2- Жaроҳaт, кaсaллaниш вa ҳодисaлaр туфaйли пaйдо бўлгaн aсорaт. Бу нaрсaлaр гоҳидa юз вa икки қўлдa ҳaм пaйдо бўлaди. 3- Бeзaк учун тaтуировкa қилиш: бу бaъзaн кeлин-куёв вa бошқaлaрни ҳaм бeзaниш воситaлaридaн ҳисоблaнaди. Дaрҳaқиқaт буни бaъзи aёллaр қошлaр вa лaб aтрофигa чизишни доимий зийнaт туридeк ишлaтишaди. Бу нaрсaни бугундa бaъзи eркaклaр ҳaм фaхрлaниш ёки бошқa мaқсaдлaр учун чиздирмоқдaлaр. Тaтуировкaнинг ҳукми ундaги мaқсaдигa қaрaб ҳaр хил бўлaди. 1- Мeдитсинa тaтуировкaси: жоиздир, қaйтaрилгaн тaтуировкaгa кирмaйди. Чунки у мaжруҳликни вa aйблaрни кeткaзиш учун қилинaди, гўзaллик мaқсaдидa eмaс. Ҳaром қилингaн тaтуировкa у гўзaллик учун қилинaди. Aгaр муолaжa қилишгa ёки aйбни кeткaзишгa eҳтиёж сeзилсa, зaрaри йўқ 2-Тaсодифий офaтлaр кaсaллaниш вa жaроҳaтлaрдaн пaйдо бўлгaн тaтировкaнинг ҳaм зaрaри йўқ. Сaбaби, бу ихтиёрсиз содир бўлaди. Инсон тaнaси aсфaлтгa ишқaлгaндa уни қорaлиги тeрини тaгигa кириб қолиши ёки портловчи моддa портлaши нaтижaсидa тeри остигa тутун ёки порохнинг кириб қолиши кaби . وَعَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ قَالَ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ ? يَنْهَى عَنْ النَّامِصَةِ وَالْوَاشِرَةِ وَالْوَاصِلَةِ وَالْوَاشِمَةِ إلا مِنْ دَاءٍ.  رَوَاهُ أَحْمَدُ . Ибн Мaсуд розияллоҳу aнҳудaн ривоят қилинaди: “Мeн Рaсулуллоҳдaн “Юздaги туклaрни юлиш, олдинги икки тишни ўртaси очилиши учун eговлaш, соч улaш вa тaтировкa қилишдaн қaйтaргaнлaрини фaқaтгинa кaсaллик туфaйли бўлсa рухсaт бeргaнлaрини eшитдим”,-дeдилaр”. Aҳмaд ривоят қилгaн. Бу ҳaдис тeпaдaги гaпгa дaлил бўлaди. Ибни Ҳaжaр роҳматуллоҳи алайҳ aйтaди: “Бу ҳaдисдaн тaтировкaни қaсд қилмaсдaн дaволaниш мaқсaдидa игнa сaнчсa, сўнг унинг ўрнидa...

НУРИДДИН СОБУНИЙ БУХОРИЙ

Дунё тамаддуни бешигини тебратган буюк шарқ юзлаб, минглаб уламоларни етиштиргани ҳеч кимга сир эмас. Мазкур уламоларнинг кўпчилиги Марказий Осиёда, хусусан, Мовароуннаҳр диёрларида яшаб ижод қилгани ҳам инкор қилиб бўлмас тарихга айланган. Ана шундай уламолардан бири Нуриддин Бухорийдир. Ҳанафий мазҳабининг машҳур уламоларидан ҳисобланадиган Нуриддин Собуний раҳматуллоҳи алайҳнинг тўлиқ исми Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Абу Бакр Собуний Бухорийдир. У кишининг ҳаёти ҳақида манбаларда етарлича маълумотлар келмаган. Шунинг учун ҳам алломанинг туғилган сана ва жойлари ҳақида аниқ, ишончли маълумотлар йўқ. Лекин шунга қарамай баъзи манбалар унинг Бухоро шаҳрида туғилганилигига ишора қилади. Зеро, кам бўлса ҳам, маълумотлар у кишининг ҳаждан бошқа ҳеч бир жойга сафар қилмаганлиги, унинг тахминан ҳижрий 500 йилларда, Бухорода туғилиб, шу ерда яшаб ижод қилганлигини билдиради. Нуриддин Собуний ҳар хил китобларда турлича исмлар билан зикр қилинади. Жумладан, “Нуруддин”, “Имом”, “Имом Нуруддин Собуний”, “Нуруддин Собуний”, “Бидоя соҳиби”, “Кифоя соҳиби” кабилар. “Собуний” нисбаси Имом Собунийнинг собун ишлаб чиқарганлиги ёки совун сотиш билан шуғилланганлиги учун берилган, деган фикрлар бор. Чунки алломанинг аждодлари Найсабурда собун иши билан танилган бўлган. У киши аслий ватанига нисбатан Бухорий нисбати билан ҳам зикр қилинади. Аксарият манбаларда куняси “Абу Муҳаммад” бўлгани келтирилади. Баъзи тарихчи олимлар эса “Абу Бакр” дея куняланган дейишади. “Кашфуз зунун” асари муаллифи эса, У зот “Абу Маҳамид” кунясини олган дейийди. Чунки исмлари Аҳмад, отасининг исми Маҳмуд ва ўғлининг исми Муҳаммад бўлган. Шунинг учун ҳам силсилаларидаги бу учта исмни жамлаган ҳолда “Абу Маҳамид” дея зикр қилинган, деган эҳтимол ҳам бор. Уламолар Нуриддин Собунийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида жуда ҳам кам маълумот сақланиб қолганини айтганлар. Бу зот ҳанафия мазҳабининг машҳур уламоларидан бўлган шамсул аимма Кардарий билан бир даврда яшаб ижод қилган. Нуриддин Собунийнинг Кардарийнинг устози ёки шогирди бўлгани тўғрисида ихтилоф қилинган. Шунингдек, Нуриддин Бухорийнинг ҳаёти ҳақида сўз юритган уламолар ашъарий мазҳабининг машҳур уламоларидан бўлган Фахриддин Розий билан у зот ўртасида бўлиб ўтган илмий баҳсларга, албатта, тўхталиб ўтадилар....

