islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Тошкент ислом институтида талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

2018-2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 12 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида: – 2-курс талабалари билан Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор Ҳ.Аманов, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, мураббийлар А.Султонхўжаев, Ғ.Баратов иштирокида; Институтнинг “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида: – 1-4-курс талабалари билан Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этилди. Ташкил этилган очиқ мулоқотлар савол жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 897

“Қуръони карим ва тажвид” ўргатиш пуллик ўқув курси учинчи давра ўз ниҳоясига етди

Юртимизда турли соҳаларда бўлгани сингари диний-маърифий соҳада ҳам улкан ўзгаришлар бўлмоқда. Диёримиз мусулмонларининг Қуръони каримни ўрганишга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида Қуръони карим ва тажвид пуллик ўқув курслар ташкил этилган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғига мувофиқ Тошкент ислом институтида ташкил этилган муассасаларида Қуръони карим ва тажвид ўқув курсининг учинчи давра тингловчилари ўқув машғулотларини тўлиқ тамомлади. Бугун, 11 март куни институтда мазкур ўқув курсларининг тингловчиларига “Қуръони Карим ва тажвид курси”ни якунлаганини тасдиқловчи маълумотнома топширилди. Тадбирда Тошкент ислом институти проректори У.Ходжаев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ёқубжон Бухарбаев ва мазкур курсда ўқув машғулотини олиб борган ўқитувчилар иштирок этди. Институт проректори битирувчи тингловчиларни табриклаб, маълумотномаларни ўз эгаларига топширди. Эслатиб ўтамиз, ЎМИнинг 2018 йил 30 августдаги 01А/088-сонли буйруғи асосида институтда ташкил этилган ўқув курсларида ўқиш истагида бўлган 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида “Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларига ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 09:00 дан 14:00 гача Тошкент ислом институти белгиланган тартибда жорий қилинган рўйхат асосида ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Ўқув-услубий бўлими услубчиси Усмонхон Баҳодирхонов 916

Глобал иқтисодиётда мусулмон мамлакатлар

2019 йилнинг 7 март куни Тошкент ислом институтида биринчи курс талабалари учун  “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан Ўзбекистон Халқаро ислом академияси “Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми” кафедраси ва Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди Зокир Содиқов «Глобал иқтисодиётда мусулмон мамлакатлар» мавзусида маъруза қилиб бердилар. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. Тангиров 862

Замонавий фатволар ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти

2019 йилнинг 7 март куни Тошкент ислом институтида биринчи курс талабалари учун “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари “Замонавий фатволар ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти” мавзусида маъруза қилиб бердилар. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. Тангиров 866

Аёлни эъзозлаган юрт

Жорий йилнинг 7 март куни ТИИ талаба қизлари иштирокида аёллар байрами муносабати билан “Аёлни эъзозлаган юрт” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доирасида талаба қизлар ўртасида “Саодат асри ифори” номли кичик мусобақа ташкил қилинди. Тадбирда Олмазор тумани отинойиси Муборак Ҳакимова, Мовароуннаҳр нашриёти ходималари ва ТИИ аёл устоз-ходималари ҳамда барча талаба қизлар иштирок этди.Тадбир Қуръони карим тиловати ва меҳмонларнинг гўзал дуолари билан очилди. Дастлаб тадбирда ЎМИ раиси муфти У.Алимов ҳазратларининг ЎМИ тасарруфидаги диний таълим муассасаларида меҳнат қилаётган аёл-қизлар ва илм олаётган толиба қизларга йўлланган байрам табригини талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ўқиб эшиттирди. Байрам тадбирини янада сермазмун ўтказиш мақсадида ташкил этилган мусобақага старт берилди. Беллашув икки гуруҳ ўртасида тезкор савол-жавоблар, кроссворд тўлдириш ва талаба қизлар фаолиятини ўзида акс эттирган слайдлар намойишидан иборат бўлди. Тадбир сўнгида “Етакчи қизлар” клуби таркибидаги фаоллик кўрсатган ва ўқув йили бошидан ҳозирга қадар Қуръони каримни тўлиқ ёд олган талаба қизларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Беллашувда дўстлик ғалаба қозонди, иштирокчиларга совғалар улашилди. Маънавият, маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 794
1 564 565 566 567 568 735