Ҳар бир ҳолатда Аллоҳ таолони зикр қилиш

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: “Пайғамбар алайҳиссалом ҳар бир ҳолатларида Аллоҳ Таолони зикр қилар эдилар”, дейилган. Абу Жаъфар Таҳовий роҳматуллоҳу алайҳ: “Бу ҳадис билан таҳоратсиз жунуб ва ҳайз ҳолатида ҳам Аллоҳ Таолони зикр қилиш мубоҳ бўлади”, дедилар.        Таҳоратсиз Қуръонни ёддан ўқиш. Абдуллоҳ ибн Саламадан ривоят қилинган ҳадисда  Али розияллоҳу анҳу айтадилар:” Пайғамбар алайҳиссалом жунубликдан бошқа ҳар бир ҳолатда Қуръон қироат қилар эдилар”. Абу Жаъфар роҳматуллоҳу алай: “Бу ҳадис билан таҳоратсиз ёддан Куръон қироат қилиш мубоҳдир”, дедилар. Жунуб ва ҳоиза Қуръондан бир оятни тўлиқ ёддан ўқиш хукми. Асаҳ қавлда ҳоиза, нифос кўрган аёл, жунублар қироат қилишлари ҳаромлигида бир оят ва ундан озроғи ҳам баробардир. Лекин бир оятдан озроғини тиловатни қасд қилмасдан ўқиса, масалан шукр қилмоқчи бўлиб “Алҳамду лиллаҳ”, деса ёки таомланиш ва бошқа ишлардан аввал “Бисмиллаҳ”, деса зарари йўқдир. (Фатавои Ҳиндия) Қуръондан таълим берувчи муаллима аёл ҳайз кўриб қолса, болаларга Қуръонни сўзма-сўз, сўзларни ажратиб таълим бериши лозим бўлади. Ҳижжалаб ўқитиш макруҳ эмас. (Фатавои Ҳиндия) ТИИ талабаси Мухиддинов Алишер.

الإمام الطبري ومنهجه في التفسير

محمد بن جرير الطبري من علماء هذه الأمة المعتبرين والمعتمدين، عاش في القرن الثالث من الهجرة، ورحل في طلب العلم إلى بلاد شتى، وطوَّف في بلاد المسلمين كثيراً، ثم ألقى عصى الترحال، واستقر به المُقام في بغداد حاضرة العالم الإسلامي حينئذ. كان رحمه الله فقيهاً عالماً، برع في علوم كثيرة؛ كالقراءات، والتفسير، والحديث، والفقه، والتاريخ، وغيرها من العلوم؛ وصنف في علوم كثيرة، وصل إلينا منها كتابه في التفسير “جامع البيان في تفسير القرآن” وكتابه (التاريخ)، تلك المصنفات -التي أجاد فيها وأفاد- تُخبر بسعة علم الرجل، وغزارة إنتاجه، وقوة حجته. وكان -علاوة على ذلك- صاحب مذهب فقهي، بيد أنه لم يُقيَّض له من الأتباع من ينشر آراءه ويتبناها، فبقيت منثورة هنا وهناك. وما يهمنا في الحديث عن هذا الإمام الجليل كتابه “الجامع” ومنهجه في التفسير؛ فالطبري-بلا منازع- اُعتبر أباً للتفسير، بَلْ شيخ المفسرين، وعُدَّ تفسيره من أقوم التفاسير وأشهرها، والمرجع الأول للتفسير بالمأثور. وقد أجمع العلماء على عظيم قيمة هذا التفسير، وأنه لا غنى عنه لطالب العلم عموماً، وطالب التفسير على وجه الخصوص؛ يقول النووي فيه: “أجمعت الأمة على أنه لم يصنف مثل تفسير الطبري”. أما ابن تيمية فيقرر أن “تفسير الطبري” أصح التفاسير التي بين أيدي الناس. وقد كان “تفسير الطبري” محط اعتبار عند المتقدمين، وكان كذلك عمدة عند المتأخرين من أهل العلم عموماً والتفسير خصوصاً؛ فهو مرجع الأولين، وهو ملاذ الآخرين في موضوع التفسير. وكما كان لهذا التفسير أوَّليَّة زمانية فقد كان له كذلك أوَّليَّة موضوعية، فهو لم يقتصر على لون واحد من التفسير، بل اشتمل على ألوان من التفسير، رفعت من شأنه، وجعلت له تلك المنـزلة عند العلماء؛ فالطبري -على الرغم من اعتماده على التفسير بالمأثور أساساً- جمع إلى جانب الرواية جانب الدراية، واهتم بالقراءات القرآنية أي اهتمام، وكان له اعتناء بعرض وجوه اللغة، فضلا عن آرائه الفقهية واجتهاداته التي أودعها كتابه المذكور. إلاَّ أن السمة البارزة التي ميزت الطبري في “جامعه” ذاك المنهج العلمي الذي سلكه في التفسير؛ فالطبري بحق -كما يتبين لقارئ تفسيره- كان صاحب منهج واضح. ونستطيع...

Гўшти ҳаром қилинган ҳайвонлар зикри

Албатта, У зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқанинг гўштини ва Аллоҳдан бошқага сўйилганни ҳаром қилди. Кимки мажбур булсаю, зулм қилмай, ҳаддан ошмай (еса), унга гуноҳ бўлмас. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир. Ушбу ояти каримада мусулмонларга ҳаром қилинган нарсалардан тўрт хили зикр этилмоқда. Биринчиси — ўлимтик. Яъни, Аллоҳ таоло ҳалол қилган ҳайвонлардан ўзи ўлиб қолганининг гўшти ҳаром бўлади. Соф инсоний табиат ўлимтикни хоҳламаслиги ҳаммага маълум. Ўлимтикни билиб туриб ейиш учун инсонлик табиатидан чиқиш керак. Бунинг устига, ҳайвонлардан касаллик етмаса, ўзидан-ўзи ўлмайди. Касаллик билан ўлган ҳайвондаги турли иллатлар ва микроблар унинг бутун гўштига тарқалиб кетади. Тиб илми бунга ўхшаш ҳикматларни кўплаб кашф этган. Биз билмаган яна қанча ҳикмати бор. Иккинчиси — қон. Яъни, ҳайвонни сўйганда оққан қонини тўплаб олиб, истеъмол қилиш ҳам ҳаромдир. Сўйилган ҳайвонларнинг томирларида қолган қонлар ҳаром эмас. Сўйилган ҳайвонларнинг бўғзидан оққан қони ҳам соф инсоний табиат инкор этади. Тиббий нуқтаи назардан қараганда ҳам, ҳайвон сўйилганда ундаги мавжуд барча микроблар, касалликлар ва бошка зарарли иллатлар қон билан чиқиб кетади, уларни тўплаб, тановул қилиш кони зиён.          Аллоҳ таоло инсонга зарар келтирадиган нарсаларнинг барчасини ҳаром қилади. Учинчиси — чўчқанинг гўшти. «Гўшти» дейилганидан ёғи ёки бошқа жойи ҳалол экан-да, деган фикр келмаслиги керак. Чўчқа буткул ҳаром. Ўлимтик қон каби нажас — ифлос бўлгани учун ҳаром. Қолаверса, чўчқа табиати бузуқ ифлос ҳайвон, нима кўринса, еяверадиган махлуқ. Соф табиат эгалари ундан нафрат қиладилар. Ейилган озуқа инсон вужудига сингиб, ўз таъсирини ўтказади. Масалан, баъзи дориларни ичсангиз, Аллоҳ у моддаларга берган хусусият туфайли танадаги оғриқ қолади, баъзилари истеъмол қилинса, асаб ўрнига тушади ва ҳоказо. Шунингдек, баъзи овқатлар иссиқлигингизни ошириб юборса, бошқаси совуқлигингизни оширади. Хулоса шуки, тановул қилинган озуқалар инсонга ҳар жиҳатдан таъсир ўтказади. Тажрибалиларнинг таъкидлашича, дунёда эркаги урғочисини қизғанмайдиган бирдан бир ҳайвон чўчқа экан. Балки шу боисдандир, чўчқа гўшти кўп истеъмол қиладиган халқларнинг эркаклари аёлларини қизғанмайдилар, бу масалада иффат ва номус нималигини билмайдиган даюсларга айланиб қолганлар....
1 2